ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спорт соҳасини бошқариш, спортчиларни тайёрлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.2019 й. 918-сон "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.11.2019 й.

N 918




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ

ҲУЗУРИДАГИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ БЎЙИЧА

МУТАХАССИСЛАРНИ ИЛМИЙ-МЕТОДИК ТАЪМИНЛАШ,

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИ

ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТРЕНЕРЛИК

ФАОЛИЯТЛАРИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома бериш механизмини соддалаштириш, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси ҳамда Миллий гвардия тасарруфидаги спорт мактабларининг директорлари, директор ўринбосарлари, тренер, инструктор-методистларининг базавий тариф ставкалари миқдорини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Миллий гвардия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) ҳамда жисмоний тарбия ва спорт жамиятларининг:

болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, олий маҳорат спорт мактаби, олий спорт маҳорати мактаби, республика олий спорт маҳорати мактаблари, республика футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш олий мактаби, чавандозлар мактаби (кейинги ўринларда спорт мактаблари деб аталади) директорлари, директор ўринбосарлари, тренер, инструктор-методистлари ҳамда олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатларининг тренер, инструктор-методистлари меҳнатини муносиб рағбатлантириш бўйича таклифлари маъқуллансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий гвардия тасарруфидаги спорт мактабларининг директорлари, директор ўринбосарлари, тренер, инструктор-методистлари ҳамда олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатларининг тренер, инструктор-методистларининг базавий тариф ставкалари 2020 йил 1 январдан ўртача 1,35 бараварга оширилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарорларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун зарур маблағларни 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларида назарда тутсин.


3-1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси ҳузуридаги Республика футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш олий мактаби фаолиятини молиялаштириш:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

олий мактаби фаолияти соҳаси бўйича пуллик хизматларни амалга оширишдан тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 ноябрдаги

918-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 13 июлдаги 214-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 53-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 13 июлдаги 214-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида" 2013 йил 31 январдаги 24-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон, 7-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Спорт мактабларини малакали тренер кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 10 октябрдаги 284-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 519-модда) 8-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2779-сон қарори)" 2017 йил 16 майдаги 288-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 367-модда) илованинг 18-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида" 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3160-сон қарори) 2017 йил 16 сентябрдаги 731-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1040-модда) 1-илованинг 3-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқолган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон қарори)" 2018 йил 5 июлдаги 508-сон қарорига 1-илованинг 20-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 15 январдаги 32-сон қарорига 1-илованинг 4-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 17 апрелдаги 319-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 20 ноябрь






































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск