ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Агрономия тадбирлари. Ўсимликлар ҳимояси ва карантини /

Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 31.10.2019 й. 3191-сон билан рўйхатга олинган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғининг 14.10.2019 й. 8-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 31 октябрда 3191-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Ўсимликлар карантини давлат

инспекцияси бошлиғининг

2019 йил 14 октябрдаги

8-сон буйруғига

ИЛОВА



Карантин остидаги маҳсулотни олиб

қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ

қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 июлдаги ПҚ-4406-сон "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги 65-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва Ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ карантин остидаги маҳсулотларнинг тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган, ўсимликлар карантини объектлари билан зарарланган карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ўсимликлар карантини объекти (карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организм) - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлмаган ёки чекланган тарзда мавжуд бўлган, тарқалиши катта иқтисодий зарар келтириши мумкин бўлган ва карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмларга қарши курашиш объекти ҳисобланган зарарли организм;

карантин остидаги маҳсулот - ўсимликлар карантини объектларини ташувчилар бўлиши мумкин бўлган ўсимликлар, уларнинг қисмлари, экиш материаллари, қайта ишлаш маҳсулоти, бошқа маҳсулот ва юклар.


2. Ушбу Низом талаблари карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш, олиб чиқиш, транзит тарзида олиб ўтиш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ва сотиш ишлари билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.



2-БОБ. КАРАНТИН ОСТИДАГИ МАҲСУЛОТНИ

ОЛИБ ҚЎЙИШ


3. Қуйидаги ҳолларда карантин остидаги маҳсулотлар олиб қўйилади:

ўсимликлар карантини объектлари аниқланганда;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган экиш материаллари ва маҳсулотлар аниқланганда;

карантин остидаги маҳсулотнинг тегишли ҳужжатлари (карантин рухсатномаси талаб этиладиган ўсимликлар ва маҳсулотлар учун карантин рухсатномаси, хорижий мамлакатнинг ваколатли давлат органлари томонидан бериладиган фитосанитар сертификати ёки гувоҳномаси) мавжуд бўлмаганда.


4. Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш вақтида ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш тўғрисида икки нусхада далолатнома (кейинги ўринларда олиб қўйиш далолатномаси деб аталади) тузилади.

Олиб қўйиш далолатномасининг бир нусхаси карантин остидаги маҳсулотнинг эгасига (унинг вакили ёки юкни қабул қилиб олувчи, ташувчига) берилади, иккинчи нусхаси ўсимликлар карантини давлат инспекторида қолади.


5. Олиб қўйиш далолатномаси тузилаётган вақтнинг ўзида маҳсулотга нисбатан қўлланиладиган тадбирлар амалга оширилгунга қадар, ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан уни сақлаб туришга доир чоралар кўрилади.


6. Олиб қўйиш далолатномаси тузилган вақтдан бошлаб 24 соат ичида Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекторига ёзма равишда хабар берилади.


7. Ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан олиб қўйилган карантин остидаги маҳсулотдан намуналар олинади ва улар лаборатория экспертизасидан ўтказиш учун тегишли лабораторияга юборилади.


8. Карантин остидаги маҳсулотни тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолларда, ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан тузилаётган олиб қўйиш далолатномасида карантин остидаги маҳсулотнинг эгасига икки кун муддат ичида тегишли ҳужжатларни тақдим этиши кўрсатиб ўтилади.


9. Олиб қўйилган карантин остидаги маҳсулотни тегишли ҳужжатлар тақдим қилинганда ва/ёки лаборатория экспертизаси хулосасига кўра маҳсулотда ўсимликлар карантини объектлари мавжуд бўлмаган тақдирда ўсимликлар карантини давлат инспекторининг кўрсатмасига асосан юк эгасига (унинг вакили ёки юкни қабул қилиб олувчи, ташувчига) зудлик билан қайтариб берилади.



3-БОБ. КАРАНТИН ОСТИДАГИ МАҲСУЛОТНИ

ҚАЙТАРИБ ЮБОРИШ


10. Лаборатория экспертизаси хулосасига кўра олиб қўйилган карантин остидаги маҳсулотда карантин объектлари аниқланса, ўсимликлар карантини давлат инспекторининг ёзма кўрсатмасига асосан фитосанитар ишлов берилади ва/ёки юк жўнатувчи давлатга қайтариб юборилади.


11. Қуйидаги ҳолларда карантин остидаги маҳсулот юк эгасига (унинг вакили ёки юкни қабул қилиб олувчи, ташувчига) қайтариб юборилади:

карантин остидаги маҳсулот ўсимликлар карантини объектлари аниқланганда;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган экиш материаллари ва маҳсулотлари аниқланганда;

карантин остидаги маҳсулотнинг тегишли ҳужжатлари (карантин рухсатномаси талаб этиладиган ўсимликлар ва маҳсулотлар учун карантин рухсатномаси, хорижий мамлакатнинг ваколатли давлат органлари томонидан бериладиган фитосанитар сертификати ёки гувоҳномаси) мавжуд бўлмаганда.


12. Карантин остидаги маҳсулотни қайтариб юбориш учун ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда қайтариб юбориш тўғрисида икки нусхада далолатнома тузилади.

Қайтариб юбориш тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхаси карантин остидаги маҳсулотнинг эгасига (унинг вакили ёки юкни қабул қилиб олувчи, ташувчига) берилади, иккинчиси нусха эса ўсимликлар карантини давлат инспекторида қолади.



4-БОБ. КАРАНТИН ОСТИДАГИ

МАҲСУЛОТНИ ЙЎҚ ҚИЛИШ


13. Карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар билан зарарланган карантин остидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш ва юк жўнатувчига қайтариб юборишнинг имконияти мавжуд бўлмаса улар йўқ қилиниши (махсус жойда ёқиб юбориш ёки чуқур қазиб кўмиб ташлаш йўли билан) лозим.


14. Ўсимликлар карантини объектлари мавжуд бўлган карантин остидаги маҳсулотни йўқ қилиш Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги, "Экологик назорат тўғрисида"ги ҳамда "Чиқиндилар тўғрисида"ги қонунларига ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.


15. Карантин остидаги маҳсулотни йўқ қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб юритилади) бошлиқлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳудудий органларининг ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг вакилларини жалб қилган ҳолда, таркибида камида 5 кишидан иборат комиссия тузилади (кейинги ўринларда - Комиссия деб юритилади).

16. Карантин остидаги маҳсулот экспертиза текширувидан ўтказилган тақдирда, экспертиза хулосаси тегишли ҳудудий бошқармага келиб тушган ёки олиб қўйиш далолатномаси тузилган кундан эътиборан бир кун ичида ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан далолатнома ва экспертиза хулосаси (агарда мавжуд бўлса) илова қилинган ҳолда Комиссияга юборилади.

17. Олиб қўйиш далолатномасига ва/ёки экспертиза хулосасига (агарда мавжуд бўлса) асосан Комиссия томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда, карантин остидаги маҳсулотнинг атроф муҳит учун зарарли эканлигини ҳисобга олган ҳолда йўқ қилиш санаси, усули ва жойини аниқлаш тўғрисида қарор қабул қилинади.


18. Ўсимликлар карантини объектлари тарқалиши ва карантин остидаги маҳсулот ўғирланиши ҳолатларининг олдини олиш мақсадида, улар ўсимликлар карантини давлат инспекторининг кўрсатмаларига биноан махсус жойларда пломба босилган ҳолда сақланади.


19. Карантин остидаги маҳсулотни йўқ қилиш маҳсулот эгаси (унинг вакили ёки юкни қабул қилиб олувчи, ташувчи) иштирокида Комиссия томонидан қарор қабул қилинган санадан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмасдан амалга оширилади.


20. Ҳудудий бошқарма Комиссия томонидан йўқ қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш куни ичида маҳсулот эгасига (қабул қилиб олувчи) карантин остидаги маҳсулотни йўқ қилиш санаси, усули ва жойи ҳақида хабар беради.

21. Карантин остидаги маҳсулот йўқ қилиш жараёнидан сўнг, Комиссия томонидан мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда йўқ қилиш тўғрисида тўрт нусхада далолатнома (кейинги ўринларда йўқ қилиш далолатномаси деб аталади) тузилади.

Далолатнома Комиссия аъзолари ҳамда карантин остидаги маҳсулотларнинг эгаси (унинг вакили ёки юкни қабул қилиб олувчи, ташувчи) томонидан имзоланади ва ҳудудий бошқарма муҳри билан тасдиқланади.

Агар карантин остидаги маҳсулот йўқ қилиш жойига маҳсулот эгаси (унинг вакили ёки юкни қабул қилиб олувчи, ташувчи) белгиланган вақтда келмаса, йўқ қилиш жараёни давом эттирилади ва бу ҳақда йўқ қилиш далолатномасига қайд этилади.


22. Йўқ қилиш жараёни фотосурат ёки видео ёзувга олинади.


23. Карантин остидаги маҳсулотни йўқ қилишда унинг истеъмол хусусиятлари тўлиқ йўқ қилиниши шарт.


24. Комиссиянинг қарорлари ва фотосурат (видео ёзувлар) нусхалари йўқ қилиш далолатномаси нусхаларига илова қилинган ҳолда маҳсулот эгасига (унинг вакили ёки юкни қабул қилиб олувчи, ташувчига) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий органларига ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига юборилади.

25. Зарарланган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни фумигация, дегазация, рефрежерация қилиш ёки бошқа усулларда зарарсизлантириш (тозалаш, қайтариб юбориш ёки бошқа манзилга жўнатиш, йўқ қилиб ташлаш), юкларни, багажларни, почта жўнатмаларини очиш ёки қадоқлаш, уларни зарарсизлантириш жойларига олиб бориш ва у ердан қайтариб олиб келиш билан боғлиқ харажатлар юкни олувчилар ёки карантин остидаги маҳсулотни жўнатувчилар ҳисобидан амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


26. Агар маҳсулот эгаси экспертиза хулосаси ёки Комиссиянинг қароридан норози бўлган тақдирда, юқори турувчи органларга ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


27. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


28. Ушбу Низом Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Карантин остидаги маҳсулотни

олиб қўйиш тўғрисида ______ сон

ДАЛОЛАТНОМА

"_____"_____________________ 20______ й.


(расмийлаштириш жойи)

(тегишли ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги)

ўсимликлар карантини давлат инспектори


(Ф.И.О.)

Томонидан

карантин остидаги маҳсулот олиб қўйилди.


(номи ва миқдори)


q - импорт юкида

q - товарда

q - почта жўнатмасида

q - қўл юки, багажда

q - бошқа: ____________________________________________________________

Жўнатувчи/Юк жўнатувчи:


(Ф.И.О./номи, манзили)

Қабул қилувчи/Юкни қабул қилувчи:


(Ф.И.О./номи, манзили)

Транспорт тури:

транспорт воситасининг давлат рақами:

Фитосанитар сертификати ёки гувоҳномаси


(рақам, берилган санаси)

томонидан берилган.

(ташкилот, идора ва бошқа муассаса номи)


Карантин остидаги маҳсулот қуйидаги ҳолларда олиб қўйилади:

q - зарарланганда;

q - олиб кириш тақиқланганда;

q - рухсат этувчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда: __________________________

Карантин остидаги маҳсулотга қуйидаги чоралар қўлланилади:

q - йўқ қилиш;

q - қайтариб юбориш;

q - лаборатория экспертизасига юбориш.

Ўсимликлар карантини

давлат инспектори


(Ф.И.О.)

(имзо)

Карантин остидаги

маҳсулот эгаси (вакили)


(Ф.И.О.)

(имзо)





Низомга

2-ИЛОВА



Карантин остидаги маҳсулотни

қайтариб юбориш тўғрисида _____ сон

ДАЛОЛАТНОМА

"_____"____________________ 20______ й.



(расмийлаштириш жойи)

(тегишли ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги)

ўсимликлар карантини давлат инспектори


(Ф.И.О.)

Фитосанитар сертификати ёки гувоҳномаси



(рақам, берилган сана)

томонидан

(ташкилот, идора ва бошқа муассаса номи)


берилган,

дан олиб кирилган


(юборувчининг манзили, товар-транспорт юкхатининг рақами, транспорт воситасининг давлат рақами)


манзилга борувчи

(қабул қилувчи, юк қабул қилувчининг номи)


карантин остидаги маҳсулот

(номи ва миқдори)


Ўзбекистон Республикасининг Ўсимлилкар карантини тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқ қуйидаги сабабларга кўра юк жўнатувчига қайтарилади:

q - ўсимликлар карантини объектлари билан зарарланганда


(лаборатория экспертиза гувоҳномасининг санаси ва рақами)

q - олиб кириш тақиқланганда ___________________________________________________


q - рухсат этувчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда: _________________________________

Ўсимликлар карантини

давлат инспектори


(Ф.И.О.)

(имзо)

Карантин остидаги

маҳсулот эгаси (вакили)


(Ф.И.О.)

(имзо)





Низомга

3-ИЛОВА



Карантин остидаги маҳсулотни

йўқ қилиш комиссиясининг

ҚАРОРИ

"_____"_____________________ 20______ й.



Кун тартибидаги масала:

йўқ қилиш усулини аниқлаш

Иштирок этдилар:


(Ф.И.О.)

Кун тартибидаги масалани мухокама қилиш:


1. Карантин остидаги маҳсулотнинг эгаси ҳақида маълумот.


2. Лаборатория экспертизасининг хулосаси.


3. Таклифлар.

Йўқ қилиш усули

Йўқ қилиш санаси ва жойи

Қарор қилинди:


(йўқ қилиш санаси, жойи ва усули)





(Ф.И.О. иш жойи, лавозими)

(имзо)






(Ф.И.О. иш жойи, лавозими)

(имзо)






(Ф.И.О. иш жойи, лавозими)

(имзо)






(Ф.И.О. иш жойи, лавозими)

(имзо)






(Ф.И.О. иш жойи, лавозими)

(имзо)





Низомга

4-ИЛОВА



ДАЛОЛАТНОМА

Карантин остидаги маҳсулотни йўқ

қилиш тўғрисида ________ cон


Мазкур далолатнома "____" _____________20_____ йилда қуйидаги шахсларнинг

иштирокида


(карантин остидаги маҳсулот номи ва миқдори)

карантин остидаги маҳсулот йўқ қилинди.

Йўқ қилиш усули

Йўқ қилиш санаси ва жойи

Йўқ қилишда иштирок этдилар:





(Ф.И.О. иш жойи, лавозими)

(имзо)






(Ф.И.О. иш жойи, лавозими)

(имзо)






(Ф.И.О. иш жойи, лавозими)

(имзо)






(Ф.И.О. иш жойи, лавозими)

(имзо)






(Ф.И.О. иш жойи, лавозими)

(имзо)





(маҳсулотнинг эгаси Ф.И.О.)

(имзо)

*


*) Изоҳ: маҳсулот йўқ қилиш жойига белгиланган вақтда маҳсулот эгаси (юкни қабул қилиб олувчи, ташувчи ёки унинг вакили) келмаган тақдирда, йўқ қилиш жараёни давом эттирилади ва бу ҳақида карантин остидаги маҳсулотни йўқ қилиш далолатномасига қайд этилади.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 31 октябрь














































Время: 0.1379
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск