Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2019 й. 943-сон "Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2019 й. 943-сон "Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҚарориПолный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
23.11.2019 й.
N 943
ОНЛАЙН НАЗОРАТ-КАССА
МАШИНАЛАРИ ВА ВИРТУАЛ КАССА
ТИЗИМИ ҚЎЛЛАНИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг фискал модулга эга бўлган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимидан фойдаланишини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида онлайн назорат-касса машиналарини қўллаш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 21 февралдаги 150-сон қарорининг ижроси юзасидан Тошкент шаҳрида онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассани қўллаш бўйича тажриба ўтказилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон Фармони билан Нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказиш графиги (кейинги ўринларда график деб аталади) тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда электрон тўлов тизими орқали электрон фискал чек тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1а-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари, виртуал касса ва фискал модулга қўйиладиган техник талаблар 2-иловага мувофиқ;
Онлайн назорат-касса машиналари, виртуал касса ва фискал модулга техник хизмат кўрсатиш марказларининг давлат реестрини юритиш ҳамда уларга қўйиладиган алоҳида талаблар 3-иловага мувофи
...