Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 28.09.2019 й. 24/6-сон "Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 31.10.2019 й. 2014-17-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.10.2019 й.

N 2014-17




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

28.09.2019 й.

N 24/6


ҚАРОРИ



Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини

лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ва "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 744-сон "Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сон қарори (рўйхат рақами 2014, 2009 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 447-модда) билан тасдиқланган Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк Раиси                                              М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини

лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатига кирувчи масалалар банк кузатув кенгаши ёки унинг бошқарувига топширилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.".


2. 52-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида мазкур бандда назарда тутилганидан фарқли талаб ўрнатилиши мумкин.".


3. 53-бандда:

"ташкил этилган банкнинг акциялари" деган сўзлар "ташкил этилган банкнинг акциялари умумий миқдорининг беш фоизи ёки ундан ортиғини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган шахслар Ўзбекистон Республикасида ташкил этилган банкнинг акциялари умумий миқдорининг беш фоизидан кам бўлган миқдорда акцияларини сотиб олиш, уларга эгалик ҳуқуқини бериш ва шу каби бошқа муносабатлар бўйича келишувлар амалга оширилганлиги тўғрисида Марказий банкка Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ шаклда келишув амалга оширилган кундан кейин бир кун ичида ёзма равишда хабарнома юборади.".


4. Қуйидаги мазмундаги 111-1 ва 111-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"111-1. Банк мижозларга тезкор хизмат кўрсатиш мақсадида банк хизматлари офисларини ташкил қилишга ҳақли.

Банк хизматлари офисларида, қоида тариқасида, депозит ҳисобварақлар очиш, омонатлар қабул қилиш, тўловларни ва халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш, валюта айирбошлаш, истеъмол кредити ва микроқарз бериш каби базавий банк хизматлари кўрсатилади.

Банк хизматлари офисларида улар жойлашган ҳудуддаги талабдан келиб чиқиб юқоридаги хизматларга қўшимча равишда бошқа банк хизматлари ҳам кўрсатилиши мумкин.

Банк хизматлари офислари Марказий банкда ҳисобга қўйилади.

111-2. Банк хизматлари офисини ҳисобга қўйиш учун уни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб банк 10 кун ичида Марказий банкка ушбу қарор нусхасини ва банк хизматлари офиси тўғрисидаги низомни илова қилган ҳолда ёзма хабарнома юборади.

Банк томонидан банк хизматлари офисини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, банк ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш кун ичида Марказий банкка тугатиш сабаблари ва муддатларини кўрсатган ҳолда ёзма хабарнома юборади. Хабарномага банк хизматлари офисини тугатиш тўғрисидаги тегишли қарордан кўчирма илова қилинади.

Банк хизматлари офисини тугатиш тўғрисидаги ахборот унинг тугатилишидан камида ўн беш кун олдин банкнинг веб-сайтида ёки бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 31 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 4 ноябрь, 44-сон, 841-модда










































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск