ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Назорат-касса машиналарини қўллаш. Нархлар. Ҳисоб-китоблар /

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.11.2019 й. 943-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 ноябрдаги

943-сон қарорига

1-ИЛОВА



Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни

амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари

ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширадиган барча юридик шахслар, якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорлар (кейинги ўринларда тадбиркорлик субъектлари деб аталади) томонидан фискал модулга эга бўлган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларни ҳамда электрон тўлов тизимларини қўллаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


онлайн назорат-касса машиналари (кейинги ўринларда онлайн-НКМ деб аталади) - фискал модулга боғланиш имкониятига эга бўлган, фискал ҳужжатларни ҳосил қилувчи, фискал ҳужжатларни фискал маълумотлар операторига реал вақт режимида узатишни таъминловчи ва қоғозга чоп этувчи электрон ҳисоблаш машиналари, бошқа қурилмалар ва уларнинг комплекслари;


Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) электрон миллий каталогининг товарлар ва хизматларнинг идентификация коди - бу маҳсулот ёки хизматларнинг маълум бир турига тайёрланган белгилар (рақамлар) тўплам кўринишдаги идентификация коди;

виртуал касса - фискал модулга боғланиш имкониятига эга бўлган, фискал ҳужжатларни ҳосил қилувчи ва ҳосил қилинган фискал ҳужжатларни фискал маълумотлар операторига реал вақт режимида узатишни таъминловчи, чекларни қоғозга чоп этиш ёки уларни электрон шаклда юбориш функциясига эга бўлган дастурий маҳсулот ва уларнинг комплекслари;


фискал маълумотлар оператори (кейинги ўринларда оператор деб аталади) - онлайн режимида фискал маълумотларни мустақил ва доимий равишда қабул қилиш, қайта ишлаш ва сақлаш ишларини бажарувчи Солиқ қўмитаси ҳузуридаги "Янги технологиялар" илмий-ахборот маркази ДУК;

фискал модул - оператор томонидан ишлаб чиқилган, махсус ҳимояланган дастурий таъминотга эга бўлган, ўзи уланган қурилманинг ҳисоблаш қуввати ва дастурий маҳсулотини ишлатмаган ҳолда фискал маълумотларнинг қонун хужжатларида белгиланган тартибда миллий стандартлар асосида криптографик ҳимоясини таъминловчи фискал хотира вазифасини бажарувчи ихтисослаштирилган физик қурилма;


фискал маълумотлар - ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотлар, ҳисоб-китобларни амалга оширувчи тадбиркорлик субъекти тўғрисида маълумот, ҳисоб-китобда фойдаланиладиган онлайн-НКМ, виртуал кассалар, Маркетплейс ёки оператор томонидан яратилган бошқа маълумотлар;

фискал белги - фискал маълумотларни миллий стандартлар асосида криптографик ўзгартирилиши натижасида фискал модул ёки электрон рақамли имзо орқали ҳосил қилинувчи такрорланмас белгилар тўплами;

фискал модул реестри - солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган фискал модул тўғрисидаги маълумотлар тўплами;


фойдаланувчи - сотилган товарлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) учун аҳоли билан пулли ҳисоб китобларни амалга оширишда онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассадан ёки Маркетплейсдан фойдаланадиган тадбиркорлик субъекти;

касса чеки (кейинги ўринларда чек деб аталади) - фойдаланувчи ва харидор (мижоз) ўртасида сотилган товарлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) учун ҳисоб-китобларни амалга оширишдаги онлайн-НКМ ёки виртуал кассада амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ шакллантирилган ва электрон шаклда ёки қоғозда чоп этилган, ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган, уни амалга ошириш фактини тасдиқловчи бирламчи ҳисоб ҳужжати;


ҳисоб-китоб - сотилган товарлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) учун нақд пул ва (ёки) электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда маблағларни қабул қилиш ёки тўлаш ҳақидаги маълумот;


Z-ҳисобот - фискал модулнинг оператив хотирасидаги чекларнинг асосий фискал маълумотларини бўшатиб, уларни ўчмас хотирага жойлаштирган ҳолда шаклланадиган ҳисобот шакли. Бунда Z-ҳисоботнинг очилиш ва ёпилиш вақтлари қайд этилади;

завод рақами - онлайн-НКМ ва фискал модуллар ишлаб чиқарувчилари томонидан белгиланган такрорланмас белгилар тўплами;


онлайн-НКМ ва виртуал кассалар реестри - қонун хужжатларида белгиланган тартибда Давлат реестрига киритилган, доимий равишда янгилаб бориладиган онлайн-НКМ моделлари ва виртуал касса дастурий маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар тўплами;


техник хизмат кўрсатиш маркази - (кейинги ўринларда ТХКМ деб аталади) - онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассаларга узлуксиз сервис хизмати кўрсатувчи, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат реестрига киритилган юридик шахслар;


махсус ахборот тизими - фискал маълумотлар оператори томонидан онлайн-НКМ, виртуал кассалар, фискал модуллар ва ТХКМни рўйхатга олиш ва уларнинг ҳисобини юритиш учун ишлаб чиқилган махсус дастурий таъминот;


товар коди - товарларнинг халқаро "GS1" ва бошқа глобал маълумотномалар тизимларидаги мантиқий бирликлар асосида юритиладиган такрорланмайдиган рақами;


шериклик асосидаги ҳамкор - ТХКМ сифатида рўйхатдан ўтмасдан, ТХКМ билан шериклик асосида шартномага мувофиқ, ТХКМ филиали сифатида фаолият юритувчи юридик шахс;


электрон тижорат - Ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган, товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишга доир тадбиркорлик фаолияти.

3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фақат белгиланган тартибда Давлат реестрига киритилган онлайн-НКМ ва виртуал кассалар ёки Маркетплейсдан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда онлайн-НКМ, виртуал касса, Маркетплейс тушунчалари солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида "назорат-касса техникаси" номи билан қўлланилади. Давлат реестрига киритилмаган, касса чекларида маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги идентификациялаш кодлари акс эттирилмайдиган, шунингдек, штрих-кодлар ва рақамли маркировка белгиларини эркин ўқиш ҳамда аниқлаш қурилмаларини улаш имкониятига эга бўлмаган онлайн-НКМ ва виртуал касса ёки Маркетплейслардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон Фармони билан тасдиқланган графикда кўрсатилган муддатлар тугагандан кейин савдо (хизмат кўрсатиш) шаҳобчасида онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса билан бир вақтда бошқа турдаги (иккиламчи) фискал маълумотлар ҳисобини юритиш тизимларидан фойдаланиш тақиқланади. Фармоннинг 4-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Чакана савдо ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланилаётган автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситаларини (ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлари) мажбурий равишда солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши ва Давлат реестрига киритиши лозим. Бунда, ўз автоматлаштирилган ҳисоб юритиш комплексларини виртуал касса сифатида Давлат реестрига киритишда (киритгандан кейин) тадбиркорлик субъектлари ва техник хизмат кўрсатиш марказлари томонидан рўйхатга олинган виртуал касса сонидан келиб чиқиб, ваколатли органнинг депозит ҳисоб-рақамига захира суммасини қўйиш талаби тадбиқ этилмайди.

Харид чекини тўлиқ миқдорда шакллантирилиши ҳамда белгиланган тартибда харидорга тақдим этилиши учун масъулият тадбиркорлик субъектлари зиммасига юклатилади.

5. Солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган виртуал касса дастурий маҳсулотининг асос қисми (базаси) тадбиркорлик субъектларига бепул берилади. Унда маҳсулотларни кирим қилиш, касса чекини шакллантириш, фискал модул билан интеграция қилиш, чекларни онлайн режимда операторга юбориш, Z-ҳисоботни шакллантириш, фойдаланувчиларни бошқариш, оффлайн режимида ишлаш, товарлар номенклатурасини юритиш, умумий ҳисоботларни шакллантириш имкониятлари мавжуд бўлади.

6. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тадбиркорлик субъектлари томонидан тўлов терминали орқали қабул қилинган тўловлар учун харидорларга тўлов терминали чеки билан бирга шунингдек жойларда харид қилинган маҳсулот ва хизматлар учун электрон тўлов тизимлари орқали амалган оширилган тўловлар учун онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки ёки виртуал кассанинг электрон чеки берилиши шарт.

Техник имкониятга эга онлайн-НКМ қурилмалари банк карталаридан тўловларни қабул қилиш тизимларига мажбурий уланиши, шунингдек, барча онлайн-НКМ ва виртуал кассаларда мажбурий равишда 2d сканер қурилмаси қўлланилиши шарт.

7. Сотилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун харидорларга бериладиган онлайн-НКМ, виртуал касса чеклари, махсус оқ қоғозда ёзувлар қора рангда бўлиши, шунингдек, чек қоғозининг кенглиги 55 миллиметрдан ва ҳарфлар (белгилар) баландлиги 2 миллиметрдан кам бўлмаслиги лозим.

Онлайн-НКМ ва виртуал касса ёки Маркетплейс орқали шакллантириладиган чекларида қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:

банк картаси тури (корпоратив ёки шахсий);

чекнинг тартиб рақами;

онлайн-НКМнинг завод рақами ёки виртуал кассанинг серия рақами;

тадбиркорлик субъектининг номи;

солиқ тўловчининг индентификация рақами (СТИР);

пулли ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган манзил (харидорга етказиб бериш хизмати амалга оширилган тақдирда етказиб берувчи тадбиркорлик субъектининг юридик манзили);

Комитент (воситачи) СТИРи;

товар/хизмат номи;

маркировка қилинадиган товарлар учун маркировка белгиси;

Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификациялаш коди;

маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) штрих коди;

ўлчов бирлиги;

олиб ташлаш;

товар/хизмат миқдори;

товар/хизмат нархи (қиймати);

товар/хизматнинг қўшилган қиймат солиғи ставкаси;

товар/хизматнинг қўшилган қиймат солиғи суммаси;

тўлов шакли: нақд, пластик карта ёки аралаш;

тўловнинг жами суммаси;

харид учун тўловнинг қўшилган қиймат солиғи жами суммаси;

тўлов санаси ва вақти;

тўлов тури (сотув, қайтариш, бўнак, бўлиб тўлаш, кредит). Бунда тўловнинг бўнак, бўлиб тўлаш, кредит турлари бўйича шакллантирилган чекларда QR-код ва фискал белги мавжуд бўлмайди;

Операторга юбориладиган чекдаги товарлар ва хизматлар кодлари (улар мавжуд бўлган ҳолларда) халқаро "GS1" ёки бошқа глобал тизимлар, шунингдек ваколатли орган томонидан шакллантирилган товарлар ва хизматлар кодлари асосида юритиладиган рақамлар билан бир хил бўлиши лозим;

"Бўлиб тўлаш" ва "Бўнак" сифатида шакллантирилган касса чекларида QR-код ва фискал белги акс эттирилмайди;

фискал модулнинг такрорланмайдиган рақами;

фискал белги;

берилган касса чекининг ҳақиқийлигини текшириш учун камида 30х30 миллиметр ўлчамдаги QR-код.

Операторга юбориладиган чекдаги товарлар ва хизматлар кодлари (улар мавжуд бўлган ҳолларда) халқаро "GS1" ёки бошқа глобал тизимлар асосида юритиладиган рақамлар билан бир хил бўлиши ҳамда товарлар ва хизматларнинг идентификация кодлари операторга юборилиши лозим.

Чекда қўшимча равишда бошқа реквизитлар ҳам кўрсатилиши мумкин.



2-БОБ. ОНЛАЙН-НКМ ВА (ЁКИ) ВИРТУАЛ

КАССАЛАРГА ҲИЗМАТ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


8. Тадбиркорлик субъектлари Давлат реестрига киритилган онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассаларни мустақил сотиб олиши ҳамда ТХКМларни ихтиёрий танлаш ҳуқуқига эга.


9. Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассага кафолатли узлуксиз техник хизмат кўрсатиш ТХКМ билан тадбиркорлик субъекти ўртасида тўзилган шартнома асосида амалга оширилади.

ТХКМга тўловлар фақат кўрсатилган хизматлар учун шартномада назарда тутилган шарт ва миқдорда амалга оширилади. Бунда, шартнома шартлари тадбиркорлик субъекти томонидан бажарилмаганда ҳам унга кўрсатиладиган хизматларнинг тўхтатиб қўйилишига йўл қўйилмайди ва шартномага оид низоли ҳолатлар суд тартибида ҳал этилади.

ТХКМ томонидан тадбиркорлик субъектларининг талаблари бўйича фақат кўрсатилган хизматлар учун тўлов ундирилиши лозим.

10. ТХКМ томонидан фискал модул ўрнатилган ва ишчи ҳолатга келтирилган онлайн-НКМ ёки виртуал касса мурожаат тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида тадбиркорлик субъектига тақдим этилади.


11. ТХКМ томонидан онлайн-НКМ ёки виртуал касса носозлиги даврида, йўқотилган ёки ўғирланган ҳолларда тадбиркорлик субъектининг савдо ёки хизмат кўрсатиш шаҳобчасига бир кун ичида захирадаги онлайн-НКМ ёки виртуал кассаси ўрнатиб берилади.

12. Тадбиркорлик субъекти тугатилган, шунингдек, фискал модул яроқсиз ҳолатга келган, амал қилиш муддати тугаган, хотираси маълумотлар билан тўлган, ёҳуд бошқа кўзда тутилмаган ҳолларда ушбу фискал модуллар тадбиркорлик субъекти томонидан ТХКМга қайтарилиши лозим.

Фискал модуллар тадбиркорлик субъекти томонидан ТХКМга қайтариш жараёнида ТХКМ онлайн-НКМ ва виртуал кассадаги чек маълумотларини операторнинг маълумотлар базасига юборилмай қолган қисмини юбориши шарт.

13. Онлайн-НКМ ёки виртуал касса йўқотилган ёки ўғирланган ҳолларда тадбиркорлик субъекти томонидан бир иш кунидан кечикмай ТХКМ хабардор қилинади.


14. Давлат солиқ хизмати органларида тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланилаётган онлайн-НКМ ва виртуал касса тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади.


15. Махсус ахборот тизимидаги шахсий кабинетларга фойдаланувчининг электрон рақамли имзо калити орқали кирилади. ТХКМ, унинг филиаллари ёки шериклик асосидаги ҳамкорлари махсус ахборот тизимидан ёки ТХКМнинг махсус ахборот тизимига боғланган дастурий маҳсулотидан ўзларининг шахсий электрон рақамли имзо калити орқали фойдаланадилар.


3-БОБ. ОНЛАЙН-НКМ ВА (ЁКИ) ВИРТУАЛ

КАССАЛАРНИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ

ОРГАНЛАРИДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


16. Тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишни бошлашдан олдин онлайн-НКМ ёки виртуал кассани давлат солиқ хизмати органларидан рўйхатдан ўтказиш учун Давлат реестрига киритилган ТХКМ ёки унинг ҳудудий филиалларига 1-иловада келтирилган шаклга мувофиқ электрон ёки ёзма равишда ариза билан мурожаат қилинади.

Кўчма савдо фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан онлайн-НКМ ёки виртуал кассалар ўзлари рўйхатдан ўтган жой бўйича туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларидан ушбу низом талаблари асосида рўйхатдан ўтказилади.

Агар, тадбиркорлик субъектига тегишли турғун савдо шохобчаси фаолияти тўхтатилиб, шохобчада ўрнатилган онлайн-НКМ ёки виртуал кассани кўчма савдо объектларида қўллаш зарурати юзага келган ҳолларда тадбиркорлик субъекти бу ҳақида фаолиятини бошлашидан олдин рўйхатдан ўтган жой бўйича давлат солиқ инспекцияларини кўчма савдони амалга ошириш жойи ва муддатини кўрсатган ҳолда хабардор қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

турғун шаҳобча (кўчма савдо объекти) мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг нусхалари (бино-иншоотнинг ёки унинг қисмининг ижара шартномаси ёки кадастр ҳужжатлари);

онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассага техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлашга ТХКМ билан тузилган шартноманинг нусхаси;

турғун савдо (хизмат кўрсатиш) шаҳобчаси (кўчма савдо объекти) манзилининг харитадаги координатаси.

Маълумотлар базасида мавжуд ахборотлар автоматик тарзда, мавжуд бўлмаган ахборотлар тадбиркорлик субъектлари ҳужжатларининг нусхалари (бино-иншоотнинг ёки унинг бир қисмининг ижара шартномаси ёки кадастр ҳужжатлари) асосида шакллантирилади.


17. Тадбиркорлик субъектидан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб этишга йўл қўйилмайди.


18. ТХКМ томонидан тадбиркорлик субъекти тақдим этган маълумотлар ўрганиб чиқилади ва хужжатлар қабул қилинган вақтдан бошлаб 4 иш соати ичида махсус ахборот тизимида қайд этилади.

Ариза, махсус ахборот тизимида қайд этилган вақтдан бошлаб давлат солиқ хизмати органи ходими томонидан саккиз иш соати ичида кўриб чиқилади ва мазкур Низомнинг 21-банди иккинчи-тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатлар аниқланмаган тақдирда қабул қилинади.

Бунда, онлайн-НКМ ёки виртуал касса давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги 2-иловага мувофиқ маълумотлар тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинетига юборилади.


19. Тадбиркорлик субъектлари тақдим этган маълумотларда номутаносибликлар аниқланганда давлат солиқ хизмати органлари томонидан жойига чиққан ҳолда бир иш кунида ўрганиб чиқилади.


20. Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса рўйхатдан ўтказилганлиги учун тўлов ундирилмайди.


21. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги ҳолларда рад этилади:

онлайн-НКМ ёки виртуал кассани рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тадбиркорлик субъекти томонидан тўлиқ тақдим этилмаганда;

тадбиркорлик субъектлари тақдим этган маълумотларда номутаносибликлар аниқланиб, улар тасдиқланганда;

Давлат реестрига киритилмаган онлайн-НКМ ёки виртуал касса маълумотлари кўрсатилганда.

Бошқа асосларга кўра онлайн-НКМ ёки виртуал кассани рўйхатдан ўтказиш рад этилишига йўл қўйилмайди.


22. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, давлат солиқ хизмати органлари томонидан бир иш кунидан кечиктирилмасдан рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда ТХКМга ҳамда тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинетига хабарнома юборилади.


23. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани рўйхатдан ўтказиш рад этилган ҳолларда тадбиркорлик субъекти камчиликларни бартараф этган ҳолда, такроран рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат этишга ҳақли.


24. Тадбиркорлик субъекти давлат солиқ хизмати органларининг онлайн-НКМ ёки виртуал кассани рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги хабарномаси, шунингдек, давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


25. Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса рўйхатга қўйилган турғун шаҳобча манзили ўзгарган ҳолларда тадбиркорлик субъекти томонидан уч иш кунида онлайн-НКМ ёки виртуал кассани рўйхатдан ўтказиш маълумотларига тегишли ўзгаришларни киритиш учун ТХКМга бевосита ташриф буюрган ҳолда ёки электрон тарзда янги манзил бўйича турғун шаҳобча мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар нусхалари билан бирга ариза тақдим қилинади.

Шунингдек, ТХКМга тадбиркорлик субъектининг фаолияти тўхтатилган, фискал модул яроқсиз ҳолатга келган, амал қилиш муддати тугаган, хотираси маълумотлар билан тўлган, онлайн-НКМ ёки виртуал касса алмаштирилиши зарур бўлган ёки бошқа кўзда тутилмаган ҳолларда шу мазмундаги аризалар тақдим қилинади.



4-БОБ. ОНЛАЙН-НКМ ЁКИ ВИРТУАЛ КАССАНИ

РЎЙХАТДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


26. Тадбиркорлик субъекти тугатилган, онлайн-НКМ ёки виртуал касса тадбиркорлик субъектида фойдаланишдан воз кечилган ҳолларда, тадбиркорлик субъекти (унинг вакили) томонидан ТХКМга бевосита ташриф буюрган ҳолда, ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ ариза билан мурожаат қилинади.


27. ТХКМ томонидан олинган маълумотлар асосида бир иш кунида онлайн-НКМ ёки виртуал кассани давлат солиқ хизмати органидан рўйхатдан чиқариш учун тегишли маълумотлар махсус ахборот тизимида қайд этилади.


28. Давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси томонидан олинган маълумотларнинг тўғрилиги ва ишончлилиги давлат солиқ хизмати органларида мавжуд маълумотлар асосида, зарур ҳолларда эса жойига чиққан ҳолда бир иш кунида ўрганиб чиқилади ва натижаси бўйича онлайн-НКМ ёки виртуал касса тўғрисидаги электрон маълумотлар базасига тегишли маълумотлар киритилади.



5-БОБ. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИ ТОМОНИДАН

ОНЛАЙН-НКМ ЁКИ ВИРТУАЛ КАССА

ҚЎЛЛАНИШИ ТАРТИБИ


29. Онлайн-НКМ ёки виртуал касса ҳар куни иш бошланишидан олдин тадбиркорлик субъектининг масъул шахси томонидан умумий техник ҳолати, созлиги ҳамда сана ва вақт аниқ кўрсатилиши юзасидан текширилади.


30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон Фармони билан тасдиқланган графикда кўрсатилган муддатлар тугагандан кейин, аҳоли билан пулли ҳисоб-китоб қилувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан харидорларга пул маблағлари қабул қилинганлигини тасдиқловчи онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекини мажбурий тартибда берилиши лозим.


31. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани қўллаш жараёнида маълумотларни операторга реал вақт режимида етказиб беришнинг техник имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, шу жумладан, Интернет тармоғидаги вақтинча узилишлар бўлганда харидорларга (мижозларга) амалга оширилган харид учун чеклар оффлайн режимида берилиши мумкин. Бунда биринчи оффлайн режимда шаклланган чекни 48 соат ичида, шунингдек, онлайн режимига ўтгандан кейин 24 соат ичида операторга узатилиши таъминланиши зарур.

32. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланиш жараёнида носозлик юзага келган ҳолларда, шунингдек, фаолиятини вақтинча тўхтатганда тадбиркорлик субъекти бу ҳақда ТХКМнинг сall-марказига қўнғироқ қилиши ёки бевосита ташриф буюриши ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилиши шарт. ТХКМ маълумотлар тушган вақтдан бошлаб бир соат ичида тадбиркорлик субъектига қарашли турғун савдо (хизмат кўрсатиш) шаҳобчаси жойлашган манзил бўйича давлат солиқ хизмати органини махсус ахборот тизими орқали хабардор қилади.

33. ТХКМ захирадаги онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассани ўрнатгунга қадар тадбиркорлик субъекти харидорлар билан пуллик ҳисоб-китобларни, давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган, ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ махсус квитанция дафтари асосида амалга оширади.

Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса ТХКМ томонидан созлангандан ёки захирадаги ўрнатилгандан сўнг тадбиркорлик субъекти бир иш куни ичида махсус квитанция дафтари асосида амалга оширилган савдолар тўғрисидаги маълумотларни онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизимига киритиши лозим.

34. Онлайн-НКМ ёки виртуал касса, шунингдек, Интернет алоқаси доимий ишчи ҳолатда бўлиши учун жавобгарлик шахсан тадбиркорлик субъектига юкланади (Интернет провайдери ёки мобиль алоқа оператори иш фаолиятида юзага келадиган айрим техник муаммоли ҳолатлар бундан мустасно).



6-БОБ. ОНЛАЙН-НКМ ЁКИ ВИРТУАЛ КАССАГА

КИРИТИЛГАН СУММАЛАРНИ ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ


35. Пул маблағларини қайтариш зарур бўлган ҳолларда сотувчи харидор томонидан тақдим этилган касса чеки ёхуд ушбу товарга ҳақ тўланганлигини тасдиқлайдиган чекка тенглаштирилган ҳужжат асосида харидорга пул маблағларини қайтариб бериши шарт.


36. Харидордан қайтарилган товарни қабул қилиб олиш учун юкхати расмийлаштирилади. Юкхати икки нусхада тузилади, улардан бири товар ҳисоботига тикиб қўйилади, иккинчи нусхаси харидорга топширилади ва қайтарилган товар учун пул суммасини олишга асос ҳисобланади. Қайтарилган сумма учун пул маблағларини қайтариш тўғрисида далолатнома расмийлаштирилади. Далолатнома бир нусхада тузилади, масъул шахслар томонидан имзоланади ва тадбиркорлик субъектининг раҳбари томонидан тасдиқланади. Харидор томонидан тақдим этилган касса чеклари қоғоз варағига ёпиштирилади ва далолатнома билан биргаликда бухгалтерияга топширилади.


37. Пул маблағларини қайтариш харидорнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилган ҳолда, унинг ёзма аризаси асосида бир банк кунидан ортиқ бўлмаган вақт мобайнида ҳисоб-китоб рақамидан зарур пул маблағларини олиш йўли билан хўжалик юритувчи субъект кассасидан амалга оширилади. Тадбиркорлик субъекти кассасидан пулни қайтариш учун харидорнинг фамилияси, исми, отасининг исми мажбурий тартибда кўрсатилган ҳолда харажат касса ордери тузилади.


38. Товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда товарларни сотишдан олинган даромадга харидорларга қайтарилган пул суммасида тузатиш киритилади. Товарларни сотишдан олинган даромадга тузатиш киритиш пул маблағлари қайтарилган солиқ даврида амалга оширилади.

Бунда фойдаланувчи томонидан қайтариш касса чек шакллантирилади.

38-1. Илгари амалга оширилган ҳисоб-китобларга ўзгартиришлар киритиш зарур бўлган ҳолларда, фойдаланувчи томонидан тузатувчи касса чеки шакллантирилади.

Тузатувчи касса чеки фойдаланувчи томонидан илгари онлайн-НКМдан фойдаланмасдан ҳисоб-китоб қилган ҳолларда, онлайн-НКМдан фойдаланиш мажбуриятининг бажарилишини таъминлаш мақсадида ёки онлайн-НКМдан ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда фойдаланилганда шакллантирилади.

Касса чекига маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги идентификациялаш кодлари, маҳсулотнинг (товар, хизмат) ўлчов бирлиги, сони ва суммаси бўйича тафовут аниқланган ойдаги қўшилган қиймат солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқлар бўйича солиқ тўловчилар учун тегишинча солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатларигача тузатиш киритилиши мумкин, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 257-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


7-БОБ. ОНЛАЙН-НКМ ЁКИ ВИРТУАЛ КАССА

ҚЎЛЛАНИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


39. Товарлар сотиладиган (ишлар бажариладиган ва хизматлар кўрсатиладиган) жойларда аҳоли билан онлайн-НКМ ёки виртуал касса орқали ҳисоб-китобни амалга оширишда пул маблағларининг тўлиқ ҳисобга олинишини назорат қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.


40. Онлайн-НКМ ёки виртуал касса қўлланишини назорат қилиш қуйидаги усуллар билан амалга оширилиши мумкин:

назорат тартибида харид қилиш;

онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг олдин шакллантирилган чекларини давлат солиқ хизмати органларига юборилган фискал маълумотлар билан солиштириш;

онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг ҳолатини техник талабларга мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш.


41. Давлат солиқ хизмати органлари амалга ошириладиган текширишлар даврида ТХКМ мутахассисларини онлайн-НКМ ёки виртуал касса бўйича техник экспертлар (маслаҳатчилар) сифатида қонун ҳужжатларига мувофиқ жалб этиш ҳуқуқига эга.


42. Техник талабларга мувофиқ бўлмаган, шу жумладан хизмат кўрсатишнинг дастурий маҳсулоти бузилган ҳолда онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланилганлиги тўғрисида шубҳа/белги мавжуд бўлган тақдирда давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахслари томонидан жойига борган ҳолда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича баённома тузилади, айни бир вақтнинг ўзида онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурий маҳсулоти ўрнатилган қурилма ва фискал модул ўрганиш ва экспертизадан ўтказиш учун вақтинча олиб қўйилади.

Бунда, онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекидаги фискал маълумот ва ваколатли органга юборилган фискал маълумот ўртасидаги тафовут шубҳа/белги сифатида тушунилади.


43. Онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурий маҳсулоти ўрнатилган қурилма ва фискал модул вақтинча олиб қўйилган тадбиркорлик субъектига давлат солиқ хизмати органлари томонидан эксперт хулосаси олингунга ва масала мазмунан кўриб чиқилгунга қадар тегишли ТХКМ томонидан рўйхатдан ўтказилган бошқа захирадаги онлайн-НКМ ёки виртуал касса ва фискал модул берилади.


44. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан олиб қўйилган онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурий маҳсулоти ўрнатилган қурилма ва фискал модул техник экспертизани амалга ошириш учун ушбу онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурий маҳсулотига техник хизмат кўрсатмайдиган мустақил ТХКМга берилади.

Экспертиза жараёнида онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурий маҳсулоти ўрнатилган қурилма ва фискал модулнинг носозлиги аниқланган тақдирда экспертиза учун хизмат ҳақи тадбиркорлик субъекти томонидан, акс ҳолда ваколатли органнинг солиқ органларини ривожлантириш фонди томонидан қопланади.


45. Онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурий маҳсулоти ўрнатилган қурилма ва фискал модул олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда экспертизадан ўтказилиши шарт.

Экспертиза қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.


46. Экспертиза натижасига кўра онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг хизмат кўрсатувчи дастури бузилмаганлиги аниқланган тақдирда онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурий маҳсулоти ўрнатилган қурилма ва фискал модул тадбиркорлик субъектига қайтарилади.



8-БОБ. ОПЕРАТОР ФАОЛИЯТИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


47. Оператор махсус техника воситалари билан жихозланган, миллий криптографик алгоритмлар базаси асосида ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг криптографик усулларидан фойдаланган ҳолда, реал вақт режимида ахборот-телекоммуникация тармоғи орқали онлайн-НКМ ва виртуал кассаларга бириктирилган фискал модуллардан келадиган маълумотларни узлуксиз равишда қабул қилади, қайта ишлайди ва сақлайди, шунингдек, ваколатли органнинг маълумотлар базасини шакллантиради.


48. Операторнинг вазифалари ва мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

фискал маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш;

фискал маълумотларни қабул қилинган вақтдан бошлаб беш йил муддатда сақлаш;

фискал маълумотларни қабул қилиб олиш жараёнида уларни ўзгартириш, блоклаш ёки йуқ қилиш имкониятини чеклаш;

фискал маълумотлар базасининг захира нусхалари юритилишини таъминлаш;

фискал модул фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш;

ўзига тегишли маълумотларни кўрсатган ҳолда Интернетда ўзининг ўз махсус ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва мунтазам ишлашини таъминлаш;

онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларининг ҳаққонийлигини QR-код орқали текшириш имконинини берадиган ахборот тизимлари ва мобиль иловаларни ишлаб чиқиш;

фискал модул ва онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса дастурий маҳсулоти ўртасида маълумотларни алмашиш талабларини ва шаклларини ишлаб чиқиш;

фискал модулни техник жиҳатдан мос келадиган онлайн-НКМ ва виртуал кассаларнинг дастурий тизими билан интеграциялаштиришга кўмаклашиш;

сотилган маҳсулотлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) тўғрисидаги маълумотларни вилоят, шаҳар ва туманлар бўйича таҳлил қилиш, шунингдек, солиқ тўлашдан бўйин товлаш эҳтимоли бўлган ҳолатларни аниқлайдиган автоматлаштирилган таҳлил тизимларини ишлаб чиқиш;

давлат реестрига киритилган ТХКМларнинг ҳудудий филиалларини ва шериклик асосида ҳамкорларини рўйхатга киритиш;

ТХКМларнинг электрон шаклда юборилган аризасига мувофиқ малакали мутахассис сертификатига эга бўлган ходимларни рўйхатга олиш ва уларга операторнинг махсус ахборот тизимида ишлаши учун рухсат бериш;

ТХКМлар томонидан ушбу қарорга 2-иловага асосан тасдиқланган техник талабларда назарда тутилган техник ва функционал тавсифларга кўра ҳамда тегишли шартнома асосида тақдим қилинган фискал модулларга унинг харажатларини қоплаб бериш шарти билан махсус дастурий таъминот (апплет) билан жиҳозлаб ва махсус ахборот тизимида уларнинг ҳисобини юритиш. Бунда оператор махсус дастурий таъминот (апплет) билан жиҳозланган фискал модулларни ТХКМга тасдиқловчи ҳужжатларга асосан, лекин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳaлaр ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК хулосасида кўрсатилган нархдан ошмаган миқдорда фискал модулларнинг қийматини қоплаши лозим;

онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурий маҳсулотининг техник ва функционал тавсифларига мувофиқлиги юзасидан ваколатли органга хулоса тақдим этиш.


49. ТХКМлар ва уларнинг ҳудудий филиалларини ёки шериклик асосидаги ҳамкорларни рўйхати махсус ахборот тизимида юритилади.


50. Оператор ваколатли органнинг қарорига асосан ТХКМнинг, унинг филиаллари ёки шериклик асосидаги ҳамкорлар мутахассис ходимларини махсус ахборот тизимига кириш имкониятини бекор қилиши мумкин.


51. Фискал модуллар ТХКМнинг аризаси асосида оператор томонидан берилади.


52. Оператор томонидан махсус ахборот тизимида фискал модуллар, ТХКМлар ва уларнинг филиаллари, мутахассис ходимлари, онлайн НКМ ва виртуал кассалар реестри юритилади.


53. Оператор ваколатли орган билан биргаликда турғун савдо ва ҳизмат кўрсатиш шаҳобчаларида онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассани тўғри ишлаши юзасидан ўрганиш ҳамда лозим ҳолларда ўрганиш учун эксперт ташкилотларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.


54. Оператор ваколатли орган билан биргаликда ТХКМга юкланган вазифалар тўлик бажарилишини назорат қилиб боради. ТХКМга юкланган талаблар бажарилмаган тақдирда, оператор марказга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўриш бўйича ваколатли органга таклиф киритади ҳамда ваколатли орган уни давлат реестридан чиқариш чораларини кўради.

55. Тадбиркорлик субъектларини фискал модул билан таъминлаш ва оператор томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тадбиркорлик субъектлари томонидан йилда бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида операторга тўлов амалга оширилади.

Бунда оператор томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар тадбиркорлик субъектлари томонидан нақд пулда ва нақд пулсиз кўринишда амалга оширилиши мумкин.

Тўловларни белгиланган муддатда тўлаб берилмаслик ҳолатлари тадбиркорлик субъектига кўрсатиладиган хизматларни тўхтатиб қўйишга асос бўла олмайди.


9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


56. Ваколатли орган оператор томонидан ушбу тартиб талабларига риоя қилиниши юзасидан назорат ўрнатади.


57. Оператор белгиланган тартибда фискал маълумотларни ваколатли органга юбормаган тақдирда ёки хато маълумотлар юборилганда, шунингдек, тартибда кўрсатилган муддатларда операторга юборилган ариза ва мурожаатларга жавоб бермаганда амалдаги конун хужжатларига мувофиқ жавоб беради.


58. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА





(техник хизмат кўрсатиш маркази номи)



техник хизмат кўрсатиш марказига

АРИЗА

(Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани турғун шохобча (кўчма савдо объекти)

жойлашган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларида

рўйхатдан ўтказиш тўғрисида)

Сиздан,


(шохобча (кўчма савдо объекти) манзили)

манзилида жойлашган,


(тадбиркорлик субъектининг номи)

(СТИР:____________)га қарашли,


(амалга ошириладиган фаолият тури)

савдо шохобчасида фойдаланиш учун, _______________________ русумли, завод рақами (версияси) ____________________бўлган онлайн-НКМ (виртуал касса) ва ___________________________ серия рақамли фискал модулни, __________________________ давлат солиқ инспекциясида рўйхатга қўйишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:


1. Турғун шохобча (кўчма савдо объекти) мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг нусхалари (бино, иншоотнинг ёки унинг қисмининг ижара шартномаси ёки кадастр ҳужжатлари).


2. Турғун савдо (хизмат кўрсатиш) шохобчаси (кўчма савдо объекти) манзилининг харитадаги координатаси.

(Тадбиркорлик субъекти раҳбарининг Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)

        





Низомга

2-ИЛОВА

Онлайн-НКМ ёки виртуал касса давлат солиқ

хизмати органларида рўйхатга олинганлиги

тўғрисидаги маълумотлар

Ушбу рўйхатга олинганлик тўғрисидаги маълумот

(СТИР: ______________)га

(тадбиркорлик субъекти номи)


тегишли бўлган онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизими махсус ахборот тизимида қайд этилганлиги тўғрисида берилди.

Реестр рақами

Онлайн-НКМ ёки виртуал касса номи

Завод (серия ёки лицензия) рақами

Фискал модул серия рақами

Онлайн-НКМ ёки виртуал касса жойлашган манзил

Онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг ҳолати

Сана



















(Давлат солиқ хизмати органи раҳбари

Ф.И.О.)

(м.ў.)

(имзо)


(сана)

(Рўйхатдан ўтказиш бўйича маъсул ходим

Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)

          





Низомга

3-ИЛОВА





(техник хизмат кўрсатиш маркази номи)



техник хизмат кўрсатиш марказига

АРИЗА

(Онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизимини турғун шохобча

(кўчма савдо объекти) жойлашган жой бўйича давлат солиқ хизмати

органларида рўйхатдан чиқариш тўғрисида)

Сиздан, мен фаолият юритаётган


(шохобча (кўчма савдо объекти) манзили)

манзилида жойлашган,

(СТИР: ______________)га

(тадбиркорлик субъекти номи)


қарашли,

савдо шаҳобчасида фойдаланиш


(амалга ошириладиган фаолият тури)


учун ______________________________ русумли, завод рақами (версияси) _____________________________ бўлган онлайн-НКМ (виртуал касса) ва ______________________________ серия рақамли фискал модулни, ________________________________ давлат солиқ инспекциясидан рўйхатдан чиқариш учун амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

Онлайн-НКМ (виртуал касса), _______________________________ давлат солиқ инспекциясидан рўйхатдан чиқариш сабаби: ________________

Қуйидагилар илова қилинади:


1. Фискал модул ____ дона.


2. Қўшимча ҳужжатлар.

(Тадбиркорлик субъекти раҳбарининг Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)

        





Низомга

4-ИЛОВА


Квитанциялар дафтарчасининг титул варағи

Тикиш жойи

ОНЛАЙН-НКМ ВА ВИРТУАЛ КАССА БУЗИЛГАНДА

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРНИНГ ФОЙДАЛАНИШИ

УЧУН КВИТАНЦИЯЛАР ДАФТАРЧАСИ


СТИР_________

Тадбиркорлик субъектининг номи


Квитанциялар: N ________________дан N _____________гача


20__ йил "__" ______ да __ рақам билан ___ давлат солиқ хизмати органида рўйхатдан ўтказилган


Дафтарча ип ўтказиб тикилган, давлат солиқ хизмати органи муҳри билан тасдиқланган

Квитанциялар дафтарчасининг варақлари

Т

и

к

и

ш

ж

о

й

и


СТИР


Тадбиркорлик субъекти номи


қ

и

р

қ

и

ш

ч

и

з

и

ғ

и


СТИР


Тадбиркорлик субъекти номи


Кви-

тан-

ция-

лар

коре-

шоги



N

0000

Сана


Кви-

тан-

ция-

лар

коре-

шоги



N

0000

Сана


То-

вар

(иш-

лар

ва

хиз-

мат-

лар)

но-

ми


То-

вар/

хиз-

мат

Яго-

на

элек-

трон

мил-

лий

ката-

логи

бўйи-

ча

ин-

дефи-

ка-

ция

коди


то-

вар/

хиз-

мат

шт-

рих

коди


миқ-

дори


нар-

хи


ҚҚС

став-

каси


ҚҚС

сум-

маси


сум-

маси


То-

вар

(иш-

лар

ва

хиз-

мат-

лар)

но-

ми


То-

вар/

хиз-

мат

Яго-

на

элек-

трон

мил-

лий

ката-

логи

бўйи-

ча

ин-

дефи-

ка-

ция

коди


то-

вар/

хиз-

мат

шт-

рих

коди


миқ-

дори


нар-

хи


ҚҚС

став-

каси


ҚҚС

сум-

маси


сум-

маси


























































Ҳаммаси





Ҳаммаси





Сотувчининг Ф.И.О.


Тад. субъекти М.Ў.


Сотувчининг Ф.И.О.

Тад. субъекти М.Ў.

       





Низомга

5-ИЛОВА



Онлайн-НКМ, виртуал касса ва фискал модулни олиб қўйиш

(тагига чизилсин)

БАЁННОМАСИ

Биз, қуйида имзо чекувчилар



(текширувчиларнинг Ф.И.О., лавозими)


нинг 20___ йил "___" ___________даги _____-сон

(назорат органининг номи)


буйруғига мувофиқ



(хўжалик юритувчи субъект ёки якка тадбиркор мансабдор шахси Ф.И.О.)

иштирокида завод рақами _________, 20___ йил "___" _________ да ___________________ рақам билан _______________ ДСИда рўйхатдан ўтказилган, ____________________________ манзилида жойлашган, СТИР_________,


га тегишли бўлган

(хўжалик юритувчи субъектнинг номи (Ф.И.О.)


_________________________________________ моделли (версияли) онлайн-НКМ, виртуал касса қурилмаси ва фискал модулни олиб қўйдик.


Олиб қўйиш вақтида қуйидагилар аниқланди:


Олиб қўйиш пайтида онлайн-НКМ, виртуал касса, фискал модулнинг ҳолати ___________________

           

(умумий ҳолати (иш ҳолати, ишламайдиган ҳолати), шунингдек, алоҳида механик нуқсонлар кўрсатилади)

Ушбу баённома 3-нусхада тузилди.


1-нусхаси онлайн-НКМ, виртуал касса, фискал модул эгасида қолади;

2-нусхаси онлайн-НКМ, виртуал касса, фискал модулни олиб қўйган органда сақланади;

3-нусхаси онлайн-НКМ, виртуал касса, фискал модул билан биргаликда экспертиза органига тақдим этилади.


Баённома 20__ йил "____" ______________да

      



(давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсининг Ф.И.О.)


(имзо)







(имзо)

тадбиркорлик субъекти вакиллари иштирокида тузилади.

        

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 ноябрь










































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск