ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хоким. Жойлардаги ижро органлари (ҳокимиятлар) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2019 й. 931-сон "Тошкент вилоятида ободонлаштириш ишларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.11.2019 й.

N 931




ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ

ИШЛАРИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлаш, вилоятнинг шаҳар ва туманлари инфратузилмасини такомиллаштириш, вилоят ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, унинг фаровонлигини таъминловчи кенг кўламли дастурларда белгиланган тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент вилояти ҳокимлигининг Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузурида Ободонлаштириш бош бошқармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг (кейинги ўринларда Ободонлаштириш бош бошқармаси деб аталади) ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Тошкент вилояти ҳокимига ходимларнинг штатдаги белгиланган сони доирасида Ободонлаштириш бош бошқармасининг аппарати тузилмасига ҳамда шаҳар ва туман Ободонлаштириш бошқармалари тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Қуйидагилар Ободонлаштириш бош бошқармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ободонлаштириш объектларини сақлаш, улардан фойдаланиш ишларини ўз вақтида ташкил этиш ва сифатли бажариш;

Тошкент вилояти шаҳарлар ва туманлар Ободонлаштириш бошқармаларининг фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириб бориш;

мавсумий талабларни ҳисобга олган ҳолда ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалаш (супуриш, сув қуйиш, ювиш, чангдан ва қордан тозалаш, сирпанчиқларга қарши курашиш, ирригация хўжалиги объектларини механик усулда тозалаш ва кўчаларни ювиш);

кўчалар, хиёбонлар, ёдгорлик мажмуалари ва умумий фойдаланиладиган бошқа яшил зоналарни кўкаламзорлаштириш, дарахтзорларни сақлаш (парвариш қилиш), суғориш бўйича агротехника тадбирларини амалга ошириш, зараркунандалар ва касалликларга қарши курашиш;

йўл-кўприк хўжалигидан (кўчаларнинг қатнов қисмидаги йўл қопламаси, йўлкалар, тўхташ жойларидаги шийпонлар, ер ости ўтиш жойлари, кўприклар, транспорт йўллари ажраладиган жойлар ва кўтарма кўприклар, йўл четидаги бордюрлар, сув ажратиш тармоқлари ва бошқа сунъий иншоотлардан) фойдаланиш;

дренаж хўжалиги объектларидан (вертикал ва горизонтал қудуқлар, очиқ ва ёпиқ коллекторлар, фавворалар, сунъий сув ҳавзалари, ер ости ва ёмғир сувларини чиқарадиган насос станцияларидан) фойдаланиш;

электр энергиясини тежаш мақсадида замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларни жорий этган ҳолда йўллар ва кўчаларнинг ташқи ёритиш ишларини мувофиқлаштириш;

назоратсиз, шу жумладан, эгасиз итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонларни ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда тутиш ҳамда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига олиб келиш ишларини назорат қилиш;

қабристонларни сақлаш ҳамда улар ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш.


4. Белгилансинки:

Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Тошкент вилояти ҳокимининг қарорига мувофиқ;

шаҳар ва туман Ободонлаштириш бошқармалари бошлиқлари ҳудудий ҳокимликларнинг тавсияномасига асосан Ободонлаштириш бош бошқармасининг буйруғига мувофиқ лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тошкент вилояти хокимлигининг ҳисоб-китоблари асосида Ободонлаштириш бош бошқармасини сақлаш билан боғлиқ харажатлар учун зарур бўлган маблағларни 2019 йилда Тошкент вилояти маҳаллий бюджетининг харажатлари параметрлари доирасида, 2020 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.


6. Тошкент вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳақидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ободонлаштириш бош бошқармасига битта енгил автомобиль ва битта махсус техника билан таъминлаш учун зарур маблағларни ажратсин.


8. Тошкент вилояти ҳокимлиги янги ташкил этилган Ободонлаштириш бош бошқармасини Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Хуррамлик кўчаси, 46-уй манзилида жойлашган бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Р.Қ. Холматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 21 ноябрдаги

931-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги

Ободонлаштириш бош бошқармасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ






Ободонлаштириш бош бошқармаси
















































































































"Тошвилоятнур" ДУК*

Шаҳар ва туман ободонлаштириш

бошқармалари


"Тошвилдренаж" ДУК*




         

*) Хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 21 ноябрдаги

931-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги

Ободонлаштириш бош бошқармаси аппарати

ТУЗИЛМАСИ









Бошлиқ









































































Кўкаламзорлаштириш ва ирригация бўлими

2




Бошлиқ ўринбосари



Бухгалтерия ва иқтисодий таҳлил бўлими

2












































Қабристонларни сақлаш бўлими

2




Ташқи ёритиш тизимидан фойдаланиш бўлими

2



Кадрлар бўлими

2












































Назоратсиз ҳайвонларни тутиш бўлими

2




Ландшафт дизайни бўлими

2



Юрисконсульт

1












































Автотранспорт воситаларидан фойдаланиш бўлими

2




Дренаж хўжалигидан фойдаланиш бўлими

2














































Бошқарув ходимларнинг умумий чекланган сони - 21 нафар.


Изоҳ: Бош бошқарма ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тармоқ тариф сеткаси асосида ҳар ойда иш стажи, устама ва қўшимчалар билан бирга тўланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 ноябрь














































Время: 0.0134
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск