ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Дипломатик, иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантириш ва янада чуқурлаштириш масалалари / Европа /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.06.2019 й. ПҚ-4356-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4145-сон қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.06.2019 й.

N ПҚ-4356



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2019 ЙИЛ 1 ФЕВРАЛДАГИ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ГЕРМАНИЯ

ФЕДЕРАТИВ РЕСПУБЛИКАСИ ЎРТАСИДА КЎП

ҚИРРАЛИ ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ПҚ-4145-СОН

ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Германия Федерал президенти Ф.В.Штанмайернинг 2019 йил 27-29 май кунлари Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Германия Федератив Республикасига олий даражадаги ташрифи давомидаги учрашувлар ва музокараларнинг мантиқий давоми бўлди, Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга янги туртки берди.

Дўстона ва конструктив муҳитда ўтган самарали музокаралар Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришга бўлган ўзаро интилиш ва ишончнинг кучайганлигини яна бир бор тасдиқлади.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорликни кенгаштириш бўйича муҳим келишувларга эришилди.

Ўзбекистон Республикаси ҳамда Германия Федератив Республикаси ўртасида имзоланган битимлар ва эришилган келишувларни сўзсиз амалга оширишни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4145-сон қарори 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ 5 ва 6-иловалар билан тўлдирилсин.


2. Инвестиция ва технологиялар бўйича Ўзбекистон-Германия қўмитаси (Р.Гулямов) ушбу қарорнинг 2-иловасида назарда тутилган Германия Федератив Республикаси билан молиявий-техник ва инвестициявий-технологик дастурлар ҳамда лойиҳаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши бўйича вазирлик ва идоралар ишини самарали мувофиқлаштиришни, шунингдек, немис томони билан ҳамкорлик қилишни таъминласин.


3. Масъул ижрочилар - вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3 санасига қадар мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари ижроси бўйича маълумотларни тегишлича Ташқи ишлар вазирлигига - 1-иловага мувофиқ, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига - 2-иловага мувофиқ тақдим этишни таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари М.Р. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 11 июнь















































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск