ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.07.2004 й. ПФ-3453-сон "Ўзбекистон Савдо-саноат палатасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.07.2004 й.

N ПФ-3453


ЎЗБЕКИСТОН САВДО-САНОАТ ПАЛАТАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, бизнес-муҳитни такомиллаштириш, республика тадбиркорларининг хорижий шериклар билан ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш, маҳаллий товарлар ва хизматларни ташқи бозорларга олиб чиқиш, тайёр рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини таъминлаш учун янги корхоналарни ташкил этиш, мавжуд ишлаб чиқаришларни техник қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштириш учун республикага чет эл сармоясини кенг жалб этиш мақсадида:


1. Тадбиркорлик тузилмалари, кичик бизнес субъектлари ва хусусий корхоналар вакиллари, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат мулки қўмитасининг Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасини қайта тузиш ва унинг асосида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси:

мамлакатимиз тадбиркорлик фаолияти субъектларини, шу жумладан микрофирмалар, кичик ва хусусий корхоналар якка тартибдаги тадбиркорларни ихтиёрий равишда бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилотидир;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган ҳудудий тузилмалари билан биргаликда ягона тизимни ташкил этади;

зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни самарали бажариш учун зарур ҳолларда республика туманлари ва шаҳарларида филиаллар тузиш ҳуқуқига эга;

Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси томонидан имзоланган шартномалар ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига ҳар томонлама, жумладан, хориждаги дипломатия ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий масалалалар бўйича маслаҳатчилари, улар бўлмаган ҳолларда эса - тегишли масъул ходимларининг Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлигини ташкил этишни таъминлаш орқали Палатанинг зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширишда, бошқа мамлакатлар савдо-саноат палаталари, хорижий сармоядорлар ва шериклар билан амалий алоқалар ўрнатишда, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларини сотиш учун чет эл бозорларини ўрганиш ва ўзлаштиришда ёрдам берсин;

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда уч ой муддатда Палатанинг қатор хорижий мамлакатларда ваколатхоналарини очиш ва уларнинг раҳбарларига дипломатик ходим мақомини бериш мақсадга мувофиқлиги хусусидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

мамлакатимиз тадбиркорлари - Савдо-саноат палатаси аъзоларини минтақавий экспорт ва транзит товарлар (иш ва хизматлар) савдо оқимида фаол иштирок этишга жалб қилиш борасидаги ҳамкорлик ишларини ташкил этиш.


5. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий тузилмаларига давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тадбиркорлик субъектлари - Палата аъзоларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини камситувчи хатти-ҳаракатлари ва қарорлари юзасидан судларга даъво аризаси билан мурожаат этиш ҳуқуқи берилсин. Бунда улар давлат божларини тўлашдан озод этилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига "Ўзбекистон Республикасининг Савдо-саноат палатаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини тақдим этсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасини ташкил этиш, Палатанинг таъсис съездини ўтказиш, Палата Уставини қабул қилишга оид ташкилий масалаларни ҳал қилишда кўмаклашсин;

бир ой ичида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси иштирокида Ҳукуматнинг Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни таъминлашга доир қарорини ишлаб чиқиб, қабул қилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 12 мартдаги ПФ-1407-сонли "Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгаришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


9. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 27-сон, 313-модда.





















Время: 0.1631
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск