ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш / Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхоналари фаолиятини тартибга солиш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.10.2018 й. ПҚ-3957-сон "Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги таълим, фан ва маданият масалалари бўйича (ЮНЕСКО) доимий ваколатхонаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.10.2018 й.

N ПҚ-3957



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ

ҲУЗУРИДАГИ ТАЪЛИМ, ФАН ВА МАДАНИЯТ

МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА (ЮНЕСКО) ДОИМИЙ

ВАКОЛАТХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан таълим, фан ва маданият масалаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича тизимли иш ташкил этиш, Ўзбекистоннинг бой маданий-тарихий меросини кенг танитиш устуворлигини изчил илгари суриш ва амалга ошириш, республиканинг ЮНЕСКО доирасида ўтказиладиган халқаро тадбирларда самарали иштирок этишини таъминлаш, шунингдек, мазкур Ташкилот ҳузурида Ўзбекистон Республикасининг доимий ваколатхонаси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги таълим, фан ва маданият масалалари бўйича доимий ваколатхонаси (кейинги ўринларда - ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий ваколатхона деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Элчихонаси таркибидан чиқарилсин ва Ўзбекистон Республикасининг мустақил хорижий муассасаси сифатида таъсис этилсин.


2. 2018 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Элчихонасининг (кейинги ўринларда - Элчихона деб юритилади) меҳнатга ҳақ тўлаш фондига тегишли ўзгаргиришлар киритган ҳолда катта референти ва референт-котиб лавозимлари қисқартирилиши ҳисобига, ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий ваколатхона штатлар бирлигига 2 нафар дипломатик ходим, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий вакили ва биринчи котиб лавозимлари белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий вакили мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш даражаси ва моддий-маиший хизмаг кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчисига тенглаштирилсин.


4. ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий ваколатхона ва Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Элчихонаси штатлар жадвали 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқланси


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

2018 йил бюджетида тасдиқланган, хорижий муассасаларни молиялаштириш ҳажмлари чегарасида 2018 йилда ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий ваколатхонанинг таъминоти учун харажатлар сметасини шакллантирсин ва тасдиқласин;

штатлар жадвалидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, Элчихонанинг 2018 йилги таъминоти учун тасдиқланган харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритсин;

Элчихона балансида бўлган алоҳида мулкларни, асосий воситалар ва товар-моддий бойликларни инвентаризациядан ўтказиш, тақсимлаш бўйича чора-тадбирларни белиганган тартибда амалга оширсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий ваколатхона балансига топширсин;

Ўзбекистон томони ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий вакилни тайинлаганлигини ва келгусидаги фаолияти ҳақида қабул қилинган қарор тўғрисида ЮНЕСКОнинг Бош котибиятини дипломатик каналлар орқали хабардор қилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Элчихонага иккита автомобиль таъминоти учун ажратилган лимитининг қисқартириши ҳисобига, ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий ваколатхонага иккита автомобиль таъминоти учун лимит ажратсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин, шунингдек, баъзилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   III. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 3 октябрдаги

ПҚ-3957-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО

ҳузуридаги Доимий ваколатхонаси

ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ


ҚШ долларида)

N

Лавозими


Штат

бирликлари

сони


Доимий

вакилнинг

маошидан

ходимнинг фоиз

ҳисобидаги

маоши (3400)


Ойлик

маош


Бир йиллик

иш ҳақи

фонди

Дипломатик таркиб

1.

Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий вакили


1

100%

3 400,00

40 800,00

2.

Биринчи котиб


1

75%

2 550,00

30 600,00


Жами:


2


5 950,00

71 400,00

Маъмурий-техник таркиб

1.

Жойидан ёки ходимларнинг оила аъзолари орасидан ёлланадиган персонал


-


2 000,00

24 000,00


Жами:


-


2 000,00

24 000,00


Ҳаммаси:


2


7 950,00

95 400,00





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 3 октябрдаги

ПҚ-3957-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига

киритилаётган қўшимчалар, шунингдек,

ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган

баъзи ҳужжатлари


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2007 йил 29 декабрдаги ПҚ-765-сон қарорининг 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2013 йил 24 декабрдаги ПҚ-2095-сон қарорнинг:


а) 1-иловасидаги "Европа мамлакатлари" бўлими қуйидаги мазмундаги 12.1-позиция билан тўлдирилсин:


12.1

ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий ваколатхона


3400

б) 2-иловасидаги "Европа мамлакатлари" бўлими қуйидаги мазмундаги 12.1-позиция билан тўлдирилсин:


12.1

ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий ваколатхона


2000

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Элчихонаси штат жадвалига қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2008 йил 25 январдаги 14-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 февралдаги 58-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 октябрь









































Время: 0.0185
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск