ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Чиқиндиларни қайта ишлаш /

Маиший чиқиндиларни ташиш Қоидалари (АВ томонидан 08.11.2019 й. 3195-сон билан рўйхатга олинган Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 07.10.2019 й. 11-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 8 ноябрда 3195-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Респубикаси

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза

қилиш давлат қўмитасининг

2019 йил 7 октябрдаги

11-сон қарорига

ИЛОВА



Маиший чиқиндиларни ташиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидаларига мувофиқ қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни (бундан буён матнда маиший чиқиндилар деб юритилади) ташиш қоидаларини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


қаттиқ маиший чиқиндилар - жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда юридик шахсларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлувчи органик ва ноорганик чиқиндилар, шунингдек уларнинг ҳудудида ва ободонлаштириш объектларидаги табиий жараёнлар натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар (озиқ-овқат ва ўсимлик чиқиндилари, тўқимачилик маҳсулотлари, ўраш-жойлаш (қадоқлаш) материаллари, шиша, резина, қоғоз, пластмасса, ёғоч чиқиндилари, ўзининг фойдаланиш хусусиятларини йўқотган уй-рўзғор буюмлари, супуринди, шунингдек қаттиқ ёқилғида ишловчи маиший печкалар ва иситиш буғқозонларидан фойдаланиш натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар);


суюқ маиший чиқиндилар - жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда юридик шахсларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар (оқова сувлар, чиқинди тўкиладиган ўралар ва септикларда йиғилган турли хил суюқ чиқиндилар, ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган ювинди чиқиндилари, марказлашмаган канализациянинг нажас чиқиндилари);


йирик габаритли маиший чиқиндилар - жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскирган мебеллар, маиший техникалар (совуткичлар, кир ювиш машиналари, телевизорлар ва шу кабилар), ташкилий техникалар (компьютерлар, принтерлар ва шу кабилар), техник ускуналар, автотранспорт воситаларини алмаштириш натижасида ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндилар, шунингдек дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришда ҳосил бўладиган чиқиндилар (дарахт ва бута шох-шаббалари, кесиш ишлари қолдиқлари, барглар ва бошқалар) ва ўлчамлари бўйича 0,75 куб.м ҳажмли контейнерларга жойлаштиришнинг имкони бўлмаган қурилиш чиқиндилари;


истеъмолчи - хизмат кўрсатувчи ташкилотга бириктирилган ҳудудда истиқомат қилувчи ва унга оммавий шартнома асосида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиладиган жисмоний шахс, шунингдек хизмат кўрсатувчи ташкилот билан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатишга шартнома тузган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор;


хизмат кўрсатувчи ташкилот - ўзига бириктирилган ҳудудда истеъмолчиларга қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатувчи, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилот;


"сигнал" усули - чиқинди ташиш техникаси билан аҳоли яшаш пунктларини айланиб чиқиб, сигнал бериш йўли билан истеъмолчиларни хабардор қилиш орқали якка тартибдаги турар жой секторидаги қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш.


2. Мазкур Қоидалар радиоактив ва биологик чиқиндилар, даволаш-профилактика муассасалари чиқиндилари, зарарли моддаларни атмосферага чиқариб ташлаш ва зарарли моддаларни сув объектларига оқизиб юбориш билан боғлиқ ишлар соҳасидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга келтириладиган муносабатларга татбиқ этилмайди.



2-БОБ. МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАРНИ ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИШ


1-§. Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб

чиқиб кетишни ташкил қилиш


3. Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш режали ёки режадан ташқари бўлиши мумкин. Бунда маиший чиқиндиларни:

режали олиб чиқиб кетиш - қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича йўналиш жадвалига мувофиқ;

режадан ташқари олиб чиқиб кетиш - истеъмолчиларнинг буюртмаси асосида, келишилган ҳолда, алоҳида тўлов эвазига суюқ ва йирик габаритли маиший чиқиндилар, чорвачилик, қурилиш чиқиндилари, тупроқ, шунингдек дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндилар (дарахт ва бута шох-шаббалари, кесиш ишлари қолдиқлари, барглар ва бошқалар) ва смётни олиб чиқиб кетиш орқали амалга оширилади.


4. Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларнинг узлуксиз олиб чиқиб кетилишини ташкил этиш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

ихтисослаштирилган транспорт воситаларининг (чиқинди ташиш машиналарининг) ҳаракат йўналишларини белгилаш;

ихтисослаштирилган транспорт воситаларининг экипажига (бундан буён матнда экипаж деб юритилади) хавфсизлик техникаси, саноат ва ёнғин хавфсизлиги, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, шунингдек экологик назорат бўйича йўриқнома ва тушунтиришлар бериш;

ишчи ходимларни белгиланган тартибда ва нормалар бўйича махсус кийим-бош, махсус пойабзал ҳамда бошқа жамоавий, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш;

қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича йўналиш чизмаси ва жадвалига риоя қилиниши юзасидан мониторинг (шу жумладан ихтисослаштирилган транспорт воситалари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизимидан (GPS) фойдаланган ҳолда) олиб бориш ҳамда ҳисобини юритиш.



2-§. Ихтисослаштирилган транспорт воситаларининг

ҳаракат йўналишларини белгилаш


5. Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан ихтисослаштирилган транспорт воситаларининг ҳаракат йўналишларини белгилаш мақсадида мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича йўналиш чизмаси ҳамда 2-иловасига мувофиқ шаклда Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича йўналиш жадвали (бундан буён матнда йўналиш чизмаси ва жадвали деб юритилади) тузилади.


6. Йўналиш чизмаси ва жадвалида маиший чиқиндилар ташиб кетиладиган объектларнинг (маҳалла фуқаролар йиғинлари ва ташкилотларнинг), кўчаларнинг номи ҳамда йўналиш бўйича сарфланадиган вақт ва масофалар кўрсатилади.


7. Хизмат кўрсатувчи ташкилот йўналиш чизмаси ва жадвалини ишлаб чиқишда қуйидаги маълумотларга асосланиши зарур:

хизмат кўрсатилиши лозим бўлган объектлар ва ҳудудларнинг батафсил тавсифи;

объектлар бўйича чиқиндиларнинг тўпланиш ҳажми;

ҳудуддаги йўлларнинг техник ҳолати;

кўчалардаги транспорт ва йўловчилар ҳаракатининг серқатновлиги;

чиқиндиларни зарарсизлантириш ҳамда қайта ишлаш объектлари ҳақидаги умумий маълумотлар;

ҳар бир ҳудуддаги чиқинди сақлаш контейнерларининг умумий сони ва ҳажми;

чиқиндиларни юклаш ва тушириш ишларига талаб этиладиган вақт.


8. Йўналиш чизмаси ва жадвалини ишлаб чиқишда қуйидагилар инобатга олинади:

ихтисослаштирилган транспорт воситаларида ҳаракатланишда йўлдан унумли фойдаланиш коэффициентининг максимал даражасига эришиш;

ихтисослаштирилган транспорт воситаларининг юк кўтариш имкониятидан унумли фойдаланиш коэффициентининг максимал даражасига эришиш;

қаттиқ маиший чиқиндиларни транспорт ҳаракати серқатнов бўлган кўчалардан олиб чиқиб кетиш сутканинг тунги пайтларида амалга оширилиши;

қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишда турар жой ва нотурар жой объектлар йўналишларини бирлаштириш;

қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта юклаш ёки зарарсизлантириш объектларига олиб борувчи ҳар бир йўналишни имкон қадар мақбул йўллар бўйича белгилаш.


9. Қаттиқ маиший чиқиндилар олиб чиқиб кетиладиган объектлар, уларда тўпланадиган чиқиндиларнинг миқдори, хизмат кўрсатиладиган ҳудудларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиш шарт-шароитлари ўзгарган ҳолларда ихтисослаштирилган транспорт воситаларининг ҳаракат йўналишлари қайта кўриб чиқилиши лозим.



3-§. Ихтисослаштирилган транспорт воситаларини

йўналишга чиқаришда қўйиладиган талаблар


10. Хизмат кўрсатувчи ташкилот ихтисослаштирилган транспорт воситаларини белгиланган харакат йўналишига чиқаришдан олдин ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтишини, транспорт воситаларининг техник созлигини, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига ҳамда хавфсизлик техникаси талабларига жавоб беришини таъминлаши лозим.


11. Ихтисослаштирилган транспорт воситаларини йўналишга чиқаришда ҳайдовчининг ёнида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши зарур:

ҳайдовчининг тиббий кўрикдан ўтганлиги ва транспорт воситасининг навбатчи механик томонидан кунлик техник кўрикдан ўтганлиги қайд этилган йўл варақаси;

мазкур транспорт воситаси турини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси;

транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномаси (техник паспорти);

қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича йўналиш чизмаси ва жадвали;

лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун бериладиган рухсатнома - лицензия карточкаси (Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари бундан мустасно);

транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси.


12. Ихтисослаштирилган транспорт воситаларининг ҳар бир қатнови тўғрисидаги маълумотлар (транспорт воситасининг давлат рақами, автопаркдан йўналишга чиқиш ва қайтиб келиш санаси, вақти, спидометр кўрсаткичлари, техник ҳолати, экипаж таркибининг фамилияси, исми, отасининг исми) ип ўтказиб тикилган журналда ёки электрон шаклда қайд этиб борилади.



4-§. Қаттиқ маиший чиқиндиларни юклаш ва ташиш


13. Қаттиқ маиший чиқиндилар ихтисослаштирилган транспорт воситаларида (чиқинди ташиш машиналари ва бошқа ихтисослаштирилган машиналарда) ташилади (йирик габаритли маиший ва қурилиш чиқиндилари, шунингдек дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндилар бундан мустасно).


14. Чиқинди тўплаш шохобчаларидаги, шунингдек ташкилотлардаги қаттиқ маиший чиқиндиларни вақтинчалик тўплаш ва сақлаш учун ташкил этилган жойлардаги чиқинди контейнерлари экипаж юкловчилари томонидан ихтисослаштирилган транспорт воситасининг манипулятор механизмига ўрнатилади ва унинг махсус механизми ёрдамида (механик тарзда) чиқинди кузовига бўшатилади.


15. Манипулятор механизми билан жиҳозланмаган ихтисослаштирилган транспорт воситасининг чиқинди кузовига контейнерларни бўшатиш экипаж юкловчилари томонидан қўл кучи билан амалга оширилади.


16. "Сигнал" усулида йўналиш жадвали бўйича етиб келган ихтисослаштирилган транспорт воситасига қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш истеъмолчилар ва экипаж аъзолари томонидан амалга оширилади.

Бунда қаттиқ маиший чиқиндилар махсус чиқинди қопларида (пакетларда) ёки ғилдиракли контейнерларда (40-120 л) сақланган ҳолларда уларни ихтисослаштирилган транспорт воситасига жойлаштириш экипаж юкловчилари томонидан амалга оширилади.


17. Қаттиқ маиший чиқиндиларни ихтисослаштирилган транспорт воситасига юклаш жараёни пиёдалар, автомототранспорт воситалари ҳамда велосипедлар ҳаракатига тўсқинлик қилмаслиги лозим.


18. Чиқинди сақлаш контейнерлари қаттиқ маиший чиқиндилардан тўлиқ, қолдиқсиз тозаланиши ҳамда санитария талабларига мувофиқ дезинфекция қилиниши керак.


19. Қаттиқ маиший чиқиндиларни юклаш ва ташиш ишлари уларни тушириб қолдириш, авария ҳолатини пайдо қилиш, инсонлар соғлиғи ва атроф муҳитга зарар етказиш эҳтимолларини истисно қилувчи усуллар билан амалга оширилади.


20. Қаттиқ маиший чиқиндиларни ташишга ихтисослаштирилмаган - ағдарма ва бортли махсус транспорт воситаларидан маиший чиқиндиларни ташиш мақсадида фойдаланилганда, чиқиндиларнинг тўкилиши ва суюқликнинг (фильтрат) оқиши ҳамда чиқинди чангларининг атмосфера ҳавосига тарқалишини олдини олиш чоралари кўрилиши лозим.


21. Қаттиқ маиший чиқиндиларни юклаш ва ташишда қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

контейнерларда сақланаётган чиқиндилар ёки чиқинди уюмларидан иккиламчи хом ашё ажратиб олиш;

юклаш жойида чиқинди қолдиқларини қолдириш ёки уларни ён атрофга сочиб юбориш;

экипаж аъзоси бўлмаган шахсларни жалб қилиш ("сигнал" усулида тўплаш ва олиб чиқиб кетиш ҳоллари бундан мустасно) ёки уларни ихтисослаштирилган транспорт воситасида ташиш.



5-§. Суюқ маиший чиқиндиларни юклаш ва ташиш


22. Суюқ маиший чиқиндилар ушбу турдаги чиқиндиларни ташишга ихтисослаштирилган транспорт воситасида (ассенизация транспорт воситасида) ташилади.


23. Ассенизация транспорт воситаларини суюқ маиший чиқиндилар йиғиладиган ўрага яқинлаштиришдан олдин иш жойи диққат билан кўздан кечирилиши ва транспорт воситаси ҳамда экипаж аъзосининг ўрага хавфсиз яқинлашишини таъминлайдиган минимал масофа аниқлаб олиниши лозим.


24. Суюқ маиший чиқиндилар йиғиладиган ўрада тўпланган заҳарли газлардан сақланиш мақсадида тегишли ҳимоя воситаларидан (респираторлардан) фойдаланилади.


25. Ассенизация транспорт воситаси юк ортиладиган жойда қўл тормози билан ишончли тўхтатилган бўлиши, қияликда туриб ишлаш зарур бўлган ҳолларда ғилдираклари остига поналар ёки қистирмалар қўйилади.


26. Юклаш ишлари якунлангач, сўрувчи шланг суюқ маиший чиқиндилар йиғиладиган ўрага оқиб кетишини таъминлаган ҳолда, сув билан ювиб тозаланиши зарур.


27. Ассенизация транспорт воситасининг насос ва узатма механизмини мойлаш ишлари транспорт воситасининг двигатели ўчирилган ҳолатда амалга оширилиши шарт.


28. Ассенизация транспорт воситаларининг кўчаларда ифлосланган ва нуқсонлари бўлган ҳолда ҳаракатланиши, шунингдек улардан бошқа турдаги юкларни ташиш мақсадида фойдаланиш тақиқланади.



6-§. Йирик габаритли маиший ва қурилиш

чиқиндиларини юклаш ва ташиш


29. Йирик габаритли маиший ва қурилиш чиқиндиларини олиб чиқиб кетиш учун ағдарма, бортли ёки мультилифт тизими билан жиҳозланган транспорт воситаларидан фойдаланилади.


30. Йирик габаритли маиший ва қурилиш чиқиндиларини юклаш ишлари экипаж юкловчилари томонидан қўл кучи билан ёки тегишли махсус юклаш машина-механизмлари ёрдамида амалга оширилади.


31. Йирик габаритли маиший ва қурилиш чиқиндиларини очиқ кузовли транспорт воситаларида ташиш, уларнинг устига маиший чиқиндиларни тушиб қолишининг (сочилиб кетишининг) олдини олувчи брезент ёки бошқа материаллар билан ёпилган ҳолда амалга оширилади.


32. Махсус ажратилган майдончаларда тўпланган йирик габаритли маиший чиқиндилар уларнинг тўпланиш меъёрларига мувофиқ, бироқ ҳар ойда камида икки марта олиб чиқиб кетилиши зарур.



7-§. Маиший чиқиндиларни полигонга жойлаштириш


33. Полигон ҳудудига кираётган ва чиқиб кетаётган ихтисослаштирилган транспорт воситалари кириш/чиқиш пунктида махсус назорат-дезинфекция ҳудудидан (ҳовуздан) ўтиши, оғирлиги тарозида (юк билан ва юксиз) тортилиши ва бу ҳақда йўл варақалари ҳамда ип ўтказиб тикилган журналда ёки электрон шаклда қайд этиб борилади.


34. Ихтисослаштирилган транспорт воситаларининг полигонга кириши ва унинг ҳудудида ҳаракатланиши йўналиш чизмаси бўйича амалга оширилиши лозим.


35. Маиший чиқиндиларни тушириш вақтида транспорт воситаси қўл тормозида ишончли тўхтатилган ва узатмалар қутиси нейтрал ҳолга келтирилган бўлиши керак.


36. Маиший чиқиндилар полигонга очиқ кузовли транспорт воситасида ташилган ҳолларда:

транспорт воситаси ёки тиркаманинг бортлари полигоннинг камида икки нафар масъул ходими ёрдамида очилиши;

бортлар очилишидан олдин юкланган чиқиндилар хавфсиз ҳолатда эканлигига ишонч ҳосил қилиниши лозим.


37. Маиший чиқиндилар устига ёпилган брезент ёки бошқа материални олиб ташлаш учун кузов устига чиқиш ман этилади. Бундай ишлар бортлар очилганидан кейин, ердан туриб бажарилиши керак.


38. Брезент ёки бошқа материални бортларни очмасдан олиб ташлаш лозим бўлганда мазкур иш транспорт воситасининг зинапояси устида ёки бошқа хавфсиз жойда турган ҳолда бажарилиши керак.


39. Маиший чиқиндилар қўл кучи билан тушириладиган ҳолларда, бундай ишлар шамолга тескари йўналишда, кузовнинг фақат бир томонидан амалга оширилиши лозим.


40. Ихтисослаштирилган транспорт воситалари маиший чиқиндиларни тушириш майдончасида кетма-кет жойлаштирилган ҳолларда, уларнинг оралиғи 1 метрдан кам бўлмаслиги, ёнма-ён турган транспорт воситалари орасидаги масофа 4 метрдан кам бўлмаслиги зарур.


41. Экипаж юкловчиларининг полигон ҳудудига киришлари тақиқланади. Улар транспорт воситасининг қайтишини полигоннинг маиший хоналарида кутишлари керак.



3-БОБ. ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТРАНСПОРТ

ВОСИТАСИНИНГ ЭКИПАЖИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


42. Экипаж - ҳайдовчи, шунингдек юкловчилардан (1-2 киши) иборат бўлади.


43. Экипаж қуйидагиларга мажбур:

хавфсизлик техникаси, саноат ва ёнғин хавфсизлиги, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, юкларни ташишнинг умумий қоидалари, қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидалари, шунингдек санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига ҳамда ушбу Қоидаларга риоя қилиш;

авария ёки нохуш ҳодиса юз берган тақдирда тегишли шахслар ҳамда органларга, шу билан бирга, ўзи фаолият юритаётган ташкилотнинг масъул ходимига бу ҳақда дарҳол хабар бериш;

эҳтиёткорликни таъминлаган ҳолда талофотларнинг кучайиб кетишини олдини олиш чораларини кўриш.

Экипаж қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.



4-БОБ. ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


44. Ҳар бир ихтисослаштирилган транспорт воситаси ростлаш ва кичик таъмирлаш учун зарур бўлган бирламчи асбоб-ускуналар, мосламалар, захира ғилдираги ҳамда тиббиёт қутичаси, ўт ўчиргич, авария тўхташ белгиси, шунингдек шатакка олиш воситалари билан таъминланган бўлиши керак.


45. Ихтисослаштирилган транспорт воситаларидан фойдаланишда қуйидагилар тақиқланади:

транспорт воситаларидан ўзга мақсадларда фойдаланиш;

транспорт воситасининг кабинасидан ташқарида одам ташиш;

транспорт воситасининг кузовидан ташқарида чиқинди ташиш;

транспорт воситасини силтантириш ёки кескин ҳаракатлантириш йўли билан кузовдан қаттиқ маиший чиқиндиларни тушириш;

транспорт воситасини кузови кўтарилган ҳолатда юргизиш;

чиқиндиларни кузовдан туширмасдан ундаги иккиламчи хом ашёни ажратиб олиш.



5-БОБ. АТРОФ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


46. Хизмат кўрсатувчи ташкилот маиший чиқиндиларни ташишда атроф муҳитнинг чиқиндилар билан ифлосланишини олдини олиш чораларини кўриши зарур.


47. Маиший чиқиндиларни аҳоли яшаш пунктлари ерларига, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларга ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш объектларига ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарар етказиш таҳдиди келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа жойларга кўмиб ташлаш тақиқланади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


48. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


49. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



Намуна



нинг


(ташкилот номи)


қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича

_____-сонли ЙЎНАЛИШ ЧИЗМАСИ

       

       

Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О)

Бош муҳандис





(имзо)


(Ф.И.О)

Раҳбар ўринбосари





(имзо)


(Ф.И.О)

        





Қоидаларга

2-ИЛОВА



Намуна



нинг


(ташкилот номи)


қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича

_____-сонли ЙЎНАЛИШ ЖАДВАЛИ


Гараждан чиқиш вақти: __________

Гаражга қайтиш вақти: __________

Наряддаги соат __________

I. Чиқинди тўплаш шохобчаларидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш


Т/р

МФЙ номи

Кўчалар номи

Аҳоли

сони

Меъёр бўйича

ҳосил бўлувчи

қаттиқ маиший

чиқинди хажми,

куб.м


Ҳафта кунлари


Душанба

Сешанба

Чоршанба

Пайшанба

Жума

Шанба

Якшанба

1





соат ___

дан ___

гача


...

...

...

....

....

Дам олиш куни*


2






...

...

...

....

...

...

....

...






...

...

...

....

...

...

....


Жами











II. Қаттиқ маиший чиқиндиларни "сигнал усули"да олиб чиқиб кетиш

1





соат ___

дан ___

гача


...

...

...

....

....

Дам олиш куни*


2






...

...

...

....

...

...

....

..






...

...

...

....

...

...

....


Жами











III. Юридик ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорларда ҳосил

бўлувчи қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш


Юридик

ташкилотлар

ва ЯТТлар

номи


Кўчалар номи


Ўрнатилган

контейнерлар-

нинг умумий

хажми, куб.м


Ҳафта кунлари


Душанба


Сешанба

Чоршанба

Пайшанба

Жума

Шанба

Якшанба

1





соат ___

дан ___

гача


...

...

...

....

....

Дам олиш куни*


2






...

...

...

....

...

...

....


Жами











Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О)

Бош муҳандис





(имзо)


(Ф.И.О)

Раҳбар ўринбосари





(имзо)


(Ф.И.О)

   

   

*) Ихтисослаштирилган транспорт воситаларидан самарали фойдаланиш ва қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида дам олиш кунлари ҳафтанинг бошқа кунлари учун ҳам белгиланиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 ноябрь















































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск