ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.11.2019 й. ПҚ-4518-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентябрдаги "Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3286-сон қаpopига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.11.2019 й.

N ПҚ-4518



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2017 ЙИЛ 25 СЕНТЯБРДАГИ

"СУВ ОБЪЕКТЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ПҚ-3286-СОН

ҚАPOPИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Дарё узанларида қум-шағал материалларини қазиб олиш ишларини бажаришда хавфсизлик қоидаларини таъминлаш ва мазкур участкаларда қазиб олиш ишлари устидан ягона давлат назоратини ўрнатиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентябрдаги ''Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3286-сон қарори 1-бандида:

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"дарёлар ўзанлари ва қирғоқбўйи минтақаларида норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш (қум-шағал материалларини қазиб олиш бундан мустасно) тасдиқланган захиралар мавжудлиги ва сув режимига салбий таъсирга йўл қўймаслик шарти билан норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияга қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади";

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"дарёлар ўзанларида қум-шағал материалларини қазиб олиш фақат уларни тозалаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги "Хавфсиз дарё" давлат унитар корхонаси томонидан белгиланган тартибда шартнома асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади";

саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Белгилаб қуйилсинки:

тадбиркорлик субъектлари томонидан дарёлар ўзанларида қум-шағал материалларини қазиб олиш учун олинган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияларнинг амал қилиши уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар кучда бўлади (ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш ҳолатлари бундан мустасно), ушбу муддатни узайтириш ёҳуд лицензияларнинг қайта расмийлаштирилишига йўл қўйилмайди;

дарё ўзанларпда ва қирғоқбўйи минтақаларидаги истиқболли участкаларда геологик ўрганиш учун 2019 йил 1 июль кунига қадар лицензиялар олган тадбиркорлик субъектларига, истисно тариқасида, "Xавфсиз дарё" давлат унитар корхонаси билан қум-шағал материалларини қазиб олиш юзасидан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири A.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 ноябрь, 46-сон, 862-модда





























Время: 0.2009
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск