ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.11.2019 й. ПҚ-4508-сон "Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.11.2019 й.

N ПҚ-4508



ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ШАХСИЙ

ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ТОВАРЛАРНИ ОЛИБ ЎТИШ

ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ, шунингдек, жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун олиб ўтиладиган товарларни божхонада расмийлаштириш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Белгилаб қўйилсинки, 2020 йил 1 январдан:

нотижорат мақсадлар учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтиш пунктлари орқали қўл юкида ва кузатиб борилаётган багажида товарлар олиб кираётган жисмоний шахслар учун, шунингдек, жисмоний шахс номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келадиган товарларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган божхона божи, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи ўрнига ягона божхона тўловини тўлашни назарда тутувчи божхона тўловларини ундиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади;

жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун божхона чегараси орқали қўл юкида, кузатиб борилаётган багажида, шунингдек, почта жўнатмалари орқали олиб кириладиган ҳайвонотга мансуб озиқ-овқат маҳсулотларида ишлаб чиқариш ўровининг мажбурий мавжудлиги тўғрисидаги талаб ўрнатилади.


2. Белгилансинки, ягона божхона тўлови божхона тўловлари ундирилмайдиган товарларни жисмоний шахслар томонидан республикага олиб киришнинг чекланган меъёрларидан ортган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодидан ва келиб чиқиш мамлакатидан қатъи назар товарларнинг барча тоифалари бўйича божхона қийматидан келиб чиққан ҳолда, чекланган меъёрлардан ортиқ қисмига нисбатан ундирилади.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги "Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3512-сон қарорининг 1-иловасида назарда тутилган товарларни олиб кириш меъёрлардан ортган тақдирда божхона тўловлари умумбелгиланган тартибда тўланиши белгилансин.


3. Қуйидагилар:

товарнинг божхона қийматидан 30 фоиз, лекин ҳар бир килограми учун 3 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда ягона божхона тўлови ставкаси;

иловага мувофиқ, Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган товарлар тоифасига кирмайдиган товарлар рўйхати тасдиқлансин.


4. Давлат божхона қўмитаси:

а) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:

жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг белгиланган мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда;

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни киритсин;

б) ушбу қарорнинг мазмун ва моҳиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ҳамда аҳоли эътиборига етказишни таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 7 ноябрдаги

ПҚ-4508-сон қарорига

ИЛОВА



Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари

учун олиб кириладиган товарлар тоифасига

кирмайдиган товарлар

РЎЙХАТИ


1. Ички ёнув двигателлари.


2. Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН 8403 10 субпозициясида таснифланувчи марказий иситиш қозонлари.


3. Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН 8426 - 8430, 8433 - 8442, 8444 00 - 8449 00 000 0, 8453 - 8464, 8465, 8466, 8468, 8474 - 8480, 8486, 8514, 8530, 8534 00, 8535, 8545, 8548, 9024, 9027, 9030 ва 9031 товар позицияларида таснифланувчи машиналар, механизмлар, ускуналар (газонлар, боғлар ёки спорт майдончалари учун косилкалар, дискли маиший арра бундан мустасно).


4. Офтобда қорайиш учун солярийлар.


5. Тиббиёт техникаси ва ускуналари (шприцлар, игналар, катетерлар, канюлялар, шунга ўхшаш асбоблар, қон босими, тана ҳароратини ўлчаш ускунаси, шунингдек, тиббий кўрсатмалар бўйича фойдаланиш учун зарур бўлган аппаратуралар бундан мустасно).


6. Тиббиёт, хирургия, стоматология ёки ветеринария мебели (тиббий кўрсатмалар бўйича фойдаланиш учун зарур бўлган механик мосламали шифохона койкалари бундан мустасно).


7. Сартарошхона креслоси ва шунга ўхшаш креслолар, уларнинг қисмлари.


8. Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН 9010 товар позициясида таснифланувчи фотолабораториялар учун аппаратура ва ускуналар.


9. Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН 9023 00 товар позициясида таснифланувчи намойиш қилиш мақсадларига мўлжалланган жиҳозлар, аппаратура ва моделлар.


10. Тангалар, банкнотлар, банк карточкалари, жетонлар ёки бошқа шунга ўхшаш тўлов воситалари билан ҳаракатга келтириладиган ўйин автоматлари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 ноябрь


"Халқ сўзи", 2019 йил 8 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 11 ноябрь, 45-сон, 848-модда


































Время: 0.1448
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск