ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Назорат-касса машиналарини қўллаш. Нархлар. Ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари, виртуал касса ва фискал модулга қўйиладиган Техник талаблар (ЎзР ВМ 23.11.2019 й. 943-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 ноябрдаги

943-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши

рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари,

виртуал касса ва фискал модулга қўйиладиган

ТЕХНИК ТАЛАБЛАР


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур техник талаблар маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига фискал модул ва унинг дастурий маҳсулотларидан (версияларидан) фойдаланган ҳолда узатишни таъминлайдиган онлайн назорат касса машиналари (кейинги ўринларда онлайн-НКМ деб аталади), виртуал касса ва фискал модулнинг асосий техник ҳамда функционал хусусиятларини акс эттиради, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат этилган онлайн-НКМ ва виртуал кассанинг Давлат реестрига киритиладиган техник талабларга мувофиқлиги юзасидан доимий татбиқ этилади.


2. Онлайн-НКМ ва виртуал касса дастурий таъминоти орқали шакллантириладиган фискал маълумотларнинг электрон тузилмаси, уларни фискал маълумотлар оператори (кейинги ўринларда оператор деб аталади)га юбориш тартиби, техник хизмат кўрсатиш маркази (кейинги ўринларда ТХКМ деб аталади) билан электрон ахборот алмашиш форматлари оператор томонидан ишлаб чиқилади ва махсус ахборот тизимига жойлаштириб борилади.



2-БОБ. ОНЛАЙН-НКМ УЧУН ҚЎЙИЛАДИГАН

ТЕХНИК ТАЛАБЛАР


3. Онлайн-НКМга қуйиладиган техник талаблар қуйидагилардан иборат:

завод рақами ва завод рақами кўрсатилган корпусга эга бўлиши;

фискал модулсиз онлайн-НКМ дастурий маҳсулотдан фойдаланиш имкони чекланганлиги;

фойдаланувчи ва харидор (мижоз) ўртасида сотилган товарлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) учун ҳисоб-китобларни амалга оширишдаги онлайн-НКМ ёки виртуал кассада амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ шакллантирилган ва электрон шаклда ёки қоғозда чоп этилган, ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган, уни амалга ошириш фактини тасдиқловчи бирламчи ҳисоб ҳужжати (кейинги ўринларда чек деб аталади) қоғози бўлмаган ҳолда чекни шакллантириш учун буйруқ бериш имконини автоматик тарзда чеклаш;

онлайн-НКМдан рухсат этилмаган ҳолларда фойдаланишга ҳаракат қилинганда ёки маълумотлар базасига ташқи дастурлар орқали ўзгартириш киритилганда автоматик тарзда блоклаш тизимига ўтиш;

фискал модул носоз ҳолатга келганда ёки унинг хотираси тўлганда автоматик блоклаш тизимига ўтиш;

реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS) билан жиҳозланган бўлиши, чек маълумотлари билан жойлашган жойи бўйича геолакация (узунлик ва кенглик) маълумотларини операторга юбориш;

штрих код ўқиш қурилмасини қўллаб-қувватлаш;

рақамли маркировкаланган маҳсулотларни рақамли идентификациялаш воситасининг маркировкалаш кодлари тўғри ўқилишини ва аниқланишини таъминлаши мақсадида ISO/IEC 15415 "Ахборот технологиялар. Автоматик идентификациялаш ва маълумотларни йиғиш технологиялари. Чоп этиш сифатини баҳолаш учун штрих коди рамзларини тест спецификацияси. Икки ўлчамли рамзлар" (ISO/IEC 15415:2011 "Information technology - Automatic identification and data capture techniques - Bar code print quality test specification - Two-dimensional symbols") стандартига мувофиқ махсус ускуналар, яъни маълумотларни йиғиш терминаллари, лазер сканерлари ёки бошқа штрих код ўқиш қурилмасига эга бўлиши;

электрон тўлов тизимларига мажбурий уланиши;

штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмаларга (2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар) эга бўлиши;

Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификациялаш кодлари тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида қурилма хотирасига юклаш имконияти;

банк карталари орқали тўловларни қабул қилиш имконияти;

чекларни чоп этиш қурилмаси корпус ичида бўлиши;

фискал модул корпуснинг ичида жойлаштирилиши;

24 соат оффлайн режимида ишлагандан сўнг автоматик блоклаш тизимига ўтиш;

6 та белгидан кам бўлмаган дастурий паролга ёки бундан юқори даражадаги ҳимоя тизимига эга бўлиш;

мобиль алоқа операторининг интернет тармоғига 2G ва ундан юқори стандартлар асосида, шунингдек, СDMA ва Wi-Fi стандартлари орқали алоқа тармоғига боғланиш имкониятининг мавжудлиги;

сертификатлаш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларининг мавжудлиги;

дастурий маҳсулотнинг муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжудлиги (агар у хорижий мамлакатдан олинган бўлса унинг манбаи кўрсатилади);

фойдаланиш бўйича қўлланмага (давлат тили ва бошқа тилларда) эга бўлиш;

чоп этилган чеклардаги сонлар, ҳарфлар ва рамзлар аниқ кўринишда бўлиши ва бир хил маънода ўқилиши;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш жараёнида вақт ва санани интернет орқали UTC+05:00 вақт зонасига автоматик мослаштиришни таъминлаши ёки вақт ва санани оператор серверидан олиш имкониятининг мавжудлиги;

фискал маълумотлар бевосита фискал модул орқали тўғридан-тўғри фақат операторга узатилиши таъминланиши;

битта фискал модулдан бир вақтда фақат битта онлайн-НКМ учун фойдаланиш таъминланиши;

чек қоғозида акс этадиган маълумотлар устун равишда давлат тилида бўлиши таъминланиши;

фискал маълумотларни шакллантиришда уларга қасддан ўзгартириш киритилишидан ҳимояланганлик;

Онлайн-НКМ фискал маълумотлар алмашишда қўйиладиган талабларга зиён етказмайдиган бошқа қулайликларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Онлайн-НКМга ўрнатилган дастурий маҳсулотга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Фискал маълумотлар, шунингдек, уларни операторга юборишда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда оператор ва киберхавфсизлик марказидан қайта хулоса олиниши шарт.

4. Техник талаблар барча турдаги онлайн-НКМ учун татбиқ этилади.


5. Онлайн-НКМдан қуйидаги ҳолларда фойдаланишга рухсат этилмайди:

унинг модели Давлат реестрига киритилмаган бўлса;

чекда мажбурий талаблардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлмаса;

онлайн-НКМга қўйилган талаблардан бири ёки бир нечтаси бажарилмаса;

ТХКМ билан кафолатли ва узлуксиз хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузилмаганда;

тадбиркорлик субъектининг маълумотлари ўзгарганда.



3-БОБ. ВИРТУАЛ КАССА УЧУН ҚЎЙИЛАДИГАН

ТЕХНИК ТАЛАБЛАР


6. Виртуал кассаларга қўйиладиган техник талаблар қуйидагилардан иборат:

дастурий маҳсулот версия рақами, серия ёки лицензия рақамига эга бўлиши;

фискал модулсиз виртуал касса дастурий маҳсулотидан фойдаланиш имкони чекланганлиги;

виртуал кассадан рухсат этилмаган ҳолларда фойдаланишга ҳаракат қилинганда ёки маълумотлар базасига ташқи дастурлар орқали ўзгартириш киритилганда автоматик тарзда блоклаш тизимига ўтиш;

фискал модул носоз ҳолатга келганда ёки унинг хотираси тўлганда автоматик блоклаш тизимига ўтиш;

24 соат оффлайн режимида ишлагандан сўнг автоматик блоклаш тизимига ўтиш;

штрих код ўқиш қурилмасини қўллаб-қувватлаш;

штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмаларга (2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар) эга бўлиши;

Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификациялаш кодлари тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида қурилма хотирасига юклаш имконияти;

банк карталари орқали тўловларни қабул қилиш имконияти;

рақамли маркировкаланган маҳсулотларни рақамли идентификациялаш воситасининг маркировкалаш кодлари тўғри ўқилишини ва аниқланишини таъминлаши мақсадида, ISO/IEC 15415 "Ахборот технологиялар. Автоматик идентификациялаш ва маълумотларни йиғиш технологиялари. Чоп этиш сифатини баҳолаш учун штрих коди рамзларини тест спецификацияси. Икки ўлчамли рамзлар" (ISO/IEC 15415:2011 "Information technology - Automatic identification and data capture techniques - Bar code print quality test specification - Two-dimensional symbols") стандартига мувофиқ махсус ускуналар, яъни маълумотларнинг йиғиш терминаллари, лазер сканерлари ёки бошқа штрих код ўқиш қурилмасига эга бўлиши;

6 та белгидан кам бўлмаган дастурий паролга ёки бундан юқори даражадаги ҳимоя тизимига эга бўлиш;

сертификатлаш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларининг мавжудлиги;

дастурий маҳсулотнинг муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи хужжатнинг мавжудлиги (агар у хорижий мамлакатдан олинган бўлса унинг манбаи кўрсатилади);

фойдаланиш бўйича қўлланмага (давлат тилида ва бошқа тилларда) эга бўлиши;

чоп этилган чеклардаги сонлар, ҳарфлар ва рамзлар аниқ кўринишда бўлиши ва бир хил маънода ўқилиши;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш жараёнида вақт ва санани интернет орқали UTC+05:00 вақт зонасига автоматик мослаштиришни таъминлаши ёки вақт ва санани оператор серверидан олиш имкониятининг мавжудлиги;

фискал маълумотларни бевосита фискал модул орқали тўғридан-тўғри фақат операторга узатилишини таъминланиши;

битта фискал модулдан бир вақтда фақат битта виртуал касса учун фойдаланиши таъминланиши;

чекда акс этадиган маълумотлар устун равишда давлат тилида бўлиши таъминланиши;

Виртуал касса фискал маълумотлар алмашишда қўйиладиган талабларга зиён етказмайдиган бошқа қулайликларга эга бўлиши мумкин.

Виртуал кассага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Фискал маълумотлар, шунингдек, уларни операторга юборишда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда оператор ва киберхавфсизлик марказидан қайта хулоса олиниши шарт.

Товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатишни электрон тижорат орқали амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фискал маълумотларни операторга узатишни Солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган виртуал касса дастурий маҳсулоти орқали амалга ошириши мумкин.

7. Техник талаблар барча турдаги виртуал кассалар учун татбиқ этилади.


8. Виртуал кассадан қуйидаги ҳолларда фойдаланишга рухсат этилмайди:

унинг версияси (модели) Давлат реестрига киритилмаган бўлса;

чекда мажбурий талаблардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлмаса;

ТХКМ билан кафолатли ва узлуксиз хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузилмаган бўлса;

тадбиркорлик субъектининг маълумотлари ўзгарганда.



4-БОБ. ФИСКАЛ МОДУЛНИНГ ФИЗИК ПАРАМЕТРЛАРИ


9. Фискал модул сифатида смарт-карта ёки USB-калити кўринишидаги қурилмалардан фойдаланиш мумкин.


10. Фискал модул хавфсизлик контроллери билан таъминланган бўлиши лозим.

Шу жумладан, фискал модул T=0 ва T=1 алоқа протоколларини, UZDST1092-2009 ҳамда 3DES, AES, RSA, SНA-1, SНA-224, SНA-256, ECC over GF(p) ва Random number generation криптографик алгоритмларни шифрлаш функцияларини амалга ошириш имконияти бўлиши, шунингдек Java Card 2.2.2 ёки Java Card 3.0.3, Global Platform 2.1.1 ва ундан юқори стандартларга жавоб бериши лозим.

Бундан ташқари, фискал модул UZDST1092-2009 алгоритмларни ишлаш тезлиги 600 миллисекунддан ошмаслиги, фискал модулнинг апплетини ишлаш тезлиги 2 сониядан ошмаслиги, фискал маълумотлар сақланиши учун ажратилган хотира хажми 100 килобайтдан ва фискал модулнинг оператив хотираси 8 килобайтдан кам бўлмаслиги ҳамда оператор томонидан қўшимча белгиланган техник ва функционал тавсифлари асосида бўлиши керак.


5-БОБ. ФИСКАЛ МОДУЛ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ФУНКЦИОНАЛ ТАЛАБЛАР


11. Онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурий таъминотининг электрон мурожаати асосида фискал модул хотирасида чекни рўйхатга олади;

Фискал модул хотирасида "Z-ҳисобот"ларни шакллантиради ва сақлайди;

Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса орқали шаклланган маълумотларни, жумладан, умумий чек суммаси, нақд ёки банк пластик картадан тўлов суммаси, ҚҚС суммаси, операция тури (сотиш ёки қайтариш) маълумотларини фискал модулга юборади.

Маълумотлар фискал модулга муваффақиятли ўтган тақдирда:

фискал модул такрорланмас рақамини;

электрон рақамли имзо ёрдамида имзоланган ва шифрланган чек маълумотларини қайтаради.

Шифрланган чек маълумотлари оператор томонидан қабул қилиниб, тасдиқлаш маълумоти фискал модулга тушганидан сўнг ушбу шифрланган чек маълумотлари фискал модул хотирасидан ўчирилади.



6-БОБ. ФИСКАЛ МОДУЛНИ ИШГА ТУШИРИШ


12. Фискал модулни ишга туширишда ушбу илованинг 5-бобидаги амалларни бажаришни таъминловчи ихтисослаштирилган дастурий таъминот (апплет) ўрнатилган бўлиши шарт.


13. Фискал модулни биринчи марта ишга тушириш жараёнида қуйидагилар амалга оширилади:

электрон рақамли имзо калитлари яратилади;

очиқ калит операторга узатилади.


14. ТХКМларини фискал модул ва ихтисослаштирилган дастурий таъминот (апплет) билан таъминлаш оператор томонидан амалга оширилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Тадбиркорлик субъектлари ўзига бириктирилган фискал модулга зиён етказмаслик чораларини кўриши шарт.


16. Солиқларни яшириш мақсадида онлайн-НКМ ва виртуал касса дастурий маҳсулотига, шунингдек, фискал модулга қасддан ўзгартириш киритганлик учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда жазо чоралари қўлланилади.


17. Ушбу техник талабларни бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун хужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 ноябрь




































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск