ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд ва бошқа органлар актларини амалга ошириш /

Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 12.11.2019 й. 3196-сон билан рўйхатга олинган 23.10.2019 й. Бош прокуратуранинг 52-сон, Ички ишлар вазирлигининг 82-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 27-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 12 ноябрда 3196-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Бош прокуратураси,

Ички ишлар вазирлиги ва

Давлат хавфсизлик хизматининг

2019 йил 23 октябрдаги

52, 82 ва 27-сон қарорига

1-ИЛОВА



Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки

ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини узрсиз сабабларга

кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон

Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш

юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги

ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг

ҳамкорлиги тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 42-1-моддасига мувофиқ суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини (бундан буён матнда ижро ҳужжати деб юритилади) узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (бундан буён матнда Мажбурий ижро бюроси деб юритилади), Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари (бундан буён матнда Чегара қўшинлари деб юритилади) билан ҳамкорлигини ташкил этиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунига (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) мувофиқ қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш (бундан буён матнда қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш деб юритилади) мазкур Низомда белгиланган тартибда қўлланиладиган мажбурий ижро этиш чораларидан бири ҳисобланади.

Мазкур Низом талаблари эксклав ҳудудларда доимий яшовчи фуқароларнинг доимий яшаш жойидан Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудига ўтишларида ва қайтишларида қўлланилмайди.


2. Қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш ижро ҳужжати талаблари қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра белгиланган муддатда ижро этилмаган ҳолларда қўлланилади.

Агар ижро ҳужжати суд ҳужжати бўлмаса ва суд ҳужжати асосида берилмаган бўлса, ундирувчи қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

Давлат ижрочиси ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорида қарздор томонидан ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаган тақдирда унга нисбатан мажбурий ижро ҳаракатлари қўлланилиши, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чекланишини кўрсатади.


3. Қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кунда базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ошмайдиган миқдорда сумма ундиришни назарда тутувчи ижро иши бўйича (алимент ёки бошқа даврий тўловларни ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бундан мустасно), шунингдек суд қарорини ижро этиш учун етарли мол-мулк олиб қўйилган тақдирда;

қарздор сифатида юридик шахс иштирок этган ижро ҳужжати бўйича.


4. Давлат ижрочиси қарорининг ижроси ички ишлар органлари ва Чегара қўшинлари томонидан муҳокама қилинишига, тўхтатилишига ёки бошқача тарзда тўсқинлик қилинишига йўл қўйилмайди, суд тартибида ёхуд шикоят ёки протест келтириш бундан мустасно.

Ижро иши юритилиши Қонунда белгиланган ҳолларда суд ёки давлат ижрочиси томонидан тўхтатиб турилиши мумкин.



2-БОБ. ҚАРЗДОРНИНГ ЧИҚИШИНИ ВАҚТИНЧА

ЧЕКЛАШНИ ЖОРИЙ ЭТИШ


5. Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар ихтиёрий равишда бажариш учун белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли, бундан жарима тариқасидаги жиноий жазо бўйича ижро ишини юритиш ҳоллари мустасно.

6. Ижро ҳужжатидаги талабларни қарздор томонидан ижро этиш муддати ижро иши юритиш қўзғатилган кундан ўн беш кундан ошиб кетмайдиган ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорда давлат ижрочиси томонидан белгиланади.


6-1. Давлат ижрочиси жарима тариқасидаги жиноий жазони ижро этишни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқариш билан бир вақтда ҳукм қилинган шахснинг ёки қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш ҳақидаги қарор қабул қилиши шарт.

7. Қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги ариза ундирувчи ёки унинг вакили томонидан давлат ижрочисига тақдим қилинади. Ушбу ариза қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклашнинг асослантирилган сабабини ўз ичига олган бўлиши лозим.

Давлат ижрочиси қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклашни қўллаш тўғрисидаги ундирувчининг аризасини кўриб чиқиб махсус электрон тизим орқали қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки аризани қаноатлантиришни рад қилади ва ундирувчига ёхуд унинг вакилига ёзма ёки электрон шаклда асослантирилган жавоб юборади.


8. Давлат ижрочисининг қарздор чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори катта давлат ижрочиси томонидан махсус электрон тизим орқали электрон шаклда тасдиқланади.


9. Қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарор тасдиқлангандан сўнг чеклов қўйилганлиги тўғрисидаги маълумот Ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими (бундан кейин матнда Ягона электрон ҳамкорлик тизими деб юритилади) орқали автоматик тарзда Ўзбекистон Республикасидан Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига (бундан буён матнда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси деб юритилади) ҳамда Чегара қўшинларига юборилади.

Қарздорга нисбатан чеклов қўйилгани тўғрисидаги маълумотда кўрсатиладиган ахборот томонлар ўртасидаги келишув ва техник йўриқномага асосан белгиланади.


10. Ижро ҳужжатларида қарздор ёки ундирувчининг (агар қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш ундирувчининг аризасига биноан қўлланилган бўлса) электрон почтаси ёки телефон (мобиль) рақами ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги хабарнома унинг жўнатилганлиги ва қабул қилиниб олинганлиги фактини қайд этиш имконини берувчи махсус автоматлаштирилган тизимдан фойдаланган ҳолда электрон почтага ёки мобиль алоқа воситалари орқали қисқа хабар (SMS) кўринишида йўлланади.

Қарздор ёки ундирувчи электрон почтаси ёки телефон (мобиль) рақамига қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги хабарномани электрон шаклда ёки қисқа хабар (SMS) кўринишида юбориш имкони бўлмаган тақдирда, давлат ижрочиси томонидан қарор чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмасдан қарорнинг кўчирма нусхалари яшаш манзили бўйича почта орқали қарздорга ва ундирувчига (агар қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш ундирувчининг аризасига биноан қўлланилган бўлса) юборилади.


11. Агар қарздор чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса, чеклов қўйилганлиги тўғрисидаги маълумот, кейинчалик тегишли органга маълумот бериш учун Ягона электрон ҳамкорлик тизими орқали автоматик тарзда давлат ижрочиси томонидан фақат Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига юборилади.


12. Чеклов қўйилгани тўғрисидаги маълумот қабул қилинганлиги ҳақидаги электрон хабарнома Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ва Чегара қўшинлари томонидан Мажбурий ижро бюросига Ягона электрон ҳамкорлик тизими орқали юборилади.

Қабул қилинган чеклов Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ва Чегара қўшинлари томонидан шу вақтнинг ўзида ўзининг идоравий электрон базасига киритилади.


13. Техник носозликлар, шунингдек вақтинча электрон ҳужжат алмашинуви имкони бўлмаган ҳолатларда ушбу Низомнинг 9 ва 11-бандларида назарда тутилган маълумотлар факс ёки ҳужжатли маълумотни тезкор жўнатиш имконини берадиган бошқа алоқа воситалари орқали юборилиши мумкин.


14. Ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари (бошқармалари) ҳамда Чегара қўшинлари бўлинмалари суд ёки давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан қўлланилган вақтинча чеклаш олиб ташланмагунга қадар қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишига йўл қўймасликка мажбурдирлар.

Ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари (бошқармалари) ҳамда Чегара қўшинлари бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқиши чекланган қарздор аниқланган тақдирда, унга Мажбурий ижро бюросининг қайси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқиши чеклангани тўғрисида маълумот берилади ва тўлиқ ахборотни Мажбурий ижро бюросининг расмий веб-сайтидан (www.mib.uz) олиши мумкинлиги тушунтирилади.



3-БОБ. ҚАРЗДОРНИНГ ЧИҚИШИНИ ВАҚТИНЧА

ЧЕКЛАШНИ ОЛИБ ТАШЛАШ


15. Қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклашга асос бўлган ижро ҳужжати талаблари ижро этилганда ёхуд Қонунда белгиланган асосларга кўра ижро ҳужжати тугатилганда, тамомланганда ёки алиментларни олдиндан тўлаш ҳамда алиментларни тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминланганда, шунингдек қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори бекор қилинганда давлат ижрочиси:

махсус электрон тизим орқали қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишига қўйилган вақтинча чекловни олиб ташлайди;

қарздорни ва ундирувчини ушбу Низомнинг 10-бандида белгиланган тартибда хабардор қилади.


16. Махсус электрон тизимдан қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишига қўйилган вақтинча чеклов олиб ташланганда чеклов олиб ташлангани тўғрисидаги маълумот Ягона электрон ҳамкорлик тизими орқали автоматик тарзда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига ҳамда Чегара қўшинларига юборилади.

Техник носозликлар, шунингдек вақтинча электрон ҳужжат алмашиш имкони бўлмаган бошқа ҳолатларда чеклов олиб ташлангани тўғрисидаги маълумот шу вақтнинг ўзида факс ёки ҳужжатли маълумотни тезкор жўнатиш имконини берадиган бошқа алоқа воситалари орқали юборилади.


17. Қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклашга асос бўлган ижро ҳужжати талаблари электрон тўлов тизимлари орқали ижро этилганда Мажбурий ижро бюроси томонидан:

қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишига қўйилган вақтинча чеклов Ижро ҳужжатларининг ягона электрон базасидан автоматик тарзда олиб ташланади;

чеклов олиб ташлангани тўғрисидаги маълумот Ягона электрон ҳамкорлик тизими орқали автоматик тарзда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига ҳамда Чегара қўшинларига юборилади.


18. Ягона электрон ҳамкорлик тизими орқали Мажбурий ижро бюросидан чеклов олиб ташлангани тўғрисидаги маълумот келиб тушган тақдирда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ва Чегара қўшинлари томонидан шу вақтнинг ўзида қарздорнинг чиқишига вақтинча чеклов олиб ташланади.


19. Давлат ижрочиси қуйидаги ҳолларда қарздорнинг илтимосномасига асосан қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклашни ҳаракатдан тўхтатиб туриши лозим:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида касалхонага ётқизишни талаб қиладиган қарздорнинг соғлиғини тиклаш заруриятини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарздорни Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетувчи расмий делегация таркибига киритиш ҳақидаги қарори мавжуд бўлганда.

Бунда, қарздорнинг чиқишига вақтинча чекловни тўхтатиб туриш тўғрисида давлат ижрочиси қарор қабул қилади ва катта давлат ижрочиси томонидан тасдиқланади ва ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган тартибда чеклов олиб ташланади.


20. Қарздорнинг чиқишига вақтинча чекловни олиб ташлашга қуйидагилар асос бўлмайди:

давлат ижрочиси ва суд томонидан ижро иши юритиш тўхтатиб турилганлиги, давлат ижрочисининг қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори суд томонидан тўхтатиб турилган ҳоллар бундан мустасно;

алимент қарзини жорий кун ҳолатига тўлаганлиги;

ижро иши юритиш Қонуннинг 25-моддасига асосан бошқа давлат ижрочисига юборилганлиги.


21. Мажбурий ижро бюроси, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ҳамда Чегара қўшинлари томонидан қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклашлар ҳисоби бўйича электрон маълумотлар базаси юритилади.


22. Чиқиши вақтинча чекланган қарздор томонидан ижро ҳужжати талаблари беш йил давомида бажарилмаса (алимент бўйича қарздорлик бундан мустасно), Мажбурий ижро бюроси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига ва Чегара қўшинларига чеклов мавжудлиги тўғрисидаги янгиланган маълумотни юборади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


23. Қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги, қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклашни тўхтатиш тўғрисидаги, шунингдек қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклашни рад қилиш тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори устидан Мажбурий ижро бюросининг юқори турувчи органига ёки судга шикоят қилиниши ёхуд протест келтирилиши мумкин.


24. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 ноябрь, 46-сон, 867-модда



































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск