язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш/ Чиқиндиларни қайта ишлаш/ Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 07.10.2019 й. 11-сон "Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 08.11.2019 й. 3195-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.11.2019 й.

N 3195




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ МУҲИТНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

07.10.2019 й.

N 11


ҚАРОРИ



Маиший чиқиндиларни ташиш

қоидаларини тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ-4291-сон "2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сон "Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маиший чиқиндиларни ташиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директорининг 2014 йил 16 октябрдаги 104-сон "Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2625, 2014 йил 12 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 46-сон, 555-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                         Б. Кучкаров



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 ноябрь