ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2019 й. 921-сон "Андижон вилоятида аҳоли, шу жумладан ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернет жаҳон ахборот тармоғидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.11.2019 й.

N 921




АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА АҲОЛИ,

ШУ ЖУМЛАДАН ЁШЛАР ЎРТАСИДА

КОМПЬЮТЕР   ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ   ВА

ИНТЕРНЕТ ЖАҲОН АХБОРОТ ТАРМОҒИДАН

САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Андижон вилоятида аҳоли, шу жумладан ёшларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтириш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шароитлар яратиш, уларни компьютер технологиялари, дастурлаш асослари, компьютер ўйинлари ва компьютер спортига (киберспортга) жалб этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, халқаро миқёсда замонавий технологияларга асосланган рақамли иқтисодиётнинг жадал ривожланиши ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида юқори малакали дастурчи ва мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, умумтаълим мактабларини замонавий компьютер технологиялари билан таъминлаш ва юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланиш, компьютер ўйинлари ва киберспортни ёшлар ўртасида янада оммалаштириш, шунингдек, ахборот технологияларига йўналтирилган адабиётлар турлари ва ҳажмларини кўпайтиришни талаб этмоқда.

Андижон вилоятида ёшларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига бўлган қизиқишини янада ошириш, компьютер ўйинлари ва киберспортни ривожлантириш ишларига кенг жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш, уларга замонавий рақамли технологиялар, дастурлаш асослари, электрон тижорат йўналишларини ўргатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг:

Андижон вилояти туман (шаҳар)ларида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекциясининг таркибий бўлинмаси шаклида рақамли технологиялар ўқув марказларини (кейинги ўринларда марказлар деб аталади) ташкил қилиш;

Андижон вилояти умумтаълим мактабларида компьютер технологиялари, компьютер ўйинлари ва киберспорт бўйича тўгаракларни (кейинги ўринларда тўгараклар деб аталади) белгиланган тартибда ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

а) марказларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ёшларга компьютер дастурлаш тилларини, робототехника, ахборот технологиялари ва электрон тижорат соҳасида инновацион тадбиркорлик асосларини ўргатиш;

ёшларнинг компьютер ўйинлари, киберспортга қизиқишини ошириш, ушбу соҳада спортчиларни тайёрлаш, мусобақалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш ҳамда уларда ёшларнинг иштирок этишини таъминлаш;

миллий қадриятларни, маданий ва халқ меросини тарғиб қилувчи маҳаллий дастурий таъминотлар, дизайн ишлари, ўйинлар ҳамда видео маҳсулотларини яратишга ёшларни кенг жалб қилиш;

рақамли технологиялар соҳасида маҳорат дарслари, тренинглар, илмий-амалий конференциялар ва семинарлар ўтказиш;

ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида малака ошириш курсларини ташкил этиш;

б) тўгаракларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ёшларга компьютер дастурлаш асослари, компьютер саводхонлиги, ахборот технологиялари асосларини ўргатиш;

ёшларнинг бўш вақтларида киберспорт ҳамда ахборот технологияларига қизиқишини ошириш, ушбу соҳада уларга касбий кўникмалар бериш.


3. Қуйидагилар:

Андижон вилоятида аҳоли, шу жумладан ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Чора-тадбирлар дастури деб аталади) 1-иловага мувофиқ;

Андижон вилоятида рақамли технологиялар ўқув марказлари ҳамда умумтаълим мактабларида компьютер технологиялари, компьютер ўйинлари ва киберспорт тўгаракларини ташкил этишни мувофиқлаштириш бўйича республика ишчи гуруҳининг (кейинги ўринларда республика ишчи гуруҳи деб аталади) таркиби 2-иловага мувофиқ;

Андижон вилоятида рақамли технологиялар ўқув марказлари жойлаштириладиган манзиллар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки, Чора-тадбирлар дастурига мувофиқ аҳоли, шу жумладан ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ишларида, биринчи навбатда, умумтаълим мактабларининг мавжуд имкониятларидан кенг фойдаланилади.


5. Республика ишчи гуруҳи Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган вазифаларнинг ижросини ҳар чоракда камида бир марта таҳлил қилиб, уларни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этиб бориш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ёшларни компьютер технологиялари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан самарали фойдаланишга кенг жалб этиш борасидаги барча мавжуд имкониятлардан самарали ва тўлиқ фойдаланган ҳолда, ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида умумтаълим мактабларида ёшларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, бир ой муддатда компьютер технологиялари, компьютер ўйинлари ва киберспорт бўйича тўгараклар фаолиятини йўлга қўйсин.

Бунда:

а) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:

тўгараклар фаолиятини ташкил этиш, тўгаракларни тегишли кадрлар ва методик қўлланмалар билан таъминлаш, умумтаълим мактабларида мунтазам турли тадбирлар, кўрик-танловлар ўтказилишини ташкил этиш;

тўгаракларнинг фаолият юритиши, тадбирлар ўтказилиши учун зарур бўладиган хоналарни ажратиш ва тегишли шарт-шароит яратиш, уларга ўқувчи-ёшлар қатновини йўлга қўйиш бўйича;

б) Андижон вилояти ҳокимлиги умумтаълим мактабларида тўгаракларни ташкил этиш учун зарур бўладиган ўқув-қўлланмалар ва бошқа инвентарлар билан таъминлаш бўйича масъул этиб белгилансин.


7. Андижон вилояти ҳокимлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги таклифлари асосида бир ой муддатда тўгараклар учун зарур бўладиган инвентарларни харид қилиш масалаларини ҳал этсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:

жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб тўгараклар раҳбарлари ва ўқитувчиларининг малака ошириш курсларини Андижон вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида ташкил этиш;

малака ошириш курсларида машғулот ўтказиш учун соҳанинг малакали, етук мутахассис ва ўқитувчиларини жалб этиш ҳамда уларнинг ойлик маошларини белгиланган тартибда қоплаш чораларини кўрсин.


9. Белгилансинки:

а) марказлар етакчи ўқув муассасаларининг малакали мутахассис, экспертларини марказларда ўқув машғулотларини ўтказиш учун шартнома асосида жалб қилади;

б) марказларда ёшлар учун қисқа муддатли бепул ҳамда чуқурлаштирилган узоқ муддатли пулли ўқув курслари ташкил этилади;

в) марказларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари учун пулли малака ошириш курслари ташкил этилади;

г) марказларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширилади:

марказлар жойлаштириладиган бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, уларни зарур мебель ва инвентарь билан жиҳозлаш, марказлар жойлаштириладиган бино ва иншоотлар атрофини ободонлаштириш, шунингдек, марказларнинг бошқа жорий харажатларини қоплаш - ташкилотчиларнинг маблағлари, ҳомийлик хайриялари ҳамда ўқув курслари ва малака ошириш курсларидан тушадиган маблағлар;

марказларни зарур техник инфратузилма, техник қурилмалар ва жиҳозлар билан таъминлаш - ташкилотчиларнинг маблағлари, ўқув курслари ва малака ошириш курсларидан тушадиган маблағлар, ҳомийлик хайриялари ва Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

марказлар ходимлари ҳамда шартнома асосида жалб қилинадиган мутахассис, эксперт ҳамда бошқа ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш - 2019 йилда Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, 2020 йилдан бошлаб эса - марказлар томонидан кўрсатилган пулли хизматлардан тушадиган маблағлар;

д) тўгаракларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширилади:

умумтаълим мактабларини тегишли дастур доирасида компьютер синфлари билан таъминлаш - халқаро ва хорижий молия институтлари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар;

тўгаракларда фаолият кўрсатаётган умумтаълим мактаблари ходимлари, шунингдек, шартнома асосида жалб қилинадиган мутахассис, эксперт ҳамда бошқа ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, тўгаракларнинг бошқа жорий харажатларини қоплаш - тўгаракларда таълим беришда пуллик хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар;

тўгаракларга тақдим этиладиган юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғи хизматлари ва "ZiyoNET" тармоғига кириш учун белгиланган тарифлар асосида харажатларни қоплаш - Андижон вилояти маҳаллий бюджети, туманлар (шаҳарлар) бюджетлари ҳисобига ушбу мақсадларга ажратиладиган маблағлар доирасида белгиланган тартибда амалга оширилади.


10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда марказлар ва тўгараклар учун замонавий рақамли технологиялар, дизайн ишлари, электрон тижорат, дастурлаш асослари, компьютер ўйинлари ва киберспорт бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


11. Республика Маънавият ва маърифат маркази ёшларни маданият ва санъатга жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасидаги вазифаларни амалга оширишда мунтазам равишда тегишли таҳлилий ишларни олиб борсин, ёшларнинг тўгаракларга қатнаши, ушбу жойларда ўтказилаётган тадбирларнинг мазмундорлигини ўрганиш бўйича доимий мониторинг юритсин ҳамда натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тегишли тавсиялар бериб борсин.


12. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига китобхонликни ривожлантириш борасида Андижон вилоятида олиб борилаётган ислоҳотларни кенг ёритиш, шунингдек, ушбу йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг мазмуни ва моҳиятини тушунтириш ишларини ташкил қилиш тавсия этилсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков, халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 20 ноябрдаги

921-сон қарорига

1-ИЛОВА



Андижон вилоятида аҳоли, шу жумладан

ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва

Интернет жаҳон ахборот тармоғидан самарали

фойдаланишни ташкил этиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Амалга ошириладиган

тадбирлар

Бажариш

муддати


Ижро учун

масъуллар


Сарф-

харажатлар

(млн. сўм)


Молиялаштириш

манбалари


Амалга ошириш

механизми

I. АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

1.

Халқ таълими муассасаларининг юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланишини таъминлаш.


2019-2020

йиллар


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги


114 355,0

Масъул вазирлик ва идоралар маблағлари ҳисобидан


785 та халқ таълими муассасаларига қурилмаларни танлов асосида харид қилиш ва қурилиш ҳамда монтаж ишларини амалга ошириш.


2.

Давлат тиббиёт муассасалари ва ташкилотларининг юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланишини таъминлаш.


2019-2020

йиллар


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


33 477,0

Масъул вазирлик ва идоралар маблағлари ҳисобидан


272 та давлат тиббиёт муассасалари ва ташкилотларига қурилмаларни танлов асосида харид қилиш ва қурилиш ҳамда монтаж ишларини амалга ошириш.


3.

Мактабгача таълим муассасаларини юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланишини таъминлаш.


2020 йил

июль


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги


56 549,0

Масъул вазирлик ва идоралар маблағлари ҳисобидан


459 та мактабгача таълим муассасаларига қурилмаларни танлов асосида харид қилиш ва қурилиш ҳамда монтаж ишларини амалга ошириш.


II. РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЎҚУВ МАРКАЗЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

4.

Андижон вилояти туман (шаҳар)ларида Рақамли технологиялар ўқув марказини зарур инфратузилма, техник қурилмалар ва жиҳозлар билан таъминлаш:



Андижон вилояти ҳокимлиги, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Ҳар бир туман (шаҳар) учун 450,0

Ташкилотчиларнинг маблағлари ҳисобидан

1. Бинони таъмирлаш.


2. Зарур техник қурилмалар ва жиҳозларни харид қилиш.


3. Марказни юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғи билан таъминлаш.


4. Марказда локал тармоқ ташкил этиш.

Андижон шаҳрида;

2019 йил

декабрь


Асака туманида;

2020 йил

июнь


Шаҳрихон туманида;

2020 йил

декабрь


Олтинкўл туманида;

2021 йил

июнь


Балиқчи туманида;

2021 йил

декабрь


Бўз туманида;

2022 йил

июнь


Булоқбоши туманида;

2022 йил

декабрь


Жалақудуқ туманида;

2023 йил

июнь


Избоскан туманида;

2023 йил

декабрь


Қўрғонтепа туманида;

2024 йил

июнь


Марҳамат туманида;

2024 йил

декабрь


Пахтаобод туманида;

2025 йил

июнь


Улуғнор туманида;

2025 йил

июнь


Хўжаобод туманида;

2025 йил

декабрь


Андижон туманида;

2025 йил

декабрь


Хонобод шаҳрида.

2025 йил

декабрь


5.

Рақамли технологиялар ўқув марказларида замонавий ўқув курсларни ташкил этиш.


Доимий

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги


2 980,5

Ташкилотчиларнинг маблағлари ҳисобидан


1. Марказлар учун ўқитувчи-мураббийларни тайёрлаш ва ўқув дастурларни ишлаб чиқиш.


2. Марказларга тингловчи-ларни танлаб олиш ва ўқитишни ташкил қилиш.


6.

Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларини ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида Рақамли технологиялар ўқув марказларида малака ошириш курсларини ташкил этиш.


2020 йил

февраль-

апрель


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

Смета ҳужжатлари асосида


Ташкилотчиларнинг маблағлари ҳисобидан


Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги билимларини баҳолаш мезонини ишлаб чиқиш ва уларнинг малакасини ошириш.


7.

Рақамли технологиялар ўқув марказларида давлат органлари ходимлари ва тадбиркорлик субъектлари учун шартнома асосида кечки курсларни ташкил этиш.


Доимий

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


Смета ҳужжатлари асосида


Ташкилотчиларнинг маблағлари ҳисобидан

1. Ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Тингловчиларни тасдиқланган график асосида танлаб олиш.


3. Ўқитишни ташкил қилиш.


8.

Умумтаълим мактабларини ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ўқув қўлланмалар билан таъминлаш.


2019-2021

йиллар


Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


Смета ҳужжатлари асосида


Ижрочилар маблағлари ҳисобидан

1. Умумтаълим мактаблари кутубхоналаридаги ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ўқув қўлланмалари ва материалларини хатловдан ўтказиш.


2. Хатлов натижаларига кўра зарур китболар ва ўқув материллари рўйхатини шакллантириш.


3. Рўхатга кўра китоблар ва ўқув қўлланмаларини харид қилиш.


4. Умумтаълим мактаблари кутубхоналарини янги дарсликлар билан бойитиб бориш.


III. КОМПЬЮТЕР ИНДУСТРИЯСИ ВА СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

9.

Андижон вилоятида Электрон компьютер спорти федерациясининг бўлинмаси фаолиятини ташкил этиш.


2019 йил

якунига

қадар


Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси, Андижон вилояти ҳокимлиги


-

-

Андижон вилоятида Электрон компьютер спорти федерациясининг бўлинмаси фаолиятини ташкил этиш бўйича ишларни амалга ошириш.


10.

Вилоят миқёсида компьютер ўйинлари ва киберспорт бўйича даврий мусобақаларни ўтказиш.


Доимий

Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги


Смета ҳужжатлари асосида

Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси маблағлари ва ҳомийлик хайриялари

1. 2019-2022 йиллар давомида ҳудудий ва республика мусобақа-ларини ташкил этиш режа-жадвали ва низомини ишлаб чиқиш.


2. Киберспорт бўйича мусоба-қалар ва турнирлар ўтказиладиган биноларни зарур жиҳоз ва ускуналар билан жиҳозлаш.


11.

Электрон компьютер спорти бўйича тренерлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларни аттестациядан ўтказиш ва электрон компьютер спорти бўйича тренерлар реестрини шакллантириш.


2020 йил

I чорак


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси, Андижон вилояти ҳокимлиги


-

-

1. Электрон компьютер спорти бўйича тренерлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларни аттестациядан ўтказиш бўйича амалдаги ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш.


2. Электрон компьютер спорти бўйича тренерлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларни аттестациясини ташкил қилиш.


12.

Компьютер ўйинлари билан шуғулланадиган клублар реестрини шакллантириш ва уларни паспортлаштириш.


2020 йил

I чорак


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси, Андижон вилояти ҳокимлиги


Белгиланган йиғим миқдорида

Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси ва ҳомийлар маблағлари


1. Ишчи гуруҳларни шакллантириш, Андижон вилоятидаги компьютер ўйинлари билан шуғулланадиган клубларни хатловдан ўтказиш.


2. Клублар реестрини шакллантириш ва уларни паспортлаштириш.


13.

Умумтаълим мактабларидаги компьютер синфларини жиҳозлаш, техник ҳолатни янада яхшилаш.

2019-2020

йиллар


Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги


Смета ҳужжатлари асосида

Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредит ва грант маблағлари


1. Умумтаълим мактабларининг компьютер техникалари билан таъминланганлигини хатловдан ўтказиш.


2. Хатлов натижаларига кўра компьютер техникалари ва техник воситалар рўйхатини шакллантириш.


3. Рўхатга кўра компьютер техникалари ва техник воситаларни харид қилиш.


4. Харид қилинган компьютер техникалари ва техник воситаларни умумтаълим мактабларида ўрнатиш ишларини ташкил этиш.


14.

Умумтаълим мактабларида локал ҳисоблаш тармоқларни ташкил этиш.


2019-2021

йиллар


Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


Смета ҳужжатлари асосида


Ажратилган бюджет маблағлари доирасида,

Халқ таълими вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари


1. Умумтаълим мактабларининг локал ҳисоблаш тармоқларини хатловдан ўтказиш.


2. Хатлов натижаларига кўра зарур жиҳоз ва техник воситалар рўйхатини шакллантириш.


3. Рўхатга кўра жиҳоз ва техник воситаларни харид қилиш.


4. Харид қилинган жиҳоз ва техник воситаларни умумтаълим мактабларида ўрнатиш созлаш ишларини ташкил этиш.


15.

Ҳудудларда Рақамли технологиялар ўқув марказларини ва компьютер технологиялари, компьютер ўйинлари ва киберспорт бўйича тўгараклар фаолиятининг аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиботини йўлга қўйиш.


Доимий

МТРК, ЎзА, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги


Смета ҳужжатлари асосида


Ижрочилар маблағлари ҳисобидан

1. Медия-режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Ҳудудларда тарғибот гуруҳ-ларини шакллантириш, тарғибот режасини ишлаб чиқиш.


3. Рақамли технологиялар ўқув марказларини ва компьютер технологиялари, компьютер ўйинлари ва киберспорт бўйича тўгараклар фаолияти тўғрисида махсус кўрсатув ва роликлар тайёрлаб, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиб бориш.


           

Изоҳ. Лойиҳаларнинг якуний параметрлари лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлаш ва белгиланган тартибда танлов савдоларини ўтказиш натижалари бўйича аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 20 ноябрдаги

921-сон қарорига

2-ИЛОВА



Андижон вилоятида рақамли технологиялар

ўқув марказлари ҳамда умумтаълим мактабларида

компьютер технологиялари, компьютер ўйинлари

ва киберспорт тўгаракларини ташкил этишни

мувофиқлаштириш бўйича республика

ишчи гуруҳининг

ТАРКИБИ

    

1. Ш.М. Садиков

-

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари


2. У.И. Шукуров

-

Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


3. Ш.Х. Шерматов

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири


4. Д.Х. Набиев

-

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири


5. И.У. Маджидов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири


6. Ш.Р. Ражаббаев

-

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари в.б.


7. А.Я. Хайдаров

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари


8. А.М. Жумабоев

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари


      

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа лавозимга ўтганда, унинг таркибига мазкур лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 20 ноябрдаги

921-сон қарорига

3-ИЛОВА



Андижон вилоятида рақамли технологиялар ўқув

марказлари жойлаштириладиган манзиллар

РЎЙХАТИ

Т/р

Туман (шаҳар) номи

Рақамли технологиялар ўқув маркази

жойлаштириладиган манзил


1.

Андижон шаҳри


Чўлпон кўчаси, 9-уй


2.

Асака тумани


Асака шаҳри, Соҳил бўйи кўчаси, 1-уй


3.

Шаҳрихон тумани


Шаҳрихон шаҳри, Шаҳрихон шох кўча, 42-уй


4.

Андижон тумани


Куйган-ёр шаҳарчаси, Андижон кўчаси, 2-уй


5.

Избоскан тумани


Ч.Азимов кўчаси, 1-уй


6.

Қўрғонтепа тумани


Мустақиллик кўчаси, 50-уй


7.

Балиқчи тумани


"Авесто" МФЙ, Худайбердиев кўчаси, 8-уй


8.

Пахтаобод тумани


Пахтаобод шаҳри, А.Темур кўчаси, 2-уй


9.

Жалақудуқ тумани


Охунбобоев шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 48-уй


10.

Марҳамат тумани


Ипак йўли кўчаси, 1-уй


11.

Олтинкўл тумани


Чинобод кўчаси, 35-уй


12.

Булоқбоши тумани


Фароғат кўчаси, 43-ДИМИ


13.

Хўжаобод тумани


Узун кўчаси, 11-уй


14.

Бўз тумани


А.Икрамов кўчаси, 14-уй


15.

Улуғнор тумани


"Шаҳрибод" МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 2-уй


16.

Хонобод шаҳри


Зиёкор кўчаси, 5-уй


        

Изоҳ. Андижон вилоятида рақамли технологиялар ўқув марказлари ҳамда умумтаълим мактабларида компьютер технологиялари, компьютер ўйинлари ва киберспорт тўгаракларини ташкил этишни мувофиқлаштириш бўйича республика ишчи гуруҳи рақамли технологиялар ўқув марказлари жойлаштириладиган манзилларга тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 21 ноябрь











































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск