ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2019 й. 941-сон "Нукус" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.11.2019 й.

N 941



"НУКУС" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ

ЗОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нукус" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 4 сентябрдаги ПФ-5809-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда чет эл ва маҳаллий инвестицияларни ташкил этилган эркин иқтисодий зоналарга жалб қилиш, республика саноатини ривожлантиришга йўналтирилган юқори технологик ва замонавий инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашадиган зарур транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини барпо этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нукус" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 4 сентябрдаги ПФ-5809-сон Фармонига асосан "Нукус" эркин иқтисодий зонаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Бошқарув ходимлари сони 7 нафардан иборат бўлган "Нукус" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) ташкил этилсин.


3. Қуйидагилар:

"Нукус" эркин иқтисодий зонаси таркибига кирувчи ҳудудлар 1-иловага мувофиқ;

"Нукус" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

"Нукус" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг устави 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишилган ҳолда, "Нукус" махсус иқтисодий зонаси ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар сонининг ортишига қараб, Дирекция тузилмаси ва ходимлари сонига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. Қорқалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Дирекцияни текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида зарур хизмат хоналари билан таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Дирекцияга келгуси йилларда ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш шарти билан 2019-2021 йиллар даврида сақлаш харажатлари учун асосланган ҳисоб-китоблар бўйича зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 январдаги 29-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида" 2019 йил 30 мартдаги 267-сон қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Ў. Умурзаков ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Р. Сариев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 22 ноябрдаги

941-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Нукус" ЭИЗ таркибига кирувчи ҳудудлар

чегараси таърифи


1-ер участкаси


1-бошланғич нуқта Нукус шаҳридаги Божхона пости иморатининг шарқий томонида, саноат зонаси ҳудудида жойлашган.

1-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 122 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 48 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 238,5 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб ғарбий йўналишда 148,5 метр масофада 5-нуқтагача давом этади.

5-нуқтадан чегара Нукус шаҳридаги Божхона пости иморати ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 257,3 метр масофада 1-нуқтагача давом этади.



2-ер участкаси


1-бошланғич нуқта Нукус шаҳридаги Божхона пости иморатининг шарқий томонидан 255 метр масофада, саноат зонаси ҳудудида жойлашган.

1-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 346,6 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 330,6 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара Нукус ун ишлаб чиқариш заводи иморати бўйлаб ғарбий йўналишда 233 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 148 метр масофада 5-нуқтагача давом этади.

5-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб ғарбий йўналишда 108,7 метр масофада 6-нуқтагача давом этади.

6-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 242,4 метр масофада 1-нуқтагача давом этади.



3-ер участкаси


1-бошланғич нуқта Нукус шаҳридаги "Нукус текстил" МЧЖ иморатининг шарқий томонида, А-380 автомобиль йўли бўйида жойлашган.

1-нуқтадан чегара Нукус шаҳридаги давлат ўрмон хўжалигининг ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 229 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара Нукус шаҳридаги давлат ўрмон хўжалигининг ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 436 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг А-380 автомобиль йўли бўйлаб ғарбий йўналишда 229 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан чегара Нукус шаҳридаги "Нукус текстил"МЧЖ иморатининг ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 436 метр масофада 1-нуқтагача давом этади.



4-ер участкаси


1-бошланғич нуқта Нукус шаҳрининг Беруний кўчаси бўйлаб шимолий томонда 35 метр масофа узоқликда жойлашган.

1-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг "Нукус строй стил" МЧЖ ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 123,2 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг "Аманжол автотех" МЧЖ ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 120 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг Беруний кўчаси бўйлаб ғарбий йўналишда 64 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг Идора иморати ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 33 метр масофада 5-нуқтагача давом этади.

5-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг Идора иморати ҳудуди бўйлаб ғарбий йўналишда 55,2 метр масофада 6-нуқтагача давом этади.

6-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг "Дауыт" хусусий фирмаси ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 87 метр масофада 1-нуқтагача давом этади.



5-ер участкаси

1-бошланғич нуқта Нукус шаҳридаги "Нукус ун заводи" корхонасидан жануби-шарқий томондан 610 метр масофада, саноат зонаси ҳудудида жойлашган.

1-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 589,78 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб жануби-шарқий йўналишда 792,6 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара Нукус шаҳридаги "Нукус-полимер" корхонаси томонга шимолий йўналишда 430,5 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб жануби-ғарбий йўналишда 1219,2 метр масофада 5-нуқтагача давом этади.

5-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб ғарбий йўналишда 435,1 метр масофада 6-нуқтагача давом этади.

6-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 862,56 метр масофада 7-нуқтагача давом этади.

7-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 425,42 метр масофада 8-нуқтагача давом этади.

8-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 731,13 метр масофада 1-нуқтагача давом этади.



6-ер участкаси


1-бошланғич нуқта Нукус шаҳридаги "Каракалпак дан онимлери" АЖ кархонасидан жанубий томонидан 67 метр масофада, саноат зонаси ҳудудида жойлашган.

1-нуқтадан чегара Нукус шаҳридаги "Каракалпак дан онимлери" АЖ кархонасидан шарқий йўналишда 387,6 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 515,6 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб ғарбий йўналишда 387,6 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 515,6 метр масофада 1-нуқтагача давом этади.



7-ер участкаси


1-бошланғич нуқта Тўрткўл туманининг "Пахтачи" овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги, "Қўнғирот-Тошкент" темир йўл линиясининг ғарб томонида, "Тўрткўл" темир йўл вокзалининг шимолий қисмидан 800 метр узоқликда жойлашган.

1-нуқтадан чегара "Қўнғирот-Тошкент" темир йўл линияси бўйлаб жанубий йўналишда 428 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара К2 коллектори бўйлаб жанубий-ғарбий йўналишда 143 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара К3 коллектори бўйлаб шимолий йўналишда 100 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан чегара К3 коллектори бўйлаб шимолий-шарқий йўналишда 358 метр масофада 1-нуқтагача давом этади.



8-ер участкаси


1-бошланғич нуқта Тўрткўл туманининг "Оққамиш" ОФЙ худудидан ўтувчи А-380 Ўзбекистон миллий автомагистрал йўлининг шимоли-ғарбидан 206 метр масофа узоқликда жойлашган.

1-нуқтадан чегара 2-нуқтагача, "Муҳаммад Юсуф Орифжон" МЧЖ биноси бўйлаб шимолий-шарқий йўналишда 109 метр масофага давом этади.

2-нуқтадан чегара 3-нуқтагача, қуруқ ер бўйлаб жанубий-шарқий йўналишда 500 метр масофага давом этади.

3-нуқтадан чегара 4-нуқтагача, қуруқ ер бўйлаб жанубий-ғарбий йўналишда 107 метр масофага давом этади.

4-нуқтадан чегара 1-нуқтагача, қуруқ ер бўйлаб шимолий-ғарбий йўналишда 499 метр масофага давом этади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 22 ноябрдаги

941-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Нукус" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси"

давлат унитар корхонасининг

ТУЗИЛМАСИ

      


Директор














Эркин иқтисодий зона

инфратузилмасини

ривожлантириш бўлими

2

Хорижий ва маҳаллий

инвесторларни жалб этиш

бўлими

2

Бухгалтер

Юрисконсульт

  




   

Бошқарув ходимларининг умумий сони - 7 нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 22 ноябрдаги

941-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Нукус-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Зомин-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Сирдарё" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Бойсун-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Бўстонлиқ-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхоналарининг уставларини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 25 июлдаги 542-сон қарорида:


а) номидан "Нукус-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-бандда:

биринчи хатбошидан "Нукус-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидан "Нукус-фарм" сўзлари чиқариб ташлансин;


в ) 2-банддан "Нукус-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" сўзлари чиқариб ташлансин;


г ) 3-банддан "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши" сўзлари чиқариб ташлансин;


д ) 5-банддан "Нукус-фарм" ЭИЗ" сўзлари чиқариб ташлансин;


е ) 1-илова номидан "Нукус-фарм" сўзлари чиқариб ташлансин;


ж ) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисолансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 январдаги 29-сон қарорида:


а) 2-банддан "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши" ва "Нукус-фарм" сўзлари чиқариб ташлансин.


б) 4-иловада:


номидан "Нукус-фарм" сўзлари чиқариб ташлансин;


1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 ноябрь












































Время: 0.0025
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск