ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси /

Автомобилда амалга оширилаётган халқаро юк ташиш турини белгилаш мезонлари ва Тартиби (АВ томонидан 08.11.2019 й. 3194-сон билан рўйхатга олинган 31.10.2019 й. Транспорт вазирлигининг 6-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-61-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 8 ноябрда 3194-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Транспорт вазирлиги ва

Давлат божхона қўмитасининг

2019 йил 31 октябрдаги

6, 01-02/12-61-сон қарорига

ИЛОВА



Автомобилда амалга оширилаётган

халқаро юк ташиш турини белгилаш

МЕЗОНЛАРИ ВА ТАРТИБИ


Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сон "Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 мартдаги 202-сон "Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ автотранспорт воситасида амалга оширилаётган халқаро юк ташиш турини белгилаш мезонлари ва тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур ҳужжатда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


юкларни халқаро ташиш - икки ёки ундан ортиқ давлатлар ҳудудлари бўйлаб автомобиль транспортида юк ташиш, шунингдек юксиз автотранспорт воситасининг икки ёки ундан ортиқ давлатлар ҳудуди бўйлаб ўтиши;


миллий ташувчи - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган, мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосларда унга тегишли автотранспорт воситасида юкларни халқаро ташишда фойдаланувчи ва бунга махсус рухсатномага (лицензияга) эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс;


хорижий ташувчи - хорижий давлат ҳудудида рўйхатга олинган, мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосларда унга тегишли автотранспорт воситасидан юкларни халқаро ташишда фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;


халқаро товар-транспорт юкхати (бундан буён матнда юкхати деб юритилади) - халқаро йўлларда юкларни ташиш шартномаси тўғрисидаги Конвенцияда назарда тутилган, шу жумладан, ташилаётган юк, унинг жўнатувчиси ва қабул қилувчиси, ташувчиси ва ташувни амалга оширувчи автотранспорт воситаси тўғрисида, шунингдек уни ортиш ва тушириш жойлари ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжат;


Ўзбекистон рухсатномаси - хорижий ташувчига тегишли автотранспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ўтишига бир марталик рухсатнома.


2. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида, шунингдек халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган норма ва тамойилларида мазкур ҳужжатда белгиланганидан кўра бошқача қоидалар назарда тутилган бўлса, халқаро шартномалар қоидалари ёки халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган норма ва тамойиллари қўлланилади.



2-БОБ. ЮКЛАРНИ ҲАЛҚАРО ТАШИШ

ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИ БЕЛГИЛАШ


3. Юкларни халқаро ташишда қуйидагилар икки томонлама ташишлар деб эътироф этилади:

а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий давлат ҳудудидан хорижий ташувчига тегишли автотранспорт воситасида юк ташиш амалга оширилишида юкхатига мувофиқ юкни жўнатувчининг давлати, юкхати расмийлаштирилган давлат, автотранспорт воситасига юк ортилган давлат, хорижий ташувчи ва автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган давлат айнан бир давлат ҳисобланиб, автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат эса, Ўзбекистон Республикаси бўлган ҳолларда;

б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан хорижий давлат ҳудудига хорижий ташувчига тегишли автотранспорт воситасида юк ташиш амалга оширилишида юкхатига мувофиқ юкни жўнатувчининг давлати, юкхати расмийлаштирилган давлат ва автотранспорт воситасига юк ортилган давлат Ўзбекистон Республикаси ҳисобланиб, автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат, хорижий ташувчи ва автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган давлат айнан бир давлат бўлган ҳолларда;

в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий давлат ҳудудидан миллий ташувчига тегишли автотранспорт воситасида юк ташиш амалга оширилишида юкхатига мувофиқ юкни жўнатувчининг давлати, юкхати расмийлаштирилган давлат, автотранспорт воситасига юк ортилган давлат хорижий давлат ҳисобланиб, автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат эса, Ўзбекистон Республикаси бўлган ҳолларда;

г) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан хорижий давлат ҳудудига миллий ташувчига тегишли автотранспорт воситасида юк ташиш амалга оширилишида юкхатига мувофиқ юкни жўнатувчининг давлати, юкхати расмийлаштирилган давлат ва автотранспорт воситасига юк ортилган давлат Ўзбекистон Республикаси ҳисобланиб, автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат эса, хорижий давлат бўлган ҳолларда.


4. Юкларни халқаро ташишда қуйидагилар транзит ташишлар деб эътироф этилади:

а) бир хорижий давлат ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали бошқа хорижий давлат ҳудудига хорижий ташувчига тегишли автотранспорт воситасида транзит тарзда юк ташиш амалга оширилишида юкхатига мувофиқ юкни жўнатувчининг давлати, юкхати расмийлаштирилган давлат, автотранспорт воситасига юк ортилган давлат, юкни қабул қилиб олувчи давлат ҳамда автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат хорижий давлатлар ҳисобланган ҳолларда;

б) бир хорижий давлат ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали бошқа хорижий давлат ҳудудига миллий ташувчига тегишли автотранспорт воситасида транзит тарзда юк ташиш амалга оширилишида юкхатига мувофиқ юкни жўнатувчининг давлати, юкхати расмийлаштирилган давлат, автотранспорт воситасига юк ортилган давлат, юкни қабул қилиб олувчи давлат ҳамда автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат хорижий давлатлар ҳисобланган ҳолларда.


5. Юкларни халқаро ташишда қуйидагилар учинчи давлат ҳудудидан ёхуд учинчи давлат ҳудудига ташишлар деб эътироф этилади:

а) бир хорижий давлатнинг юк ташувчиси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бошқа хорижий давлат ҳудудидан юк ташишни амалга оширганда юкхатига мувофиқ юкни жўнатувчининг давлати ҳамда автотранспорт воситасига юк ортилган давлат - хорижий ташувчи ва автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган давлат ҳисобланмаганда, автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат эса Ўзбекистон Республикаси бўлган ҳолларда;

б) бир хорижий давлатнинг юк ташувчиси Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан бошқа хорижий давлат ҳудудига юк ташишни амалга оширганда юкхатига мувофиқ автотранспорт воситасига юк ортилган давлат Ўзбекистон Республикаси ҳисобланиб, хорижий ташувчи ва автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган давлат - автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат бўлмаган ҳолларда.


6. Автомобилда халқаро юк ташиш турини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Транспорт вазирлигининг масъул ходимлари (бундан буён матнда масъул ходим деб юритилади) томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 мартдаги 202-сон қарори билан тасдиқланган Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.


7. Юк ортилган автотранспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва қонунчилигига мувофиқ автомобилда юкларни халқаро ташишни амалга ошириш учун талаб этиладиган Ўзбекистон рухсатномаси, юкхати ва бошқа ҳужжатлар масъул ходимга амалга оширилаётган халқаро юк ташишнинг турини белгилаш учун тақдим этилади.


8. Юк ортилган автотранспорт воситаси ҳайдовчиси тақдим этган юкхати, Ўзбекистон рухсатномасида қайд этилган маълумотлар масъул ходим томонидан, зарурат бўлганда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилган ҳолда ўрганилиб, мазкур мезонлар ва тартибга асосан автомобилда амалга оширилаётган халқаро юк ташишнинг тури белгиланади ҳамда шу вақтнинг ўзида тақдим этилган ҳужжатларга бу ҳақда белги қўйилади.


9. Халқаро юк ташишнинг тури белгиланганидан сўнг, юк автотранспорт воситаси ҳайдовчисига тегишли ҳужжатлар қайтариб берилади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


10. Мазкур ҳужжат талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 ноябрь
















































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск