ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маънавият ва маърифат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2019 й. 897-сон "Маънавият фидойиси" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2019 й.

N 897




"МАЪНАВИЯТ ФИДОЙИСИ"

КЎКРАК НИШОНИНИ ТАЪСИС

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307-сон қарорига мувофиқ "Маънавият фидойиси" кўкрак нишони таъсис этилганлиги муносабати билан республикада маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, юксак ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш борасида фидокорона меҳнат қилган ва самарали натижаларга эришган фуқароларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Журналистлар ижодий уюшмасининг "Маънавият фидойиси" кўкрак нишонини Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрами арафасида топшириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Маънавият фидойиси" кўкрак нишони билан мукофотлаш Республика Маънавият ва маърифат марказининг қарори асосида амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

"Маънавият фидойиси" кўкрак нишони тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

"Маънавият фидойиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасининг тавсифлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


4. "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси Республика Маънавият ва маърифат марказининг буюртмасига мувофиқ "Маънавият фидойиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тайёрланишини белгиланган тартибда таъминласин.


5. "Маънавият фидойиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Республика Маънавият ва маърифат марказининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига қопланиши инобатга олинсин.


6. Республика Маънавият ва маърифат маркази бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 октябрдаги

897-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Маънавият фидойиси" кўкрак нишонининг

ТАВСИФИ


"Маънавият фидойиси" кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишонининг олд томони марказида очиқ ҳолатдаги китоб фонида - Қуёш, Ер шари, Ўзбекистон Республикаси байроғининг кўк, оқ ва яшил рангдаги тасмалари тасвирланган.

Кўкрак нишонининг айланаси бўйлаб зарҳал ҳошия билан ўралган тилла ранг доирада баландлиги 6 миллиметр бўлган "MANAVIYAT FIDOYISI" сўзлари ёзилган.

Кўкрак нишонининг орқа томони марказида беш қаторда ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр бўлган "MANAVIYAT", "SOHASIGA", "QO`SHGAN", "MUNOSIB НISSASI", "UCНUN" сўзлари жойлашган.

Кўкрак нишонининг қалинлиги - 2,2 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қавариқдир.

Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.

Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган.

Қадағичнинг эни - 26 миллиметр, бўйи - 17 миллиметрдан иборат. Қадағич эни 22 миллиметрли шойи лента билан қопланган бўлиб, лентанинг марказидан эни 8 миллиметрли кўк йўл ўтган. Унинг ҳар икки тарафидан эни 2 миллиметрли иккита яшил йўл ва эни 3 миллиметр бўлган оқ рангдаги йўллар туширилган.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.

    





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 октябрдаги

897-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Маънавият фидойиси" кўкрак

нишони гувоҳномасининг

ТАВСИФИ


"Маънавият фидойиси" кўкрак нишони гувоҳномаси (кейинги ўринларда гувоҳнома деб аталади) 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) кўк рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ кўк рангли ҳошия билан ўралган.

Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда оралиғи 3,5 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "MANAVIYAT", иккинчи сатрда "FIDOYISI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 14 кегль), учинчи сатрда "ko`krak nishoni" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 14 кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда "GUVOНNOMASI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 17 кегль) сўзи ёзилган.

Ёзувлар тўқ кўк рангда акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) "Тангир" тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда "GUVOНNOMA" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзи ҳамда гувоҳноманинг тартиб рақами учун "N" белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.

"GUVOНNOMA" сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "Respublika Manaviyat", иккинчи сатрда "va marifat markazi" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "20__ y. "___" ___________dagi", иккинчи сатрда "____-sonli buyrug`iga asosan" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда, марказда оралиғи 5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "MANAVIYAT", иккинчи сатрда "FIDOYISI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 12 кегль), учинчи сатрда "ko`krak nishoni bilan mukofotlandi" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда "Markaz rahbari" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 31 октябрь




































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск