ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Дипломатик, иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантириш ва янада чуқурлаштириш масалалари / Осиё /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.10.2018 й. ПҚ-3979-сон "Туркманистон Президентининг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи якунлари бўйича имзоланган шартномалар ва битимларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.10.2018 й.

N ПҚ-3979



ТУРКМАНИСТОН ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ДАВЛАТ

ТАШРИФИ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА ИМЗОЛАНГАН

ШАРТНОМАЛАР ВА БИТИМЛАРНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Туркманистон Президентининг 2018 йил 23-24 апрель кунлари Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи дўстлик муносабатлари ва стратегик шерикликни ривожлантиришда муҳим воқеа бўлди, икки давлат қардош халқлари ўртасида кўп қиррали ҳамкорлик ҳамда ўзаро ҳамжиҳатлик ва яхши қўшничиликни янада мустаҳкамлашга янги туртки берди.

Олий даражада ўтган учрашув ва музокаралар натижалари Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги ўзаро манфаатга асосланган ҳамкорликнинг сифат жиҳатдан янги босқичга ўтганлигидан далолат беради.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди ҳамда улар юзасидан қўшма қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедовнинг Қўшма баёноти, 17 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, шунингдек, умумий қиймати 250 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлган савдо шартномалари ва битимлари пакети имзоланди.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича имзоланган икки томонлама шартномалар ҳамда эришилган битимларнинг сўзсиз ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:


1. Туркманистон Президентининг 2018 йил 23-24 апрель кунлари Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи доирасида имзоланган икки томонлама шартномалар ва ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича эришилган битимларнинг ўз вақтида ва сўзсиз амалга оширилишини қатъий ва самарали назорат қилиш 1-иловага* мувофиқ таъминлансин.


2. Туркманистон Президентининг 2018 йил 23-24 апрель кунлари Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи давомида имзоланган ҳужжатлар ижросини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси ("йўл харитаси") 2-иловага* мувофиқ;

Туркманистон Президентининг 2018 йил 23-24 апрель кунлари Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи давомида имзоланган савдо битимлари ва шартномаларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси ("йўл харитаси") 3-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида 2018-2019 йилларда кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш борасида эришилган битимларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси ("йўл харитаси") 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч кун муддатда ушбу қарорнинг 3-иловасига* киритилган Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликка оид икки томонлама ҳужжатларни амалга ошириш бўйича тармоқ жадвалларини тасдиқласин.


4. Туркманистон Президентининг 2018 йил 23-24 апрель кунлари Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи давомида имзоланган икки томонлама шартномалар ва ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш борасида эришилган битимларни амалга ошириш бўйича Махсус комиссия 5-иловага* мувофиқ тузилсин.


5. Махсус комиссия (А. Арипов) қуйидагиларни таъминласин:

Туркманистон Президентининг 2018 йил 23-24 апрель кунлари Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи давомида имзоланган икки томонлама шартномаларнинг, жумладан алоҳида ҳужжатларнинг кучга кириши бўйича ички давлат тартиб-таомилларини ўз вақтида бажариш ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича битимларнинг сўзсиз ва сифатли бажарилиши устидан доимий ва тизимли мониторингни ташкил этиш;

вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари - масъул ижрочиларнинг мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари ("йўл хариталари")ни сўзсиз амалга ошириш бўйича кўрилаётган амалий чоралар тўғрисидаги ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориш;

сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга оид имзоланган икки томонлама шартномалар ва эришилган битимларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш ҳамда мазкур масалалар, жумладан савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия доирасида туркман томони билан мунтазам ва самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш;

вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар - масъул ижрочилар томонидан савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги икки томонлама ҳужжатларни амалга оширишнинг тасдиқланган тармоқ жадвалларига қатъий риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари - масъул ижрочилар ушбу қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари ("йўл хариталари")нинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласин ҳамда уларнинг амалга оширилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ташқи ишлар вазирлигига ҳар ой ахборот бериб борсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ташқи ишлар вазирлиги ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши аппаратига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппаратига мазкур қарор ҳамда тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари ("йўл хариталари")нинг бажарилиши борасидаги танқидий таҳлилни тақдим этиб борсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 19 октябрь












































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск