ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Транспорт ходимларига қўйиладиган талаблар /

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва унга идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.11.2019 й. 924-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 21 ноябрдаги

924-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

ҳузуридаги  Автомобиль  йўллари  қўмитаси  ва

унга идоравий мансуб  ташкилотлар  ходимлари

меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) ва унга идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом:

Қўмита марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий бошқармалари, "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонаси ва Республика йўл жамғармаси (кейинги ўринларда бошқармалар деб аталади) ходимларига;

Қўмита тузилмасидаги йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхоналари, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари, кўприклардан фойдаланиш унитар корхоналари, "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонаси таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар худудий корхоналари, "Дўрмонавтойўл" ва "Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари, "Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш Дирекцияси" давлат унитар корхонаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий бошқармалари таркибидаги "Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати" давлат унитар корхоналари (кейинги ўринларда таркибий корхоналар деб аталади) ходимларига (ишлаб чиқариш ходимлари бундан мустасно) жорий қилинади.



2-БОБ. ХОДИМЛАР МЕҲНАТИГА ҲАҚ

ТЎЛАШ ВА МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ТАДБИРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ


3. Қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, шунингдек, қўшимча меҳнат кафолатлари Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, жамоа шартномасига ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.


4. Қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналар ходимларининг лавозим маошлари қонун ҳужжатларига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткаси асосида белгиланади.

Ходимларнинг лавозим маоши белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини Ягона тариф сеткасининг тегишли разряди тариф коэффициентига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

5. Қўмита ва бошқармалар ходимлари меҳнатига хақ тўлаш, мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш қуйидаги маблағлар ҳисобига амалга оширилади:


а) бюджет маблағлари ҳисобига:

лавозим маошлари;

бир йилда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдоридаги маблағлар;

бир йилда бир ойлик иш ҳақи фонди миқдоридаги моддий ёрдам маблағлари;

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдор ва тартибда давлат хизматчиларининг лавозим маошига меҳнатни рағбатлантириш маблағлари (рағбатлантириш коэффициенти);

меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи миқдорида шакллантириладиган бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди маблағлари;

давлат мукофотлари билан тақдирланганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдор ва тартибда рағбатлантириш.


б) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси, бюджетдан ташқари жамғармалар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига:

ходимнинг умумий иш стажи давомийлигидан келиб чиқиб узоқ муддат узлуксиз хизмати учун лавозим маошига ҳар ойлик устамалар;

байрам саналарига мукофотлаш;

хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажарганлик учун юқори малакали ходимларнинг лавозим маошларига устамалар;

ой ва йил якунлари бўйича мукофотлар;

ходимнинг пенсияга чиқиши муносабати билан қимматбаҳо совғалар ёки пул маблағлари билан тақдирлаш;

ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида уларнинг соғлигини тиклаш, овқатланиш ва транспорт харажатларини қоплаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш ва бошқалар.


6. Таркибий корхоналар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар, шунингдек, мукофотлар ва бошқа барча турдаги тўловлар:

Қўмита таркибидаги йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхоналари, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари, кўприклардан фойдаланиш унитар корхоналари, "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонаси таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар худудий корхоналари, "Дўрмонавтойўл" ва "Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари - автомобиль йўлларини сақлаш ва кўкаламзорлаштириш харажатларига ажратилган маблағлар лимити доирасида амалга оширилади;

"Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш Дирекцияси" давлат унитар корхонаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳудудий бошқармалари таркибидаги "Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати" давлат унитар корхоналари - буюртмачилик функциясини бажарган иш хажмларидан белгиланган тартибда ажратиладиган ажратмалар ҳисобидан корхона раҳбарлари томонидан жамоа шартномаларида, шунингдек, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилган бошқа локал хужжатлар асосида амалга оширилади.

Ходимларни мукофотлаш ва ходимларга бериладиган қўшимча ва устамалар белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ходимлар давлат мукофотлари, фахрий унвонлар билан тақдирланганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ва тартибда рағбатлантирилади.



3-БОБ. ХОДИМЛАРНИ МУКОФОТЛАШ,

МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА

ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ


7. Қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналарнинг ходимларига узоқ муддат узлуксиз хизмати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига фоиз миқдорида ҳар ойда қуйидаги миқдорларда устамалар тўланади:

       

Иш стажи

Устамалар миқдорлари

(лавозим маошига нисбатан

фоиз ҳисобида)

     

3 йилдан 5 йилгача


100

5 йилдан 10 йилгача


150

10 йилдан 15 йилгача


200

15 йилдан 25 йилгача


250

25 йилдан ортиқ


300

8. Қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналар ходимларига байрам саналарида - Янги йил байрами, Хотин-қизлар куни, Наврўз байрами, Хотира ва қадрлаш куни, Мустақиллик куни, Ўқитувчи ва мураббийлар куни, Конституция куни, диний байрамларда ("Рўза ҳайит" (Ийд ал-Фитр) ва "Қурбон ҳайит" (Ийд ал-Адҳа) ҳамда касб байрамида ойлик лавозим маошининг рағбатлантириш коэффицентини ҳисобга олган ҳолда уч баробари миқдорида мукофот берилади.

9. Қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналарнинг хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган юқори малакали ва ташаббускор ходимларига лавозим маошининг рағбатлантириш коэффицентини ҳисобга олган ҳолда 250 фоизгача устамалар тўланади.

Устаманинг аниқ миқдори тегишлилиги бўйича белгиланган тартибда Қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналар раҳбари томонидан белгиланади.


10. Қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналар ходимларига иш кўрсаткичларининг бажарилишига қараб, лавозим ойлик маошининг рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда ҳар ой якуни бўйича 300 фоизгача ва йил якуни бўйича беш баробари миқдорида мукофотлар берилади.

11. Қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналар ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларнинг меҳнати самарадорлигини ошириш мақсадида:

ҳар ойда транспорт харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробаригача;

ҳар ойда овқатланиш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баробаригача;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун ходимларга бир йилда бир маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баробаригача бўлган миқдорда тўловлар амалга оширилади.

12. Касаба уюшмаси ташкилоти билан келишилган ҳолда Қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналар ходимларига ва (ёки) уларнинг оила аъзоларига қуйидаги ҳолатларда базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баробаригача бўлган миқдорда моддий ёрдам берилади:

ходим вафот этганда - бунда моддий ёрдам хотинига (эрига) тўлаб берилади, агар ходимнинг хотини (эри) бўлмаса, моддий ёрдам фарзандларига ёки қонуний вакилларига (васийлари ва ҳомийларига) ёхуд уларнинг вояга етмаган фарзандларини асраб олган шахсларга тўлаб берилади, шунингдек, ходим турмуш қурмаган бўлса, моддий ёрдам ота-онаси ёки боқимандалар ўртасида тенг улушларда тақсимланади;

50, 55, 60 (юбилей) ёши муносабати билан, пенсияга чиққанда, ходимнинг ўзи, шунингдек унинг фарзандлари турмуш қурганда;

яқин қариндоши вафот этганда, вафоти тўғрисида гувоҳнома нусхаси тақдим этилганда;

алоҳида заруратга кўра (бахтсиз ҳодиса, фалокат, узоқ муддатли касаллик сабабли даволаниш ва бошқа ҳолатларда).


13. Қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналар ходимларига даволаниш муассасаларига, дам олиш, санаторийлар, пансионатлар, туризм базалари ва болаларни соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар қийматининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорида бир йилда бир марталик компенсация тўлови берилади.



4-БОБ. ХОДИМЛАРНИ МОДДИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШНИ ТАЪМИНЛАШ

ЮЗАСИДАН МАСЪУЛИЯТ


14. Қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналар раҳбарлари ва бош бухгалтерлари ходимлар меҳнатини нормалаш ва ҳисобга олишнинг ташкил этилиши, лавозим маошлари ва тариф ставкаларининг тўғри белгиланганлиги, ушбу Низомда назарда тутилган қўшимчалар, устамалар ва мукофотлар тўғри ҳисоблаб чиқилганлиги, маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланганлиги учун шахсан жавоб беради.


15. Қўмита, худудий бошқармалар ва таркибий корхоналарни молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ тегишли манбалар ҳисобига амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


16. Ходимларни моддий рағбатлантириш бўйича таклифлар киритишда холис ёндашув таъминланади ва ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 ноябрь









































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск