ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хоким. Жойлардаги ижро органлари (ҳокимиятлар) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.10.2018 й. ПҚ-3987-сон "Тошкент вилоятининг маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.10.2018 й.

N ПҚ-3987



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ МАҲАЛЛИЙ ИЖРО

ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикада қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш ва унинг иқтисодий самарадорлигини таъминлашга қаратилган ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўзида пахта экиладиган унумдорлиги паст майдонлар қисқартирилиб, давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи бир неча бор оширилди, шунингдек, фермерларнинг манфаатдорлигини таъминлашга қаратилган бир қатор иқтисодий механизмлар жорий қилинди.

Шу билан бирга, Тошкент вилоятида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари мавжуд имкониятлар ва шароитлардан самарали фойдаланмаётгани оқибатида вилоят қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда ўз ечимини кутаётган долзарб муаммолар ва камчиликлар сақланиб қолмоқда, жумладан:

биринчидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларида қишлоқ хўжалиги соҳасида юзага келаётган муаммолар ечими бўйича тўғри қарорларни қабул қилиш ҳамда бу борадаги ваколатли идоралар фаолиятини мувофиқлаштиришда ташаббускорлик етишмайди;

иккинчидан, қишлоқ хўжалиги ерларини ноқонуний ажратиш ва улардан хўжасизларча фойдаланиш ҳолатлари давом этиб, мавжуд ер ва сув ресурслари самарадорлигини таъминлашга қаратилган инновацион технологиялар ва илмий ишланмаларни жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш масалаларига етарлича эътибор қаратилмаган;

учинчидан, назорат ва сўровнинг йўқлиги оқибатида давлат эхтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга ажратилаётган моддий ресурслар талон-торож қилинишига ҳамда агротехник тадбирлар ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилмаслигига йўл қўйилган;

тўртинчидан, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун барча имкониятлар ва захиралар бўлса-да, вилоят ва Тошкент шаҳри аҳолисини йил давомида ҳамда узлуксиз равишда барқарор нархларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича етарли даражада ишлар амалга оширилмаган.

Тошкент вилоятида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янада жадаллаштириш, тармоқдаги мавжуд тизимли муаммоларни бартараф этиш, вилоят аграр тармоғининг иқтисодий салоҳиятини янада юксалтириш ҳамда ушбу вазифалар ижросини таъминлашда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари рахбарларининг масъулияти ва жавобгарлигини янада ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимини тугатиш ҳамда унинг ўрнида Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосарига:

вилоятда қишлоқ хўжалиги фаолияти самарадорлигини ошириш ва фермерлик харакатини жадал ривожлантиришга қаратилган иқтисодий ислоҳотлар, шу жумладан, аграр тармоқни ислоҳ қилиш ва барқарор ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлаш,

ер, сув ресурсларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш, жумладан, туманларнинг тупроқ, иқлим ва сув шароитларидан ҳамда ерларнинг балл бонитетидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини ташкил қилиш;

қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини ошириш, замонавий ресурс тежамкор агротехнологияларни жорий этиш ва экспортбоп маҳсулотлар етиштиришни янада кўпайтириш ҳисобига олинадиган даромадни ошириш ишларини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилсин.


3. Тошкент вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ўн кун муддатда мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб Тошкент вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати ходимларининг штатлар жадвалини қайта кўриб чиқсин.


4. Тошкент вилояти ҳокимлиги бир ҳафта муддатда мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли ўринбосарларининг функционал вазифалари ва уларнинг котибиятлари тўғрисидаги низомларни тасдиқласин.


5. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммолар ва камчиликларни чуқур таҳлил қилиб, уларни ечимига қаратилган чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин ва ижросини таъминласин.


6. Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 29 октябрдаги

ПҚ-3987-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

















Ҳоким



Ёрдамчи - 1























































































Ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари



Ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари


Ҳокимнинг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари



Ҳокимнинг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари


Ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари












































































Котибият

мудир - 1

бош мутахассис - 2

етакчи мутахассис - 2


5



Котибият

мудир - 1

етакчи мутахассис - 1

1-тоифали мутахассис - 1


3


Котибият

мудир - 1

бош мутахассис - 1

етакчи мутахассис - 1


3



Котибият

мудир - 1

бош мутахассис - 1

етакчи мутахассис - 1

1-тоифали мутахассис  1


4


Котибият

мудир - 1

бош мутахассис - 1

етакчи мутахассис - 1


3























































































































Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экпортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи

раҳбар - 1

бош мутахассис - 1

2


Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳи


4


Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро ҳудудий комиссия котиби


1


Юридик хизмати

бошлиқ - 1

бош юристконсульт - 1


2


Ахборот-таҳлил гуруҳи

раҳбар - 1

бош мутахассис - 2

етакчи мутахассис - 3


6


Ишлар бошқармаси


























































































Ҳокимнинг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари - Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи


Ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари


Ҳокимнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари


Ҳоким ўринбосари - хотин-қизлар қўмитаси раиси



Ташкилий-назорат гуруҳи:

раҳбар - 1

бош мутахассис - 2

етакчи мутахассис - 1

1-тоифали мутахассис - 1

5












































































Котибият

мудир - 1

бош мутахассис - 1

етакчи мутахассис - 1

1-тоифали мутахассис - 1

4


Котибият

мудир - 1

бош мутахассис - 1

етакчи мутахассис - 1

1-тоифали мутахассис - 1


4


Котибият

мудир - 1


1


Котибият

мудир - 1

бош мутахассис - 1

етакчи мутахассис - 1


3














































         

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 68 нафар.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 октябрь



































Время: 0.2071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск