ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маънавият ва маърифат /

"Маънавият фидойиси" кўкрак нишони тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.10.2019 й. 897-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 октябрдаги

897-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Маънавият фидойиси" кўкрак нишони тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Маънавият фидойиси" кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.


2. Кўкрак нишони билан республикада маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, юксак ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш борасида фидокорона меҳнат қилган ва самарали натижаларга эришган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.


3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ

УЧУН ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ

ВА КЎРИБ ЧИҚИШ


4. Ҳудудий давлат органлари, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари ҳар йили 1 июнга қадар кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни тегишлича Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимларига (кейинги ўринларда марказнинг ҳудудий бўлимлари деб аталади) тақдим этади.

Республика давлат органлари, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари ҳар йили 1 июнга қадар кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни Республика Маънавият ва маърифат марказига (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) тақдим этади.

Номзод бўйича тақдим этилган таклифларга илова сифатида номзод ҳақида маълумотнома, сўнгги уч йил давомида у томонидан жамиятда маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, юксак ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш борасида амалга оширилган ишлар тақдим этилади.


5. Марказнинг ҳудудий бўлимлари томонидан номзодлар бўйича тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ўрганиб чиқилади ва номзодлар юзасидан хулосалар ҳар йили 25 июнга қадар Марказга тақдим этилади.

Марказнинг ҳудудий бўлимлари раҳбарлари ушбу низомнинг 4-банди биринчи хатбошида белгиланган ҳолатларни истисно қилган ҳолда ўз ташаббусига кўра ҳам номзодлар тўғрисида ҳар йили 25 июнга қадар Марказга таклиф киритиши мумкин.


6. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари (кейинги ўринларда Марказ раҳбари деб аталади) томонидан комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ташкил этилади.

Комиссия йиғилишида номзодлар бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, ҳар йили 25 июлга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса чиқарилади.


7. Комиссия томонидан номзодларни кўкрак нишони билан тақдирлашда қуйидагилар инобатга олинади:

номзоднинг аҳоли ўртасида маънавий-маърифий ишларни юксалтиришга бағишланган оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлари сони;

маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга қаратилган ижтимоий аҳамиятли видеороликларнинг тайёрланганлиги;

жамиятда маънавий-маърифий ишлар ҳамда ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришни тарғиб қилиш бўйича турли инновацион самарали усулларнинг ишлаб чиқилганлиги.


8. Кўкрак нишони билан тақдирлаш, истисно тариқасида, Марказ раҳбарининг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин.



3-БОБ. КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ


9. Марказ раҳбарининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 25 августга қадар Комиссия хулосаси асосида чиқарилади.


10. Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси ҳар йили 1 сентябрь - Мустақиллик байрами арафасида Марказ раҳбари (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали вазиятда топширилади.


11. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати Марказнинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида ва бошқа ахборот воситаларида эълон қилинади.


12. Кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

Бирйўла тўланадиган пул мукофоти Марказнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


13. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта тақдирланади.


14. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Марказ ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатлари холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.


16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



"Маънавият фидойиси" кўкрак

нишони билан тақдирлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар


Чора-тадбирлар


Муддатлар

1-босқич

Ҳудудий давлат органлари, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари


Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни тегишлича Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимларига тақдим этиш.


ҳар йили

1 июнга қадар

Республика давлат органлари, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари


Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодларни Республика Маънавият ва маърифат марказига тақдим этиш.








2-босқич

Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари


Номзодлар бўйича тақдим этилган ҳужжатларни белгиланган тартибда ўрганиб чиқиш ва номзодлар юзасидан хулосаларни Республика Маънавият ва маърифат марказига тақдим этиш.


ҳар йили

25 июнга қадар









3-босқич

Республика Маънавият ва маърифат марказининг кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссияси


Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодлар ҳақидаги тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқиш ва якуний хулоса чиқариш.


ҳар йили

25 июлга қадар









4-босқич

Республика Маънавият ва маърифат маркази


Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида Республика Маънавият ва маърифат марказининг буйруғини чиқариш.


ҳар йили

25 августга қадар







5-босқич

Республика Маънавият ва маърифат маркази


"Маънавият фидойиси" кўкрак нишони билан тақдирлаш.


ҳар йили

1 сентябрь - Мустақиллик байрами арафасида



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 31 октябрь








































Время: 0.2018
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск