ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.11.2019 й. ПҚ-4526-сон "Ядро физикаси институти илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.11.2019 й.

N ПҚ-4526



ЯДРО ФИЗИКАСИ ИНСТИТУТИ

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистонда ядро физикаси тадқиқотлари ўтган асрнинг 40-йилларида бошланган бўлиб, 50-йилларига келиб жадал ривожлана бошлади. Мамлакатда юқори малакали олимларнинг мавжудлиги, шунингдек, атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш йўлида Ўзбекистон олимларининг самарали илмий изланишлари ва амалий ишланмалари 1956 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институтининг (кейинги ўринларда - Институт) ташкил этилишига замин яратди.

Институт ўзининг 60 йилдан зиёд фаолияти давомида ядро физикаси ва ядровий технологиялар соҳасида дунё илмий ҳамжамияти томонидан тан олинган йирик тадқиқот марказига айланди.

Ўтган йиллар давомида Институт жамоаси томонидан муайян ишлар амалга оширилди, шу жумладан:

атом ядроси ва элементар зарралар физикаси, ядро тузилиши назарияси, қуйи ва ўта паст энергияларда ядроларнинг парчаланиши ва қўшилиши физикаси, юқори энергиялар физикаси, астрофизика ва космология, қаттиқ жисм радиацион физикаси, радиокимёнинг фундаментал жиҳатлари соҳаларида ядровий илмларнинг фундаментал асослари ривожлантирилди;

амалий радиокимё, радиоизотоплар ва улар асосида радиофармацевтик препаратлар ишлаб чиқариш, иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун радиацион приборлар ва ускуналар тайёрлаш, опто- ва микроэлектроника учун янги материаллар олиш бўйича амалий ядро технологиялари яратилди.

Шу билан бирга, ядро физикаси соҳасида тадқиқотлар кўламини кенгайтириш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, Институтнинг илмий салоҳиятини янада ошириш учун қўшимча чораларни кўриш талаб этилмоқда, хусусан:

илмий тадқиқотларни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш;

ёш олимларни тайёрлаш ва уларни илмий тадқиқотларга жалб этиш бўйича олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш, иқтисодиёт тармоқларида мавжуд долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилган амалий-илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш ҳамда тадқиқот реакторидан самарали фойдаланиш;

атом энергетикаси йўналишидаги илмий изланишларни йўлга қўйиш;

Институтнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан, замонавий ядровий ускуналар, юқори энергияли циклотрон, юқори қувватли электрон тезлатгичлар, бошқа асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

Ядро фанлари ва технологияларини ривожлантириш, ушбу йўналишда илмий тадқиқотларни олиб бориш тизимини тубдан такомиллаштириш ва Институт илмий-техник салоҳиятини ошириш, ядровий тадқиқот реакторидан самарали ва бехатар фойдаланишни таъминлаш, илмий-инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш, унинг натижадорлигини таъминлашда кадрларнинг малакасини янада ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар Институт фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

назарий ва экспериментал ядро физикаси, атом энергетикаси ва ядровий технологиялар, қаттиқ жисм радиацион физикаси ва материалшунослик, ядровий аналитика ва радиокимё, илмий асбобсозлик бўйича фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар олиб бориш ва илмий-инновацион ишланмаларни амалиётга татбиқ қилиш;

олий ўқув юртидан кейинги таълим институти фаолияти самарадорлигини таъминлаш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

республика мақсадли фан-техника ва инновацион дастурларини бажариш орқали ядро фани ва технологияларини мувофиқлаштиришда фаол иштирок этиш;

иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари, таълим муассасаларидаги ўқув жараёнида Институт илмий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, диссертация ишлари ва битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилиш орқали фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш;

хорижда илмий кадрларнинг касбий малакасини ошириш, шунингдек, Институт илмий фаолиятига чет эллик олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан, хориждаги ватандошларни жалб қилиш;

Институт фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича мақсадли дастур (кейинги ўринларда - Мақсадли дастур) 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институтининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари дастури (кейинги ўринларда - Илмий-тадқиқот ишлари дастури) 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институтининг 2021 йилгача мақсадли кўрсаткичлари (кейинги ўринларда - Мақсадли кўрсаткичлар) 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институтининг тузилмаси 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институтининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини босқичма-босқич камайтириб бориш жадвали 5-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти ходимларининг хориждаги етакчи илмий марказлар ва ишлаб чиқариш корхоналарида малакасини ошириш режа-графиги 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев зиммасига Мақсадли дастур ва Илмий-тадқиқот ишлари дастури сифатли ҳамда тўлиқ бажарилишини таъминлаш ва Мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун шахсий масъулият юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Институт илмий ходимларининг хориждаги етакчи илмий марказлар ва ишлаб чиқариш корхоналарида малака оширишини таъминласин.

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси учун Давлат бюджетида назарда тутилган мақсадли маблағлар ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар Институт илмий ходимларининг хорижда малака оширишини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.

3. Белгилаб қўйилсинки, 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб:

Институт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

Институтда илмий-техник дастурлар доирасидаги фундаментал тадқиқотларнинг амалга оширилиши тўхтатилади ва бўшаган бюджет маблағлари Институтни сақлаш харажатларининг молиялаштирилишига йўналтирилади.


4. Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

халқаро молия ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари;

хўжалик фаолияти ҳисобидан тушган маблағлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бир ой муддатда:

янги таҳрирдаги Институт устави ҳамда лабораториялар ва илмий ходимлар фаолиятини йиллик баҳолаш тартибини белгиланган тартибда тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва мернат муносабатлари вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ёрдамчи ходимлар, жумладан, республикадаги илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий-ёрдамчи ходимлари штат нормативларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда Институтни 2020-2024 йилларда ривожланиш концепциясини;

икки ой муддатда 2030 йилгача Институтнинг илмий изланиш фаолиятини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашига киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 7-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 21 ноябрдаги

ПҚ-4526-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

Ядро физикаси институти фаолиятини

такомиллаштириш бўйича

МАҚСАДЛИ ДАСТУР

Т/р

Устувор масалалар

Молиялаштириш манбалари

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. ИЛМИЙ ИЗЛАНИШЛАР САМАРАДОРЛИГИ ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

1.

Ядро физикаси институтининг (кейинги ўринларда - Институт) 2020-2024 йилларда ривожланиш концепциясини ишлаб чиқиш.

Бунда халқаро тенденциялар ва илмий изланишлар билан мувофиқликни таъминлаш мақсадида республика ядро физикаси соҳасидаги мавжуд ҳолатни таҳлил қилиш, иқтисодиётнинг реал секторлари (қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, нефт ва газ саноати, ядровий ва радиациявий хавфсизлик ва бошқалар), айнан фан, технологиялар ва атом энергетикасида ядровий технологияларни қўллаш учун кадрларни тайёрлаш заруратини ҳисобга олган ҳолда мамлакат иқтисодиётининг ядровий технологияларига бўлган эҳтиёжини аниқлаш, Институт моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур замонавий универсал ядро-физикавий қурилмаларни аниқлаш.

-

2020 йил

1 январь

Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

2030 йилгача Институт илмий изланиш фаолиятини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Бунда халқаро ҳамкорликни эътиборга олиб, республикада ядровий фан ва технологияларни ривожлантиришнинг истиқболли стратегик йўналишларини белгилаш, ушбу йўналашларни ривожлантиришда Институтнинг роли ва ўрнини аниқлаш, янги - ядровий энергетика йўналишини ривожлантиришда Институт учун устувор жиҳатларини белгилаб олиш, Институтнинг кадрлар етиштириб беришдаги ролини кучайтириш.

-

2020 йил

1 март

Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Ядро физикаси институтининг илмий-техник ютуқларини амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Бунда:

ядро физикаси ва ядровий технологиялар, қаттиқ жисм радиацион физикаси, ядровий тиббиёт ва атом энергетикаси ҳамда нурланиш манбаларини қўллашга асосланган асбобсозлик соҳасида эришилган натижаларни яқин ва узоқ бўлмаган муддатларда амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

-

2020 йил

1 февраль

Фанлар академияси (Б.Юлдашев)

республика корхоналари ва компаниялари эҳтиёжларидан келиб чиқиб, амалий изланишлар натижаларини ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2020 йил

1 июнь

4.

Республика иқтисодиёти ва фан йўналишларининг долзарб муаммолари ечимига қаратилган илмий изланишларни ташкил этиш ва ишланмаларни яратиш.

Бунда иқтисодиёт тармоқларининг илмий ҳажмдор муаммоларини ҳал этиш учун Институт илмий-техник тадқиқотларининг устувор йўналишлари доирасида илмий лойиҳаларни шакллантириш.

Илмий-техника дастурларига ажратилган маблағлар

доимий

Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Инновацион ривожлаиш вазирлиги (И.Абдурахманов), Ядро физикаси институти

5.

Хориж илмий марказларда ядро фани ва унга ёндош йўналишларда фаолият олиб бораётган хориждаги ватандош олимларимизни Институтдаги илмий изланишларга жалб қилиш. Бунда:

хориждаги илмий марказларда фаолият юритаётган ватандошларимиз ҳақидаги маълумотлар базасини яратиш;

ватандош олимларимиз билан музокаралар олиб бориш;

ватандошларимиз иштирокида илмий изланишлар лойиҳаларини тайёрлаш;

лойиҳаларни Фанлар академияси ва "Эл-юрт умиди" жамғармаси билан мувофиқлаштириш;

лойиҳаларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.

"Эл-юрт умиди" жамғармаси маблағлари

2020 йилдан

бошлаб

Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахманов), "Эл-юрт умиди" жамғармаси (А.Бекмурадов)

II. ИНСТИТУТ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, МАЛАКАЛИ КАДРЛАР

ТАЙЁРЛАШ ВА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАШ

6.

Илмий ишлар натижаларини инвентаризация қилиш, уларни амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Бунда Институтнинг илмий ишларини инвентаризация қилиш, Ўзбекистон Республикаси патентлари билан ҳимояланган интеллектуал мулк объектларини баҳолаш, иқтисодиётнинг реал секторларида татбиқ этиш долзарблигидан келиб чиқиб, истиқболли илмий ишланмаларни таҳлил қилган ҳолда уларнинг рўйхатини ва уларни амалиётга татбиқ этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.


-

2020 йил

1 январь

Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги (Т.Абдусатторов)

7.

Институт илмий ишланмаларининг доимий янгиланиб турадиган маълумотлар электрон базасини яратиш.

Бунда Институт илмий ишланмалар маълумотлар электрон базаси дастурини ишлаб чиқиш ва уни мунтазам янгилаб туриш.

-

2020 йил

1 апрель

Ядро физикаси институти (Б.Юлдашев)

8.

Инновацион ғоялар ва ишланмаларни ички ва ташқи бозорда тижоратлаштириш хизматини ташкиллаштириш.

Бунда инновацион ғоялар ва ишланмаларни тижоратлаштириш хизматини ташкил этиш юзасидан таклиф тайёрлаш.

-

2020 йил

1 февраль

Ядро физикаси институти (Б.Юлдашев)

9.

Ядро фани ва ядровий технологиялар соҳаси учун кадрлар тайёрлаш. Бунда:

ёшларни институт илмий фаолиятига қизиқтириш мақсадида Республиканинг соҳавий олий ўқув юртларида аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотлар олиб бориш;

Институтнинг

бюджетдан ташқари

маблағлари

доимий


Ядро физикаси институти (Б.Юлдашев)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига магистрлик диссертация ишларини Институт илмий лабораторияларида бажариш бўйича таклиф киритиш;

2019 йил

1 декабрь

Институт ходимлари ва бўлимларининг турдош кафедраларга эга "ММФИ" Россия миллий илмий тадқиқот ядро университети филиали, Ўзбекистон миллий университети ва Самарқанд давлат университетининг ўқув жараёнида иштирок этишини таъминлаш.

Давлат бюджети

2020/2021

ўқув йилидан бошлаб

10.

Ёш олимларни Институтга жалб этиш бўйича самарали чора-тадбирларини амалга ошириш. Бунда:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига битирувчи ёш мутахассисларни тақсимлаш тизимини қайта тиклаш тўғрисида таклиф киритиш;

-

2020 йил

1 январь

Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)

Давлат гранти лойиҳалари штат жадвалида ёш олимлар улуши 30 фоиздан кам бўлмаслигини таъминлаш;

2020 йил

1 январь

ёш магистрлар учун стажер-тадқиқотчи лавозимидан мақсадли фойдаланиш.


доимий

11.

Ядро физикаси институти илмий фаолиятини ривожлантириш концепциясида белгиланган илмий йўналишлар бўйича докторантурага квоталар ажратиш.

Бунда докторантурада янги ихтисосликларни очиш ва мавжудларини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, диссертация ишини амалга ошириш юзасидан узоқ муддатли илмий сафарга жўнатишни ташкиллаштириш.

Давлат бюджети

2020 йил

1 июнь

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахманов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Ядро физикаси институти (Б.Юлдашев)

12.

Магистрларни Институт илмий-изланиш лойиҳаларига жалб қилиш.

Бунда турдош олий таълим муассасалари билан магистрлик диссертацияларини Институтда бажариш тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва уни Фанлар академияси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тасдиқлаш учун киритиш.


Манфаатдор олий таълим муассасалари маблағлари

2020 йил

1 май

Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)

III. ИНСТИТУТ РАҚОБАТДОШЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

13.

Хориждаги илмий муассасалар ва марказлар билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб боришни кенгайтириш. Бунда:

Институт асосий илмий йўналишлари бўйича ҳамкорликда олиб бориладиган изланишларни келишиб олиш ва шу йўналишлар бўйича иш режаларини ишлаб чиқиш;

Халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари ва маблағлари

2020 йил

1 январь

Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов), Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзоқов)


қизиқиш билдирган турдош етакчи хорижий илмий марказлари, жамғармалари ва ташкилотлари билан шартномалар тузиш;

доимий

илмий даражага эга изланувчиларнинг хориждаги анжуманлар, симпозиумлар ва бошқа тадбирларда қатнашишини йўлга қўйиш.

доимий

14.

Ядровий тадқиқотлар бирлашган институти (Россия Федерацияси) билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

Бунда Ядровий тадқиқотлар бирлашган институти билан ҳамкорликда олиб бориладиган илмий изланишлар ҳамда мазкур институт базасида кадрлар тайёрлаш иш режаларини ишлаб чиқиш, докторантларни диссертация ишини бажариш юзасидан узоқ муддатли илмий сафарга юбориш.

Аъзолик бадали маблағлари

2020 йил

1 июнь

Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов)


15.

Катта Адрон Коллайдери йирик халқаро илмий лойиҳаларида Институт ходимларининг иштирокини таъминлаш. Бунда:

Катта Адрон Коллайдерида ҳамкорликда олиб бориладиган илмий изланишлар режасини ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш;

қўшма тадқиқотларда қатнашиш.


-

2020 йил

1 апрель

доимий

Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)

16.

Институтда олиб бориладиган илмий изланишлар асосий йўналишлари бўйича халқаро ва республика миқёсидаги илмий анжуманлар ташкил этиш ва ўтказиш. Бунда:

республикада ўтказиладиган илмий-техникавий тадбирлар режасига киритиш учун ядровий энергетика ва ядровий технологиялар бўйича халқаро тадбирлар тақвимий режаларини тузиш ва Фанлар академияси билан мувофиқлаштириш;

ҳар икки йилда "Ядро физикаси ва ядровий технологиялар" мавзусида республика ёш физиклар анъанавий анжуманини ўтказиб бориш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва ҳомийлар маблағлари

доимий

Фанлар академияси (Б.Юлдашев)

IV. ИНСТИТУТ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

17.

Илмий ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва реагентлар олиш бўйича йиллик дастурни амалга ошириш. Бунда:

Институтга зарур бўлган ҳорижда ишлаб чиқарилган замонавий илмий ускуналарни олиш бўйича асосли таклифлар ишлаб чиқиш;

Инновацион фаолият ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

2020 йил

1 январь

Ядро физикаси институти (Б.Юлдашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов)

ускуналар рўйхатини Фанлар академияси билан мувофиқлаштириш;

2020 йил

1 февраль

Инновацион ривожланиш вазирлигига илмий ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва реагентларни олиш йиллик дастурини тақдим этиш.

доимий





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 21 ноябрдаги

ПҚ-4526-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

Ядро физикаси институтининг 2021 йилгача мақсадли

кўрсаткичлари (индикаторлар)

N

Кўрсаткичнинг (индикаторнинг)

номи

2019 й.

2020 й.

2021 й.

I. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИНИНГ САМАРАДОРЛИГИ

ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

1.

Илмий ходимларнинг штат бирлиги

98

111

111

2.

Ўртача ёши

50

44

42

II. ОЛИЙ ТОИФАДАГИ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

3.

Докторлик диссертациялари ҳимояси (DSc)

2

2

3

4.

Фалсафа доктори диссертациялари ҳимояси (PhD)

9

10

10

5.

Профессор илмий унвонини олган илмий ходимлар сони

3

3

3

6.

Катта илмий ходим илмий унвонини олган илмий ходимлар сони

7

8

9

7.

Фан доктори (DSc) даражасини олиш бўйича докторантлар сони

1

2

3

8.

Фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш бўйича докторантлар сони

17

18

20

9.

Стажёр-изланувчилар сони

0

10

15

10.

Мустақил изланувчилар сони

11

15

18

11.

Ёш олимлар сони (40 ёшгача)

43

50

60

III. НАШР ЭТИШ ФАОЛЛИГИ

12.

Илмий мақолаларни нашр этиш

98

106

120

13.

"Scopus" ва "Web of Science" халқаро маълумотлар базаларига кирувчи мақолалар

73

81

85

14.

Хорижда чоп этиладиган мақолалар

73

81

85

15.

Олий аттестация комиссияси рўйхатига кирувчи республика журналларидаги илмий мақолалар

15

25

35

16.

Монографиялар, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари

2

5

8

17.

Патентлар (ихтиро ва фойдали моделлар)

1

5

8

IV. ИЛМИЙ НАТИЖАЛАРНИ КЕНГ МУҲОКАМА ЭТИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

ВА ЗАМОНАВИЙ ФАН ЮТУҚЛАРИНИ ОММАЛАШТИРИШ

18.

Республика илмий конференцияларини ташкил этиш

0

1

2

19.

Халқаро илмий конференцияларини ташкил этиш

2

2

3

20.

Доимий равишда фаолият олиб борувчи илмий семинарларни ташкил этиш

5

6

6

21.

Доимий равишда фаолият олиб борувчи ўқув семинарларни ташкил этиш

1

2

3

V. ФАН, ТАЪЛИМ ВА ИШЛАБ-ЧИҚАРИШ

ИНТЕГРАЦИЯСИНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ

22.

Институтдаги илмий ишларнинг бажарилишида олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари иштироки


5

7

9

23.

Институт илмий ходимларининг олий ўқув юртлари таълим жараёнидаги иштироки

19

22

25

24.

Институт илмий ходимларининг ўрта-махсус ўқув ташкилотлари таълим жараёнидаги иштироки

3

4

5

25.

Мактабларга оталиқ қилиш ишлари

2

2

2

26.

Магистрлик диссертацияларига раҳбарлик қилиш

5

10

15

27.

Битирув малакавий ишларга раҳбарлик қилиш

4

6

8

28.

Илмий ишланмаларни жорий қилиш

5

7

8

29.

Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш

2

2

3

30.

Хўжалик шартномалари ҳисобига илмий-тадқиқот ишларини бажариш (млн. сўм)

3521

3870

4260

31.

Маҳсулот экспорти (минг доллар)

268

295

325

VI. ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТЕХНИК ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ

32.

Хорижий илмий грантлар

1

2

3

33.

Техник ёрдам лойиҳалари

2

2

3

34.

Ҳамкорликдаги дастурлар доирасидаги илмий-изланишлар

8

10

12

35.

Институт ходимларини дунёнинг етакчи илмий марказларга илмий сафарга юбориш

60

65

68

36.

Хорижий олимларнинг институтга ташрифи

150

160

170

37.

Институт ходимларининг хорижий олимлар билан биргаликдаги мақолалари

50

55

60

VII. ИНСТИТУТНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

38.

Замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланганлик даражаси (%)

9

22

30

39.

Интернет тармоғига уланганлик даражаси (%)

60

100

100

40.

Илмий ходимларнинг локал тармоққа уланганлик даражаси (%)

60

100

100

41.

Институт раҳбар ходимларининг корпоратив тармоққа уланганлик даражаси (%)

60

100

100





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 21 ноябрдаги

ПҚ-4526-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

Ядро физикаси институтининг

ТУЗИЛМАСИ

         











Директор



Илмий кенгаш



































































































Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари



Инновация жорий этиш ва халқаро алоқалар бўйича директор ўринбосари



"Республика радиоактив чиқиндиларни кўмиш пункти"*ДУК *

34



Хавфсизлик ва

умумий ишлар

бўйича директор

ўринбосари



Илмий котиб


Бухгалтерия

6

















































Назарий ядро физикаси лабораторияси

14













Ахборот-

технологиялари хизмати бўлими

6


Кадрлар бўлими

2



Оптик ҳодисалар радиациявий физикаси лабораторияси

8




























Бош муҳандис








"Радиопрепарат" ДК

56























Кўпзаррали тизимлар физикаси лабораторияси

8














Девонхона

2



Қаттиқ жисмлар электроникаси радиациявий физикаси ва техникаси лабораторияси

9






















Ядровий ва

радиациявий

хавфсизлик

хизмати

8



Халқаро алоқалар бўйича мутахассис

































Экспериментал ядро физикаси лабораторияси

8















Юрисконсульт









"Тажриба заводига эга бўлган конструкторлик бюроси" ДК

23








Қаттиқ жисмларда структуравий ўзгаришлар лабораторияси

6
























Ахборот-

таҳлил хизмати


3












Ёнғин хавфсизлиги хизмати

16








Ядро реакторлари физикаси лабораторияси

6










Махсус бўлим

2
















Нано-

структурали ва ўта-ўтказувчан материаллар физикаси лабораторияси

5




















































Патентшунос






Ядровий таҳлил лабораторияси

6












Бошқарув-

хўжалик ва муҳандис-

техник хизмати

10


















































Ядровий тиббиёт лабораторияси

7






































Кутубхоначи






Радиокимё-

лабораторияси

7

































































Соҳалараро технологиялар лабораторияси

7










Санитар-

ҳимоя ҳудудини ободонлаш-

тириш хизмати

16






































Ядро энергетикаси ва ядровий технологиялар бўлими

15









































































Экология ва биотехно-

логиялар лабораторияси

5



















































Ядро реактори эксплуатацияси хизмати

70
































































Республика марказий изотоп лабораторияси

22











Нейтрон генератори эксплуатацияси хизмати

4



























Гамма қурилма эксплуатацияси хизмати

5



У-150 циклотрони эксплуатацияси хизмати

5



























"Электроника У-003" электронлар тезлаткичи эксплуатацияси хизмати

8



Радиактив чиқиндиларни  тозалаш хизмати

5

















     

Ходимларнинг умумий сони - 311 бирликни, жумладан:

маъмурий-бошқарув ходимлари - 12 бирликни;

илмий ходимлар - 111 бирликни ташкил этади.

Ёрдамчи ходимлар сони қонунчиликда белгиланган норматив ҳужжатлар билан белгиланади.


Узуқ чизиқ билан бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган бўлинмалар кўрсатилган.


*) келтирилган бўлинма Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштирилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 21 ноябрдаги

ПҚ-4526-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

Ядро физикаси институтининг Ўзбекистон Республикаси

Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган илмий

ходимлари сонини босқичма-босқич камайтириб бориш

ЖАДВАЛИ

  

N

Лабораториялар номи

Илмий ходимлар штат бирликлари сони

2020-2022 йй.

2023-2024 йй.

2025 йилдан бошлаб

1.

Назарий ядро физикаси

14

2.

Кўпзаррали тизимлар физикаси

8

3.

Экспериментал ядро физикаси

8

5

4

4.

Ядро реакторлари физикаси

6

5

2

5.

Ядровий тиббиёт

7

5

3

6.

Ядровий таҳлил

6

6

4

7.

Радиокимё

7

5

2

8.

Оптик жараёнлар радиациявий физикаси

8

6

4

9.

Қаттиқ жисмлар электроникаси радиациявий физикаси ва техникаси

9

7

5

10.

Қаттиқ жисмлардаги структуравий ўзгаришлар

6

5

3

11.

Наноструктурали ва ўтаўтказувчан материаллар физикаси

5

4

4

12.

Экология ва биотехнология

5

4

2

13.

Соҳалараро технологиялар

7

5

4

14.

Атом энергетикаси ва ядровий технологиялар бўлими

15

11

8

Жами:

111

89

66





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 21 ноябрдаги

ПҚ-4526-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

Ядро физикаси институти ходимларининг хориждаги

етакчи илмий марказлар ва ишлаб чиқариш

корхоналарида малакасини ошириш

РЕЖА-ГРАФИГИ

Т/р

Хорижий ҳамкор ташкилот

Хорижий мамлакат

Ҳамкорлик тури

Ҳамкорликнинг илмий йўналиши

Малака ошириш тури

қиш, стажировка)

Стажировка ўтиш

(йиллар бўйича)

2 хафта-

гача

1 ойгача

2019

2020

2021

2022

2023

I. ХОРИЖИЙ ИЛМИЙ ТАШКИЛОТЛАР ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

КОРХОНАЛАРИ БИЛАН ЎРНАТИЛГАН ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР

ОРҚАЛИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН ТАДБИРЛАР

1.

Варшава университети (оғир ионлар лабораторияси)

Польша

Илмий-техник ҳамкорлик бўйича шартнома

Оғир ионлар дастасида ядро реакцияларини тадқиқ қилиш

4

3

2

2

1

1

1

2.

Грузия Миллий фанлар академияси

Грузия

Кафолатлар бўйича семинар-практикум

Реактор эксплуатацияси

3


2


1



3.

Халқаро атом энергетикаси агентлиги (МАГАТЭ);

Миллий ядро тадқиқотлари маркази

Австрия



Чехия

Тадқиқот реакторлари стажерлари учун ўқув курслари

Реактор эксплуатацияси

6

2

2

1

1

2

2

4.

Миллий ядро тадқиқотлари маркази

Польша

Ядро реактори механиклари малакасини ошириш курслари

Реактор эксплуатацияси

6

6

6

2

1

2

1

5.

Халқаро атом энергетикаси агентлиги (МАГАТЭ)

Австрия

Кафолатлар бўйича стажировка дастури


Реактор эксплуатацияси

4

1


1

1

2

1

6.

Халқаро атом энергетикаси агентлиги (МАГАТЭ)

Австрия

Ядро ёқилғиси цикли объектлари хавфсизлиги ва ишончлилиги орасидаги биргаликда ҳаракат қилиш бошқарувига бағишланган техник кенгаш

Реактор эксплуатацияси

5

2

2

1

1

2

1

7.

Ядро тадқиқотлари бирлашган институти

Россия Федерацияси

Илмий-техник ҳамкорлик бўйича шартнома

Оғир ионларнинг чуқур-ноэластик тўқнашувларида қўшилиш реакцияларини тадқиқ қилиш

2

5


1

2

2

2

8.

Ядро тадқиқотлари бирлашган институти

Россия Федерацияси

Илмий-техник ҳамкорлик бўйича шартнома

Реакторнинг конструкциявий материаллари устида ҳамкорликдаги тажрибалар

4

3

1

2

1

1

2

9.

Цюрих Университети

Швейцария

Ҳамкорликдаги илмий иш

Анизотроп магнитларда қуйи температурали фазавий ўтишлар мавзусидаги изланишлар

2

1

1


1


1

10.

Назарий физика халқаро маркази (ICTP)

Италия

Ҳамкорликдаги илмий иш

Купратли бирикмаларнинг андерсон локализациялари бўйича ҳамкорликдаги изланишлар

4

1

1


2

1

1

Жами:

40

24

17

10

12

13

12

II. ИЛМИЙ ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТАДБИРЛАР

1.

Ядро тадқиқотлари бирлашган институти

Россия Федерацияси

Илмий-техник

ҳамкорлик бўйича

шартнома

Реакторнинг конструкциявий материаллари устида ҳамкорликдаги экспериментлар

4

1


1

1

1

2

2.

Венгрия фанлар академияси Вигнер номидаги физика илмий-текшириш маркази (Будапешт нейтрон маркази)

Венгрия

Илмий-техник ҳамкорлик бўйича шартнома

Реакторнинг конструкциявий материаллари устида ҳамкорликдаги тажрибалар

1

2


2


1


3.

Басклар мамлакати университети (IUCAA)

Испания

Ҳамкорликдаги илмий иш

Паст ҳароратларда квант магнит материаллари хоссалари бўйича илмий ҳамкорлик

1

1


1


1


4.

Цукуба Университети материалшунослик институти

Япония

Ҳамкорликдаги илмий иш

Материалларнинг янги хоссаларини ўрганиш

1

1


1


1


5.

Техник физика ва автоматлаштириш илмий текшириш институти

Россия Федерацияси

Ҳамкорлик бўйича шартнома

Техник жараёнларни кузатиш учун радиоизотоп асбобларидан фойдаланиш, намлик зичлигини ўлчовчи қурилмаларини эксплуатация қилиш билан танишиш

1

2


1

1


1

6.

"РОСАТОМ" Давлат корпорацияси

Россия Федерацияси

Илмий-техник ҳамкорлик бўйича шартнома

Сувли радиофаол чиқиндиларни тозалаш соҳасида малака ошириш

3

1

1


1

1

1

Жами:

11

8

1

6

3

5

4

Барчаси:

51

32

18

16

15

18

16





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 21 ноябрдаги

ПҚ-4526-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июлдаги "Фан ва олий таълим соҳаси ходимларининг меҳнат ҳақи миқдорини янада ошириш, илмий ва илмий-техник фаолият натижалари жорий этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3876-сон қарорининг 2-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2018 йил 1 августдан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бошқарув аппарати ходимларининг иш ҳақи миқдорини 2 баравар, 2020 йил 1 январдан 25 фоизга ошириш".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг янгидан ташкил этилган илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 292-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 20-сон, 371-модда) 2 ва 3-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси фанлар академиясининг илмий муассасалари тузилмасини янада мақбуллаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 33-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 63-модда) 6-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг объектларини сотиш ҳамда илмий муассасалар ходимлари сонини оптималлаштириш ҳисобига махсус ҳисоб рақамида йиғиладиган маблағлар, Фанлар академиясининг бошқарув аппарати ва илмий муассасаларининг илмий ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий юқори технологик илмий асбоб ускуналар, компьютер техникаси, мебель, автотранспорт воситалари, тажриба базалари учун қишлоқ хўжалик техникасини сотиб олиш, бино ва иншоотларни ялпи ва жорий таъмирлаш, шунингдек, сотилаётган объектларда жойлашган институтлар ва уларнинг бўлинмалари, асбоб-ускуналари ва мулкини кўчириш билан боғлиқ харажатларни қоплашга мақсадли йўналтирилади".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 ноябрь


"Халқ сўзи", 2019 йил 22 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 25 ноябрь, 47-сон, 878-модда













































































Время: 0.1921
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск