ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қуролли кучлардаги кадрлар. Ижтимоий ҳимоя /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.10.2018 й. ПҚ-3967-сон "Ёпиқ турдаги ҳарбий шаҳарчаларда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига савдо-маиший хизмат кўрсатишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.10.2018 й.

N ПҚ-3967



ЁПИҚ ТУРДАГИ ҲАРБИЙ ШАҲАРЧАЛАРДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА

ВАЗИРЛИГИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИ ВА

УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИГА САВДО-

МАИШИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Ёпиқ турдаги ҳарбий шаҳарчаларда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига савдо-маиший хизмат кўрсатиш соҳасига давлат-хусусий шерикчилик механизмларини жорий этиш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини зарур товар ва хизмат турлари билан таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ёпиқ турдаги ҳарбий шаҳарчаларда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига савдо-маиший хизмат кўрсатиш соҳасига ишлаб чиқариш ва озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари, тиббиёт буюмлари савдосини, шу жумладан тиббий ва бошқа хизмат кўрсатиш турларини ташкиллаштириш учун тадбиркорлик (юридик шахслар ва хусусий тадбиркорлар) субъектларини қўшимча тарзда жалб этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Тадбиркорлик субъектлари ёпиқ турдаги ҳарбий шаҳарчаларда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига савдо-маиший хизмат кўрсатиш фаолиятидан тушган ялпи тушумдан ягона солиқ тўловидан 2022 йил 1 январгача озод этилсин.


3. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийим-бошларини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2800-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган формали кийим-бош намуналари билан савдо қилиш тегишли лицензия ва сертификатлар мавжуд бўлган ҳолда амалга оширилади.


4. Белгилансинки, тадбиркорлик субъектлари томонидан ёпиқ турдаги ҳарбий шаҳарчалар ҳудудида формали кийим-бошлар, фурнитура ва бошқа кийим-кечак буюмлари савдосини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига савдо-маиший хизмат кўрсатиш бўйича ҳарбий қисм билан тузилган шартномага асосан тегишли лицензияларсиз амалга оширади.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийим-бошларини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2800-сон қарорининг 3-банди олтинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий савдо тармоқларига қарашли махсус савдо ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига савдо-маиший хизмат кўрсатиш бўйича ҳарбий қисм билан тузилган шартнома асосида фаолият юритувчи бошқа ваколатли тадбиркорлик субъектлари ёпиқ турдаги ҳарбий шаҳарчалар ҳудудида ҳарбий формали кийим-бошлар, фурнитура ва бошқа кийим-кечак буюмлари савдосини тегишли лицензияларсиз амалга оширади".


6. Белгилансинки, ушбу қарор талаблари "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Савдо бошқармаси" давлат унитар корхонаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятига ҳам татбиқ этилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири А.А. Азизов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 октябрь



































Время: 0.1722
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск