ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.11.2019 й. ПҚ-4511-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги "Юқори сифатли этил спирти ва ликёр-арақ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3263-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.11.2019 й.

N ПҚ-4511



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2017 ЙИЛ 11 СЕНТЯБРДАГИ

ҚОРИ СИФАТЛИ ЭТИЛ СПИРТИ ВА ЛИКЁР-АРАҚ

МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ПҚ-3263-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Этил спирти ва ликёр-арақ маҳсулотларини замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштириш, алкоголь маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини кўпайтириш, уларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги "Юқори сифатли этил спирти ва ликёр-арақ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3263-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 7 ноябрдаги

ПҚ-4511-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 11 сентябрдаги "Юқори сифатли этил спирти

ва ликёр-арақ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил

этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3263-сон

қарорига киритилаётган ўзгартиришлар



1. 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тошкент шаҳрида янги ликёр-арақ заводининг қурилиши учун "Premium Uzbekistan" МЧЖ ҚКни Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчаси, 23/35-уй манзили бўйича жойлаштириш".


2. 6-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бош лойиҳа ташкилоти этиб - "O`zog`irsanoatloyiha" instituti" АЖ;

бош пудратчи ташкилот этиб - "СК Альфа строй" МЧЖ белгилансин".


3. 7 - 9-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


4. 14-банддаги "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг" сўзлари "Premium Uzbekistan" МЧЖ ҚКнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Premium Uzbekistan" МЧЖ ҚКнинг талабномаларига кўра лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга, хорижий компаниялар ходимларига кўп марталик визаларни расмийлаштириш, бериш ва муддатини узайтириш, шунингдек, вақтинчалик яшаш жойига вақтинча прописка қилиш ва вақтинчалик прописканинг муддатини узайтиришни давлат божи ундирилмаган ҳолда амалга оширишни таъминласин".


6. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги "Premium Uzbekistan" МЧЖ ҚКнинг талабномаларига кўра лойиҳани амалга оширишда иштирок этиш учун хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар бериш (муддатини узайтириш)ни, шунингдек, ушбу хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бориш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар беришни (муддатини узайтириш)ни давлат божи ундирилмаган ҳолда таъминласин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 11 ноябрь, 45-сон, 849-модда














































Время: 0.1339
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск