ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Транспорт хизматлари учун тарифлар, йиғимлар ва имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикaси Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг 25.11.2019 й. 948-сон "Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташишда йўлкира ҳақини тўлашнинг aвтоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКAСИ

ВAЗИРЛAР МAҲКAМAСИНИНГ

ҚAРОРИ

25.11.2019 й.

N 948




УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН

ТРАНСПОРТДА ЙЎЛОВЧИ ТАШИШДА ЙЎЛКИРА

ҲАҚИНИ ТЎЛАШНИНГ AВТОМАТЛАШТИРИЛГАН

ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Бугунги кунда республика бўйича жамоат транспортида, шу жумладан, автобус, метро, трамвай, троллейбус йўналишларида бир кунда 3 миллионга яқин, йил давомида 1,1 миллиарддан ортиқ йўловчиларга хизмат кўрсатилмоқда.

Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида автобус йўналишларида 808 миллион, метрополитенда 56 миллион, трамвайда 3,2 миллион ва троллейбусда 525 минг нафар йўловчи ташилиб, 872 миллиард сўмлик хизмат кўрсатилган.

Бироқ, ўтказилган таҳлил натижалари умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчиларга хизмат кўрсатишда қатор ечимини кутиб турган муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда. Хусусан:

биринчидан, умумий фойдаланиладиган транспортда, шу жумладан, автобус, метро, трамвай, троллейбус йўналишларида кўрсатилган хизматлар учун ягона тўлов тизими мавжуд эмас;

иккинчидан, умумий фойдаланиладиган транспортнинг йўналишлари ўзаро мақбуллаштирилмаган, кўрсатиладиган хизматга нисбатан, шу жумладан, масофа ва вақт кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда аҳолига йўналишлар бўйича қулай тўлов шартлари таклиф этилмаган;

учинчидан, умумий фойдаланиладиган транспортда замонавий технологиялар асосида тўловларни амалга ошириш борасида аҳолига қулайшарт-шароитлар яратилмаган ва ахборот-коммуникация соҳасидаги янгиликлар соҳага кенг жалб этилмаган.

Қайд этилган муаммоларни бартараф этиш, жамоат транспортида йўловчиларни ташишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали аҳолига транспорт хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш, йўлкира ҳақини йиғишда шаффофликни таъминлаш, умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Акциядорлик тижорат "Алоқабанк"нинг:

умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини тўлашнинг aвтоматлаштирилган тизимини (кейинги ўринларда автоматлаштирилган тизим деб аталади) босқичма-бочқич жорий этиш;

умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини амалга оширишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича ихтисослаштирилган компанияни (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган компания деб аталади) Транспорт вазирлиги таркибидаги "Ўзавтотранстехника" илмий ишлаб чиқариш маркази" ДУК, Акциядорлик тижорат "Алоқабанк" муассислигида ташкил этилган "Aloqa Aktiv" МЧЖ ва "Ягона умумреспублика процессинг маркази" МЧЖ ҚК иштирокида устав фонди (капитали)да 12 млн AҚШ долларига тенг миқдорида томонларнинг тегишли равишда 25, 24 ва 51 фоиз улуши билан масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этиш;

Ихтисослаштирилган компаниянинг устав фонди (капитали)да Транспорт вазирлигининг "Ўзавтотранстехника" илмий ишлаб чиқариш маркази" ДУКнинг 3 млн AҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги улушини шакллантириш учун Транспорт вазирлигининг Транспорт ва логистика соҳасини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра, умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини тўлашнинг aвтоматлаштирилган тизимини жорий этиш босқичма-босқич:

Тошкент шаҳрида "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ва "Тошкент метрополитени" УКнинг айрим йўналишларида кўрсатилган йўловчи ташиш хизматлари учун - 2020 йил 1 январдан бошлаб;

Нукус шаҳри ва вилоят марказларида йўловчи ташиш хизматлари учун - 2020 йил 1 агустдан бошлаб;

Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида йўловчи ташиш хизматлари учун - 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади.


3. Белгилансинки:

ихтисослаштирилган компания автоматлаштирилган тизимни жорий этиш бўйича буюртмачи ҳисобланади ва автоматлаштирилган тизим оператори сифатида қатнашади;

инвестиция харажатларини қоплаш муддати давомида - 2026 йил 31 декабрга қадар ихтисослаштирилган компания хизматлари учун воситачилик тўлови Тошкент шаҳар жамоат транспортида (автобус ва метро) белгиланган амалдаги чекланган тарифдан келиб чиққан ҳолда, автоматлаштирилган тизим орқали ўтган барча транзакцияларнинг 4 фоизи, 2027 йил 1 январдан бошлаб - 3 фоизи миқдорда ўрнатилади;

Нукус шаҳри ва вилоят марказлари жамоат транспортида (автобус, трамвай, троллейбус) ихтисослаштирилган компания хизматлари учун воситачилик тўлови белгиланган амалдаги чекланган тарифдан келиб чиққан ҳолда, автоматлаштирилган тизим орқали ўтган барча транзакцияларнинг 3 фоизи миқдорида ўрнатилади;

алоҳида фуқаролар тоифалари учун имтиёзли транспорт карталарини шахсийлаштириш ва карта таннархи бўйича сотиш давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади;

аҳолига транспорт хизмати кўрсатувчи юридик шахсларнинг (кейинги ўринларда ташувчилар деб аталади) автоматлаштирилган тизимга уланиши йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини берувчи тендер (танлов) бўйича битимларда акс эттирилади;

"Ягона умумреспублика процессинг маркази" МЧЖ ҚК автоматлаштирилган тизимнинг дастурий-аппарат комплексини ишлаб чиқиш, интеграциялаштириш, жорий этишни таъминлаш бўйича ижрочи;

Транспорт вазирлиги автоматлаштирилган тизим республиканинг барча ҳудудларида жорий этилиши бўйича мувофиқлаштирувчи орган;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари автоматлаштирилган тизим 2020-2021 йилларда амалиётга тўлиқ жорий этилиши учун шахсан масъул ҳисобланадилар.


4. Транспорт вазирлиги Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда автоматлаштирилган тизим учун тарифларни белгилаш тартиби тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

Бунда, битта тўлов билан бир нечта транспорт ёки транспорт туридан фойдаланиш имконияти, йўналишдаги вақт ҳамда масофадан келиб чиққан ҳолда белгиланадиган тариф режаларини жорий этиш, шунингдек, ушбу тарифлар бўйича тушган маблағларни ташувчилар ўртасида тақсимлаш тартиби назарда тутилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тўлов тизимлари ва автоматлаштирилган тизимни ўзаро интеграциялаштириш, умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини банк пластик карточкалари ёрдамида амалга ошириш, шунингдек, кўрсатилган хизматлар учун воситачилик тўловларисиз тушумлар тўлиқлигини таъминлаган ҳолда транспорт карталарини тўлдириш учун терминаллар, банкоматлар ва ахборот киоскалари орқали тўловларни қабул қилиш тавсия этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмуни ва моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ҳамда аҳоли эътиборига етказилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири A.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 2 декабрь, 48-сон, 886-модда








































Время: 0.1362
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск