ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик / Ер ости бойликларидан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.11.2019 й. ПҚ-4522-сон "Нефть ва газ геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.11.2019 й.

N ПҚ-4522



НЕФТЬ ВА ГАЗ ГЕОЛОГИЯ-ҚИДИРУВ

ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ОЛИБ

БОРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги "Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4388-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, углеводород хомашёси учун геология-қидирув ишлари самарадорлиги ва натижадорлигини янада ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига (кейинги ўринларда - Давлат геология қўмитаси) қуйидаги функцияларни топшириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин:

янги углеводород хомашёси конларини очиш учун нефть ва газ истиқболли тузилмаларини аниқлаш ва тайёрлашга қаратилган илмий-тадқиқот, регионал геологик-тасвирлаш, геофизик ва бурғулаш ишларини олиб бориш;

республика углеводород хомашёси захираларини жадал ривожлантириш ва қайта тиклаш, янги углеводород хомашё конларини очишни таъминлашга йўналтирилган геология-қидирув ишлари самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш ишларини ташкиллаштириш.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ 2019 йил якунига қадар Давлат геология қўмитасига илмий-тадқиқот ва геофизик ишларини олиб боришнинг амалдаги лойиҳалари тўғрисидаги маълумотларни ҳамда барча мавжуд истиқболли майдонлар, инвестиция блоклари ва углеводород хомашёси конлари бўйича фонд ва бошқа материалларни тақдим этсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

2020 йилдан бошлаб, нефть ва газ минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш йиллик давлат дастурлари Давлат геология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади;

нефть ва газ минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш йиллик давлат дастурлари доирасида етакчи хорижий консалтинг компаниялари ва мутахассисларини жалб этган ҳолда, геология-қидирув ишларини ташкил қилишнинг халқаро стандартларини татбиқ этиш чоралари амалга оширилади;

нефть ва газ бўйича илмий-тадқиқот, регионал геологик-тасвирлаш, геофизик ва бурғулаш ишлари ҳамда замонавий ускуналар, илмий ҳажмдор технологиялар, дастурий маҳсулотлар, махсус ва автотранспорт техникалари билан жиҳозлаш чоралари нефть ва газ минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш йиллик давлат дастурларида кўзда тутилади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Давлат геология қўмитасининг асосланган ҳисоб-китоблари асосида молиялаштирилади;

нефть ва газ минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш йиллик давлат дастурлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига бурғуланиб, қурилиши якунланган қудуқлар уларни Давлат геология қўмитаси ва унинг ташкилотлари томонидан ер қаъридан муайян фойдаланувчиларга берилгунига қадар солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди.


3. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат геология қўмитасининг "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва "Ўзбурғунефтгаз" АЖнинг "Ўзбекгеофизика" АЖ ҳамда "Нефть ва газ конлари геологияси ва қидируви институти" АЖнинг устав капиталларидаги улушларини Давлат активларини бошқариш агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Молия вазирлиги, Агентлик ва Давлат геология қўмитаси билан биргаликда 2020 йилнинг 1 июлига қадар геология-қидирув хизматлари соҳаси ва ушбу тармоқдаги рақобат даражасини ўрганган ҳолда 1-иловага мувофиқ Давлат геология қўмитаси таркибига кирувчи давлат корхоналарини Агентликка акциядор (таъсисчи ва иштирокчи) ҳуқуқини бериш орқали қайта ташкил этишни таъминласин.

Давлат геология қўмитаси Агентлик ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда ҳар бир давлат корхонасини қайта ташкил этиш бўйича тадбирлар режасини уларнинг аниқ муддатлари ва масъул ижрочиларини кўрсатган ҳолда ишлаб чиқсин, тасдиқласин ҳамда амалга оширилишини таъминласин.

Белгилансинки, "Ўзбекгеофизика" АЖ, "Нефть ва газ конлари геологияси ва қидируви институти" АЖ ҳамда қайта ташкил этилаётган давлат корхоналари ўз фаолиятини Давлат геология қўмитасининг ташкилий тузилмаси таркибида амалга оширади.


4. Қуйидагилар белгилансин:

"Ўзбекнефтгаз" АЖ ва "Ўзбурғунефтгаз" АЖнинг "Ўзбекгеофизика" АЖ ҳамда "Нефть ва газ конлари геологияси ва қидируви институти" АЖнинг устав капиталларидаги улушларининг Агентликка берилиши баланс қийматида "Ўзбекнефтгаз" АЖ устав капиталидаги давлат улуши камайтирилиши ҳисобига амалга оширилади;

ушбу қарорга асосан бир ташкилотдан бошқа ташкилотга берилаётган ва қабул қилинаётган мулклар, мулкий ҳуқуқлар шу жумладан акциялар ва устав капиталларидаги улушлар барча солиқ турлари бўйича солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди;

"Ўзбекгеофизика" АЖ ҳамда "Нефть ва газ конлари геологияси ва қидируви институти" АЖ акциялари Агентлик эгалигига ўтиши янги сотиб олинган акциялар пакети деб ҳисобланмайди;

"Ўзбекнефтгаз" АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг "Ўзбекгеофизика" АЖ ҳамда "Нефть ва газ конлари геологияси ва қидируви институти" АЖ билан амалдаги шартномалар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари сақланиб қолинади.


5. Давлат геология қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган:

Давлат геология қўмитаси томонидан бажариладиган 2020-2021 йилларда ер қаърини углеводород хомашёсига геологик ўрганиш ишларининг асосий параметрлари 2-иловага мувофиқ;

"Ўзбекгеофизика" АЖ ҳамда "Нефть ва газ конлари геологияси ва қидируви институти" АЖ моддий-техник базасини модернизациялаш ва мустаҳкамлаш учун сотиб олинадиган замонавий геофизик, лаборатория ва бошқа қурилмалар, дастурий маҳсулотлар, махсус ва автотранспорт техникалари рўйхати 3-иловага* мувофиқ;

Минерал-хомашё, жумладан нефть ва газ базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш бўйича фаолиятни босқичма-босқич ислоҳ қилиш ва тижоратлаштириш йўли билан геология-қидирув ишларини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича "Йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ маъқуллансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Давлат геология қўмитасига ҳар йили тасдиқланадиган минерал-хомашё базасини (шу жумладан нефть ва газни) ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурларига мувофиқ, шунингдек, ушбу қарор билан топширилаётган функцияларни ҳисобга олган ҳолда маблағ ажратилишини назарда тутсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 майдаги "2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2954-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси минерал-хомашё базасини ривожлантириш стратегияси амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Ишчи гуруҳ зиммасига (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ) ушбу қарордан келиб чиқадиган топшириқ ва чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш вазифаси юклатилсин.


8. Амалдаги лойиҳалар доирасида илгари бошланган параметрик ва излов қудуқларини бурғулаш ишларини тугатиш шарти билан углеводород хомашёси учун геология-қидирув ишларини рухсатнома олмаган ҳолда олиб бориш ҳуқуқи "Ўзбекнефтгаз" АЖда сақлаб қолинсин.

9. Давлат геология қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда "Ўзбекнефтгаз" АЖ билан биргаликда уч ой муддатда:

2020-2025 йилларда углеводород захираларини кўпайтиришнинг мақсадли кўрсаткичларини;

тўғридан-тўғри музокаралар натижаси бўйича "Ўзбекнефтгаз" АЖга ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияни тақдим этган ҳолда, нефть ва газ геология-қидирув ишлари доирасида у томонидан қудуқларни бурғулаш ишлари амалга ошириладиган истиқболли тузилмалар ва углеводород конларининг рўйхатини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Қуйидагиларга:

"Ўзбекнефтгаз" АЖга Нефть ва газ минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастури доирасида аввал бошланган лойиҳалар бўйича "Ўзбекгеофизика" АЖ ҳамда "Нефть ва газ конлари геологияси ва қидируви институти" АЖ билан илмий-тадқиқот, тематик, геофизик ва лаборатория ишларини бажариш юзасидан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга;

"Ўзбекнефтгаз" АЖ, Давлат геология қўмитаси ва уларнинг таркибига кирувчи ташкилотларга, шу жумладан акциядорлик жамияти сифатида қайта ташкил этилаётган давлат корхоналарига 2021 йилнинг охирига қадар геология-қидирув ва қўшимча ишларни бажарувчи, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш йиллик давлат дастурлари доирасида тендер савдоларисиз танлов ўтказиш йўли билан давлат харидларини амалга оширувчи пудратчиларни аниқлашга рухсат берилсин.


11. Хорижий инвесторлар томонидан "Ўзбекнефтгаз" АЖ билан илгари тузилган келишувлар доирасида кейинчалик Давлат геология қўмитаси билан ер қаърини геологик ўрганиш бўйича ҳамкорликни давом эттириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилиш учун тақдим этилган материаллар ўрганиладиган инвестиция блоклари рўйхати 5-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Белгилаб қўйилсинки:

хорижий инвесторлар билан келишувлар муддати тугаганидан сўнг инвестиция блоклари ва истиқболли участкалар Давлат геология қўмитаси тасарруфига ўтади;

инвестиция блоклари чегаралари ва майдонлари Давлат геология қўмитаси тасарруфига ўтганидан сўнг инвесторларни жалб этиш жараёнини оптималлаштириш учун бир йил ичида қайта кўриб чиқилади.


12. Қуйидаги механизм жорий этилсин, унга мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги "Стратегик муҳим турдаги қаттиқ фойдали қазилма конларини геологик ўрганиш ва ўзлаштиришга хорижий инвестициялар жалб қилишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3000-сон қарорида кўрсатилган стратегик фойдали қазилма турлари мавжуд ер қаъри участкаларини фойдаланишга топшириш рухсатномаларни бериш шаффофлигини таъминловчи аукцион савдолар асосида белгиланган тартибда "Лицензия" ахборот тизими орқали амалга оширилади. Бунда рухсатномани олиш учун ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам берилиши мумкин;

стратегик фойдали қазилма турларига эга ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг бошланғич баҳоси геологик тадқиқот учун - имзо бонуси ставкаси миқдорида, қазиб чиқариш учун - тижорат топилма бонуси ставкаси миқдорида қонунчиликда ўрнатилган тартибда белгиланади;

стратегик фойдали қазилма турларига эга ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи реализациясидан тушган маблағлар аукцион савдоларини ташкиллаштиришга кетган харажатлар чегирилгандан кейин, ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтирилади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг ишлатилганлиги ҳамда эришилган натижалар тўғрисидаги Давлат геология қўмитасининг ҳисоботи ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилади;

халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг техник кўмаги, аудиторлар ва мустақил маслаҳатчиларни жалб этган ҳолда, шаффоф тартиб-таомиллар асосида тендер ҳужжатларини тайёрлаш ва савдоларни ташкиллаштириш, инвестицион геологик объектларни баҳолаш йўли билан стратегик турдаги фойдали қазилмаларни қазиб чиқаришга доир инвестиция битимларини тузиш амалиёти қўлланилади.

Давлат геология қўмитаси тасдиқланган минерал-хомашё базасини (жумладан нефть ва газни) ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурлари бўйича ишларни молиялаштириш учун Давлат геология қўмитасига ажратиладиган йиллик маблағлар доирасида ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг бошланғич қийматини баҳолаш бўйича хизматлар ҳақи тўлови учун зарур маблағларни назарда тутсин.


13. Белгилаб қўйилсинки, Давлат геология қўмитаси:

Ишчи гуруҳнинг ишчи органи ва илмий-тадқиқот ва геофизик ишлар, шунингдек, барча истиқболли участкалар, инвестиция блоклари ва углеводород хомашёси конлари бўйича амалдаги лойиҳалар тўғрисидаги маълумотларнинг эгаси ҳисобланади;

"Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалардан ташқари, салоҳиятли хорижий инвесторлар иштирокида нефть ва газ истиқболли тузилмаларини геологик ўрганиш соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш учун масъул ижрочи орган ҳисобланади;

нефть ва газ геология-қидирув ишларини олиб бораётган ер қаъри фойдаланувчилари учун умуман республика минерал-хомашё базасини мутаносиб ривожлантириш ва қайта тиклашни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда углеводород хомашё захираларини кўпайтириш бўйича вазифаларни белгилайди.


14. Белгилансинки, ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, шунингдек, кончилик муносабатларини бошқариш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Давлат геология қўмитаси билан келишилиши шарт.

17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3578-сон қарорида:

10-банднинг учинчи хатбошиси, шунингдек, 5-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

11-банддаги "339" ва "92" рақамлари тегишинча "391" ва "107" рақамлари билан алмаштирилсин.


18. Давлат геология қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев



*) 3-илова рус тилидаги матнда берилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 18 ноябрдаги

ПҚ-4522-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва

минерал ресурслар қўмитаси таркибига кирувчи

қайта ташкил этиладиган корхоналар

РЎЙХАТИ

    

Т/р

Корхоналарнинг номи*

1.

"Қизилқумгеология" ДК

2.

"Самарқандгеология" ДК

3.

"Уранкамёбметгеология" ДК

4.

"Тошкентгеология" ДК

5.

"Ҳисоргеология" ДК

6.

"Регионал геологик-тасвирлаш экспедицияси" ДК*

7.

"Марказий геология-геофизика экспедицияси" ДК*

8.

"Сурхонгеология" ДК

9.

"Ўзбекгидрогеология" ДК

        

Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси таркибига кирувчи қайта ташкил этиладиган корхоналар унинг ташкилий тузилмасида қолади;


*) 2020 йилдан "Марказий геология-геофизика экспедицияси" ДК ва "Регионал геологик-тасвирлаш экспедицияси" ДКларни бирлаштириш йўли билан "Регионалгеология"ДК ташкил этилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 18 ноябрдаги

ПҚ-4522-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат геология

ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан

2020-2021 йилларда ер қаърини углеводород

хомашёсига геологик ўрганиш ишларининг

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ


Т/р

Ишларнинг номи

Ўлчов бирлиги

2020 й.

2021 й.

Жами

Жами, шу жумладан:

млрд сўм

1 463

1 571

3 034

1.

Геофизик ишлар

млрд сўм

602

710

1 312

2Д сейсмик-қидирув

минг пог.км

9,1

9

18,1

млрд сўм

172

201

373

3Д сейсмик-қидирув

минг кв.км

1,7

2

3,7

млрд сўм

79

107

186

ускуналар харид қилиш

млрд сўм

351

402

753

шулардан ТТЖ кредитини қоплаш учун

млрд сўм

4

15

19

2.

Бурғулаш ишлари

минг пог.м

65

65

130

млрд сўм

838

840

1 678

3.

Илмий-тадқиқот ишлари,

шу жумладан:

млрд сўм

23

21

44

ускуналар харид қилиш

млрд сўм

10

10

20

4.

Структура тайёрлаш

Дона

16

16

32

5.

Истиқболли ресурслар (С3)

млн т.ш.ё.

47

53

100

  

Изоҳ. Маблағлар миқдори минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш бўйича йиллик давлат дастурлари доирасида аниқлаштирилади ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда экспертизадан ўтказиш, шунингдек, тендер (конкурс) савдолари натижалари асосида белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 18 ноябрдаги

ПҚ-4522-сон қарорига

4-ИЛОВА



Минерал-хомашё, жумладан нефть ва газ базасини

ривожлантириш ва қайта тиклаш борасидаги фаолиятни

босқичма-босқич ислоҳ қилиш ва тижоратлаштириш

йўли билан геология-қидирув ишларини ташкил этиш

тизимини янада такомиллаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми ва бажариш муддатлари

Масъуллар

ижро учун

назорат учун

I. ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

1.

"Ўзбекнефтгаз" АЖнинг қуйидаги функцияларини Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига (кейинги ўринларда - Давлат геология қўмитаси) бериш:

янги углеводород хомашёси конларини очиш учун истиқболли нефть ва газ тузилмаларини аниқлаш ва тайёрлаш билан илмий-тадқиқотлар, регионал геологик-тасвирлаш, геофизик ва бурғулаш ишларини олиб бориш;

республиканинг углеводород хомашё захираларини жадал ривожлантириш ва қайта тиклаш ишларини ташкил этиш, янги углеводород хомашёси конларини очишни таъминлашга қаратилган геология-қидирув ишлари самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш.

1. Мазкур қарорга мувофиқ Давлат геология қўмитасига ўтказиладиган функция ва вазифаларни ҳисобга олган ҳолда Давлат геология қўмитаси тўғрисидаги янгиланган низомни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.

2020 йил январь.


2. Нефть ва газ истиқболли майдонлари улушини ошириш, истиқболли ва прогноз ресурсларининг ўсиш параметрларини аниқлашни ҳисобга олган ҳолда минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклашнинг йиллик давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


3. Илмий-тадқиқот, регионал геологик-тасвирлаш, геофизик ва бурғулаш ишларини бажариш юзасидан шартномалар тузишни ташкиллаштириш.


4. Корхоналарнинг кузатув кенгашларига халқаро консультантлар/экспертларни жалб қилиш ҳамда геология-қидирув ишлаб чиқаришида замонавий бошқарув усуллари ва технологияларини жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.


5. Давлат дастурлари доирасида илмий-тадқиқотлар, регионал геологик-тасвирлаш, геофизик ва бурғулаш ишларини олиб бориш орқали янги углеводород хомашёси конларини топиш учун истиқболли нефть ва газ тузилмаларини аниқлаш ва тайёрлаш, шунингдек, уларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш.

2020 йил январдан, график бўйича.

  

Давлат геология қўмитаси (Ш.Алимов, А.Кадирходжаев),

Энергетика вазирлиги (С.Саидахмедов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Л.Евдокимов), Молия вазирлиги (Б.Абдиназаров), "Ўзбекгеофизика" АЖ (А.Ташкулов), "Нефть ва газ конлари геологияси ва қидируви институти" АЖ (Г.Абдуллаев)

Давлат геология қўмитаси (Б.Исламов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (У.Каримов), Вазирлар Маҳкамаси (А.Ортиқов)

2.

2019 йил охиригача илмий-тадқиқот ва геофизика ишларини олиб бориш бўйича амалдаги лойиҳалар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, истиқболли углеводород хомашёси участкалари, инвестицион блоклар ва конлар тўғрисидаги барча мавжуд фондлар ва бошқа материалларни ҳамда маълумотлар базаларини "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан Давлат геология қўмитасига топшириш.

1. Амалдаги лойиҳалар, шунингдек, фонддаги, архивдаги ва бошқа материаллар бўйича тақдим этилаётган ахборотларни хатловдан ўтказиш ҳамда рўйхатини тайёрлаш.


2. Истиқболли участкалар, инвестицион блоклар ва углеводород хомашё конлари бўйича тайёрланган маълумотларни, шунингдек, барча фонддаги ва бошқа материалларни ҳамда маълумотлар базаларини Давлат геология қўмитасига белгиланган тартибда тақдим қилиш.

2019 йил декабрь.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ (К.Тухтаев), Давлат геология қўмитаси (Ш.Алимов)


Энергетика вазирлиги (У.Исраилов), Давлат геология қўмитаси (Б.Исламов)


3.

2020 йилдан бошлаб нефть ва газнинг минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш бўйича йиллик давлат дастурларини шакллантириш ва тасдиқлашнинг янги тартибини белгилаш.

1. Минерал-хомашё базасини, шу жумладан нефть ва газни ривожлантириш ва қайта тиклаш бўйича давлат дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги янгиланган низомни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.

2020 йил февраль.


2. Ҳар йилги давлат дастурларида қуйидагиларни назарда тутиш:

а) объектларни ўрганиш жараёнида масофадан туриб зондлашнинг замонавий усуллари, геофизик ва аналитик технологияларни, шунингдек, меҳнатни ташкил қилиш тизимини мақсадли ривожлантириш ва кенг жорий этиш чораларини кўриш, шу жумладан:

энг янги дастурий маҳсулотлар ва юқори самарали геофизик ускуналарни қўллаш;

халқаро сертификатланган лабораторияларни жиҳозлаш;

ишлаб чиқариш ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг сифат тизимини ташкил этиш (ISO, OHSAS стандартлари);

б) нефть ва газ соҳасидаги халқаро амалиётга асосланган ҳолда мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.

2020 йил январдан.

Давлат геология қўмитаси (Ш.Алимов, А.Кадирходжаев),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Л.Евдокимов), Молия вазирлиги (Б.Абдиназаров), Энергетика вазирлиги (С.Саидахмедов)

Давлат геология қўмитаси (Н.Муратов, А.Рустамов), "Ўзбекгеофизика" АЖ (А.Ташкулов), "Нефть ва газ конлари геологияси ва қидируви институти" АЖ (Г.Абдуллаев)


Давлат геология қўмитаси (Б.Исламов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (У.Каримов), Энергетика вазирлиги (У.Исраилов)

4.

"Ўзбекгеофизика" АЖ ва "Нефть ва газ конлари геологияси ва қидируви институти" АЖ устав капиталларидаги "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва "Ўзбурнефтгаз" АЖнинг улушларини Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) бериш.

1. Кузатув кенгаши ва Акциядорларнинг умумий йиғилишини ташкил этиш билан ундаги улушларни Агентликка бериш масаласини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш.

2019 йил декабрь.


2. "Ўзбекнефтгаз" АЖ устав капиталидаги давлат улушининг камайиши ҳисобига жамият улушларини бериш бўйича Агентлик ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ ўртасида шартномалар имзолаш, шунингдек, устав ва таъсис ҳужжатларини қайта рўйхатдан ўтказиш.


3. Жамиятлар кузатув кенгашининг янги таркибини тасдиқлаш ва юкланадиган вазифаларга мувофиқ уларнинг самарали фаолиятини ташкил этиш.

2020 йил январь.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ (У.Ашуров), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Миралиев), "Ўзбекгеофизика" АЖ (А.Ташкулов), "Нефть ва газ конлари геологияси ва қидируви институти" АЖ (Г.Абдуллаев)


Давлат активларини бошқариш агентлиги (С.Бекенов), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Б.Сидиков)

5.

Фойдали қазилмаларнинг қаттиқ турларига оид ҳудудий ва геологик-геофизик ишларни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш.


"Марказий геология-геофизика экспедицияси" ДКни "Регионал геологик-тасвирлаш экспедицияси" ДК таркибига қўшиш ва унинг номини "Регионалгеология" ДК этиб ўзгартириш.

2020 йил январь.

Давлат геология қўмитаси (Ш.Алимов)


Давлат геология қўмитаси (Б.Исламов), Вазирлар Маҳкамаси (А.Ортиқов)

6.

Давлат геология қўмитаси таркибидаги геология-қидирув корхоналарини геология-қидирув хизматлар соҳасини ва ушбу соҳадаги рақобат муҳитини ўрганиш асосида Агентлик тасарруфига ўтказиш орқали қайта ташкил этиш.

1. Корхоналарнинг геология-қидирув соҳасидаги хизмат кўрсатиш даражасини ва рақобат муҳитини чуқур таҳлил қилиш.

2019 йил декабрь.


2. Ўрганиш натижасида, ҳар бир геология-қидирув йўналишидаги корхонанинг "йўл хариталари"ни тасдиқлашни ўз ичига олган ҳолда қайта ташкил этиш масаласи бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.


3. Давлат улушларини Агентликка бериш орқали Давлат геология қўмитаси давлат корхоналарини акциядорлик жамиятлари этиб қайта ташкил этишни таъминлаш.


4. Қайта ташкил этилаётган ҳар бир акциядорлик жамиятида вазирликлар ва идораларнинг ушбу йўналишдаги юқори малакали мутахассисларидан, шунингдек, халқаро экспертлардан таркиб топган кузатув кенгашларини ташкил этиш.


5. Корхоналарнинг самарали ишлашини ташкил этиш ва уларнинг Давлат геология қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш.

2020 йил июль.

Давлат геология қўмитаси (Ш.Алимов, А.Кадирходжаев),

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Миралиев), Молия вазирлиги (Б.Абдиназаров), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Л.Евдокимов), Энергетика вазирлиги (С.Саидахмедов)


Давлат геология қўмитаси (Б.Исламов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (С. Бекенов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (У.Каримов), Энергетика вазирлиги (У.Исраилов)

7.

Қуйидагиларни амалга оширган ҳолда Давлат геология қўмитаси томонидан геология-қидирув ишларини ташкил этиш тизимини самарали бошқаришни таъминлаш:

илмий-тадқиқот ва геофизик ишларни, шунингдек, барча истиқболли участкалар, инвестиция блоклари ва углеводород хомашёси мавжуд конларда олиб борилаётган амалдаги лойиҳаларни мувофиқлаштириш;

умуман республиканинг минерал-хомашё базасини мутаносиб равишда ривожлантириш ва қайта тиклашни ҳисобга олган ҳолда нефть ва газ соҳасида геология-қидирув ишларини олиб борувчи ер қаъридан фойдаланувчилар учун углеводород хомашё захираларини кўпайтириш бўйича вазифаларни белгилаш.

1. Давлат геология қўмитасининг Илмий-техник кенгашида геология-қидирув лойиҳалари учун материалларни ўз вақтида ва сифатли ҳимоя қилган ҳолда тайёрланишини таъминлаш.

Ҳар чоракда камида бир марта.


2. Амалдаги лойиҳалар бўйича илмий-тадқиқот ва геофизик ишлар, шунингдек, барча истиқболли участкалар, инвестиция блоклари ва углеводород хомашёси мавжуд конлари бўйича ҳисоботларни тинглаш.

Ҳар чоракда.


3. Нефть ва газ соҳасида геология-қидирув ишларини олиб борадиган барча ер қаъри фойдаланувчиларини аниқлаш, ҳар йили улар билан углеводород захираларининг ўсиш ҳажмини мувофиқлаштириш, шунингдек, республиканинг минерал-хомашё базасини мутаносиб равишда ривожлантириш ва қайта тиклашни ҳисобга олган ҳолда тегишли вазифаларни белгилаш.

Ҳар йили, декабрь.

Давлат геология қўмитаси (Ш.Алимов), "Ўзбекгеофизика" АЖ (А.Ташкулов), "Нефть ва газ конлари геологияси ва қидируви институти" АЖ (Г.Абдуллаев)

Давлат геология қўмитаси (Б.Исламов), Вазирлар Маҳкамаси (А.Ортиқов)


8.

Давлат геология қўмитасининг марказий аппарати тузилмасида нефть ва газ соҳасида геология-қидирув ишларини ташкил этишни мувофиқлаштириш мақсадида тегишли бошқармаларни тузиш.

1. Давлат геология қўмитасининг марказий аппаратида янги бошқармаларни ташкил этиш тўғрисидаги буйруқни қабул қилиш, шу жумладан:

нефть ва газ геологияси бошқармаси;

нефть ва газ учун бурғулаш ишларини ташкил этиш бошқармаси;

харид ишларини ташкил этиш бошқармаси.

2019 йил декабрь.


2. Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

янги ташкил этилган бўлинмалар ва лавозимларни ҳисобга олган ҳолда Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг янги штат жадвалини;

янги ташкил этилаётган бошқармалар тўғрисидаги низомни.

2020 йил январь.


3. Янги тузилган бошқармаларни малакали мутахассислар билан бутлашни таъминлаш.

2020 йил март.

Давлат геология қўмитаси (Ш.Алимов)

Давлат геология қўмитаси (Б.Исламов), Вазирлар Маҳкамаси (А.Ортиқов)

II. ГЕОЛОГИЯ-ҚИДИРУВ ИШЛАРИНИНГ САМАРАЛИ

ТАШКИЛ ЭТИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ

9.

2020-2021 йилларда углеводород хомашёси учун ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишларнинг асосий параметрларини сўзсиз бажаришни таъминлаш.


1. 2020 ва 2021 йилларда давлат дастурлари доирасида ҳар бир лойиҳа учун аниқ муддатлар кўрсатилган ҳолда тармоқ графикларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда қуйидагиларни ташкил этиш:

нефть ва газ учун геология-қидирув ишларини бажаришга доир геологик топшириқлар ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

геология-қидирув ишларини олиб бориш билан бирга прогноз ва истиқболли нефть ва газ ресурсларини ҳисоблаш;

геология-қидирув ишлари натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш.

2020 йил январь.


2. 2020 ва 2021 йиллардаги дастурларга мувофиқ ҳудудларда кенг миқёсли регионал изланишлар олиб бориш, шунингдек, прогноз ва истиқболли нефть ва газ ресурсларини кўпайтириш бўйича мақсадли ишларни ташкил қилиш ва бажариш.

Тасдиқланган графикларга мувофиқ.

Давлат геология қўмитаси (Ш.Алимов), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Б.Сидиков)


Давлат геология қўмитаси (Б.Исламов), Энергетика вазирлиги (У.Исраилов)


10.

Нефть ва газ бўйича геологик тадқиқотларни амалга оширишда замонавий ахборот дастурлари ва ахборот-коммуникация технологияларини (АКТ) татбиқ этиш ва геологик маълумотларни рақамлаштириш.

1. Нефть ва газ бўйича ер қаъри геологик тадқиқотларини олиб боришда замонавий ахборот дастурлари ва ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш.

2020 йил февраль.


2. Геологик тадқиқот ишлари жараёнига татбиқ қилиниши тавсия этиладиган дастурий маҳсулотлар ва жиҳозларнинг рўйхатини белгилаш, шунингдек, зарур харид жараёнларини амалга ошириш.

2020 йил мартдан.


3. Жаҳон стандартлари асосида нефть ва газ геологик маълумотларини рақамлаштириш бўйича халқаро тажрибани жорий қилиш ва уларни рақамлаштириш бўйича чора-тадбирларни босқичма-босқич амалга ошириш.

Доимий равишда.

Давлат геология қўмитаси (Ш.Алимов, А.Кадирходжаев),

"Ўзбекнефтгаз" АЖ (К.Тухтаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.Умаров)

Давлат геология қўмитаси (Б.Исламов), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Б.Сидиков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков)

11.

Нефть ва газ учун қудуқларни бурғулашда ер ости қатлам сувларини мажбурий синовдан ўтказиш амалиётини киритиш, шунингдек уларнинг хусусиятларини ўрганиш ва таркибидаги қимматбаҳо компонентлардан фойдаланиш учун уларни ажратиб олиш имкониятларини баҳолаш.

1. Нефть ва газ учун қудуқларни бурғулаш жараёнида ер ости қатлам сувларини синашда услубий тавсиялар ва талабларни таҳлил қилиш.

2020 йил май.


2. Ер ости қатлам сувларини мажбурий синовдан ўтказиш бўйича услубий тавсиялар ва талабларга зарур ҳолларда қўшимчалар киритиш.

2020 йил июнь.


3. Чуқур жойлашган горизонтлардаги қатлам сувлари хоссаларини ўрганиш ва таркибидаги қимматбаҳо компонентларни кейинчалик фойдаланиш учун ажратиб олиш имкониятларини баҳолашда Давлат геология қўмитасининг ихтисослашган ташкилотларида уларни синаш ва таҳлил қилиш бўйича илмий-амалий йўналишларни ривожлантириш.

Доимий равишда.

Давлат геология қўмитаси (Ш.Алимов, (А.Кадирходжаев) "Нефть ва газ конлари геологияси ва қидируви институти" АЖ (Г.Абдуллаев)

Давлат геология қўмитаси (Б.Исламов), Вазирлар Маҳкамаси (А.Ортиқов, Ш.Саматов)


12.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан салоҳиятли чет эл инвесторлари билан илгари имзоланган шартномалар доирасида янги инвестиция лойиҳалари илгари сурилишини эътиборга олган ҳолда тизимли равишда инвестиция объектлари портфелини шакллантириш (жумладан геологик ва бошқа маълумотлар) ва улар тўғрисида салоҳиятли хорижий инвесторларни хабардор қилиш.

1. Хорижий инвесторлар томонидан инвестиция блоклари бўйича тақдим этилган материалларни ўрганишни тезлаштириш ва ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ҳамкорлик қилишни давом эттириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарорлар қабул қилиш.

Тасдиқланган жадвалларга мувофиқ.


2. Инвестицияларни жалб қилиш мақсадида нефть ва газ учун устувор геологик объектлар рўйхатини ишлаб чиқиш.

2020 йил март.


3. Тақдимот материаллари, геологик ва бошқа маълумотлар (график иловалар ва таҳлилий маълумотлар) билан инвестиция объектлари портфелини тайёрлаш.

2020 йил май.


4. Давлат геология қўмитасининг расмий веб-сайтида тақдимот материаллари билан бирга инвестицион таклифлар портфелини жойлаштириш ҳамда уларни бошқа расмий усулларда тарқатиш, шу жумладан салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш мақсадида чет элларда ўтказиладиган бизнес тадбирларда қатнашиш ва "road-show" тақдимотларини ўтказиш.

Доимий равишда.

    

Давлат геология қўмитаси (А.Кадирходжаев), "Нефть ва газ конлари геологияси ва қидируви институти" (Г.Абдуллаев)

Давлат геология қўмитаси (Б.Исламов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Кудратов)

13.

"Ўзбекнефтгаз" АЖнинг ресурс базасини, шу жумладан истиқболли структуралари ва углеводород конларининг ресурслар базасини, шунингдек, умуман 2020-2025 йилларда углеводород захираларини ўстиришнинг мақсадли кўрсаткичларини аниқлаш.

1. "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан нефть ва газ учун геология-қидирув ишлари доирасида қудуқларни бурғулаш давомида истиқболли структуралар ва углеводород конларини таҳлил қилиш ва рўйхатини тузиш.


2. Мавжуд ва салоҳиятли ер қаъридан фойдаланувчилар нуқтаи назаридан 2020-2025 йилларга мўлжалланган углеводород захираларини ўстиришнинг мақсадли кўрсаткичларини йиғиш ва умумлаштириш.

2020 йил февраль.


3. 2020-2025 йилларга мўлжалланган углеводород захираларини ўстиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ва тегишли объектлар рўйхатини ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.

2020 йил март.

Давлат геология қўмитаси (Ш.Алимов), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (К.Тухтаев), Энергетика вазирлиги (С.Саидахмедов), "Нефть ва газ конлари геологияси ва қидируви институти" АЖ (Г.Абдуллаев)

Давлат геология қўмитаси (Б.Исламов), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Б.Сидиков), Энергетика вазирлиги (У.Исраилов), Вазирлар Маҳкамаси (А.Ортиқов, Ш.Саматов)


III. ГЕОЛОГИЯ-ҚИДИРУВ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШНИ

МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ВА МОЛИЯЛАШТИРИШНИ ТАЪМИНЛАШ

14.

"Ўзбекгеофизика" АЖ ва "Нефть ва газ конлари геологияси ва қидируви институти" АЖни модернизация қилиш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашни таъминлаш.


1. Замонавий геофизика, лаборатория ва бошқа ускуналарни, дастурий маҳсулотлар, махсус ва автотранспорт техникалари рўйхатини шакллантириш ва сотиб олиш учун зарур маблағларни аниқлаган ҳолда давлат дастурларига киритиш.

2019 йил декабрь, кейинчалик ҳар йили.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКда техника ва ускуналарни сотиб олиш учун техник вазифаларни ишлаб чиқиш ва келишиш.

Ҳар йили, I чорак.


3. Тегишли шартномаларни тузиш, техника ва ускуналарни тайёрлаш ва етказиб бериш.

Шартномаларда кўзда тутилган муддатларда.

Давлат геология қўмитаси (Ш.Алимов), "Ўзбекгеофизика" АЖ (А.Ташкулов), "Нефть ва газ конлари геологияси ва қидируви институти" АЖ (Г.Абдуллаев)


Давлат геология қўмитаси (Б.Исламов),Вазирлар Маҳкамаси (А.Ортиқов)


15.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлардан Давлат геология қўмитасининг мақсадли фойдаланишини таъминлаш ва самарали геологик натижаларга эришиш.

1. Олинган натижалар ва давлат дастурларини амалга ошириш доирасида маблағлардан фойдаланиш бўйича таҳлилий маълумотларни тайёрлаш.

Ҳар чоракда.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига, Вазирлар Маҳкамасига ва Молия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлардан фойдаланиш ва эришилган геологик натижалар тўғрисида ҳисобот тақдим этиш.

Ҳар йили.

Давлат геология қўмитаси (Ш.Алимов, А.Кадирходжаев, А.Рустамов), Молия вазирлиги (Б.Абдиназаров)


Давлат геология қўмитаси (Б.Исламов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


16.

Нефть ва газ минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш йиллик давлат дастурлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига бурғуланиб, қурилиши якунланган қудуқларни Давлат геология қўмитаси ва унинг ташкилотлари томонидан ер қаъридан муайян фойдаланувчиларга берилгунига қадар солиққа тортиш объектидан чиқариш.


Йиллик давлат дастурлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига бурғуланиб, қурилиши якунланган қудуқлар Давлат геология қўмитаси ва унинг ташкилотлари томонидан ер қаъридан муайян фойдаланувчиларга берилгунига қадар солиқлар ва тўловларни бекор қилишни амалиётда қўллаш.

2020 йил январдан.

Давлат геология қўмитаси (Ш.Алимов), Молия вазирлиги (Х.Мустафоев), Давлат солиқ қўмитаси (А.Файзибаев)


Давлат геология қўмитаси (Б.Исламов), Молия вазирлиги (Д.Султанов), Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев)


IV. ХОДИМЛАРНИ БОШҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ВА КАДРЛАР

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШГА ДОИР ТАДБИРЛАР

17.

Иқтидорли ёш мутахассисларни олий таълим муассасаларида ўқитиш ҳамда маҳаллий ва хорижий ихтисослашган компанияларда малака ошириш,  семинарларда ва халқаро тадбирларда иштирок этиш, тренинглар ўташ орқали кадрлар малакасини ошириш.

1. Кейинчалик малакасини ошириш бўйича ишларни ташкиллаштириш мақсадида мутахассисларни, биринчи навбатда ёш истиқболли кадрларни аниқлаш.

2020 йил февраль.


2. Мутахассислар малакасини ошириш чора-тадбирлари ва жадвалини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

2020 йил март.


3. Маҳаллий ва хорижий ихтисослашган компаниялар семинарларида ва халқаро тадбирларда иштирок этиш, тренинглар ўташ, олий таълим муассасаларида ўқитиш орқали кадрлар малакасини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

2020 йил давомида, кейинчалик доимий.

Давлат геология қўмитаси (А.Кадирходжаев), "Ўзбекгеофизика" АЖ (А.Ташкулов), "Нефть ва газ конлари геологияси ва қидируви институти" АЖ (Г.Абдуллаев)


Давлат геология қўмитаси (Б.Исламов)

18.

Ходимларни рағбатлантириш даражасини янада ошириш ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг тегишли тизимини жорий этиш.

Соҳанинг малакали ходимларини рағбатлантириш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартларини илмий-тадқиқот институтлари илмий ходимларига нисбатан жорий этиш чораларини кўриш.

2020 йил январдан бошлаб.

Давлат геология қўмитаси (Ш.Алимов), "Нефть ва газ конлари геологияси ва қидируви институти" АЖ (Г.Абдуллаев)

Давлат геология қўмитаси (Б.Исламов)

19.

Геология соҳаси мутахассисларини корпоратив бошқариш кўникмалари бўйича ўқитиш.

1. Корпоратив бошқарув тизимида мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича ишларни кейинчалик ташкил этиш учун уларни аниқлаш.

2020 йил январь.


2. Тегишли шартномалар тузиш ва мутахассисларни сертификат берган ҳолда ўқитиш.

2020 йил февралдан бошлаб.

Давлат геология қўмитаси (Ш.Алимов)

Давлат геология қўмитаси (Б.Исламов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (С.Бекенов)





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 18 ноябрдаги

ПҚ-4522-сон қарорига

5-ИЛОВА



Хорижий инвесторлар томонидан "Ўзбекнефтгаз" АЖ

билан илгари тузилган келишувлар доирасида кейинчалик

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал

Ресурслар қўмитаси билан ер қаърини геологик ўрганиш

бўйича ҳамкорликни давом эттириш мақсадга мувофиқлиги

тўғрисида қарор қабул қилиш учун тақдим этилган

материаллар ўрганиладиган инвестиция блоклари

РЎЙХАТИ

       

Т/р

Инвестиция блоклари номи

Хорижий компаниялар номи

Ўрганиб чиқиш ва ҳамкорлик бўйича таклифлар берилишини якунлаш муддати

1. Устюрт ҳудуди

1.

Самско-Косбулоқ

"Socar" (Озарбайжон), "British Petroleum" (Буюк Британия)

2019 йил ноябрь

2.

Бойтерак

3.

Орол денгизи акваторияси

4.

Шарқий Сургил

"Total" (Франция), "Новатек" (Россия), "Mubadala" (БАА)

2019 йил декабрь

5.

Ағин

6.

Насамбек

7.

Орол денгизи

"Total" (Франция), "Новатек" (Россия)

2019 йил декабрь

8.

Узункуйи

"ONGC" (Ҳиндистон), "Mubadala" (БАА), "Газпром" (Россия)


2020 йил январь

9.

Коссор

"Газпром" (Россия), "Mubadala" (БАА), "Total" (Франция)


2020 йил январь

10.

Молабаур

"Mubadala" (БАА)

2019 йил декабрь

2. Бухоро-Хива ҳудуди

11.

Хоразм

"Новатек" (Россия), "Mubadala" (БАА)

2019 йил декабрь

12.

Мешекли-Тузкой

"Total" (Франция)

2019 йил декабрь

13.

Чегара-Тагман

"Газпром" (Россия)

2020 йил январь

14.

Ходжиқазған

"Condor Petroleum" (Канада)

2019 йил декабрь

15.

Тойлоқ

3. Фарғона ҳудуди

16.

Чуст-Поп

"Mubadala" (БАА)

2019 йил декабрь

17.

Наманган-Тергачи

"Jogmeg" (Япония), "Sinopec" (Хитой)

2019 йил декабрь

18.

Қораджида-Гумхона

"Татнефть", "Зарубежнефть" (Россия)

2020 йил март

19.

Чинобод

"Газпром" (Россия), "ONGC" (Ҳиндистон)

2019 йил декабрь

20.

Мингбулоқ

"Татнефть", "Зарубежнефть" (Россия)

2020 йил март

4. Сурхондарё ҳудуди

21.

Шарқий Сурхон

"ONGC" (Ҳиндистон), "Петромаруз" (Россия)

2019 йил декабрь

5. Марказий-Қизилқум ҳудуди

22.

Акбугет

"Лукойл" (Россия)

2020 йил июнь

23.

Бешбулоқ

24.

Тошқудуқ

6. Сирдарё ҳудуди

25.

Ўрта Сирдарё

"ONGC" (Ҳиндистон)

2019 йил декабрь

26.

Тошкент олди

"Татнефть" (Россия)

2019 йил ноябрь

27.

Айдаркўл

"Mubadala" (БАА)

2019 йил декабрь


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 ноябрь


"Халқ сўзи", 2019 йил 19 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 25 ноябрь, 47-сон, 875-модда







































Время: 0.1647
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск