ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Назорат-касса машиналарини қўллаш. Нархлар. Ҳисоб-китоблар /

Онлайн назорат-касса машиналари, виртуал касса ва фискал модулга техник хизмат кўрсатиш марказларининг давлат реестрини юритиш ҳамда уларга қўйиладиган алоҳида Талаблар (ЎзР ВМ 23.11.2019 й. 943-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 ноябрдаги

943-сон қарорига

3-ИЛОВА



Онлайн назорат-касса машиналари, виртуал касса

ва фискал модулга техник хизмат кўрсатиш

марказларининг давлат реестрини юритиш

ҳамда уларга қўйиладиган алоҳида

ТАЛАБЛАР


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу талаблар онлайн назорат-касса машинаси (кейинги ўринларда онлайн-НКМ деб аталади) қурилмалари ва виртуал касса дастурий маҳсулотларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш фаолияти билан шуғулланувчи, ихтисослашган, замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган юридик шахслар - техник хизмат кўрсатиш марказларини (кейинги ўринларда ТХКМ деб аталади) рўйхатга олиш, рўйхатдан чиқариш ва уларнинг Давлат реестрини юритиш тартибини ҳамда ушбу марказларга қўйиладиган алоҳида талабларни белгилайди.


2. ТХКМларнинг Давлат реестрига киритиш Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан амалга оширилади ва унинг расмий сайтида эълон қилиб борилади.

3. Давлат реестрига киритилган ТХКМ республиканинг исталган ҳудудида малакали мутахассислар, етарли шарт-шароитлар ва асбоб-ускуналарга эга бўлган филиалларини очиши ёки шериклик асосида ишлаши мумкин.

Бунда, ТХКМга қарашли ҳар бир филиал алоҳида рўйхатга киритилади.

Шунингдек, онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассага хизмат кўрсатишга талаб бўлган ҳудудларда ҳамда онлайн-НКМ ёки виртуал кассалар сони ўттизтадан кўп бўлган туманларда ТХКМ, унинг филиали ёки шериклик асосида ҳамкорлари ушбу ҳудудда онлайн-НКМ ва виртуал кассаларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчаларини очишлари шарт.

ТХКМларнинг ҳудудий филиаллари ёки шериклик асосидаги ҳамкорларини (кейинги ўринларда ҳудудий филиал деб аталади) рўйхатга киритиш фискал маълумотлар оператори (кейинги ўринларда оператор деб аталади) томонидан амалга оширилади.


4. ТХКМларни Давлат реестрига киритиш ва уларнинг ҳудудий филиалларини рўйхатга киритиш учун тўлов ундирилмайди.


5. Белгиланган тартибда Давлат реестрига киритилмаган ҳолда онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса дастурий маҳсулотларига техник хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланган юридик шахсларга нисбатан амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жазо чоралари қўлланилади.


6. ТХКМ:

тадбиркорлик субъектларида ўрнатилган онлайн-НКМ қурилмалари ва виртуал кассаларни мажбурий тартибда бир йилда бир марта техник ва дастурий кўрикдан ўтказиш ва ўрганиш натижаларини уч иш кунида махсус ахборот тизимида қайд этади, шунингдек, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига хабарнома юборишга;

матрицали штрихли кодни (QR-код) сканерлаш ёки чекларнинг фискал белгисини киритиш орқали солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилиши мумкин бўлган онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларининг сифатли чоп этилишини;

солиқ органларига тегишли сўровлар юбориш йўли билан кунига камида бир марта маҳсулот (товарлар ва хизматлар)нинг электрон миллий каталоги товарларнинг (хизматларнинг) идентификация кодлари реестрини уларнинг маълумотлар базаларида янгилаб боришини таъминлашга мажбур.


2-БОБ. ТХКМга ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


7. ТХКМ ўз фаолиятини амалга ошириш учун у томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳамда ваколатли органда рўйхатга олинган онлайн-НКМлар ва виртуал кассаларнинг жами сони:

мингтагача бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида;

мингтадан беш мингтагача бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари миқдорида;

беш мингтадан ўн мингтагача бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари миқдорида;

ўн мингтадан кўп бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг баравари миқдорида маблағларни ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига захирага қўйиши лозим.

Захира суммаси банк ёки суғурта ташкилотлари кафолат хати асосида олти ой ичида шакллантирилиши мумкин.

Захира суммаси банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектининг ўз эҳтиёжида ҳам қолдирилиши мумкин.

Банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар қонунчиликда белгиланган тартибда шартномалар асосида амалга оширилади.

8. Махсус ҳисоб рақамига захирага қўйилган ҳамда банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектининг ўз эҳтиёжида қолдирилган маблағлар ТХКМ, унинг ҳудудий филиаллари ёки шериклик асосида ҳамкорлари томонидан ўзи хизмат кўрсатаётган онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса дастурий маҳсулотининг функционал хусусиятларига ишлаб чиқарувчи ёки унинг ваколатли вакилининг рухсатисиз ўзгартириш киритиш ёки бошқача тарзда онлайн-НКМ ёки виртуал кассани қўллаш тартиби бузилиши натижасида операторга, тадбиркорлик субъектига ёки солиқлар нотўғри ҳисобланиши натижасида давлат бюджетига етказилган зарарларни қоплаш учун ишлатилади.

Етказилган зарарлар экспертиза хулосаси асосида аниқланади.

Етказилган зарарлар белгиланган тартибда суд орқали ундирилади.

Захира суммаси банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектининг ўз эҳтиёжида қолдирилган тақдирда, ТХКМ томонидан етказилган зарар суммаси кафолат берган банкдан ундирилади.

9. ТХКМ томонидан захирага қўйилган маблағлар суммаси 7-бандда кўрсатилган миқдордан камайган тақдирда унинг етмаётган қисмини, ваколатли органнинг хабарномаси олинган кундан эътиборан ўн иш кунида ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига тушиши таъминланиши зарур.

Шунингдек, тадбиркорлик субъекти банк кафолат хатини муддатидан ўн кун олдин янгилаши ёки махсус ҳисоб рақамига белгиланган миқдорда пул маблағларини шакллантириши лозим.

ТХКМ Давлат реестридан чиқарилган, тадбиркорлик субъекти тугатилган ёки белгиланган захира суммаси учун банк томонидан кафолат хати тақдим қилинган тақдирда (8-бандга мувофиқ қарздорлиги мавжуд бўлмаганда), захирага қўйилган пул маблағлари ТХКМнинг ҳисоб рақамига қайтарилади.

Бунда ТХКМ томонидан захира пулининг қайтарилиши бўйича ваколатли органга ариза тақдим қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

Давлат реестридан чиқарилганлиги, тадбиркорлик субъекти тугатилганлиги тўғрисидаги ҳужжат ёки белгиланган захира суммаси учун банк томонидан берилган кафолат хати;

Оператор ва ТХКМ ўртасидаги шартномага мувофиқ юклатилган вазифалар тўлиқ бажарилганлиги тўғрисидаги операторнинг хулосаси.

Ваколатли орган олинган маълумотларни беш иш кун ичида ўрганиб чиқиб, ариза ва илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ ва ишончли бўлган тақдирда, ТХКМнинг захирадаги пул маблағларини унинг ҳисоб рақамига қайтаради.

Ариза ёки илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда, асослантирилган камчиликлар ариза берувчига тақдим қилинади.

Ариза берувчи камчиликларни бартараф қилган ҳолда такроран мурожаат қилиши мумкин.

10. ТХКМ тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома асосида амалга оширади.


11. ТХКМ оператор билан ўзаро муносабатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома асосида амалга оширади.


12. ТХКМ давлат солиқ хизмати органлари биноларида жойлаштирилишига йўл қўйилмайди. Солиқ қўмитаси ҳузуридаги "Солиқ сервис" давлат унитар корхонаси бундан мустасно.

13. ТХКМ онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассани рўйхатга олиш ва давлат реестрига киритишдан олдин унинг техник ҳолатини кўрикдан ўтказиши ва зарур дастурий маҳсулот билан таъминланганлигини текшириши лозим.


14. ТХКМ ўзига тегишли расмий сайтга ва махсус ахборот тизимига боғланган дастурий маҳсулотга эга бўлиши лозим.

Расмий сайтда қуйидагилар кўрсатилади:

ваколатли орган томонидан техник хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилган онлайн-НКМ ва виртуал касса турлари тўғрисидаги маълумотлар;

онлайн-НКМ, виртуал касса моделлари (версиялари) бўйича сотув нархлари;

онлайн-НКМ ва виртуал кассадан фойдаланиш бўйича йўриқнома, қўлланмалар, фото ва видео материаллар;

хизмат кўрсатиш турлари;

хизмат кўрсатиш нархлари (прайс-листлар);

онлайн ёрдамчи хизмати;

ТХКМнинг филиаллари тўғрисидаги батафсил маълумотлар (манзили, жойлашган жойи, кўрсатиладиган хизмат турлари ва бошқалар);

телефон орқали тезкор боғланиш (саll-марказ) рақамлари.


15. ТХКМ ва унинг ҳудудий филиаллари онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассаларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун қуйидагиларга эга бўлиши лозим:

тезкор хизмат кўрсатиш учун керакли моддий-техник база ва асбоб-ускуналарга;

Онлайн-НКМ моделларини, виртуал кассаларни таъмирлаш ёки алмаштириш учун кафолатли хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузилган онлайн-НКМ ва виртуал кассалар сонига нисбатан камида беш фоиз миқдордаги тайёр онлайн-НКМ ва виртуал кассанинг қурилмаларига.


16. ТХКМ томонидан ўзи хизмат кўрсатаётган онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса дастурий маҳсулотининг функционал хусусиятларига ишлаб чиқарувчи ёки унинг ваколатли вакилининг рухсатисиз ўзгартириш киритилиши тақиқланади.


17. ТХКМ томонидан ўз мижозларига, онлайн-НКМ ва виртуал кассадан тўғри фойдаланиш бўйича тегишли кўрсатма ва маслаҳатлар бериб борилади.


18. ТХКМ амал қилиш муддати тугаган, яроқсиз ҳолга келган, хотираси тўлган ёки тадбиркорлик субъекти тугатилиши оқибатида қайтариб олинган фискал модулларни архивлаш учун қайтариб олинган кундан бошлаб бир ой муддатда операторга топшириши шарт.


18-1. ТХКМ бир ой мобайнида ишлатилмаган фискал модуллар сонининг ишлатилаётган фискал модуллар сонига нисбатан ўттиз фоиз миқдоридан кўп бўлган қисмини операторга қайтаради.

Бунда ТХКМлар томонидан мустақил равишда харид қилинган фискал модуллар бундан мутасно. Шунингдек, операторнинг махсус ахборот тизимида ТХКМларга тақдим қилинган ва улар томонидан фойдаланувчиларга берилган (ишлатилаётган) фискал модуллар ҳисоби онлайн тарзда юритилади.


3-БОБ. ТХКМни ДАВЛАТ РЕЕСТРИГА КИРИТИШ


19. ТХКМ фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган юридик шахслар Давлат реестрига киритилиши учун ваколатли органга иловага мувофиқ белгиланган шаклда ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдоридаги маблағ ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамида захира қилинганлиги ҳақидаги маълумот ёки захира суммаси олти ой ичида шакллантирилиши тўғрисида банк ёки суғурта ташкилотларининг кафолат хати ёхуд етказилган зарарларни қоплаш учун банк томонидан берилган кафолат хати (виртуал кассага техник хизмат кўрсатиш маркази бундан мустасно);

онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассани ишлаб чиқарувчи ёҳуд унинг ваколатли вакили билан тузилган шартнома нусхаси;

фаолият юритиш жойи бўйича кўчмас мулкка ёки ундан фойдаланишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат(лар);

"call-марказ"га эга эканлиги тўғрисидаги маълумот;

онлайн-НКМ қурилмаси ва (ёки) виртуал касса дастурий маҳсулотига кафолатли хизмат кўрсатиш бўйича ишлаб чиқарувчи ёки унинг ваколатли вакили томонидан берилган малака сертификатига эга бўлган мутахассис(лар) тўғрисидаги маълумотлар.


20. ТХКМ фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган юридик шахслар тақдим этган маълумотларда номутаносибликлар аниқланганда давлат солиқ хизмати органлари жойига чиққан ҳолда ҳужжатларнинг ишончлилиги ва қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан бир иш кунида ўрганиб чиқишга ҳақли.


21. Кўриб чиқиш натижалари бўйича ваколатли орган ТХКМни Давлат реестрига киритиш ёки Давлат реестрига киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


22. Ваколатли орган қуйидаги холларда ТХКМни Давлат реестрига киритишни рад этади:

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки улар белгиланган тартибда расмийлаштирилмаганда;

тақдим этилган ҳужжатларда номутаносибликлар аниқланиб, улар тасдиқланганда.


23. Ваколатли орган томонидан ариза берувчига ТХКМни Давлат реестрига киритиш тўғрисидаги қарор нусхаси ёки уни рад этиш сабаби кўрсатилган жавоб хати ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн беш иш кунида электрон ёки ёзма тарзда тақдим этилади.


24. Давлат реестрига киритиш рад этилганда, ариза берувчи камчиликларни бартараф этиб, ваколатли органга такроран мурожаат қилиши мумкин.



4-БОБ. ТХКМни ДАВЛАТ РЕЕСТРИДАН ЧИҚАРИШ


25. ТХКМ қуйидаги ҳолларда Давлат реестридан чиқарилади:

тугатилганда, банкрот деб эътироф этилганда;

унинг фаолиятига нисбатан қонун ҳужжатлари талаблари ўзгарганда;

у томонидан ўзи хизмат кўрсатаётган онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг функционал хусусиятларига ишлаб чиқарувчи ёки унинг ваколатли вакилини рухсатисиз ўзгартириш киритилганлиги аниқланганда;

ваколатли органга қилган мурожаатига мувофиқ;

ТХКМ ва (ёки) унинг филиали томонидан ушбу тартиб талабларининг икки ва ундан ортиқ маротаба бузилганлиги аниқланганда;

аҳолига матрицали штрихли код (QR-код) ёки фискал хусусиятни киритиш орқали чекларнинг фискал белгисини сканерлаш орқали солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилмайдиган онлайн-НКМ ва виртуал касса чеклари берилганда;

маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) электрон миллий каталогининг товарлар (хизматлар) идентификация кодлари реестри уларнинг маълумотлар базаларида янгиланмаганлиги ёки хизмат кўрсатилаётган мижозлар томонидан касса чекларида нотўғри акс эттирилганлиги ҳолатлари аниқланганда.

26. ТХКМни Давлат реестридан чиқариш ваколатли органнинг қарори асосида амалга оширилади.


27. ТХКМни Давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда ваколатли орган томонидан ТХКМга бу ҳақда хабарнома юборилади.

Шунингдек, уч кун муддатда Давлат реестридан чиқарилган ТХКМ, унинг филиали ёки шериклик асосидаги ҳамкор томонидан хизмат кўрсатилаётган тадбиркорлик субъектларининг шахсий кабинетига оператор томонидан бу ҳақда хабарнома юборилади.


28. Давлат реестридан чиқарилган ТХКМ хабарномани олган куни бу ҳақда ўз сайтида эълон қилиши шарт.


29. ТХКМ Давлат реестридан чиқарилгандан кейин беш кун муддатда ўзида мавжуд барча фискал модулларни операторга қайтариши шарт.



5-БОБ. ТХКМнинг ҲУДУДИЙ ФИЛИАЛИНИ ЁКИ

ШЕРИКЛИК АСОСИДАГИ ҲАМКОРЛАРИНИ

РЎЙХАТГА КИРИТИШ


30. ТХКМ ҳудудий филиални рўйхатга киритиш учун операторга ҳудудий филиални рўйхатга киритиш тўғрисидаги мурожаатнома ҳамда ҳудудий филиалда онлайн-НКМ қурилмаси ва (ёки) виртуал кассага кафолатли хизмат кўрсатиш бўйича малака сертификатига эга бўлган мутахассис(лар) борлиги тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда тақдим қилади.


31. Ҳудудий филиал рўйхатга киритилганда махсус ахборот тизимидан фойдаланиш учун рухсат берилади.


32. Оператор ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки ҳужжатларда нотўғри маълумотлар кўрсатилганда ҳудудий филиални рўйхатга киритишни рад этиши мумкин.


33. Оператор томонидан ариза берувчига ҳудудий филиални рўйхатга киритганлик ёки киритишни рад этганлик тўғрисидаги жавоб хати хужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб етти иш кунида электрон тарзда тақдим этилади.


34. Ҳудудий филиални рўйхатга киритиш рад этилган тақдирда, камчиликларни бартараф этган ҳолда операторга такроран мурожаат қилиниши мумкин.



6-БОБ. ТХКМнинг ҲУДУДИЙ ФИЛИАЛИНИ

РЎЙХАТДАН ЧИҚАРИШ


35. ТХКМнинг ҳудудий филиали қуйидаги ҳолларда рўйхатдан чиқарилади:

ТХКМнинг аризасига асосан;

ТХКМ ваколатли орган томонидан давлат реестридан чиқарилган тақдирда.


36. ТХКМнинг ҳудудий филиали рўйхатдан чиқарилган кундан бошлаб уч кун муддатда оператор томонидан ТХКМга ва унинг ҳудудий филиалига бу ҳақда электрон тарзда хабарнома юборилади.


37. ТХКМнинг ҳудудий филиали рўйхатдан чиқарилганда, махсус ахборот тизимидан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам бекор қилинади.


38. ТХКМнинг ҳудудий филиали рўйхатдан чиқарилган кундан бошлаб уч кун муддатда ҳудудий филиал хизмат кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг шахсий кабинетига оператор томонидан бу ҳақда хабарнома юборилади.


39. Фискал модуллар йўқотилганлигини қайд этиш ТХКМ томонидан расмийлаштирилади.


6-1-БОБ. ТХКМ ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ ФИЛИАЛИ

ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ

39-1. ТХКМ ва (ёки) унинг филиали томонидан ушбу тартиб талабларининг бузилганлиги аниқланган тақдирда, ваколатли орган томонидан ушбу ҳолатларни ўн кун ичида бартараф этиш ҳақида ТХКМга огоҳлантириш хати юборилади.


39-2. Ушбу тартиб талабларининг бузилиши бўйича аниқланган ҳолатлар ТХКМ ва (ёки) унинг филиали томонидан ваколатли органнинг огоҳлантириш хати юборилган санадан бошлаб ўн кун ичида бартараф этилмаганда уларнинг фаолияти ваколатли орган қарори асосида тўхтатиб турилади".


39-3. Ушбу тартиб талабларининг бузилиши бўйича аниқланган ҳолатлар ТХКМ ва (ёки) унинг филиали томонидан бартараф этилган ҳамда етказилган зарар тўлиқ қопланганидан сўнг уларнинг фаолияти ваколатли орган қарори асосида қайта тикланади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


41. Ваколатли орган ТХКМ томонидан ушбу тартиб талабларига риоя қилиниши юзасидан назорат ўрнатади.

43. Ушбу тартиб талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Талабларга

ИЛОВА

Солиқ қўмитаси раиси

___________________га

АРИЗА

(Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса тизимига техник хизмат

кўрсатиш марказини Давлат реестрига киритиш тўғрисида)

Сиздан,


(ТХКМ жойлашган манзил)

манзилида жойлашган


(тадбиркорлик субъектининг номи)

(СТИР:____________) онлайн-НКМ, виртуал касса тизимига техник хизмат кўрсатиш марказини иловада келтирилган ҳужжатлар асосида Давлат реестрига киритишингизни сўрайман.


Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:


1. Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдоридаги маблағ ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамида захира қилинганлиги ҳақидаги маълумот ёки захира суммаси олти ой ичида шакллантирилиши тўғрисида банк ёки суғурта ташкилотларининг кафолат хати ёхуд етказилган зарарларни қоплаш учун банк томонидан берилган кафолат хати (виртуал кассага техник хизмат кўрсатиш маркази бундан мустасно);

2. Онлайн-НКМ қурилмаси ва (ёки) виртуал касса дастурий маҳсулотининг ишлаб чиқарувчиси ёхуд унинг ваколатли вакили билан тузилган шартнома нусхаси;


3. ТХКМнинг фаолият юритиш жойи бўйича кўчмас мулкка ёки ундан фойдаланишга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат(лар);


4. "call-марказ"га эга эканлиги тўғрисидаги маълумот;


5. ТХКМда онлайн-НКМ қурилмаси ва (ёки) виртуал касса дастурий маҳсулотига кафолатли хизмат кўрсатиш бўйича малака сертификатига эга бўлган мутахассис(лар) мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар;


Илова: ___ варақда.

(Тадбиркорлик субъекти раҳбарининг Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 ноябрь
































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск