ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2019 й. 933-сон "Бирлашган Араб Амирликларида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ваколатхонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.11.2019 й.

N 933



БИРЛАШГАН АРАБ АМИРЛИКЛАРИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНВЕСТИЦИЯЛАР

ВА  ТАШҚИ  САВДО  ВАЗИРЛИГИНИНГ

ВАКОЛАТХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 2 апрелдаги ПҚ-4256-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, йирик корхоналар, инвестиция фондлари ва молия институтлари билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикасига Бирлашган Араб Амирликларидан (кейинги ўринларда БАА деб аталади) жалб қилинадиган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини кўпайтириш, маҳаллий товарлар ва хизматларни БАА бозорига экспорт қилиш ҳажмини ошириш ва таркибини диверсификациялаш, миллий сайёҳлик маҳсулотларини фаол таклиф этиш ва мамлакатга сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 2 апрелдаги ПҚ-4256-сон қарорига мувофиқ БААда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг "UzFDI" ваколатхонаси (кейинги ўринларда UzFDI деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. UzFDIга қуйида асосий вазифалар юклансин:

олий ва юқори даражадаги ташрифлар якунлари бўйича "йўл хариталари"га киритилган БАА билан савдо-иқтисодий, инвестиция ва молиявий-техник ҳамкорлик бўйича аниқ лойиҳалар ва дастурларнинг тизимли мониторинги ва амалга оширилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти тармоқлари ва инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш учун БААнинг етакчи компаниялари, инвестиция фондлари ва молия институтлари томонидан тақдим этиладиган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, илғор технологиялар ва молиявий-техник кўмаклашиш маблағларининг жалб этилиши, шунингдек, самарали ўзлаштирилишини таъминлаш;

маҳаллий товарлар ва хизматларни экспорт қилиш ҳажмларини ошириш, Ўзбекистон Республикаси ташкилотларининг маҳсулотлари ва хизматларини БАА бозорига узоқ муддатли экспорт қилишни ташкил этиш ҳисобидан ўзаро товар айланмаси номенклатурасини кенгайтиришга кўмаклашиш;

тадбиркорлик субъектларига салоҳиятли инвесторларни топиш, узоқ муддатли шериклик алоқаларини ўрнатиш, савдо ва инвестиция шартномалари ва битимларини тузиш, ишбилармон доирлар вакиллари иштирокида музокаралар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш, қўшма корхоналар ташкил этиш, ҳамкорликдаги тадбиркорликнинг бошқа шаклларини ривожлантириш, шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш учун лойиҳа таклифлари ва бошқа зарур материаллар тайёрлашда ҳар томонлама кўмаклашиш;

ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш, транзит салоҳияти даражасини ошириш, логистика ва транспорт йўлакларини такомиллаштириш, экспорт йўналишларини диверсификациялаш, Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо юкларини ташиш ва транзит қилишда қабул қилувчи мамлакат томонидан имтиёзли режимларни қўллаш бўйича амалий чоралар кўриш.


3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг БААдаги ваколатхонаси (UzFDI) учун штат жадвали ва харажатлар сметаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар UzFDI фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг харажатлари сметаси доирасида 2019 йилда UzFDIни фаолиятини молиялаштириш учун 1-иловага мувофиқ тасдиқланган штат жадвалига асосан меҳнат ҳақ тўлаш ҳисобга олинган ҳолда қўшимча маблағлар ажратсин;

2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигини UzFDIни сақлаш харажатлари инобатга олинган ҳолда молиялаштирсин;

UzFDIга иккита автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

ўн кун муддатда UzFDI тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, унда UzFDI директори ва ходимларининг масъулияти ва фаолиятини баҳолаш мезонлари назарда тутилсин;

бир ой муддатда UzFDIни тасдиқланган штат жадвалига биноан мутасаддилик қилинадиган йўналишлар бўйича малакали мутахассислар билан тўлдирсин;

2021 йил 31 декабрга қадар UzFDI фаолиятини молиялаштириш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қоплаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда UzFDIни Абу-Даби шаҳридаги офисга жойлаштириш ва жиҳозлашни таъминласин, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳам ҳал этсин.


7. Белгилансинки, UzFDI:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ҳисобот беради ва ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг умумий раҳбарлигида амалга оширади;

UzFDIни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади, бунда UzFDI директори ўзининг мақоми бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси маслаҳатчиси лавозимига тенглаштирилади ва фаолиятини мазкур давлатдаги Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасалари билан яқиндан ҳамкорликда амалга оширади.

Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги хорижий муассасаларига республикага инвестициялар, молиявий-техник кўмаклашиш маблағлари ва сайёҳларни жалб қилиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг товарлари ва маҳсулотларини экспорт қилишга ҳар томонлама кўмаклашади.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев, Бош вазир ўринбосари - молия вазири Д.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзақов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 21 ноябрдаги

933-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва

ташқи савдо вазирлигининг Бирлашган Араб

Амирликларидаги ваколатхонасининг

ШТАТ ЖАДВАЛИ


АҚШ доллари

Т/р

Лавозими

Штат бирликлари

сони

Ойлик иш ҳақи

Иш ҳақи

тўлаш фонди

1

Директор

1

2 210,0

26 520,0

2

Энергетика соҳасидаги инвестициялар бўйича менежер

1

1 560,0

18 720,0

3

Молиявий-техник ҳамкорлик бўйича менежер

1

1 560,0

18 720,0

4

Логистика, транспорт ва туризм соҳасидаги инвестициялар бўйича менежер

1

1 560,0

18 720,0

5

Офис-менеджер - девонхона мудири

1

1 560,0

18 720,0

6

Котиб-таржимон - катта ҳисобчи

1

1 300,0

15 600,0

7

Ҳайдовчи

1

1 300,0

15 600,0

Жами

7

11 050,0

132 600,0





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 21 ноябрдаги

933-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва

ташқи савдо вазирлигининг БААдаги

ваколатхонасини (UzFDI) сақлаш учун

2019 йилги харажатлар сметаси

   

Т/р

Харажатлар моддаларининг номи

Тоифа

Модда

2019 йилги харажатлар

миқдори

АҚШ долларида

сўмда*

1

Иш ҳақи

41

10

33 150,0


2

Бошқа бадаллар ва ижтимоий эҳтиёжлар учун ажратмалар

41

21

5 500,0


3

Хизмат сафарлари учун харажатлар

42

10

2 112,0

26959,5*

4

Коммунал хизматлар харажатлари

42

20

4 367,9


5

Сақлаш ва жорий таъмирлаш

42

30

7 487,0


6

Ижара харажатлари

42

40

85 680,0


7

Моддий айланма маблағлар захиралари харажатлари

42

50

5 027,0


8

Товарлар ва хизматлар харид қилиш учун бошқа харажатлар

42

90

33 913,1


9

Асосий фондларни харид қилиш харажатлари

43

50

215 419,8


10

Бошқа харажатлар

48

00

16 740,0

2 000,0*

Жами:

443 027,82

28 959,5*

   

*) Тўловлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича миллий валютада амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 ноябрь





































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск