ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Хорижий инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.11.2019 й. ПҚ-4519-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Хорижий инвесторлар кенгашини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.11.2019 й.

N ПҚ-4519



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДА ХОРИЖИЙ

ИНВЕСТОРЛАР КЕНГАШИНИ ТУЗИШ ВА

УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимиздаги инвестиция муҳитини янада яхшилаш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларига ва бошқа муҳим соҳаларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш, илғор халқаро тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда сифатли инвестиция жараёнларини ташкил этиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 августдаги "Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан шерикликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3900-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши (кейинги ўринларда - Кенгаш) тузилсин.


2. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

илғор жаҳон тажрибаси ва амалиётларига таянган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига мамлакатни инвестициявий, саноат-технологик ва инновацион ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари бўйича маслаҳатлар бериш;

қулай инвестиция муҳитини шакллантиришда, маҳаллий ҳамда хорижий тадбиркорларни иқтисодиётнинг устувор тармоқлари ва ҳудудларга рақобатбардош экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи замонавий корхоналарни ташкил этиш мақсадида сармоя киритишларини рағбатлантиришнинг самарали механизмларини шакллантиришда бевосита иштирок этиш, шунингдек, инвестицияларни, энг аввало тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилишга ва ўзаро манфаатли савдони ривожлантиришга кўмаклашиш;

давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг хорижий компаниялар, банклар, инвестиция ва бошқа тузилмалар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини таъминлаш;

инвестицияларни жалб қилиш ва инвесторларнинг, шу жумладан, хорижий инвесторларнинг фаоллигига тўсқинлик қилувчи асосий омилларни аниқлаш ва таҳлил қилиш, республикада қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини сақлаб туришни таъминлаш;

давлат органлари, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий компаниялар, банклар, инвестициявий ва бошқа тузилмаларнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари билан инвестиция жараёнларига тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этишга қаратилган самарали таклифларни ишлаб чиқиш;

экспортни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиришга, савдо инфратузилмасини, электрон тижорат тизимини изчил ривожлантиришга, маҳаллий товарлар ва хизматларни ташқи бозорларга олиб чиқиш учун қулай шароитлар яратишга, самарали транспорт йўлаклари, замонавий логистика занжирини шакллантиришга кўмаклашиш;

маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, маҳаллий маҳсулотларнинг халқаро стандартлар ва техник регламентларга мувофиқлигини таъминлашнинг босқичма-босқич чораларини кўриш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, илғор ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш чораларини амалга ошириш жараёнларига ижобий хорижий тажрибани жорий этиш;

Ўзбекистон Республикасида инвестициявий фаолиятни тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро имижини, халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш бўйича устувор йўналишларни аниқлаш ва самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги маслаҳат органи ҳисобланади;

Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикасида инвестиция ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган хорижий компаниялар, банклар, инвестициявий ва бошқа тузилмалар, халқаро молия институтлари ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, шу жумладан, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек, бошқа иштирокчилар орасидан белгиланган тартибда шакллантирилади;

Кенгаш ўз фаолиятини оралиқ ва ялпи мажлислар шаклида юритади. Кенгаш ялпи мажлислари йилда бир марта, оралиқ мажлислари - йилда камида икки марта ўтказилади;

Кенгашнинг ялпи мажлисларини ўтказиш билан боғлиқ масалалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан, оралиқ мажлисларни ўтказиш билан боғлиқ масалалар эса Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади;

Кенгаш аъзоларининг мажлисларга келиш ва уларда иштирок этиш билан боғлиқ харажатлари Кенгаш аъзоларининг ўз маблағлари ҳисобидан, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтлари ва ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг Ўзбекистон томони таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг буюртманомаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб этиладиган Кенгаш аъзолари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 13 ноябрдаги

ПҚ-4519-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Хорижий инвесторлар кенгашининг Ўзбекистон томони

ТАРКИБИ

   

1. Гулямов Р.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси

2. Мавлонов Б.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари

3. Ганиев Э.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

4. Кучкаров Д.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси молия вазири

5. Касимов Д.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

6. Нурмуратов М.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси

7. Умурзаков С.У.

-

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири

8. Ходжаев Б.А.

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири

9. Камилов А.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири

10. Давлетов Р.К.

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

11. Абдурахмонов И.Ю.

-

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири

12. Кудратов Л.Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

13. Икрамов А.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси

14. Камалов К.Ю.

-

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори

           

Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 ноябрь


"Халқ сўзи", 2019 йил 14 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 ноябрь, 46-сон, 863-модда












































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск