ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газ соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.2000 й. 220-сон "Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.06.2000 й.

N 220



ЎЗБЕКИСТОН НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ

ВА ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодиёт тармоқларида нефть маҳсулотлари ва газдан оқилона ҳамда самарали фойдаланишни давлат томонидан назорат қилишнинг ягона тизимини такомиллаштириш, "Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сон қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзнефтгазинспекция" негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ("Ўздавнефтгазинспекция") ташкил этилсин, у "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси таркибидан чиқарилсин.

7. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси "Ўзнефтгазинспекция" балансидаги мавжуд асбоб-ускуналар, инвентарлар ва транспорт воситаларини "Ўздавнефтгазинспекция"га текин берсин.


8. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бир ой муддатда "Ўздавнефтгазинспекция" Марказий аппаратини зарур алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқаси билан таъминласин.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда "Ўздавнефтгазинспекция"нинг Марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари учун бинолар ажратсинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда амалдаги меъёрий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари В.Й.Атаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 8 июндаги

220-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамаси қарорларига киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҚT, 1994 й., 3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган "Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисидаги Низом"да:


Низом матнидаги "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорациясининг "Ўзнефтгазинспекция"сига берилган кўрсатмалар "Ўздавнефтгазинспекция"га кўрсатмалар билан алмаштирилсин;


III бўлимда:


3-банддаги "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорациясига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банддаги "сўзсиз" сўзи "акцептсиз" сўзи билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 декабрдаги 523-сон қарори билан тасдиқланган мазкур қарорга 11-иловадаги "Акцияларининг назорат ва давлат пакетлари, мол-мулки "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси устав фондига бериладиган акциядорлик компаниялари, корхоналар ва ташкилотлар рўйхати"дан ҳамда 12-иловадаги "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси тузилмаси"дан "Ўзнефтгазинспекция" Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси" ҳамда "Ўзнефтгазинспекция" сўзлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 йил, 6-сон, 29-модда




















































Время: 0.1889
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск