Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳсулотларни тамғалаш. Акциз белгилари /

Сигареталарни маркировкалаш ва кузатиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисида Вақтинча низом (ЎзР ВМ 23.11.2019 й. 944-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 ноябрдаги

944-сон қарорига

2-ИЛОВА



Сигареталарни маркировкалаш ва кузатиш

бўйича тажриба лойиҳасини амалга

ошириш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧА НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Вақтинча низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлган сигареталарни идентификация воситалари билан маркировкалаш ва келгусида кузатиш бўйича тажриба лойиҳасини (кейинги ўринларда тажриба лойиҳаси деб аталади) амалга оширишда ҳаракатлар тартиби ва кетма-кетлигини белгилайди.


2. Қуйидагилар тажриба лойиҳасининг мақсадлари ҳисобланади:

а) маҳсулотларнинг асллигини тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига сигареталарни ноқонуний олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ва муомалада бўлишига қарши курашиш;

сигареталарни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва муомалага киритиш бўйича қонунчиликда назарда тутилмаган схемалардан фойдаланишни истисно этиш мақсадида сигареталар муомаласи субъектларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

сигареталар муомаласининг ҳисобини юритиш тартиб-таомилларини стандартлаштириш ва унификациялашни таъминлаш мақсадида идентификация воситалари билан сигареталарни маркировкалаш ва келгусида кузатиш механизмларининг тўлиқлиги, самарадорлиги, натижадорлиги ва етарлилигини апробация қилиш;

б) сигареталарни акциз маркаси билан маркировкалашдан воз кечилишини инобатга олиб, сигареталарни идентификация воситалари билан маркировалаш ва келгусида кузатиш мажбурий тизимига ўтиш мақсадга мувофиқлигини аниқлаш.


3. Мазкур Вақтинча низомда қуйидаги қисқартма сўзлар ва тушунчалардан фойдаланилади:


тажриба лойиҳаси - сигареталарни идентификация воситалари билан маркировкалаш ва кузатиш бўйича тажриба лойиҳаси;


администратор - маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиш ахборот тизимини ишлаб чиқувчи, жорий этувчи ва унга хизмат кўрсатувчи, сигареталарни маркировкалаш ва кузатиш таъминланиши учун зарур барча таркибий қисмларни ўрнатувчи ва созловчи, шунингдек, фискал маълумотлар оператори вазифаларини бажарувчи масъул шахс;


ММК АТ - маҳсулотларни идентификация воситалари билан маркировкалаш ва кузатиш, мониторинг қилиш, ишлаб чиқариш ва уларнинг айланишини дастурий таъминлаш мақсадида Администратор томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиш ахборот тизими;


сигареталар муомаласи мониторинги - ММК АТда рўйхатдан ўтган сигареталар муомаласи субъектларининг маълумотлари асосида сигареталар айланиши ва ишлаб чиқарилишини таҳлил қилиш;


сигареталар ўрамини маркировкалаш - истеъмол, гуруҳ ва транспорт ўрамида идентификация воситаларини акс эттириш ва сигареталар ишлаб чиқарилиши ва айланишининг барча босқичларида улар тўғрисида ММК АТда аниқ маълумот бериш;


идентификация воситалари - тажриба лойиҳаси доирасида сигареталар ўрамига тушириш учун шакллантириладиган штрихли код кўринишидаги машина ўқийдиган маркировкалаш коди;


сигареталарнинг истеъмол ўрами - маҳсулотни бирламчи ўраш ва пировард истеъмолчига сотиш учун мўлжалланган ўрам;


сигареталарнинг гуруҳ ўрами - полимер пленка ёки қоғоз билан ўралган ёки қоғоз лента билан боғланган муайян миқдордаги истеъмол ўрамларини бирлаштирган ўрам. Гуруҳ ўрамини пировард истеъмолчига сотишга рухсат этилади;


сигареталарнинг транспорт ўрами - истеъмол ва (ёки) гуруҳ ўрамига ўралган ёки худди шундай транспорт ўрамига ўралган сигареталарни сақлаш ва ташиш, шунингдек, жойини ўзгартиришда уни шикастланишдан ҳимоя қилишни таъминлаш учун мўлжалланган ва мустақил логистика бирлигини ҳосил қиладиган ўрам;


маҳсулот коди - маҳсулот ҳамда маҳсулот гуруҳларига маҳсулот ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариладиган сигареталарнинг турини аниқлайдиган ахборот ресурсида маҳсулотлар муомаласи иштирокчилари томонидан тавсифланганда бериладиган GS1 ассоциацияси маҳсулот номенклатураси бўйича логистика бирликлари ҳисоб коди;


идентификация коди - маҳсулот нусхасининг ноёб рақамини ўз ичига олган белгилар кетма-кетлиги;


текширув коди - тақлид ҳимояси воситаларидан фойдаланган ҳолда маҳсулот коди ва идентификация коди маълумотлари асосида шаклланадиган рамзий кетма-кетлик. Тасдиқлаш коди криптографик алгоритмлар асосида тузилади ва криптографик калит идентификаторини ўз ичига олади;


маркировкалаш коди - истеъмол, гуруҳ ва транспорт ўрамини идентификация қилиш учун ишлатиладиган маҳсулот коди, идентификация коди ва текширув коди жамланмаси;


агрегирлаш - сигарета ўрамларини гуруҳ ўрами ва/ёки транспорт ўрамига бирлаштириш, бунда ўрам таркибидаги ҳар бир сигарета ўрамининг идентификация коди ҳамда шакллантирилган гуруҳ ва транспорт ўрами идентификация коди ўртасидаги ўзаро боғлиқлик сақланиб қолади, сигареталарнинг ҳаракатланишини маҳсулотни кузатиш занжири бўйлаб шакллантириладиган гуруҳ ва/ёки транспорт ўрамини очиш заруратисиз кузатиш мақсадида гуруҳ ва/ёки транспорт ўрамига тегишли идентификация воситаси туширилади.

Агрегирлаш ҳар қандай даражадаги маълумотни қўшиш имкониятини назарда тутади:

биринчи даражада агрегирлаш - истеъмол ўрамларини, масалан сигарета пачкасини гуруҳ ўрамига (блок) бирлаштириш;

иккинчи даражада агрегирлаш - истеъмол ёки гуруҳ ўрамини маҳсулот ўрамига, масалан, бандероль ёки қутига бирлаштириш;

учинчи даражада агрегирлаш - транспорт ўрамини янада юқори бошқа транспорт ўрамига, масалан, паллета ёки контейнерга бирлаштириш;

туркумлаштириш - истеъмол ва/ёки гуруҳ ва/ёки транспорт ўрамини маркировкалаш кодини яратиш жараёни;


АSCII - (American standard code for information interchange) - ахборотни кодлаш усули бўлиб, унда босма ва нобосма белгилар тегишли рақамли кодларга мос келади;


GS1 - ҳисоб юритишни стандартлаштириш ва логистика бирликларини штрихли кодлаш бўйича халқаро ташкилот;


GTIN - (Global Trade Item Number) маҳсулот бирлигининг глобал идентификация рақами. GS1 томонидан ишлаб чиқилган ва қўллаб-қувватланадиган, GS1 стандартлари билан белгиланган қоидаларга мувофиқ GS1 миллий ташкилоти томонидан маҳсулотлар ва/ёки маҳсулотлар гуруҳига қўлланадиган, халқаро иқтисодий маконда аниқ идентификация қилиш учун маҳсулот ва/ёки маҳсулотлар гуруҳига машина томонидан ўқила оладиган штрихли код шаклида киритиладиган логистик бирликларнинг ҳисобини юритадиган халқаро код.


AI = '**' - GS1 стандартида назарда тутилган қўллаш идентификатор атрибути;


GS1-128 - ташкилотлар ўртасида юк ҳақида маълумотни узатиш учун мўлжалланган GS1 стандартлаштириш бўйича глобал ташкилотнинг штрихли код формати;


DataMatrix - тўғри тўртбурчак ёки квадрат гуруҳга квадрат шаклида тушириладиган оқ-қора элементлар ёки турли ёрқинликдаги элементлардан иборат икки ўлчамли матрицали штрихли код. Матн ёки бошқа шаклдаги маълумотларни кодлаш учун мўлжалланган;


GS1-DataMatrix - DataMatrix икки ўлчамли матрицали штрихли коднинг GS1 томонидан стандартлаштирилган амалга оширилиши;


DataMatrix ЕСС200 - хатоларнинг олдини олиш ва зарар етган ахборотни тиклаш технологиясидан фойдаланадиган DataMatrix туркуми.

DataMatrix ECC 200 код таркибидаги ахборотнинг 30 фоизигача зарар етган тақдирда, кодланган ахборотнинг бутун кетма-кетлигини тиклаш имконини беради. Икки ўлчамли штрихли коднинг мазкур версиясида хато пайдо бўлиши частотаси 10 миллион сканерланган белгига 1 тадан кам.


ТИФ ТН кодлари - Ташқи иқтисодий фаолият маҳсулот номенклатураси кодлари;


ИФУК - иқтисодий фаолият турларининг умумий классификатори;

иштирокчилар реестри - тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган, ўз хоҳиши билан тажриба лойиҳасида иштирок этиш истагини билдирган шахслар рўйхати;


Маҳсулотлар реестри - маркировкаланиши лозим бўлган сигареталар реестри бўлиб, унда сигарета номларининг ҳар бир маҳсулот позицияси бўйича ахборот, GS1 стандарти бўйича маҳсулот коди, ТИФ ТН бўйича маҳсулотлар гуруҳи коди, ИФУК бўйича маҳсулот коди жамланади;


ИВ реестри - идентификация воситалари реестри;


СТИР - солиқ тўловчининг идентификация рақами;


Фискал маълумотлар оператори - савдо операцияларида ва/ёки хизмат кўрсатишда онлайн назорат-касса машиналари ёрдамида амалга оширилган солиқ органларига пул ҳисоб-китоблари тўғрисида маълумотлар солиқ органларига тезкор етказилишини таъминловчи юридик шахс;


электрон ҳужжат - ахборот электрон рақамли шаклда тақдим этилган ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат;


онлайн назорат-касса машиналари - фискал модулга боғланиш имкониятига эга бўлган, фискал ҳужжатларни ҳосил қилувчи, фискал ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига реал вақт режимида узатишни таъминловчи ва қоғозда чоп этувчи электрон ҳисоблаш машиналари, бошқа қурилмалар ва уларнинг комплекслари.


4. Қуйидагилар тажриба лойиҳасининг иштирокчилари ҳисобланади:

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади);

б) қуйидаги сигареталар муомаласи субъектлари:

сигарета ишлаб чиқарувчилар;

сигареталар билан улгуржи савдо қилувчи ташкилотлар;

сигареталар билан чакана савдо қилувчи ташкилотлар;

Ўзбекистон Республикаси худудига сигарета импорт қилувчилар;

в) "CRPT TURON" МЧЖ - ММК АТ ишлаб чиқувчиси ва администратори.

г) фискал маълумотлар оператори.

Тажриба лойиҳасини амалга ошириш жараёнида мазкур рўйхатга аниқлик киритилиши мумкин.


5. Сигареталар муомаласи субъектлари тажриба лойиҳасида ихтиёрий равишда иштирок этадилар.

Тажриба лойиҳасида иштирок этиш учун сигареталар муомаласи субъектлари маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиш ахборот тизимига ариза берадилар. Иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш тажриба лойиҳасини амалга ошириш бошланиши билан чекланмайди.


6. Сигареталарни идентификация воситалари билан маркировкалаш ва келгусида кузатиш ушбу Вақтинча низомнинг иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. СИГАРЕТАЛАР МУОМАЛАСИ

СУБЪЕКТЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ТАЛАБЛАР


7. Тажриба лойиҳасида иштирок этиш учун сигареталар муомаласи субъекти қуйидаги шарт-шароитларни таъминлайди:


а) сигарета ишлаб чиқарувчиси ва импорт қилувчиси:

электрон рақамли имзо мавжуд бўлиши;

алоқа каналлари бўйича ММК АТга уланган, маркировка кодини олиш борасида Администратор билан автоматик равишда ўзаро уланиш имконини берадиган аппарат-дастурий мажмуаси бор бўлиши. Аппарат-дастурий мажмуаси барча иштирокчиларга Администратор томонида тажриба лойиҳаси амалга ошириладиган даврга бепул берилади (шартнома асосида масъул сақлаш учун берилади);

тарафлар маҳсулот ишлаб чиқариш бўйич асбоб-ускунага, шунингдек, маркировкалаш, сервер, телекоммуникация ва бошқа асбоб-ускуналарга қасддан зарар етказганлик учун жавобгар бўладилар;

электрон ҳужжат яратиш ва уларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш, шунингдек, ММК АТ билан ўзаро ҳамкорлик қилиш учун зарур ҳужжатларни қабул қилиш (шу жумладан, маркировкалаш кодларини, маркировкалаш кодларидан фойдаланиш тўғрисида маълумотлар, маҳсулот юк хати) сўраш имкониятига эга компьютер тизими бор бўлиши;

идентификация воситалари билан маркировкалаш учун зарур маркировкалаш, сервер, телекоммуникация ва бошқа асбоб-ускуна бор бўлиши ва у келгусида ахборот тизимига уланиши;


б) сигареталар билан улгуржи ва чакана савдо қилувчи ташкилотлар:

электрон рақамли имзо бор бўлиши;

электрон ҳужжат яратиш ва уларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш, ММК АТдан, шу жумладан шахсий кабинет орқали ишлаганда зарур ҳужжатларни қабул қилиш имкониятига эга компьютер тизими бор бўлиши;

онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал касса билан уланган, ахборот тизимига уланган идентификация воситаларини сканерлайдиган ва аниқлайдиган воситалар бор бўлиши.



3-БОБ. МАЪЛУМОТЛАРНИ ҚАЙД ҚИЛИШ,

ЎЗГАРТИРИШ ВА АНИҚЛАШТИРИШ,

ШУНИНГДЕК, ИШТИРОКЧИНИ ТАЖРИБА

ЛОЙИҲАСИДАН ЧИҚАРИШ


8. Маълумотларни Иштирокчилар реестрига киритиш учун тажриба лойиҳасида иштирок этиш истагини билдирган сигареталар муомаласи субъекти аризани қуйидаги маълумотлар билан алоқа каналлари бўйича Администраторга юборади ёки ММК АТ сайтида шакллантиради:


а) сигареталар ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи:

тажриба лойиҳаси иштирокчисининг номи;

тажриба лойиҳаси иштирокчисининг СТИРи;

сигареталар ишлаб чиқариш ва сақлаш бўйича тегишли фаолият олиб бориладиган ишлаб чиқариш майдонларининг, шунингдек, омборхоналарнинг манзиллари;

электрон почта манзили;


б) сигареталар билан улгуржи ва чакана савдо қилувчи ташкилот:

тажриба лойиҳаси иштирокчисининг номи;

тажриба лойиҳаси иштирокчисининг СТИРи;

сигареталарни сақлаш ва сотиш бўйича тегишли фаолият олиб бориладиган савдо жойлари ва омборхоналарнинг манзиллари;

электрон почта манзили;

тегишли савдо майдончаларида ўрнатилган онлайн назорат-касса машиналарининг ёки виртуал кассаларнинг рўйхатдан ўтиш рақамлари.

Ушбу аризаларда сигареталар муомаласи иштирокчилари қўшимча равишда бошқа маълумотларни кўрсатиш ҳуқуқига эга.


9. Ариза мазкур Вақтинча низомга мувофиқ белгиланган талабларга жавоб берган тақдирда:

а) Администратор ариза олингандан кейин 2 (икки) соатдан кўп бўлмаган вақт ичида:

сигареталар муомаласи субъектини Иштирокчилар реестрига киритади;

иштирокчи учун шахсий кабинет очади;

сигареталар муомаласи субъектини иштирокчилар реестрига киритилгани ва унинг учун шахсий кабинет очилганидан хабардор қилади.

Хабарномада тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар муомаласи субъекти тўғрисида маълумотларга берилган рўйхат рақами кўрсатилади;

б) Тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар муомаласи субъекти номидан иш кўриш ваколатига эга шахс Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига мувофиқ тажриба лойиҳасининг иштирокчиси - сигареталар муомаласи субъектлари номидан электрон ҳужжатларни имзолаш ва (ёки) уларни ММК АТга юбориш ҳуқуқига эга бошқа шахслар тўғрисида ахборотни, шунингдек, ушбу шахсларга расмийлаштирилган электрон рақамли имзоларнинг сертификатларини шахсий кабинетда шакллантиради ва Иштирокчилар реестрида рўйхатдан ўтказади.


10. Сигареталар муомаласи субъектини тажриба лойиҳасининг иштирокчиси сифатида рад этиш учун мазкур бобда белгиланган талабларга мос келмайдиган маълумотлар кўрсатилиши ва (ёки) зарур маълумотлар тақдим этилмаслиги асос бўлади.

Сигареталар муомаласи субъекти рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор юзасидан юқори органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.


11. Иштирокчилар реестридаги маълумотларни ўзгартириш тажриба лойиҳаси иштирокчилари - сигареталар муомаласи субъектларини рўйхатга олиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.


12. Тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар муомаласи субъектини Иштирокчилар реестридан ўчириш Администратор томонидан тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар муомаласи субъекти шахсий кабинет орқали берган ариза асосида ариза олинганидан кейин 24 (йигирма тўрт) соат ичида амалга оширилади.



4-БОБ. СИГАРЕТАЛАР ТЎҒРИСИДАГИ

МАЪЛУМОТЛАРНИ РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ


13. Сигареталар тўғрисида маълумотларни Маҳсулотлар реестрига киритиш учун тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи Администратор номига қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган аризани алоқа каналлари орқали юборади ёки ММК АТ сайтида шакллантиради:

сигареталарнинг номи;

маҳсулот кодлари, GS1 - 128 штрихли коди, шунингдек, ўрам турига қараб маҳсулот кодлари;

сигареталар ўрами тури.


14. Аризада кўрсатилган маълумотлар мазкур Вақтинча низомнинг 13-бандида кўрсатилган талабларга мос бўлган тақдирда, Администратор аризани олган пайтидан реал вақт режимида:

аризада кўрсатилган маълумотларни Маҳсулотлар реестрига киритади;

тажриба лойиҳасининг иштирокчиси - сигареталар ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчини Маҳсулотлар реестрига киритилганлиги тўғрисида хабардор қилади.


15. Хабарномада Маҳсулотлар реестрида сигареталар тўғрисида маълумотларга берилган рўйхат рақами кўрсатилади.


16. Маҳсулотлар реестридаги сигареталар тўғрисида маълумотларни ўзгартириш ва ушбу маълумотларни реестрдан ўчириш сигареталар тўғрисидаги маълумотлар Маҳсулотлар реестрига қайси тартибда киритилган бўлса, ўша тартибда амалга оширилади.



5-БОБ. СИГАРЕТАЛАРНИ МАРКИРОВКАЛАШ

ҚОИДАЛАРИ


17. Сигареталар муомаласи иштирокчилари сигареталарни маркировкалашни мустақил амалга оширадилар ва мазкур Вақтинча низомга мувофиқ ММК АТга маълумотлар тақдим этадилар.

Тажриба лойиҳасини амалга ошириш даврида сигареталарни идентификациялаш воситалари билан маркировкалаш ва келгусида кузатиш бўйича техник ва дастурий жиҳатлар билан боғлиқ харажатлар Администратор ҳисобидан қопланади.


18. Сигареталарни маркировкалаш қуйидагича амалга оширилади:

а) ишлаб чиқарувчи идентификация воситасини ўрамга ишлаб чиқариш линиясида бевосита ёпиштириладиган асосий этикетка ёки контрэтикетка дизайнида махсус ажратилган (5х5 миллиметрдан кам бўлмаган) жойга техник мослама ёрдамида туширади;

б) импорт қилувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудига сигареталарни олиб киришда маркировкалашни қуйидаги усуллар билан амалга ошириши мумкин:

- ишлаб чиқарувчи билан келишилган ҳолда - DataMatrix кодини ўрамга ишлаб чиқариш линиясида бевосита ёпиштириладиган асосий этикетка ёки контрэтикетка дизайнида махсус ажратилган (5х5 миллиметрдан кам бўлмаган) жойга техник мослама ёрдамида тушириш;

- ишлаб чиқарувчи билан келишилган ҳолда DataMatrix коди туширилган стикерни ёпиштириш йўли билан;

- DataMatrix коди туширилган стикерларни божхона омборида эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилгунча мустақил ёпиштириш усули билан.


19. Ишлаб чиқарувчининг ўз хоҳишига ёки импорт қилувчининг хоҳишига кўра, идентификация воситаси гуруҳ ва транспорт ўрамининг олди ёки ён томонига туширилади.


20. Идентификация воситасини ўрамга тушириш усулини ва бунинг учун фойдаланиладиган асбоб-ускунани танлашда чеклов кўзда тутилмайди.



6-БОБ. МАРКИРОВКАЛАШ УЧУН

КОД БЕРИШ


21. Маркировкалаш кодини олиш учун тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигарета ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи Администраторга алоқа каналлари бўйича Маҳсулотлар реестрига киритилган сигареталарни маркировкалаш кодини олиш учун қуйидаги маълумотлар киритилган талабнома юборади:

мазкур Вақтинча низомнинг 13-бандига мувофиқ Маҳсулотлар реестрига киритишда кўрсатилган сигареталарнинг маҳсулот коди;

сўралаётган маркировкалаш кодлар сони;

ўрам тури: истеъмол, гуруҳ, транспорт;

ишлаб чиқариш санаси, вақти ва жойи тўғрисида қўшимча маълумотлар.


22. Талабномада кўрсатилган маълумотлар мазкур Вақтинча низомнинг 17-бандида кўрсатилган талабларга мос бўлган тақдирда, Администратор талабнома олинган вақтдан бошлаб реал вақт режимида:

зарур миқдордаги маркировкалаш кодларини туркумлаштиради;

тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчига мазкур кодлар рўйхатини беради;

берилган маркировкалаш кодлар тўғрисида маълумотларни ИВ реестрига киритади.

Мазкур банднинг биринчи қисми сигарета импорт қилувчиларга акциз солиғи тўланганидан ва белгиланган намунадаги акциз маркалари сотиб олинганидан сўнг татбиқ қилинади.


23. Тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи реал вақт режимида:

а) маркировкалаш кодлари рўйхати олинган вақтдан бошлаб:

Администраторга рўйхатдаги маркировкалаш кодларни олганлиги тасдиғини юборади;

Мазкур Вақтинча низом 10-бобининг 45-банди талабларига мувофиқ маркировкалаш кодларини идентификация воситаларига айлантиради;

б) маркировкалаш кодлари олинган вақтдан бошлаб идентификация воситалари сигареталар ўрамига туширилишини таъминлайди;

в) идентификация воситалари сигареталар ўрамига туширилганидан сўнг ММК АТга маркировкалаш кодларидан фойдаланганлик тўғрисида қуйидаги маълумотларни йўналтиради:

маҳсулот коди;

идентификация коди;

маркировкалаш санаси ва вақти;

туширилган идентификация воситалари тўғрисида маълумотлар.


24. Тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчига текширув кодларини ахборот ресурсларида текширув кодларини ўз ичига олган маркировкалаш кодларидан фойдаланганлик тўғрисидаги маълумотлар ММК АТга юборилганидан кейин 24 (йигирма тўрт) соатдан кўп муддатда сақлаш ман этилади.


25. Администратор тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчидан мазкур Вақтинча низомнинг 23-банди "в" кичик бандида кўзда тутилган маълумотларни олганидан сўнг реал вақт режимида ИВ реестрида маркировкалаш кодлари ва идентификация воситаларининг тегишли мақоми акс эттирилишини, шунингдек, тажриба лойиҳаси иштирокчилари ушбу маълумотлардан фойдалана олишини таъминлайди.



7-БОБ. СИГАРЕТАЛАРНИ АГРЕГИРЛАШ,

УЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА АЙЛАНИШИНИ

ТАЖРИБА ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА

МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ


26. Тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи сигареталарни агрегирлашни амалга оширади, шундан сўнг реал вақт режимида ММК АТ орқали Администраторни автоматик равишда бу ҳақида огоҳлантиради, бунда маҳсулот кодлари ва янги гуруҳ ва транспорт ўрамлари, шунингдек, маҳсулотлар ва ўрамлар кодлари, шу жумладан олдинги даража (масалан, палета тўпланаётганда унинг таркибига кирган қутилар рўйхати кўрсатилади) ўрамлари кодлари идентификацияси тўғрисида маълумотларни тақдим этади.


27. Администратор маълумотларни олганидан сўнг улар ИВ реестрида акс эттирилишини реал вақт режимида таъминлайди.


28. Тажриба лойиҳасида иштирок этаётган сигареталар муомалага киритилиши ва ҳаракати мониторингини Қўмита Администратор томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида амалга оширади.


29. Сигареталар муомалага киритилиши ва ҳаракати мониторингини амалга ошириш мақсадида:

а) сигареталар тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи ўртасида топширилаётганда (қабул қилинаётганда) мулкчилик ҳуқуқи ўтишини ёки маҳсулот реализацияга берилаётганини тасдиқловчи бирламчи ҳужжат асосида битим тарафлари:

сигареталарни топшириш (қабул қилиш) тўғрисидаги юк хати шаклида хабарномаларни шакллантиради;

мазкур хабарномаларни иккала тарафнинг ваколатли вакиллари томонидан имзолатадилар;

топшириш (қабул қилиш) тўғрисида хабарномани ва бирламчи ҳужжатнинг электрон нусхасини ММК АТга юборади, шунингдек, маълумотларни электрон ҳисоб-варақ фактуралардаги маълумотлар билан бирлаштиради.

Бунда топшириш (қабул қилиш) тўғрисидаги хабарномани сигареталарга эгалик ҳуқуқи битта тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчидан бошқасига ўтганидан кейин 72 соат ичида (байрам ва дам олиш кунларидан ташқари), аммо мазкур маҳсулотга эгалик ҳуқуқи олувчидан учинчи шахсларга ўтган вақтдан кечиктирмай юборилади.

б) топшириш (қабул қилиш) тўғрисидаги хабарномани олганда Администратор реал вақт режимида эгалик ҳуқуқи битта тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчидан бошқасига ўтганлигини ИВ реестрида хабарномадаги барча маълумотлар билан бирга акс эттиради.



8-БОБ. СИГАРЕТАЛАРНИ МУОМАЛАГА

КИРИТИШ ВА ЧИҚАРИШ, ШУНИНГДЕК,

УЛАРНИ МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ


30. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бошқа давлатлардан импорт қилинадиган сигареталарни муомалага киритиш қуйидагича амалга оширилади:

а) тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигарета импорт қилувчи:

импорт қилинаётган маҳсулотни Эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиради;

божхона таомилига жойлаштиргандан сўнг маҳсулотларга декларацияда кўрсатилган маҳсулотларни чиқариш тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни Администраторга беради:

божхона органининг коди;

маҳсулотларга декларацияни рўйхатдан ўтказиш санаси;

маҳсулотларга декларациянинг рўйхат рақами;

ТИФ ТН кодлари;

маҳсулотларнинг номлари ва транспорт ўрамларини маркировкалаш кодлари;

маҳсулотларнинг келиб чиқиш мамлакати коди.

б) мазкур банднинг "а" кичик бандида назарда тутилган маълумотлар келиб тушганидан сўнг Администратор реал вақт режимида ИВ реестрида мазкур маҳсулот муомалага киритилганини акс эттиради.


31. Кўмита Администратор тақдим этадиган маълумотлар асосида сигареталар муомаладан чиқарилганини мониторинг қилади.

Сигареталар муомаладан чиқарилганини мониторинг қилиш мақсадида:

а) улгуржи савдо ташкилоти сигареталарни онлайн назорат-касса машинаси йўқ бўлган чакана савдо ташкилотларига сотган тақдирда, тажриба лойиҳаси иштирокчиси - улгуржи савдо ташкилоти сотилаётган сигареталар ўрамига туширилган идентификация воситасини онлайн назорат-касса машинасига уланган техник восита ёрдамида сканерлайди ва аниқлайди;

улгуржи савдони амалга ошириш чоғида тажриба лойиҳаси иштирокчиси - улгуржи савдо ташкилоти сотилаётган сигареталар ўрамига туширилган идентификация воситасини онлайн назорат-касса машинасига уланган, қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган техник восита ёрдамида сканерлайди ва аниқлайди;

Маҳсулот кодлари ва Идентификация кодлари тўғрисидаги маълумотлар онлайн назорат-касса машинасида шаклланадиган фискал ҳужжатига киритилади;

б) сигареталарни сотилган вақтдан бошлаб фискал маълумотлар оператори - реал вақт режимида сотилган ҳар бир бирлик бўйича назорат - касса машинасида рўйхатга олиш рақами, сотилган сана, сотиш нархи, маҳсулот коди ва идентификация коди тўғрисидаги маълумотларни ММК АТга узатади. Техник жиҳатдан имконият бўлмаган тақдирда, маълумотлар 24 соат ичида етказилиши лозим;

в) Администратор фискал маълумотлар операторидан олинган маълумотлар асосида идентификация воситалари билан маркировкаланган сигареталар муомаладан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида ИВ реестрида акс эттиради.


32. Сигареталар чакана савдодан фарқ қиладиган асослар бўйича муомаладан чиқарилганда (ҳисобдан ўчирилганда), мазкур маҳсулотни ҳисобдан ўчираётган тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар муомаласи субъекти ММК АТга сигареталар муомаладан чиқарилганлиги тўғрисида қуйидаги маълумотлардан иборат хабарномани юборади:

муомаладан чиқарилаётган маҳсулотнинг маҳсулот кодлари ва идентификация кодлари;

маҳсулот чиқарилганлиги расмийлаштирилган ҳужжатнинг номи, санаси ва рақами;

сигареталарни муомаладан чиқариш амалга оширилган майдон манзили;

сигареталарни муомаладан чиқариш сабаблари.


33. Муомалага киритилган сигареталар мониторинги истеъмолчи томонидан қуйидагилар орқали амалга оширилади:

мобиль ускуна орқали - сигарета ўрамига туширилган идентификация воситасини сканерлаган ҳолда;

Администратор тақдим этадиган бепул мобиль илова орқали - идентификация воситаси мазмунини ММК АТга юборган ҳолда.


34. Администратор сигареталар ишлаб чиқарилган жой ва сигареталар ўрами айни пайтда қаердалиги ва унинг мақоми тўғрисидаги маълумотлар сигареталар истеъмолчисига етказилишини таъминлайди.

Агар истеъмолчи Администратордан олинган маълумотлар билан маҳсулот тўғрисидаги ҳақиқий маълумотлар ўртасида тавофут борлигини аниқласа, мобиль илова орқали ММК АТга хабар юборади.



9-БОБ. ТАЖРИБА ЛОЙИҲАСИ ИШТИРОКЧИЛАРИ

ЎРТАСИДА АХБОРОТ СОҲАСИДА

ҲАМКОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ


35. Тажриба лойиҳасини амалга ошириш ва ахборот соҳасида ҳамкорликни таъминлаш доирасида Администратор қуйидаги функцияларни амалга оширади:

иштирокчилар реестрини юритади;

Маҳсулотлар реестрини юритади;

ИВ реестрини юритади;

тажриба лойиҳаси иштирокчиларига уларнинг ваколатлари доирасида реестрлардаги маълумотларни тақдим этади;

сигареталар истеъмолчиларига сигареталарнинг истеъмол ўрамининг идентификация воситаси мазмуни ҳамда ишлаб чиқариш ва муомала жараёнида унинг мақоми тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.


36. Тажриба лойиҳаси иштирокчиларининг Администратор билан ўзаро ҳамкорлиги электрон рақамли имзо билан имзоланган электрон ҳужжатлар алмашиш орқали амалга оширилади.


37. Электрон ҳужжат алмашиш алоқа каналлари, ММК АТда тажриба лойиҳаси иштирокчиси учун очилган шахсий кабинет махсус ахборот сервисига мурожаат қилиш орқали ҳам амалга оширилади.


38. Электрон ҳужжатлардаги, шу жумладан тажриба лойиҳаси иштирокчилари - сигареталар муомаласи субъектлари томонидан шахсий кабинетда шакллантирилган маълумотларнинг мувофиқлиги ММК АТ воситалари билан автоматик равишда текширилади.


39. Тажриба лойиҳаси иштирокчилари нотўғри маълумот берган тақдирда, Администратор тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар муомаласи субъектига аниқланган камчилик кўрсатилган хабарнома юборади.


40. Тажриба лойиҳаси иштирокчилари - сигареталар муомаласи субъектлари тўғри маълумот берган тақдирда, Администратор тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар муомаласи субъектига маълумотлар ММК АТга киритилганлиги тўғрисида хабарнома юборади.


41. Мазкур бобда тилга олинган хабарномалар реал вақт режимида Администратор томонидан тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар муомаласи субъектига юборилади, агар мазкур Вақтинча низомнинг 4-бобида хабарнома юбориш учун бошқа муддат кўрсатилган бўлмаса.


42. Хабарнома Администраторнинг электрон рақамли имзоси билан имзоланади.



10-БОБ. МАРКИРОВКАЛАШ КОДИГА

КИРИТИЛАДИГАН МАЪЛУМОТЛАР ТАРКИБИ,

МАҲСУЛОТ ЎРАМИДАГИ ИДЕНТИФИКАЦИЯ

КОДИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УНИ

ТУШИРИШ ТАРТИБИ


43. Маркировкалаш коди мазмунига қуйидаги талаблар қўйилади:

а) истеъмол ўрами учун маркировкалаш коди уч гуруҳ маълумотларни ўз ичига олади:

биринчи гуруҳ 14 (ўн тўртта) рақамдан иборат бўлиб, тегишли GS1 маҳсулот номенклатураси бўйича маҳсулот кодини ўз ичига олади (биринчи 0 рақами ва 13 та рақам GS1 коди):

иккинчи гуруҳ 7 (еттита) белгидан (рақамлар, лотин алифбосининг катта ва кичкина ҳарфлари ва махсус белгилар) иборат бўлиб, сигареталар ўрамининг идентификация кодини ўз ичига олган;

учинчи гуруҳ 8 (саккизта) белгидан (рақамлар, лотин алифбосининг катта ва кичкина ҳарфлари ва махсус белгилар) иборат бўлиб, текширув кодини ўз ичига олган;

б) гуруҳ ўрами учун маркировкалаш коди GS1 стандартига мос, бир неча мажбурий маълумотлар гуруҳини, шунингдек, сигареталар ишлаб чиқарувчисининг хоҳишига кўра ихтиёрий миқдорда қўшимча маълумотлар гуруҳини ўз ичига олади. Мажбурий маълумотлар гуруҳи GS1 стандартида кўзда тутилган қуйидаги белгилар билан идентификация қилинади:

биринчи гуруҳдаги мажбурий маълумотлар AI = '01' қўллаш коди билан идентификация қилинади ва ўз гуруҳ ўрамининг GTIN (14 та рақам) белгисини ўз ичига олади;

иккинчи гуруҳдаги мажбурий маълумотлар AI = '21' қўллаш коди билан идентификация қилинади ва гуруҳ ўрамининг идентификация кодини (7 та белги) ўз ичига олади;

учинчи гуруҳдаги мажбурий маълумотлар AI = '93' қўллаш коди билан идентификация қилинади ва текширув кодини (8 та белги) ўз ичига олади;

в) транспорт ўрами учун маркировкалаш коди GS1-128 стандартига мос;

г) идентификация коди, текширув коди ва текширув калити идентификаторида фойдаланиш мумкин бўлган белгилар мазкур қаторда келтирилган: ABCDEFGНIJKLMNOPQRSTUVWXYZabcdefghijklmnopqrstuvwxyz0123456789 !"%&'*+-./_,:;=<>?.


44. Маркировкалаш кодини идентификация воситасига айлантириш истеъмол, гуруҳ ёки транспорт ўрамини тўпловчи тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи томонидан амалга оширилади.


45. Идентификация воситаларини тақдим этиш шакли қуйидаги вариантлар ичидан танланади:

истеъмол ўрамининг идентификация воситаси DataMatrix шаклидаги икки ўлчамли штрихли код кўринишида тасвирланади;

гуруҳ ўрамининг идентификация воситаси GS1-DataMatrix шаклидаги икки ўлчамли штрихли код кўринишида тасвирланади;

транспорт ўрамининг идентификация воситаси GS1-128 шаклидаги бир ўлчамли штрихли код кўринишида тасвирланади.


46. Штрихли код шаклидаги идентификация воситалари қуйидаги талабларга жавоб беради:

а) истеъмол ва гуруҳ ўрами учун 0,3 миллиметрдан, транспорт ўрами учун - 2 миллиметрдан кам бўлмаган ҳажмли модулдан фойдаланилади;

б) идентификация воситаларини танлаш орқали сохталаштириш эҳтимоли ўн мингтадан бир даражасидан кам бўлиши керак;

в) ММК АТ муомаладан чиқарилган маҳсулот ўрамига туширилган коднинг такрор туркумлаштирилишига йўл қўймайди;

г) хатоларни топиш ва тузатиш функцияси DataMatrix ЕСС200га тенг ёки ундан юқори бўлиши керак.


47. Сигарета ишлаб чиқарувчилар ёки импорт қилувчилар идентификация воситаларини бевосита истеъмол, гуруҳ ва транспорт ўрамига ёки қуйидаги тарзда ўрамга ёпиштириладиган этикеткага туширади:

а) истеъмол ўрамига идентификация воситаси ён тарафнинг паст қисмига туширилади;

б) гуруҳ ўрамига идентификация воситасини ён томонга тушириш тавсия этилади;

в) транспорт ўрамига идентификация воситасини олд ёки ён томонга тушириш тавсия этилади.

Ўрамга идентификация воситасини тушириш усулини ва ушбу мақсадда фойдаланиладиган асбоб-ускунани танлашда чеклов кўзда тутилмаган.


48. Истеъмол, гуруҳ ва транспорт ўрамига идентификация воситасини тушириш сифатига қўйиладиган талаблар:

а) ISO/IEC 15415 стандартига мувофиқ "С" сифат тоифаси ёки ундан юқори даражада тушириш;

б) ЕСС-200 хатоларни тузатиш усулидан фойдаланган ҳолда муҳрлаб тушириш;

в) АSCII кодлаштириш усулидан фойдаланиш;

г) истеъмол ва гуруҳ ўрами учун ҳажми 0,254 миллиметрдан кам бўлмаган модуль қўлланилади;

д) идентификация воситаларини танлаш орқали сохталаштириш эҳтимоли ўн мингтадан бир даражасидан кам бўлиши керак;

е) хатоларни топиш ва тузатиш функцияси DataMatrix ЕСС200га тенг ёки ундан юқори бўлиши керак;

ж) штрихли код Data Matrix белгилари спецификациясига мос бўлиши керак.


49. Ўқиш ускунаси ISO/IEC 15415 стандартига мувофиқ туширилган маркировкалаш кодларини, шу жумладан мазкур Вақтинча низомнинг ушбу бобида кўрсатилган параметрларни ўқиш имконини беради.



11-БОБ. ММК АТ РЕЕСТРЛАРИ, ТАЛАБНОМАЛАР

ВА МАЪЛУМОТЛАР МАЗМУНИНИ ТУЗАТИШ


50. Маҳсулот рўйхатига ўзгартиришлар киритиш учун тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар ишлаб чиқарувчиси ёки импорт қилувчиси ишлаб чиқарилаётган, импорт қилинаётган сигареталар ёки уларнинг ўрамлари ҳақида Администраторга аниқлаштирувчи маълумотлар йўллайди.


51. Тақдим қилинган аниқлаштирувчи маълумотларнинг мазкур Вақтинча низомнинг ўрнатилган талабларига жавоб беришига мувофиқ ҳолда Администратор реал вақт режимида:

маҳсулотлар рўйхатига ўзгартиришлар киритади;

аниқлаштирувчи маълумотларни олган вақтдан бошлаб тажриба лойиҳаси иштирокчисини - сигареталар ишлаб чиқарувчиси, импорт қилувчисини хабардор қилади.


52. Рўйхатдан позицияни истисно қилиш зарурати юзага келганда (масалан, ушбу позиция сигареталарга тегишли бўлмаган ҳолда), мазкур позицияни киритган тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар ишлаб чиқарувчиси, импорт қилувчиси илгари рўйхатга олинган сигареталар маҳсулотлар рўйхатидан истисно қилиниши тўғрисида Администраторга маълумот йўллайди.


53. Ушбу маълумотларнинг мазкур Вақтинча низом билан ўрнатилган талабларга мос келиши ҳолда Администратор реал вақт режимида:

Маҳсулотлар рўйхатига ўзгартиришлар киритади;

аниқлаштирувчи маълумотларни олган вақтдан бошлаб тажриба лойиҳаси иштирокчисини хабардор қилади.


54. Маркировка кодини олиш учун илгари тақдим қилинган буюртманомага ўзгартириш киритиш учун тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар ишлаб чиқарувчиси ёки уларни импорт қилувчиси Администраторга аниқлаштирувчи маълумотлар йўллайди.

Илгари тақдим қилинган буюртманомага ўзгартириш киритиш фақат тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар ишлаб чиқарувчиси ёки уларни импорт қилувчисига йўллаган буюртманомаси бўйича кодлар рўйхатини тақдим қилиш ва уларни ИВ рўйхатига киритишдан олдин рухсат этилади.


55. Мазкур маълумотларнинг ушбу Вақтинча низомнинг белгиланган талабларига жавоб беришига қараб Администратор:

олдинги буюртманомани бекор қилади;

тажриба лойиҳаси иштирокчисидан олинган, аниқлаштиришларга мос келадиган маркировка кодларини унга тақдим қилади.


56. Тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар ишлаб чиқарувчи ёки уларни импорт қилувчи томонидан амалга оширилган агрегация тўғрисидаги маълумотларни маркировка кодларидан фойдаланиш ҳаиқдаги маълумотларни аниқлаштириш учун кўзда тутилган тартибда аниқлаштирилади.


57. Сигареталарни тажриба лойиҳасининг бир иштирокчисидан - сигареталар айланиши субъектидан бошқасига топширилганда, топширилган ва олинган маҳсулот таркиби бўйича келишмовчилик юзага келганда, қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:

- сигареталарни қабул қилиб олувчи тажриба лойихаси иштирокчиси - сигареталар айланиши субъекти сигареталарни қабўл қилишни амалга оширади, Администраторга сигареталарни топшириш (қабул қилиб олиш) тўғрисида топширувчи томоннинг электрон имзоси билан имзоланган хабарнома йўллайди;

- битим томонлари бўлган тажриба лойиҳаси иштирокчилари - сигареталар айланиши субъектлари сигареталарни топшириш (қабул қилиб олиш) тўғрисида маълумотларни аниқлаштириш тўғрисида хабарномани шакллантиради, иккала томоннинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланади ва улар Администраторга маҳсулот ҳақида қуйидаги маълумотларга эга бўлган хабарнома йўллайди:

топширувчи томоннинг СТИРи;

қабул қилувчи томоннинг СТИРи;

сигареталарни топшириш (қабул қилиб олиш) ва амалда қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган идентификация воситалари таркибида бўлган маҳсулотлар кодлари ва идентификация кодлари рўйхати;

бирламчи ҳужжатлар реквизитлари.

- Администратор маълумотларни аниқлаштириш тўғрисидаги хабарномани олгандан бошлаб 4 (тўрт) соат давомида олинган хабарномалардаги барча маълумотларни кўрсатган ҳолда, сигареталарга мол-мулк ҳуқуқининг тажриба лойиҳасининг бир иштирокчисидан бошқасига ўтишини ИВ рўйхатида акс эттиради.


58. Сигареталарни тажриба лойиҳасининг бир иштирокчисидан - сигареталар айланиши субъектидан бошқасига топшириш давомида топширилган ва олинган маҳсулот таркиби бўйича келишмовчиликлар юзага келган ҳолда ва бунда қабул қилувчи топширувчи томонидан ўзгарган бирламчи ҳужжатлар келишини кутиб ўтирмасдан, сигареталарни кейинги реализациясини амалга ошириш зарурати вужудга келганда, маълумотларни аниқлаштириш учун қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:

а) сигареталарни қабул қилиб олишни амалга оширувчи тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар айланиши субъекти Администраторга топширувчи электрон имзоси билан имзоланган сигареталарни топшириш (қабул қилиб олиш) тўғрисида хабарнома, шунингдек, ўзининг электрон имзоси билан имзоланган сигареталарни узатиш давомида аниқланланган номувофиқликлар ҳақида хабарномаларни йўллайди;

сигареталарни топшириш давомида аниқланган номувофиқликлар тўғрисидаги хабарнома топширилган (қабул қилиб олинган) сигареталар тўғрисида қуйидаги маълумотларга эга:

топширувчининг СТИРи;

қабул қилувчининг СТИРи;

қабул қилиб олинган сигареталар ўрамлари (упаковкалари) учун идентификация воситаларидаги маҳсулотлар кодлари ва идентификация кодлари рўйхати;

сотиб олинган маҳсулот нархи;

қабул қилиб олиш санаси;

бирламчи ҳужжатлар реквизитлари.

б) Номувофиқликлари аниқланган сигареталарни топшириш тўғрисидаги хабарномани олган Администратор реал вақт режимида, олинган хабарномалардаги барча маълумотларни кўрсатган ҳолда, сигареталарга мол-мулк ҳуқуқининг тажриба лойиҳасининг бир иштирокчисидан - сигареталар айланишининг субъектидан бошқасига ўтишини ИВ рўйхатида акс эттиради;

в) битим томонлари бўлган тажриба лойиҳаси иштирокчилари - сигареталар айланиши субъектлари сигареталарни топшириш (қабул қилиб олиш) тўғрисида маълумотларни аниқлаштиради ва бу ҳақида хабарномани шакллантиради, кўрсатилган хабарномани иккала томон ваколатли вакиллари томонидан имзолайди ва уни Администраторга йўллайди;

г) маълумотларнинг аниқлаштирилиши тўғрисида хабарномани олиши билан Администратор реал вақт режимида олинган хабарномалардаги барча маълумотларни кўрсатган ҳолда, сигареталарга мол-мулк ҳуқуқининг тажриба лойиҳасининг бир иштирокчисидан - сигареталар айланишининг субъектидан бошқасига ўтишини ИВ рўйхатида акс эттиради.


59. Сигареталарни ишлаб чиқариш ҳақидаги хабарномада номувофиқликлар аниқланган ҳолда, тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталарни импорт қилувчи таркибида аниқланган номувофиқликлари бўлган сигареталарнинг ишлаб чиқарилиши тўғрисида имзоланган, қуйидаги маълумотларга эга бўлган хабарномани шакллантиради ва Администраторга йўллайди:

сигареталарни импорт қилувчининг СТИРи;

топширилган (қабул қилиб олинган) сигареталар ўрамлари учун идентификация воситаларида қайд қилинган маҳсулот кодлари ва идентификация кодлари рўйхати;

номувофиқликлари аниқланган маҳсулотлар учун маҳсулот кодлари ва идентификация кодлари рўйхати;

мазкур маҳсулот ишлаб чиқарилган ва сигареталарни импорт қилувчи томонидан рўйхатга олинган майдончанинг манзили;

сигареталарни импорт қилувчи томонидан рўйхатга олинган мазкур маҳсулот жойлаштирилган майдончанинг манзили;

сигареталар ишлаб чиқарилган сана;

божхона декларацияси реквизитлари.


60. Сигареталарни муомалага такрорий киритиш учун (чакана савдо бўғинида айланиш иштирокчиси бўлган тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар айланиши субъекти реализация учун сигареталарни бошқа чакана савдо бўғинида айланиш иштирокчисидан сотиб олган ҳолда) қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:

а) тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар айланишининг қабул қилиб олувчи томони сигареталарни сотиб олган вақтдан бошлаб 72 (етмиш икки) соатдан ортмаган, лекин мазкур маҳсулотга мол-мулк ҳуқуқининг қабул қилувчидан учинчи шахсларга ўтиш вақтидан кеч қолмаган муддатда Администраторга чакана савдо доирасида реализациясидан сўнг сигареталарнинг қайта тикланиши тўғрисида хабарнома йўллайди, унинг таркибида сигареталар тўғрисида қуйидаги маълумотлар қайд қилинган:

топширувчининг СТИРи;

қабул қилувчининг СТИРи;

топширилган (қабул қилиб олинган) сигареталар ўрамлари учун идентификация воситалари таркибидаги маҳсулот кодлари ва идентификация кодлари рўйхати;

сотиш (сотиб олиш) нархлари;

топшириш (қабул қилиб олиш) санаси;

сигареталарнинг сотиб олинишини тасдиқловчи онлайн назорат-касса машинаси назорат чиптасининг реквизитлари ва зарур бўлганда бошқа ҳужжат реквизитлари;

б) чакана савдода реализация қилинган сигареталарнинг айланишда қайта тикланиши тўғрисида хабарномани олгандан сўнг Администратор хабарномадаги барча маълумотларни кўрсатган ҳолда, сигареталар айланишда қайта тикланилиши ва унга мол-мулк ҳуқуқининг ўтишини 4 (тўрт) соат давомида ИВ рўйхатида акс эттиради.


61. Маркировка кодларини ҳисобдан чиқариш тўғрисида Администраторга олдин тақдим қилинган маълумотларни тузатиш ёки бекор қилиш учун қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:

а) тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар айланишининг субъекти алоқа каналлари орқали ёки ММК АТ саҳифасидан фойдаланган ҳолда, Администраторга олдин тузатиш ёки бекор қилиш тўғрисида йўлланган иштирокчилар рўйхатига киритилган маркировка кодларини ҳисобдан чиқариш маълумотларни аниқлаштирувчи маълумотларни йўллайди, унда сигареталар ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисидаги ҳабарномадаги сигареталар тўғрисда маълумотлар, шунингдек, тузатилаётган (бекор қилинаётган) хабарноманинг реквизитлари ҳамда зарур бўлганда, кўрсатилган хабарноманинг бутунлай бекор қилиниши белгиси кўрсатилган бўлади;

б) Администратор, аниқлаштирувчи маълумотларнинг мазкур Вақтинча низомда белгиланган талабларига жавоб берган ҳолда, реал вақт режимида:

маҳсулот рўйхатига ўзгартириш киритади;

аниқлаштирувчи маълумотларни олган вақтдан бошлаб иштирокчини бу тўғрида хабардор қилади.


62. Қайта сортлашни аниқлаш тўғрисида маълумотларни акс эттириш учун қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:


а) Тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар айланишининг субъекти камомад ва ёки ортиқча саналган аниқланган маркировка кодлари кўрсатилган ҳолда, сигареталар маркировкаси кодлари эгаси тўғрисида маълумотларни аниқлаштириш тўғрисида хабарномани шакллантиради ва Администраторга йўллайди, унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

тажриба лойиҳаси иштирокчисининг СТИРи;

топилган (йўқ бўлган) сигареталар ўрамлари учун идентификация воситаларида кўрсатилган маҳсулот кодлари ва идентификация кодлари рўйхати;

бирламчи ҳужжат реквизитлари;


б) Администратор аниқлаштирувчи маълумотларнинг мазкур Вақтинча низомда белгиланган талабларга жавоб берган ҳолда, реал вақт режимида:

ИВ рўйхатига ўзгартиришлар киритади;

аниқлаштирувчи маълумотларни олган вақтдан бошлаб 2 (икки) соатдан ортмаган муддат давомида иштирокчини бу тўғрида хабардор қилади;

маркировка кодлари топилганларнинг эгаси сифатида ИВ рўйхатида қайд қилинган Тажриба лойиҳаси иштирокчисини - сигареталар айланишининг субъектини маълумотлар аниқлаштирилиши тўғрисида хабардор қилади.


63. Чакана савдо доирасида маркировка кодлари олдин айланишдан чиқарилган бўлса, ИВ рўйхатига улар бўйича аниқлаштириш киритишга рухсат этилмайди.



12-БОБ. АДМИНИСТРАТОР ТОМОНИДАН

ТАЖРИБА ЛОЙИҲАСИ ИШТИРОКЧИЛАРИГА

ҚЎШИМЧА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ

МЕХАНИЗМИ


64. Тажриба лойиҳаси иштирокчиларига - сигареталар айланишининг субъектларига юклатиладиган вазифаларнинг самарали бажарилиши мақсадида Администратор тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар айланишининг субъектига унинг талабига кўра, рўйхатларда акс эттирилган улар тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилади.


65. Талабномада тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар айланишининг субъекти шаклланган ҳисобот тури ва мазкур ҳисоботни тузиш параметрларини кўрсатади.


66. Администратор тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар айланишининг субъекти тўғрисида қуйидаги маълумотларга эга бўлган ҳисоботларнинг шакллантирилишини таъминлайди:

а) истеъмолчилик, гуруҳларга тегишли ва транспортга тегишли, шу жумладан агрегатлар таркибидаги сигареталар ўрамлари рўйхати:

тажриба лойиҳаси иштирокчисининг омборхонасига олиб келинган;

тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар айланишининг субъекти томонидан тажриба лойиҳасининг бошқа иштирокчилари - сигареталар айланишининг бошқа субъектларига ўтказилган;

тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар айланишининг субъекти томонидан айланишдан чиқарилган;

тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар айланишининг субъекти омборхонасида бўлган.

б) сигареталар аниқ ўрамларининг ҳаракат қилиш тарихи.

в) тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар айланишинг субъекти тайёрлаган сигареталарни топшириш тўғрисидаги хабарномасида нотўғри маълумотлар бор ёки йўқлиги;

г) тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сигареталар айланишининг субъекти томонидан Администраторга йўллаган ҳужжатлар рўйхати ва мазмуни.



13-БОБ. ҚЎМИТАНИНГ АДМИНИСТРАТОР

БИЛАН ЎЗАРО АХБОРОТ ҲАМКОРЛИГИ


67. Тажриба лойиҳаси иштирокчиларига, шу жумладан Қўмитага ММК АТ таркибидаги маълумотларни тақдим қилиш, шунингдек, улар томонидан бундай маълумотларни олиш шахсий кабинет ҳамда электрон ҳужжатлар алмашиниши орқали амалга оширилади.

Тажриба лойиҳасининг ҳар бир иштирокчиси - сигареталар айланишининг субъекти, амалдаги қонунчилик доирасида ўз томонидан ММК АТга йўллаган бирламчи ахборотни ҳамда Администратор томонидан умумлаштирилган ва бошқа иштирокчилардан олинган маълумотларни олиши мумкин.


68. Қўмита тузилаётган шартномаларга мувофиқ Админстратордан таҳлилий ва статистик ҳисоботларни олади:

а) Администратор Қўмитага ММК АТга кириш, шахсий кабинет орқали тизимда мавжуд маълумотларни кўриб чиқиш имкониятини, шунингдек, .х1s (Microsoft Ехсе1) файл форматдаги маълумотларни юклаб олиш имкониятини таъминлаб беради;

б) Администратор маълумотлар (ахборотлар) билан алмашиш имкониятини таъминлайди. Кўрсатилган маълумотлар (ахборотлар) таркиби, тартиби, шакли (формати) ва уларни тақдим қилиш муддатлари Администратор ва Қўмита ўзаро ахборот ҳамкорлиги баёнлари билан белгиланади;

в) Администратор Қўмита йўллаган маълумотларни ММК АТга жойлаштирилишини таъминлайди.


69. Кўрсатилган маълумотлар (ахборотлар) таркиби, тартиби, шакли (формати) ва уларни тақдим қилиш муддатлари Администратор ва Қўмита ўртасидаги ўзаро ахборот ҳамкорлиги баёнлари билан белгиланади.






Вақтинча низомга

ИЛОВА



Сигареталарни маркировкалаш ва кузатиш

бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш

СХЕМАСИ

     

Субъектлар


Тадбирлар


Ижро муддати






1-босқич. Субъектни рўйхатдан ўтказиш






Тажриба лойиҳаси иштирокчиси


Зарур маълумотлар кўрсатилган аризани Администраторга алоқа каналлари орқали юборади ёки уни товарларни маркировкалаш ва кузатиб бориш ахборот тизимининг веб-сайтида (кейинги ўринларди ММК АТ деб аталади) шакллантиради.


Реал вақт режимида






Администратор


Агар ариза Вақтинча низомда белгиланган талабларга мувофиқ бўлса:

субъектни иштирокчилар реестрига киритади;

иштирокчи учун шахсий кабинет очади;

субъектга иштирокчилар реестрига киритилгани ва шахсий кабинет очилгани тўғрисида хабар беради. Хабарномада, шунингдек, иштирокчилар реестридаги тажриба лойиҳаси иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларга берилган рўйхатдан ўтиш рақамлари кўрсатилади.


Ариза олинган вақтдан бошлаб

2 (икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда






Администратор


Вақтинча низом талабларига жавоб бермайдиган маълумот юборилганда ва/ёки зарур маълумотлар тақдим этилмаган тақдирда, субъектни рўйхатдан ўтказишни рад этади.


Ариза олинган вақтдан бошлаб

2 (икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда






2-босқич. Сигареталарни қайд қилиш






Тажриба лойиҳаси иштирокчиси


Зарур маълумотлар кўрсатилган ҳолда сигареталарни қайд этиш бўйича аризани Администраторга алоқа каналлари орқали юборади ёки уни ММК АТ веб-сайтида шакллантиради.


Реал вақт режимида






Администратор


Аризада кўрсатилган маълумотлар Вақтинча низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда:

аризада келтирилган маълумотларни маҳсулот реестрига киритади;

тажриба лойиҳаси иштирокчисини сигарета маҳсулотлар реестрига киритилганлиги тўғрисида хабардор қилади.


Реал вақт режимида


3-босқич. (Маркировкалаш учун кодларни тақдим этиш)






Тажриба лойиҳаси иштирокчиси


Маҳсулотлар реестрига киритилган сигареталарни маркировкалаш учун кодларни олишга Администраторга алоқа каналлари орқали буюртманома юборади.


Реал вақт режимида






Администратор



Агар буюртмада кўрсатилган маълумотлар Вақтинча низом талабларига мувофиқ бўлса:

керакли миқдордаги маркировкалаш кодларини сериялаштиради;

тажриба лойиҳаси иштирокчиси - ишлаб чиқарувчи ёки сигареталарни импорт қилувчига ушбу кодларнинг рўйхатини тақдим этади;

тақдим этилган кодлар тўғрисидаги маълумотларни АТ реестрига киритади.


Реал вақт режимида






Тажриба лойиҳаси иштирокчиси


Администраторга рўйхатдаги кодлар олинганлиги тўғрисидаги тасдиқни юборади.


Маркировка кодлари рўйхати олинган вақтдан бошлаб реал вақт режимида





Маркировкалаш кодларини идентификация воситасига ўзгартиради.






Идентификациялаш воситаси сигарета қутиларида қўлланилишини таъминлайди.







ММК АТга маркировкалаш кодларидан фойдаланилганлиги тўғрисидаги маълумотларни юборади (маҳсулот коди, идентификация коди, маркировкалаш санаси ва вақти, қўлланилган идентификация воситалари тўғрисидаги маълумотлар).


Сигарета қутиларида идентификациялаш воситалари қўлланилгандан сўнг


4-босқич. Сигареталарни ишлаб чиқариш ва айланишини мониторинг қилиш






Тажриба лойиҳаси иштирокчиси (ишлаб чиқарувчи)


Сигареталар агрегациясини амалга оширади.


Реал вақт режимида






ММК АТ орқали автоматик режимда Администраторга маҳсулот кодлари ҳамда янги гуруҳ ва транспорт пакетларини идентификациялаш, шунингдек, маҳсулот ва қадоқлаш кодлари рўйхати, шу жумладан аввалги даражадаги қадоқлар (масалан, палетларни тузишда, унинг таркибига кирувчи қутилар рўйхати кўрсатилади) тўғрисидаги маълумотлар бўйича хабар беради.


Реал вақт режимида






а) мулкка эгалик ҳуқуқи ўтказилганлигини ёки товарларни сотиш учун берилганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжат асосида сигареталар муомаласи субъектлари - тажриба лойиҳаси иштирокчилари ўртасида сигареталарни топшириш (қабул қилиш) вақтида битим тарафлари:

сигареталарни топшириш (қабул қилиш) тўғрисида товар йўлланма варақаси шаклида билдиришнома тузади;

томонларнинг ваколатли шахслари томонидан кўрсатилган билдиришнома имзоланади;

топшириш (қабул қилиш) тўғрисида билдиришнома ва бирламчи ҳужжатнинг электрон нусхасини ММК АТга юборади, шунингдек, маълумотни электрон ҳисоб-варақ фактура маълумотлари билан интеграциялаштиради.


Сигаретага эгалик ҳуқуқи ўтгандан сўнг 72 (етмиш икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда






Тажриба лойиҳаси иштирокчиси (импорт қилувчи)


Импорт қилинаётган товарларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиради.


Реал вақт режимида






Эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилгандан кейин, Администраторга товарлар декларациясида кўрсатилган товарларни чиқариш тўғрисида қуйидаги маълумотларни тақдим этади:

божхона органи коди;

товар декларациясини рўйхатдан ўтказиш санаси;

товар декларациясини рўйхатдан ўтказиш рақами;

ТИФ ТН кодлари;

транспорт қадоқларининг маркировка коди ва товар номи;

товарнинг келиб чиқиш мамлакати коди.


Реал вақт режимида






Администратор


маълумотларни олгандан кейин уларни ММК АТ реестрида акс этилишини таъминлайди.


Реал вақт режимида


5-босқич. Сигареталарни муомаладан чиқариш






Тажриба лойиҳаси иштирокчиси


 

Улгуржи ташкилот сигареталарни онлайн - касса аппаратлари мавжуд бўлмаган чакана ташкилотларга сотаётган ҳолларда, тажриба лойиҳасининг иштирокчиси - улгуржи савдо ташкилоти сотиладиган сигарета қадоқларида қўлланилган идентификациялаш воситасини онлайн-касса аппаратлари билан бирлаштирилган техник воситалар ёрдамида сканерлайди ва танийди.


Реал вақт режимида

  

Тажриба лойиҳаси иштирокчиси


Маҳсулот коди ва идентификация коди тўғрисидаги маълумотлар онлайн-касса аппарати орқали

шакллантирилган "касса чеки" фискал ҳужжатга киритилади.


Реал вақт режимида






Фискал маълумотлар оператори


Назорат касса чекидаги сотилган ҳар бир бирлик бўйича назорат касса машинасининг рўйхатга олинган рақами, сотилган сана, сотиш нархи, маҳсулот коди ва таркибидаги идентификация коди тўғрисидаги маълумотларни ММК АТга узатади. Онлайн-касса аппарати ишламай қолиши ҳоллари бундан мустасно.


Сигарета сотилган вақтдан бошлаб

бир суткадан кеч қолмаган муддатда






Администратор


Фискал маълумотлар операторидан олинган маълумотларга мувофиқ идентификациялаш воситаси билан маркировкаланган сигареталарнинг муомаладан чиқиши тўғрисидаги маълумотларни АТ реестрида акс эттирилади.


Реал вақт режимида

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 ноябрь




















Время: 0.0190
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск