ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Юридик хизмат /

Адлия вазирининг 11.11.2019 й. 508-мҳ-сон "Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.11.2019 й. 2920-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.11.2019 й.

N 2920-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

11.11.2019 й.

N 508-мҳ


БУЙРУҒИ



Давлат органлари ва ташкилотлари юридик

хизмат ходимларига мартаба даражалари

бериш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 сентябрдаги ПҚ-4461-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ҳамда 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 августдаги 265-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2920, 2017 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 934-модда) билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2 Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ҳамда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари X. Мелиев зиммасига юклансин.



Вазир                                                                        Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛOBА



Давлат органлари ва ташкилотлари юридик

хизмат ходимларига мартаба даражалари

бериш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-бандда:

биринчи хатбошидаги "Мазкур Низом талаблари" деган сўзлар "Мазкур Низом талабларининг аттестация қисми бўйича амал қилиши" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг, Вазирлар Маҳкамасининг юридик хизматлари ходимларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ҳамда унинт аппарати етакчи мутахассисига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг аппарати мутахассисларига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти мудири, шунингдек, мазкур Котибиятнинг юридик маълумотга эга бўлган ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.".


2. 3-банднинг "г" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ва унинг аппарати етакчи мутахассисига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг аппарати мутахассисларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юридик хизмати раҳбарлари ва ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти мудири, шунингдек мазкур Котибиятнинг юридик маълумотга эга бўлган ходимларига;".


3. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган ёки адлия органлари ходимлари учун белгиланган тартибда берилган мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бошқарув ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили девонининг бошқарув ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг юридик хизматлари раҳбар ва ходимларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ҳамда унинг аппарати етакчи мутахассисига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг аппарати мутахассисларига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг мудири ва юридик маълумотга эга бўлган ходимларига мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомда ҳамда мазкур Низомда белгиланган тартибда берилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 11 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 ноябрь, 46-сон, 866-модда









































Время: 0.1832
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск