Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳсулотларни тамғалаш. Акциз белгилари /

Алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш ва кузатиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисида Вақтинча низом (ЎзР ВМ 23.11.2019 й. 944-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 ноябрдаги

944-сон қарорига

3-ИЛОВА



Алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш

ва кузатиш бўйича тажриба лойиҳасини

амалга ошириш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧА НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Вақтинча низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлган алкоголь маҳсулотларини идентификация воситалари билан маркировкалаш ва келгусида кузатиш бўйича тажриба лойиҳасини (кейинги ўринларда тажриба лойиҳаси деб аталади) амалга оширишда ҳаракатлар тартиби ва кетма-кетлигини белгилайди.


2. Қуйидагилар тажриба лойиҳасининг мақсадлари ҳисобланади:

а) маҳсулотнинг асллигини тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ва муомалада бўлишига қарши курашиш;

алкоголь маҳсулотларини олиб кириш, ишлаб чиқариш ва муомалага киритиш бўйича қонунчиликда назарда тутилмаган схемалардан фойдаланишни истисно этиш мақсадида алкоголь маҳсулотлари муомаласи субъектларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

алкоголь маҳсулотларининг ҳисобини юритиш тартиб-таомилларини стандартлаштириш ва унификациялашни таъминлаш мақсадида идентификация воситалари билан алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш ва кузатиш механизмларининг тўлиқлиги, самарадорлиги, натижадорлиги ва етарлилигини апробация қилиш;

б) алкоголь маҳсулотларини акциз маркаси билан маркировкалашдан воз кечилишини инобатга олиб, алкоголь маҳсулотларини идентификация воситалари билан маркировалаш мажбурий тизимига ўтиш мақсадга мувофиқлигини аниқлаш.


3. Мазкур Вақтинча низомда қуйидаги қисқартма сўзлар ва тушунчалардан фойдаланилади:


тажриба лойиҳаси - алкоголь маҳсулотларини идентификация воситалари билан маркировкалаш ва кузатиш бўйича тажриба лойиҳаси;


администратор - маҳсулотларини маркировкалаш ва кузатиш ахборот тизимини ишлаб чиқувчи, жорий этувчи ва унга хизмат кўрсатувчи, алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш ва кузатиш таъминланиши учун зарур барча таркибий қисмларни ўрнатувчи ва созловчи, шунингдек, фискал маълумотлар оператори вазифаларини бажарувчи масъул шахс;


ММК АТ - маҳсулотларини идентификация воситалари билан маркировкалаш ва кузатиш, мониторинг қилиш, ишлаб чиқариш ва уларнинг айланишини дастурий таъминлаш мақсадида Администратор томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотларини маркировкалаш ва кузатиш ахборот тизими;


алкоголь маҳсулотлари - озиқ-овқат хомашёси ва (ёки) спиртдан таркиб топган озиқ-овқат маҳсулотларидан тайёрланган, этил спиртидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган, этил спиртининг миқдори бир ярим фоиздан кўп бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ дори воситалари сифатида рўйхатдан ўтган тиббиётга мўлжалланган спиртдан таркиб топган маҳсулотлари бундан мустасно;


алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси - лицензияда кўрсатилган манзилда ҳажмлари чекланмаган ҳолда омборхоналардан алкоголь маҳсулотларини бериш;


алкоголь маҳсулотларининг чакана савдоси - тижорат зали билан жиҳозланган стационар хоналарда ва фискал хотирали онлайн назорат-касса машинаси билан жиҳозланган ресторанлар, барлар ва кафелар ҳудудида амалга ошириладиган кейинчалик истеъмол қилиш ёки нотижорат мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган алкоголь маҳсулотларини сотиш;


алкоголь маҳсулотларининг муомаласи - Ўзбекистон Республикаси ҳудудига маҳсулотларини олиб кириш, сақлаш, ташиш, олиш ва топшириш, шу жумладан уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш ва реализация қилиш (сотиш);


алкоголь маҳсулотларини муомаладан чиқариш - белгиланган алкоголь маҳсулотларини якуний истеъмолчига (юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, жисмоний шахсларга) сотиш, маркаланган алкоголь маҳсулотларини йўқ қилиш (бузиш, йўқотиш), Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги маркаланган алкоголь маҳсулотларини сотиш (экспорт қилиш);


маҳсулот муомаласи иштирокчилари - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва муомаласи билан шуғулланувчи юридик шахслар;


алкоголь маҳсулотлари муомаласини мониторинг қилиш - мазкур Вақтинча низомга мувофиқ ММК АТда алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчилари томонидан рўйхатга олинган маълумотлар асосида алкоголь маҳсулотлари муомаласи ва ишлаб чиқаришни таҳлил қилиш;


алкоголь маҳсулотлари рўйхати - ТИФ ТН: 2203000100, 2204 - 2208 кодлари бўйича маркировкалаш лозим бўлган алкоголь маҳсулоти;


Маҳсулот коди - маҳсулот ҳамда маҳсулот гуруҳларига улар алкоголь маҳсулот ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқариладиган алкоголь маҳсулотларининг турини аниқлайдиган ахборот ресурсида маҳсулотлари муомаласи иштирокчилари томонидан тавсифланганда бериладиган GS1 ассоциацияси маҳсулот номенклатураси бўйича логистика бирликлари ҳисоби коди;


идентификация коди - маҳсулот нусхасининг ноёб рақамини ўз ичига олган белгилар кетма-кетлиги;


текширув коди - тақлид ҳимояси воситаларидан фойдаланган ҳолда маҳсулот коди ва идентификация коди маълумотлари асосида шаклланадиган рамзий кетма-кетлик. Тасдиқлаш коди криптографик алгоритмлар асосида тузилади ва криптографик калит идентификаторини ўз ичига олади;


маркировкалаш коди - истеъмол, гуруҳ ва транспорт ўрамини идентификация қилиш учун ишлатиладиган маҳсулот коди, идентификация коди ва текширув коди жамланмаси;


идентификация воситаси - штрихли код сифатида тақдим этилган машина ўқиладиган шаклда ёки радио частотали тамғада ёзилган ёки автоматик идентификация қилишнинг бошқа воситаси (технологияси) ёрдамида тақдим этилган ноёб белгилар кетма-кетлиги;


туркумлаштириш - истеъмол маҳсулотлари ва/ёки гуруҳ ва/ёки транспорт қадоқларини маркировкалаш кодларини генерация қилиш жараёни;


истеъмол идишларини белгилаш - мазкур Вақтинча низомга мувофиқ ҳолда истеъмол идиши, гуруҳ ва транспорт қадоғига ИФни қўйиш, ва алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва муомаласининг барча босқичларида улар ҳақида ишончли маълумотларни ММК АТга тақдим этиш;


алкоголь маҳсулотларининг истеъмол идиши - якуний истеъмолчига сотиш учун мўлжалланган тайёр маҳсулотни тўлдириш учун мўлжалланган идиш;


алкоголь маҳсулотларининг гуруҳ қадоғи - бир нечта истеъмолчи идишларини бирлаштирган қадоғи. Гуруҳ қадоғи якуний истеъмолчига сотиш учун рухсат этилади;


алкоголь маҳсулотларининг транспорт қадоғи - алкоголь маҳсулотларини кўчиришда зарар етказишдан ҳимоя қилиш мақсадида сақлаш ва ташиш учун ишлатиладиган ва мустақил логистика бирлигини шакллантирадиган гуруҳ қадоғига қўшилган алкоголь маҳсулотларини бирлаштирадиган қадоғи;


агрегирлаш - алкоголь маҳсулотларининг маҳсулот ўтказувчанлик занжири бўйлаб ҳаракатланишни очиш заруратисиз кузатиб боришни таъминлаш мақсадида тегишли идентификация қилиш воситасини қўллаш орқали маҳсулот коди ўзаро боғлиқлиги ҳақида ахборотни сақлаган ҳолда алкоголь маҳсулотларининг истеъмол қадоқларини транспорт маҳсулотига бирлаштириш.

Агрегирлаш ҳар қандай жойлаштириш даражасига эга бўлиш имкониятини ўз ичига олади:

биринчи даражали агрегирлаш - истеъмол қадоқларини транспорт қадоғига масалан, қутига бирлаштириш;

иккинчи даражали агрегирлаш - транспорт қадоқларини юқори даражада турувчи бошқа транспорт қадоғига, масалан, паллет ёки контейнерга бирлаштириш;


АSCII (American standard code for information interchange) - босма ва босма бўлмаган белгилар рақамли кодларга мос келадиган маълумотни кодлаш усули;


DataMatrix - тўртбурчак ёки квадрат гуруҳга жойлаштирилган квадрат шаклида қўлланиладиган қора ва оқ элементлари ёки бир неча хил ёриқлик даражаларидаги элементларни ўзида намоён этган икки ўлчовли матрицали штрихли код. Матн ёки бошқа турдаги маълумотларни кодлаш учун мўлжалланган;


DataMatrix ЕСС200 - DataMatrix версияси хатоларни олдини олиш ва бузилган маълумотларни тиклаш технологиясидан фойдаланади. ЕCC200 код 30% гача бузилишига эга бўлган ҳолда кодланган маълумотларнинг бутун кетма-кетлигини тиклаш имконини беради. Икки ўлчовли штрих кодининг ушбу версияси 10 миллион сканер қилинган белгилар учун 1 дан камроқ хато тезлигига эга;


GS1 - ҳисоб юритишни стандартлаштириш ва логистика бирликларини штрихли кодлаш бўйича халқаро ташкилот;


GS1-DataMatrix - DataMatrix икки ўлчовли матрицали штрих кодини амалга оширишга мўлжалланган стандартлаштирилган GS1;


GS1-128 - корхоналар ўртасида юк ҳақида маълумот бериш учун мўлжалланган GS1 стандартлаштириш бўйича глобал ташкилотнинг штрих коди формати.


AI = '**' - GS1 стандартида назарда тутилган қўллаш идентификатор атрибути;


GTIN - (Global Trade Item Number) маҳсулот бирлигининг глобал идентификация рақами. GS1 томонидан ишлаб чиқилган ва қўллаб-қувватланадиган, GS1 стандартлари билан белгиланган қоидаларга мувофиқ GS1 миллий ташкилоти томонидан маҳсулотлари ва/ёки маҳсулотлари гуруҳига қўлланадиган, халқаро иқтисодий маконда аниқ идентификация қилиш учун маҳсулот ва/ёки маҳсулотлари гуруҳига машина томонидан ўқила оладиган штрихли код шаклида киритиладиган логистик бирликларнинг ҳисобини юритадиган халқаро код.


СТИР - солиқ тўловчининг идентификация рақами;


ТИФ ТН кодлари - ташқи иқтисодий фаолият маҳсулот номенклатураси кодлари;


ИФУК - иқтисодий фаолият турларининг умумий классификатори;


Фискал маълумотлар оператори - савдо операцияларида ва/ёки хизмат кўрсатишда онлайн назорат-касса машиналари ёрдамида амалга оширилган солиқ органларига пул ҳисоб-китоблари тўғрисида маълумотлар солиқ органларига тезкор етказилишини таъминловчи юридик шахс;


ИВ реестри - идентификация воситалари реестри;

онлайн назорат-касса машиналари - фискал модулга боғланиш имкониятига эга бўлган, фискал ҳужжатларни ҳосил қилувчи, фискал ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига реал вақт режимида узатишни таъминловчи ва қоғозда чоп этувчи электрон ҳисоблаш машиналари, бошқа қурилмалар ва уларнинг комплекслари.


шахсий кабинет - тажриба лойиҳаси иштирокчисига тақдим этиладиган ММК АТмахсус ахборот хизмати;


электрон ҳужжат (ЭҲ) - ахборот электрон рақамли шаклда тақдим этилган ва электрон рақамли имзо орқали тасдиқланган ҳужжат;


электрон рақамли имзо (ЭРИ) - электрон рақамли имзо воситалари томонидан яратилган ва электрон ҳужжатнинг ишончлилигини, унинг тааъллуқлиги ва ўзгармаслигини тасдиқловчи электрон рақамли белгилар тўплами;


маҳсулот ҳисобварағи - маҳсулотлари муомаласини назорат қилиш учун мўлжалланган ва маҳсулотларини сотиш ва қабул қилиш, шунингдек, мол-мулкка эгалик ҳуқуқини бериш бўйича операцияларни амалга ошириш учун зарур бўлган жўнатувчидан қабул қлувчига борадиган барча йўллардаги маҳсулотларини кузатиб борувчи ҳужжат;


электрон маҳсулот ҳисобварағи - электрон ҳужжат шаклида тақдим этиладиган ҳисобварағи;


аппарат-дастурий мажмуаси - муайян турдаги вазифаларни ечиш учун биргаликда ишлатиладиган дастурий таъминот ва техник воситалар тўплами.


4. Қўйидагилар тажриба лойиҳаси иштирокчилари ҳисобланади:

а) Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита деб аталади);

б) алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчилари:

ишлаб чиқарувчилар;

импорт қилувчилар;

улгуржи савдо ташкилотлари;

чакана савдо ташкилотлари.

в) "CRPT TURON" МЧЖ - ММК АТ ишлаб чиқувчи ва администратори.

г) фискал маълумотларнинг оператори.

Бунда тажриба лойиҳасини амалга ошириш жараёнида ушбу рўйхатга аниқлик киритилиши мумкин.


5. Алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчилари тажриба лойиҳасида ихтиёрий равишда иштирок этадилар.

Тажриба лойиҳасида иштирок этиш учун алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчилари ММК АТга ариза топширадилар. Иштирок этиш учун ариза қабул қилиш тажриба лойиҳасини амалга ошириш бошланиши билан чегараланмайди.


6. Алкоголь маҳсулотларини идентификация воситалари билан маркировкалаш ва келгусида кузатиш, ушбу Вақтинча низомнинг иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. АЛКОГОЛЬ МАҲСУЛОТЛАРИ

МУОМАЛАСИ ИШТИРОКЧИЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


7. Тажриба лойиҳасида иштирок этиш учун алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчилари қуйидаги шартларни таъминлайдилар:


а) алкоголь маҳсулотлари шлаб чиқарувчиси ва импорт қилувчи:

электрон рақамли имзо мавжудлиги;

алоқа каналлари бўйича ММК АТга уланган, маркировка кодини олиш борасида Администратор билан автоматик равишда ўзаро уланиш имконини берадиган аппарат-дастурий мажмуаси бор бўлиши. Аппарат-дастурий мажмуаси барча иштирокчиларга Администратор томонида тажриба лойиҳаси амалга ошириладиган даврга эвазсиз берилади (шартнома асосида масъул сақлаш учун берилади);

тарафлар маҳсулот ишлаб чиқариш бўйич асбоб-ускунага, шунингдек, маркировкалаш, сервер, телекоммуникация ва бошқа асбоб-ускуналарга қасддан зарар етказганлик учун жавобгар бўладилар;

электрон ҳужжат яратиш ва уларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш, шунингдек, ММК АТ билан ўзаро ҳамкорлик қилиш учун зарур ҳужжатларни қабул қилиш (шу жумладан, маркировкалаш кодларини, маркировкалаш кодларидан фойдаланиш тўғрисида маълумотлар, маҳсулот юк хати) сўраш имкониятига эга компьютер тизими бор бўлиши;

идентификация воситалари билан маркировкалаш учун зарур маркировкалаш, сервер, телекоммуникация ва бошқа асбоб-ускуна бор бўлиши ва у келгусида ахборот тизимига уланиши;


б) алкоголь маҳсулотлари улгуржи ва чакана савдосини ташкил этиш:

электрон рақамли имзо мавжудлиги;

электрон ҳужжатларни шакллантириш ва уларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш, шунингдек, ММК АТбилан зарур ҳужжатларни қабул қилиш, шу жумладан шахсий кабинет орқали ишлаганда зарур ҳужжатларни қабул қилиш имкониятига эга компьютер тизими бор бўлиши;

онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал касса билан уланган, ахборот тизимига уланган идентификация воситаларини сканерлайдиган ва аниқлайдиган воситалар бор бўлиши.



3-БОБ. ТАЖРИБА ЛОЙИҲАСИ ИШТИРОКЧИСИ

МАЪЛУМОТЛАРИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ,

ЎЗГАРТИРИШ ВА АНИҚЛАШТИРИШ,

ШУНИНГДЕК, ТАЖРИБА ЛОЙИҲАСИДАН

ЧИҚАРИБ ТАШЛАШ


8. Иштирокчилар реестрига киритиш учун алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчиси Администраторга қуйидаги аризаларни алоқа каналлари орқали юборади ёки уни ММК АТда фаолият турига қараб шакллантиради:


а) тажриба лойиҳаси иштирокчиси - қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган алкоголь маҳуслотларни ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи:

тажриба лойиҳасида қатнашган иштирокчининг номи;

тажриба лойиҳаси иштирокчисининг СТИРи;

алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сақлаш бўйича тегишли фаолият олиб бориладиган ишлаб чиқариш майдонларининг, шунингдек, омборхоналарнинг манзиллари;

электрон почта манзили.


б) тажриба лойиҳаси иштирокчиси - қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган алкоголь маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шугулланувчи ташкилотлари:

тажриба лойиҳасида қатнашган иштирокчининг номи;

тажриба лойиҳаси иштирокчисининг СТИРи;

алкоголь маҳсулотларини сақлаш ва сотиш бўйича тегишли фаолият олиб бориладиган савдо жойлари ва омборхоналарнинг манзиллари;

электрон почта манзили.

тегишли савдо майдончаларида ўрнатилган онлайн назорат-касса машиналарининг ёки виртуал кассаларнинг рўйхатдан ўтиш рақамлари;

Ушбу аризаларда алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчилари қўшимча равишда бошқа маълумотларни кўрсатиш ҳуқуқига эга.


9. Ариза мазкур Вақтинча низомнинг 7-бандига мувофиқ ҳолларда, администратор аризани реал вақт режимида олган пайтдан бошлаб:

алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчисини иштирокчилар реестрига қўшади;

иштирокчи учун шахсий кабинетни очади;

алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчини иштирокчилар реестрига киритилганлиги ва шахсий кабинетни очганлиги ҳақида хабардор қилади.

Хабарномада тажриба лойиҳаси иштирокчиси - иштирокчилар реестрида алкоголь маҳсулотлари муомаласининг иштирокчиси ҳақида маълумотга берилган рўйхатга олиш рақамлари кўрсатилади.


10. Тажриба лойиҳаси иштирокчиси шахсий кабинетда иштирокчилар реестрида унинг номидан электрон ҳужжатларни имзолаш ва (ёки) уларни ММК АТга юбориш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахслар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, ушбу шахслар номига расмийлаштирилган электрон рақамли имзо сертификатларини шакллантиради ва руйхатдан ўтказади.


11. Алкоголь маҳсулотлари муомаласи субъектини тажриба лойиҳаси иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун ушбу бобда белгиланган талабларга жавоб бермайдиган маълумотлар ва (ёки) зарур маълумотларни тақдим этмаслик асос бўлади.

Алкоголь маҳсулотлари муомаласи субъекти юқори турувчи органга ёки судга рўйхатдан ўтишни рад этиш тўғрисидаги қарорлар устидан шикоят қилишга ҳақлидир.


12. Иштирокчилар реестрида маълумотларни ўзгартириш иштирокчига алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчисини рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган мазкур Вақтинча Низомга мувофиқ ҳолда амалга оширилади.


13. Администратор бундай ариза топширилгандан сўнг 24 (йигирма тўрт) соат ичида шахсий кабинет орқали тақдим этилган аризага кўра, алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчини иштирокчилар реестридан чиқариб ташлайди.



4-БОБ. АЛКОГОЛЬ МАҲСУЛОТЛАРИ

ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАРНИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


14. Алкоголь маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни маҳсулотлари реестрига киритиш учун алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи Администраторга алоқа каналлари орқали қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган алкоголь маҳсулотларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида аризани юборади ёки ММК АТда шакллантиради:

алкоголь маҳсулотлари номи;

маҳсулотнинг кодлари, GS1 - 128 штрих коди, шунингдек, истеъмол идиш турига мувофиқ бўлган маҳсулот кодлари;

алкоголь маҳсулотларининг истеъмол идиш тури.


15. Аризада кўрсатилган маълумотлар мазкур Вақтинча Низомнинг 14-бандида белгиланган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда, Администратор аризани реал вақт режимида олган пайтдан бошлаб:

аризада кўрсатилган маълумотларни маҳсулотлари реестрига қўшади;

алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчисини ёки импорт қилувчини маҳсулотлари реестрига киритиш ҳақида хабардор қилади.


16. Хабарномада маҳсулотлари реестрида рўйхатга олинган алкоголь маҳсулотларига қўйилган рўйхатга олиш рақамлари кўрсатилади.


17. Маҳсулотлари реестрида алкоголь маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни ўзгартириш ва ушбу маълумотларни рўйхатга олишдан чиқариб ташлаш алкоголь маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни маҳсулотлари реестрига киритиш билан бир хил кетма-кетликда амалга оширилади.



5-БОБ. АЛКОГОЛЬ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

МАРКИРОВКАЛАШ ҚОИДАЛАРИ


18. Алкоголь маҳсулотлари муомаласининг иштирокчилари мустақил равишда алкоголь маҳсулотларини маркировкалашни амалга оширадилар ва ММК АТга мазкур Вақтинча Низомга мувофиқ маълумотларни тақдим этадилар.

Тажриба лойиҳасини амалга ошириш даврида алкоголь маҳсулотларини идентификациялаш воситалари билан маркировкалаш ва уларнинг кейинги кузатилиши бўйича техник ва дастурий жиҳатлари билан боғлиқ харажатлар администратор ҳисобидан қопланади.


19. Алкоголь ичимликларини маркировкалашни қуйидагича амалга оширилади:

а) ишлаб чиқарувчи бевосита ишлаб чиқариш линиясида истеъмол идишига (масалан, шиша) ёпиштирилган олди ёрлиқ ёки орқа ёрлиқ дизайни учун махсус ажратилган (14х14 миллиметрдан кам бўлмаган) майдонга техник қурилма ёрдамида идентификация қилиш воситасини қайд этади;

б) импорт қилувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудига алкоголь маҳсулотларини олиб киришда маркировкалашни қуйидаги усуллар билан амалга ошириши мумкин:

- ишлаб чиқарувчи билан келишилган ҳолда - бевосита ишлаб чиқариш линиясида истеъмолчи идишига ёпиштирилган олди ёрлиқ ёки орқа ёрлиқ дизайни учун махсус ажратилган (14х14 миллиметрдан кам бўлмаган) майдонга техник қурилма ёрдамида DataMatrix кодини қўйиш йўли билан;

- ишлаб чиқарувчи билан келишилган ҳолда истеъмол идишига DataMatrix коди билан стикерни ёпиштириш йўли билан;

- маҳсулотни божхона амали остига жойлаштиргунга қадар божхона омборида уларда DataMatrix кодли ҳолда мустақил ишлаб чиқилган стикерларни ёпиштиради.


20. Идентификация қилиш воситаси маҳсулотларини йиғишни соддалаштириш қулайлиги учун ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчининг хоҳишига кўра, юз ёки ён қисмига гуруҳ ва транспорт қадоғига қўйилади.


21. Идентификация қилиш воситасини қадоғига ва ушбу мақсадлар учун ишлатиладиган ускуналарга қўйиш усулини танлашда чекловлар назарда тутилмайди.



6-БОБ. АЛКОГОЛЬ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

МАРКИРОВКАЛАШ УЧУН КОДЛАРНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ


22. Идентификация қилиш воситалари Администратордан қуйидаги йўллар билан олиниши мумкин:

кейинчалик идентификация қилиш воситасига айлантириладиган ва алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчилари томонидан мустақил равишда қўйиладиган маркировкалаш кодини олиш орқали;

босма шаклда (идентификация қилиш воситасидан иборат бўлган ва кейинчалик маҳсулотга қўйиш учун мўлжалланган ёрлиқ тайёрлаш хизматини олиш учун муомала иштирокчисига мурожаат қилганда).


23. Алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш учун кодлар ишлаб чиқарувчи ёки алкоголь маҳсулотларини импорт қилувчи томонидан алоқа каналлари орқали Администраторга маҳсулотлари реестрига киритилган алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш учун кодларни олиш учун қуйидаги мазмундаги аризани юбориш ёки ММК АТда шакллантириш йўли билан олади:

Маҳсулотлари реестрига киритилганда алкоголь маҳсулотларига берилган маҳсулот кодлари;

талаб қилинган маркировкалаш кодларнинг сони;

қадоқ тури: истеъмол, гуруҳ, транспорт идиши;

ишлаб чиқариш санаси, вақти ва жойи ҳақида қўшимча маълумот (агар мавжуд бўлса).


24. Аризада кўрсатилган маълумотлар мазкур Вақтинча Низомда белгиланган талабларга мувофиқ бўлган ҳолда аризани реал вақт режимида олган пайтдан эътиборан:

керакли миқдордаги маркировкалаш кодларини туркумлаштиради;

тажриба лойиҳаси иштирокчига - алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ёки мпорт қилувчига ушбу кодларнинг рўйхатини тақдим этади;

идентификация қилиш воситалар реестрига берилган маркировкалаш кодлар ҳақида маълумотни ўз ичига олади.

Мазкур банд биринчи қисмининг амал қилиши акциз солиғи тўланганидан ва белгиланган намунадаги акциз маркалари сотиб олинганидан кейин алкоголь маҳсулотларини импорт қилувчиларга амал қилади.


25. Тажриба лойиҳаси иштирокчиси - алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи реал вақт режимида:

а) маркировкалаш кодлари рўйхатини олган пайтдан бошлаб Администраторга рўйхатдаги маркировкалаш кодларни олиш тўғрисидаги тасдиқни юборади;

б) маркировкалаш кодларини олган пайтдан бошлаб алкоголь маҳсулотлари истеъмол идишига идентификация қилиш воситаларини қўйишни таъминлайди;

в) алкоголь маҳсулотлари истеъмол идишига идентификация қилиш воситалари қўйилгандан сўнг, маркировкалаш кодларидан фойдаланиш тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни ММК АТга (идентификация қилиш воситаларини фаоллаштириш мақсадида) юборади:

маҳсулот коди;

идентификация коди;

маркировкалаш санаси ва вақти;

қўйилган идентификация қилиш воситалари ҳақида маълумот.


26. Тажриба лойиҳаси иштирокчиси - алкоголь маҳсулотларини импорт қилувчи давлатлардан маҳсулотларини импорт қилишда:

маркировкалаш кодлари олинган кундан бошлаб 30 (ўттиз) иш кунидан ошмайдиган муддатда ММК АТга ёрлиқ кодларидан фойдаланиш ҳақида қуйидаги маълумотларни (идентификация қилиш воситаларини фаоллаштириш мақсадида) юборади:

маркировкалаш коди;

маркировкалаш санаси ва вақти;

қўйилган идентификация қилиш воситалар ва/ёки тизимда тегишли билдиришномани жойлаштириш орқали сабабни кўрсатган ҳолда идентификация қилиш воситасини ишлаб чиқа олмаслиги ҳақида маълумот.


27. Администратор тажриба лойиҳаси иштирокчиси - алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчидан мазкур Вақтинча низомнинг 18-бандида назарда тутилган маълумотлар олингандан кейин реал вақт режимида идентификация қилиш воситалари реестрида тегишли маркировкалаш кодлари ва идентификация қилиш воситаларининг макомини акс эттиришни, шунингдек, ушбу маълумотларнинг тажриба лойиҳаси иштирокчилари ундан фойдалана олишлигини таъминлайди.



7-БОБ. АЛКОГОЛЬ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

АГРЕГИРЛАШ, УЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

МОНИТОРИНГИ ВА ТАЖРИБА ЛОЙИҲАСИ

ДОИРАСИДАГИ МУОМАЛАСИ


28. Алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчиси экспорт қилувчи мамлакат ҳудудида ҳам, маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилгандан кейин ҳам алкоголь маҳсулотларини агрегирлаши мумкин (масалан, ўз омборида), унинг якунида Администраторни хабардор қилади, шу билан идентификация қилиш воситасини, шу жумладан гуруҳ идентификация қилиш воситаларини фаоллаштиради.


29. Тажриба лойиҳаси иштирокчиси - ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи алкоголь маҳсулотларини йиғади, унинг якунида 72 (етмиш икки) соат ичида ММК АТорқали автоматик равишда Администраторни қуйидаги маълумотларни тақдим этган ҳолда хабардор қилади:

алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчилари реестрида иштирокчининг рўйхатга олиш рақами;

транспорт қадоғининг маркировкалаш кодлари рўйхати;

алкоголь маҳсулотлари бўйича йиғилган маркировкалаш кодлари рўйхати;

агрегирлаш санаси.


30. Транспорт қадоғини қайта шакллантириш (қайта агрегирлаш) операциясини амалга оширувчи алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчилари ММК АТга қуйидаги маълумотларни тақдим этадилар:

транспорт қадоғини қайта шакллантириш (қайта агрегирлаш)ни амалга оширган алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчилари реестрида иштирокчининг рўйхатга олиш рақами;

қайта шакллантириш лозим бўлган транспорт қадоқларининг маркировкалаш кодлари рўйхати. Бунда Тизимда қайта шаклланган транспорт қадоғининг маҳсулот коди йўқ қилинади, лекин унда мавжуд бўлган маҳсулотларининг маркировкалаш кодлари муомалада қолади.


31. Маҳсулотни транспорт қадоғи доирасида олиб ташлаш, олиб қўйиш операцияларини амалга оширувчи маҳсулот муомаласи иштирокчилари ММК АТга қуйидаги маълумотларни етказиб беради:

алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчилари реестрида муомала иштирокчини рўйхатга олиш рақами;

трансформация қилиниши лозим бўлган маҳсулотлари, транспорт қадоқларининг маркировкалаш кодлари рўйхати;

трансформация операцияси тури (олиб қўйиш, олиб ташлаш).


32. Истеъмол идишини бошқа транспорт қадоғига олиб қўйиш ҳолларида, олиб қўйиладиган маҳсулотнинг тегишли маркировкалаш кодлари рўйхати, шунингдек, олиб қўйилган транспорт қадоғининг маҳсулот коди кўрсатилади.


33. Администратор реал вақт режимида маълумотни олгандан сўнг уларни идентификация қилиш воситалари реестрида акс эттирилишини таъминлайди.


34. Тажриба лойиҳасида иштирок этган алкоголь маҳсулотларининг муомаласига ва муомаласига киритилишини мониторинг қилиш Қўмита томонидан ММК АТ орқали амалга оширилади.


35. Алкоголь маҳсулотлари муомаласига киритиш ҳаракатини мониторинг қилиш мақсадида:

а) мулкчилик ҳуқуқининг ўтишини ёки маҳсулотни сотиш учун беришни тасдиқловчи асосий ҳужжат мазмуни асосида алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчилари ўртасида алкоголь маҳсулотларини бериш (қабул қилиш) да битим томонлари:

алкоголь маҳсулотларини бериш (қабул қилиш) тўғрисидаги маҳсулот ҳисобварағи шаклида хабарномани ҳосил қилади;

ҳар икки томоннинг ваколатли вакиллари ҳам ушбу хабарни имзолайди;

ММК АТга бирламчи ҳужжатни бериш (қабул қилиш) ҳақида хабарномани ва электрон нусхасини юборади, шунингдек, электрон ҳисоб-варақ фактура маълумотларини бирлаштиради;

б) бунда реал вақт режимида бериш (қабул қилиш) ҳақида ҳабарнома ҳабарномада акс эттирилган алкоголь маҳсулотларига бўлган мулк ҳуқуқи алкоголь маҳсулотлари муомаласининг бир иштирокчидан бошқасига ўтган пайтдан эътиборан, лекин ушбу маҳсулотга эгалик ҳуқуқини олувчидан учинчи шахсларга бериш пайтидан кечиктирмаган ҳолда юборилади;

в) Администратор реал вақт режимида бериш (қабул қилиш) тўғрисидаги хабарнома олинганида идентификация қилиш воситалари реестрида хабарномадаги барча маълумотларни кўрсатган ҳолда, алкоголь маҳсулотига бўлган мулк ҳуқуқини бир муомала иштирокчидан бошқасига ўтиш ҳолатини акс эттиради.



8-БОБ. АЛКОГОЛЬ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

МУОМАЛАСИГА КИРИТИШ, УНИНГ

МУОМАЛАСИДАН ЧИҚИБ КЕТИШИ

ВА ЖАРАЁННИ КУЗАТИШ


36. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган алкоголь маҳсулотлари уни муомалага киритиш қуйидагича амалга оширилади:

а) тажриба лойиҳаси иштирокчиси - алкоголь маҳсулотлари импорт қилувчи:

импорт қилинадиган маҳсулотни ички истеъмол учун божхона амалиёти остига қўяди;

маҳсулотлари декларацияси чиқарилгандан сўнг Администраторга маҳсулотлари кўрсатилган маркировкалаш кодлари ва маҳсулотлари декларацияси рақами ҳақида маълумот беради;

маҳсулотлари декларацияси чиқарилгандан сўнг 14 (ўн тўрт) кун ичида Администраторга муомалага киритиш лозим бўлган маркировкалаш кодлари (олиб кирилган маҳсулотларини ҳақиқий рўйхатга олингандан кейин) ва/ёки тегишли хабарномани Тизимда жойлаштириш орқали сабабини кўрсатган ҳолда идентификация қилиш воситаларини муомалага киритиш имконияти йўқлиги ҳақида маълумотни беради;

б) Администратор мазкур банднинг "а" кичик бандида назарда тутилган маълумотлар келиб тушгандан кейин реал вақт режимида идентификация қилиш воситалари реестрида ушбу маҳсулотни муомалага киритиш ҳолатини акс эттиради.


37. Тажриба лойиҳасида иштирок этган алкоголь маҳсулотлари муомаласини мониторинг қилиш Қўмита томонидан Администратор берадиган маълумотлар асосида амалга оширилади.


38. Алкоголь маҳсулотларини муомаладан чиқаришни мониторинг қилиш мақсадида:

а) улгуржи савдо ташкилоти онлайн назорат-касса машиналарига эга бўлмаган чакана савдо ташкилотларига алкоголь маҳсулотларини сотаётган ҳолларда, тажриба лойиҳаси иштирокчиси - сотилаётган алкоголь маҳсулотлари қадоқларига улгуржи савдо ташкилоти онлайн назорат-касса машиналари билан боғланган техник воситалар ёрдамида қўйилган идентификация қилиш воситасини сканер қилади ва танийди.

Чакана савдони амалга оширган ҳолда алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчиси алкоголь маҳсулотлари қадоғи (истеъмол ёки гуруҳ қадоғи)га қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган онлайн назорат-касса машиналари билан боғланган техник воситалар ёрдамида қўйилган идентификация қилиш воситасини сканер қилади ва танийди.

Маҳсулот коди ва идентификация коди ҳақидаги маълумотлар онлайн назорат-касса машинаси томонидан шаклланадиган фискал ҳужжатга киритилади;

б) алкоголь маҳсулотлари сотилган вақтдан бошлаб фискал маълумотлар оператори - реал вақт режимида сотилган ҳар бир бирлик бўйича назорат-касса машинасида рўйхатга олиш рақами, сотилган сана, сотиш нархи, маҳсулот коди ва идентификация коди тўғрисидаги маълумотларни ММК АТга узатади. Техник жиҳатдан имконият бўлмаган тақдирда, маълумотлар 24 (йигирма тўрт) соат ичида етказилиши лозим;

в) Администратор реал вақт режимида идентификация қилиш воситалар реестрида оператордан олинган фискал маълумотларга мувофиқ идентификация қилиш воситаси билан маркаланган белгиланган алкоголь маҳсулотларининг муомаласидан чиқиб кетиши тўғрисидаги маълумотларни акс эттиради.


39. Алкоголь маҳсулотлари чакана нархда сотилиши (ҳисобдан чиқарилиши)дан фарқли улароқ бошқа асослар бўйича муомаласидан чиққан ҳолларда, мазкур маҳсулотни ҳисобдан чиқарувчи алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчиси ММК АТга қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган алкоголь маҳсулотларининг муомаладан чиқиб кетиши тўғрисида хабарномани тақдим этади:

алкоголь маҳсулотларининг муомаласидан чиқаётган маҳсулот кодлари ва идентификация қилиш кодлари;

алкоголь маҳсулотларининг муомаласидан чиқиб кетиш расмийлаштирилган ҳужжатнинг номи, санаси ва рақами;

алкоголь маҳсулотларини муомаладан чиқиб кетиш амалга ошириладиган майдоннинг манзили;

алкоголь маҳсулотларининг муомаласидан чиқиб кетишининг сабаби.


40. Муомалага киритилган алкоголь маҳсулотлари мониторинги истеъмолчи томонидан қуйидагилар ёрдамида амалга оширилади:

истеъмолчи қадоғига қўйилган идентификация қилиш воситаларини сканер қилиш йўли билан истеъмолчиларнинг техник қурилмаларига (мобил қурилмаларига) ўрнатилган мобил иловалар орқали;

мобил иловалар орқали, у Администратор томонидан ишлаб чиқилади ва тақдим этилади.


41. Администратор алкоголь маҳсулотлари истеъмолчисига ишлаб чиқариш жойи ва ҳозирги вақтда алкоголь маҳсулотларини қадоқлаш ҳолати, унинг мақоми ҳақида маълумот беради.


42. Истеъмолчи томонидан харид қилинган алкоголь маҳсулотларининг Администратордан олинган маҳсулот ҳақидаги ҳақиқий маълумотларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда, истеъмолчи мобил илова орқали ММК АТга хабарнома юборади.



9-БОБ. ТАЖРИБА ЛОЙИҲАСИ ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ

ЎЗАРО АХБОРОТ ҲАМКОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ


43. Тажриба лойиҳасини амалга ошириш ва ахборот ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш доирасида Администратор қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

иштирокчилар реестрини юритиш;

маҳсулотлари реестрини юритиш;

идентификация қилиш воситалар реестрини юритиш;

тажриба лойиҳаси иштирокчиларига уларнинг ваколатлари доирасида реестрлардаги маълумотлар тақдим этиш;

алкоголь маҳсулотлари истеъмолчиларига алкоголь маҳсулотлари ва уларнинг мақомини идентификация қилиш воситасининг мазмуни ҳақида ахборот беради.


44. Тажриба лойиҳаси иштирокчиларининг Администратор билан ўзаро ҳамкорлиги электрон рақамли имзо билан имзоланган электрон ҳужжатларни алмашиш орқали амалга оширилади.


45. Электрон ҳужжатлар алмашинуви алоқа каналлари орқали ва шахсий кабинет орқали ММК АТёрдамида амалга оширилади.


46. Электрон ҳужжатлардаги маълумотларнинг, шу жумладан алкоголь маҳсулотлари муомаласининг иштирокчилари томонидан шакллантирилган маълумотларнинг мувофиқлиги ММК АТорқали автоматик равишда текширилади.


47. Тажриба лойиҳаси иштирокчилари томонидан нотўғри маълумотга эга бўлган электрон ҳужжат тақдим этилган тақдирда, Администратор алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчисига аниқланган номувофиқликлар кўрсатилган ҳолда хабарнома юборади.


48. Алкоголь маҳсулотлари муомала иштирокчилари томонидан тўғри маълумотга эга бўлган электрон ҳужжат тақдим этилган тақдирда, Администратор алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчисига маълумотларнинг ММК АТкиритилганлиги тўғрисида хабар юборади.


49. Мазкур Вақтинча низомнинг 4-бобида хабарномани юборишнинг бошқа муддати кўрсатилмаган бўлса, ушбу бўлимда кўрсатилган ҳабарномалар Администратор томонидан алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчисига ҳужжат олинган кундан бошлаб 2 (икки) соат ичида автоматик равишда юборилади.


50. Ҳабарномалар Администраторнинг электрон рақамли имзоси билан имзоланади.



10-БОБ. МАРКИРОВКАЛАШ КОДИГА КИРИТИЛГАН

МАЪЛУМОТЛАРНИНГ ТАРКИБИ, АЛКОГОЛЬ

МАҲСУЛОТЛАРИ ИСТЕЪМОЛ ИДИШЛАРИГА

ИДЕНТИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ВОСИТАЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ҚЎЙИШ


51. Маркировкалаш коди таркибида қуйидаги талаблар қўйилади:

а) истеъмол қадоғи учун маркировкалаш коди учта маълумот гуруҳини ўз ичига олади:

биринчи гуруҳ 14 (ўн тўрт) рақамдан иборат бўлиб, идентификация рақами (биринчи рақам 0 ва 13 рақам GS1 коди)ни ўз ичига олади;

иккинчи гуруҳ 7 (етти) белги (рақамлар, лотин алифбосининг кичик ва катта ҳарфлари), шунингдек, махсус белгилардан иборат бўлиб, алкоголь маҳсулотлари истеъмол идишларини идентификация қилиш кодини ўз ичига олади;

учинчи гуруҳ 8 (саккизта) белги (рақамлар, лотин алифбосининг кичик ва катта ҳарфлари), шунингдек, махсус белгилардан иборат бўлиб, текширув кодини ўз ичига олади;

б) гуруҳ қадоғи учун маркировкалаш коди GS1 стандартига мос келади, бир нечта мажбурий маълумотлар гуруҳларини, шунингдек, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси ихтиёрига кўра киритилаётган қўшимча маълумотлар гуруҳларининг ихтиёрий сонини ўз ичига олади. Мажбурий маълумотлар гуруҳлари GS1 стандартида назарда тутилган қуйидаги атрибутлар билан идентификация қилинади:

мажбурий маълумотларнинг биринчи гуруҳи AI = '01' қўллаш коди билан идентификация қилинади ва ўз гуруҳ қадоғининг GTIN (14 рақам)ни ўз ичига олади;

мажбурий маълумотларнинг иккинчи гуруҳи AI = '21' қўллаш коди билан идентификация қилинади ва гуруҳ қадоғининг идентификация коди (7 та белги)ни ўз ичига олади;

мажбурий маълумотларнинг учинчи гуруҳи AI = '93' қўллаш коди билан идентификация қилинади ва текширув коди (8 та белги)ни ўз ичига олади;

в) транспорт маҳсулоти учун маркировкалаш коди GS1-128 стандартига мос келади;

г) идентификация кодида, текширув кодида ва текширув калитининг идентификаторида фойдаланишга рухсат берилган белгилар ABCDEFGНIJKLMNOPQRSTUVWXYZabcdefghijklmnopqrstuvwxyz0123456789 !"%&'*+-./_,:;=<>? қаторида келтирилган.


52. Маркировкалаш кодини идентификация қилиш воситасига айлантириш тажриба лойиҳаси иштирокчиси - истеъмолчи гуруҳи ёки транспорт қадоғини йиғувчи алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи томонидан амалга оширилади.


53. Идентификация қилиш воситасини тақдим этиш шакли қуйидаги вариантлардан танланади:

истеъмол идишларини идентифтикация қилиш воситаси DataMatrix шаклида икки ўлчовли штрихли код билан ифодаланади;

гуруҳ қадоғини идентификация қилиш воситаси GS1-DataMatrix шаклида икки ўлчовли штрихли код билан ифодаланади;

транспорт қадоғини идентификация қилиш воситаси GS1-128 шаклида бир ўлчамли штрихли код билан ифодаланади.


54. Штрихли код шаклида идентификация қилиш воситалари қуйидаги талабларга жавоб беради:

а) истеъмол қадоғи ва гуруҳ қадоғи учун камида 0,3 миллиметрли, транспорт қадоғи учун - камида 2 миллиметрли модул қўлланилади;

б) идентификация воситаларини танлаш йўли билан сохталаштириш эҳтимоли жуда кичик ва ҳар қандай ҳолатда ўн мингдан бир қисмидан камроқ;

в) ММК АТ муомаладан чиқарилмаган маҳсулотлари қадоғига қўйилган кодни такрор туркумлаштиришга рухсат бермайди;

г) хатоларни аниқлаш ва тузатиш функцияси DataMatrix ЕСС200 тенг ёки ундан юқори бўлади.


55. Истеъмол, гуруҳ ва транспорт қадоғига идентификация қилиш воситаларини қўйиш сифатига қўйиладиган талаблар:

а) ISO/IEC 15415 стандартига мувофиқ C ёки ундан юқори сифат даражаси билан қўйиш;

б) ЕСС-200 хатоларни тузатиш усулидан фойдаланган ҳолда муҳр билан қўйиш;

в) АSCII кодлашдан фойдаланиш.


56. Ўқиш учун ускуна ИСО/ИЕC 15415 стандартига мувофиқ қўйилган маркировкалаш кодларини, шу жумладан ушбу бўлимда кўрсатилган параметрларни ўқиш имконини беради.



11-БОБ. ММК АТДА РЕЕСТР, АРИЗА ВА

МАЪЛУМОТЛАРНИ ТУЗАТИШ


57. Маҳсулотлари реестрига ўзгартириш киритиш учун тажриба лойиҳаси иштирокчиси - алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси ёки импорт қилувчи Администраторга ишлаб чиқарилаётган, импорт қилинадиган алкоголь маҳсулотлари ёки уларнинг қадоқлари тўғрисида аниқлаштирувчи маълумотларни юборади.


58. Администратор мазкур Вақтинча низом талабларига мувофиқ тақдим этилган, аниқловчи маълумотларга риоя қилган ҳолда:

маҳсулотлари реестрига ўзгартиришлар киритади;

реал вақт режимида аниқлаштирувчи маълумот олинган пайтдан бошлаб, бу ҳақда тажриба лойиҳаси иштирокчиси - алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси ёки импорт қилувчини хабардор қилади.


59. Маҳсулотлари реестридан позициясини олиб ташлаш зарурати туғилган тақдирда (масалан, бундай позиция алкоголь маҳсулотлари билан боғлиқ бўлмаса), тажриба лойиҳаси иштирокчиси - ушбу позицияни қўшган алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси ёки импорт қилувчи Администраторга маҳсулотлари реестридан илгари рўйхатдан ўтган алкоголь маҳсулотларини чиқариб ташлаш ҳақида маълумот юборади.


60. Администратор маҳсулотлар реестридан позицияларни реал вақт режимида чиқариб ташлаш тўғрисидаги маълумотлар мувофиқ бўлган тақдирда:

маҳсулотлари реестрига ўзгартиришлар киритади;

аниқлаштирувчи маълумот олинган пайтдан бошлаб тажриба лойиҳаси иштирокчисини хабардор қилади.


61. Маркировкалаш кодларини олиш учун илгари берилган аризага ўзгартиришлар киритиш учун тажриба лойиҳаси иштирокчиси - алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси ёки импорт қилувчи Администраторга аниқлаштирувчи маълумотни юборади.

Илгари берилган аризага ўзгартиришлар киритиш тажриба лойиҳаси иштирокчиси - алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси ёки импорт қилувчига топширилган ариза бўйича кодлар рўйхати тақдим этилгунга ва уларни идентификация қилиш воситалар реестрига киритгунга қадар рухсат берилади.


62. Маркировкалаш кодларини олиш учун илгари топширилган аризага ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги маълумотлар мувофиқ бўлса, Администратор:

дастлабки аризани бекор қилади;

тажриба лойиҳаси иштирокчисига - алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси ёки импорт қилувчига ундан олинган аниқлаштиришларга мувофиқ ҳолда маркировкалаш кодларини беради.


63. Тажриба лойиҳаси иштирокчиси - алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи томонидан агрегирлаш амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотлар мазкур Вақтинча низомга мувофиқ ҳолда амалга оширилади.


64. Алкоголь маҳсулотларини алкоголь маҳсулотлари муомаласининг бир иштирокчисидан бошқа иштирокчига бериш пайтида берилган ва олинган маҳсулотларининг таркиби тўғрисида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда ахборотни аниқлаштириш учун қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:

а) алкоголь маҳсулотларини қабул қилувчи алкоголь маҳсулотлари муомаласининг иштирокчиси Администраторга берувчи томоннинг электрон рақамли имзоси билан имзоланган алкоголь маҳсулотларини бериш (қабул қилиш) тўғрисида хабарнома юборади;

б) битим томонлари бўлган алкоголь маҳсулотлари муомаласининг иштирокчилари алкоголь маҳсулотларини бериш (қабул қилиш) тўғрисидаги маълумотларни аниқлаштириш тўғрисида ҳабарномани шакллантиради, ҳар икки томоннинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланади ва Администраторга маҳсулот ҳақида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган хабарнома юборади:

бераётган томоннинг СТИРи;

қабул қилувчи томоннинг СТИРи;

алкоголь маҳсулотларини бериш (қабул қилиш) ва ҳақиқатда қабул қилиш тўғрисида ҳабарномада кўрсатилган идентификация қилиш воситаларида мавжуд маркировкалаш кодлари ва идентификация кодлари рўйхати;

бирламчи ҳужжатларнинг реквизитлари;

в) Администратор реал вақт режимида маълумотларни аниқлаштириш тўғрисида хабарнома олганида, идентификация қилиш воситалари реестрида олинган хабарномалардаги барча маълумотларни тажриба лойиҳасининг бир иштирокчисидан бошқасига мулк ҳуқуқи ўтаётганлик ҳолатини акс эттиради.


65. Алкоголь маҳсулотлари муомаласининг бир иштирокчиси томонидан иккинчи иштирокчига бериш пайтида берилган ва қабул қилинган маҳсулотлари таркиби борасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, шу жумладан қабул қилувчи томонда дастлабки ҳужжатни олишни кутмасдан туриб кейинчалик алкоголь маҳсулотларини сотишни амалга ошириш зарурати юзага келган тақдирда бераётган томон маълумотларни аниқлаштириш учун қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:

а) тажриба лойиҳаси иштирокчиси - алкоголь маҳсулотларини қабул қилишни амалга оширувчи алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчиси Администраторга электрон рақамли имзоси билан имзоланган алкоголь маҳсулотларини бериш (қабул қилиш) тўғрисида хабар беради ҳамда ўз электрон рақамли имзоси билан имзоланган алкоголь маҳсулотларини беришда аниқланган номувофиқликлар тўғрисида хабарнома юборади;

аниқланган номувофиқликларни кўрсатган ҳолда алкоголь маҳсулотларини бериш тўғрисидаги ҳабарнома қуйидаги берилган (қабул қилинган) алкоголь маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади:

берувчи томоннинг СТИРи;

қабул қилувчи томоннинг СТИРи;

қабул қилинган алкоголь маҳсулотлари учун идентификациялаш воситаларида мавжуд бўлган маркировкалаш кодлари ва идентификация кодлари рўйхати;

сотиб олиш нархи;

қабул қилинган сана;

бирламчи ҳужжатларнинг реквизитлари.

б) Администратор аниқланган номувофиқликлар мавжуд бўлган алкоголь маҳсулотларини бериш тўғрисида хабарномани олганда, реал вақт режимида идентификация қилиш реестрида қабул қилинган хабарномалардаги барча маълумотларни кўрсатган ҳолда алкоголь маҳсулотлари муомаласининг бир иштирокчисидан бошқасига алкоголь маҳсулотларига бўлган мулк ҳуқуқининг ўтишини акс эттиради;

в) битим томонлари бўлган алкоголь маҳсулотлари муомаласининг иштирокчиси алкоголь маҳсулотларини бериш (қабул қилиш) тўғрисидаги маълумотларни аниқлаштириш тўғрисидаги хабарнома шакллантиради, ҳар икки томоннинг ваколатли вакиллари томонидан ушбу хабарни имзолайди ва уни Администраторга юборади;

г) Администратор реал вақт режимида бериш (қабул қилиш) тўғрисидаги хабарнома олинганида идентификация қилиш воситалари реестрида хабарномадаги барча маълумотларни кўрсатган ҳолда алкоголь маҳсулотига бўлган мулк ҳуқуқини бир иштирокчидан бошқасига ўтиш ҳолатини акс эттиради.

Администратор маълумотларини аниқлаштириш тўғрисидаги хабарнома олинганида, реал вақт режимида идентификация қилиш воситалар реестрида хабарномадаги барча маълумотларни кўрсатган ҳолда алкоголь маҳсулотига бўлган мулк ҳуқуқини бир муомала иштирокчидан бошқасига ўтиш ҳолатини акс эттиради.


66. Алкоголь маҳсулотлари чиқарилганлиги тўғрисидаги хабарномада номувофиқлик аниқланган тақдирда, алкоголь маҳсулотларини импорт қилувчи алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчиси Администраторга қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган аниқланган номувофиқликлар акс эттирилган алкоголь маҳсулотлари чиқарилганлиги тўғрисидаги имзоланган хабарномани юборади:

алкоголь маҳсулотларини импорт қилувчининг СТИРи;

берилган (қабул қилинган) алкоголь маҳсулотлари ва/ёки маҳсулотлари қадоқлари учун идентификация қилиш воситаларида мавжуд бўлган маҳсулот кодлари ва идентификация кодлари рўйхати;

номувофиқликлар аниқланган маркировкалаш кодлари ва идентификация кодлари рўйхати;

ушбу маҳсулот ишлаб чиқарилган майдоннинг манзили;

алкоголь маҳсулотларини импорт қилувчи рўйхатдан ўтган ва муомала иштирокчисининг мазкур маҳсулот жойлаштирилган майдонининг манзили;

алкоголь маҳсулот ишлаб чиқарилган сана;

маҳсулотлари декларацияси реквизитлари.


67. Алкоголь маҳсулотларини муомалага қайта киритиш учун (агар алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчиси чакана бўғиндаги маҳсулот муомала иштирокчиси бўла туриб, алкоголь маҳсулотини кейинчалик сотиш учун чакана бўғиндаги бошқа иштирокчидан сотиб олган бўлса) қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:

а) алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчиси (қабул қилувчи томон):

реал вақт режимида алкоголь маҳсулотлари сотиб олинган кундан бошлаб, лекин ушбу маҳсулотга бўлган мулкий ҳуқуқ олувчидан учинчи шахсларга ўтиш пайтидан кечиктирмай, Администраторга алкоголь маҳсулотлари ҳақида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган, чакана сотишдан кейин алкоголь маҳсулотлари муомаласини тиклаш тўғрисидаги хабарномани юборади:

берувчи томоннинг СТИРи;

қабул қилувчи томоннинг СТИРи;

алкоголь маҳсулотларининг берилган (қабул қилинган) қадоқлар учун идентификация қилиш воситаларида мавжуд бўлган маҳсулотлари идентификация рақамлари ва идентификация кодлари рўйхати;

сотиш (сотиб олиш) нархи;

бериш (қабул қилиш) санаси;

фискал ҳужжатнинг - алкоголь маҳсулотлари сотиб олиш фактини тасдиқловчи онлайн назорат-касса машинаси чекининг реквизитлари ва зарурат туғилганда бошқа ҳужжатнинг реквизитлари;

б) Администратор чакана сотишдан кейин алкоголь маҳсулотларини муомаласи қайта тиклаш тўғрисидаги хабарнома олганидан кейин 4 (тўрт) соат ичида идентификация қилиш воситалари реестрида барча маълумотларни кўрсатган ҳолда хабарномада мавжуд алкоголь маҳсулотини муомалада тиклаш ва унга бўлган мулк ҳуқуқларининг ўтиши ҳолатини акс эттиради.


68. Администраторга олдиндан тақдим этилган маркировкалаш кодларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги маълумотларни тўғрилаш ва бекор қилиш учун қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:

а) алкоголь маҳсулотлари муомаласининг иштирокчиси Администраторга алоқа каналлари орқали ёки ММК АТёрдамида алкоголь маҳсулотларини олиб ташлаш тўғрисидаги хабарномадаги алкоголь маҳсулотлари ҳақида бир хил маълумотларни ўз ичига олган идентификация қилиш воситалар реестрига киритилган маркировкалаш кодларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги илгари тақдим этилган маълумотларни тўғрилаш ёки бекор қилиш учун аниқлаштирувчи маълумотлар, шунингдек, тўғриланаётган (бекор қилинадиган) хабарноманинг реквизитлари;

б) Администратор аниқлаштириладиган маълумотлар мазкур Вақтинча низомда белгиланган талабларига мувофиқ бўлса:

идентификация қилиш воситалари реестрига ўзгартиришлар киритади;

аниқлаштирадиган маълумотлар олинган кундан бошлаб, реал вақт режимида иштирокчини бу ҳақда хабардор қилади.


69. Қайта тиклашни аниқлаш тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш учун қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:

а) алкоголь маҳсулотлари муомаласининг иштирокчиси Администраторга алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш кодининг эгаси ҳақидаги маълумотни аниқлаштириш тўғрисида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган камчилик ва ортиқча деб ҳисобланган аниқланган маркировкалаш кодларини кўрсатувчи хабарномани шакллантиради ва юборади:

тажриба лойиҳаси иштирокчисининг СТИРи;

алкоголь маҳсулотлари истеъмол идишининг аниқланган (йўқ бўлган) бирликлари учун идентификация қилиш воситаларида мавжуд бўлган маркировкалаш кодлари ва идентификация кодлари рўйхати;

дастлабки ҳужжатнинг реквизитлари.

б) Администратор, маълумотлар ўрнатилган талабларга жавоб берса, мазкур Вақтинча низомга мувофиқ:

идентификация қилиш воситалари реестрига ўзгартиришлар киритади;

аниқлаштирувчи маълумотлар олинган пайтдан бошлаб, реал вақт режимида иштирокчига бундай ўзгаришлар ҳақида хабар беради;

алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчисига амалга оширилган аниқлаштириш ишлари ҳақида хабар беради.


70. Чакана сотиш доирасида идентификация қилиш воситалар реестрига илгари муомаласидан чиқарилган маркировкалаш кодлари бўйича аниқлик киритишга йўл қўйилмайди.



12-БОБ. АДМИНИСТРАТОР ТОМОНИДАН

ТАЖРИБА ЛОЙИҲАСИ ИШТИРОКЧИЛАРИГА

ҚЎШИМЧА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


71. Тажриба лойиҳаси иштирокчиларига ММК АТдаги маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, бундай маълумотларни олиш ҳам шахсий кабинетда, ҳам электрон ҳужжатларни алмашиш орқали амалга оширилади.


72. Алкоголь маҳсулотлари муомаласининг ҳар бир иштирокчиси ММК АТга берилган асосий маълумотни ва Администраторнинг амалдаги қонунчилик доирасида бошқа иштирокчилардан олинган маълумотларни умумлаштириш натижасида олинган шахсий бўлмаган маълумотларни олиш ҳуқуқига эга.


73. Мазкур Вақтинча низомда назарда тутилган функцияларни самарали ижро этишни таъминлаш учун Администратор алкоголь маҳсулотлари муомаласининг иштирокчисига унинг сўровига биноан реестрларда акс эттирилган маълумотларни тақдим этади.


74. Алкоголь маҳсулотлари муомаласининг иштирокчиси сўровда расмийлаштирилган ҳисоботнинг тури ва ушбу ҳисоботнинг шаклланиши параметрларини кўрсатади.


75. Администратор алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчилари тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳисоботларни шакллантиришни таъминлайди:

а) алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан агрегатлар таркибидаги истеъмол, гуруҳ ва транспорт қадоқларининг рўйхати:

тажриба лойиҳаси иштирокчиси омборига келиб тушган;

алкоголь маҳсулотлари муомаласининг иштирокчиси томонидан алкоголь маҳсулотлари муомаласининг бошқа иштирокчиларига берилган;

алкоголь маҳсулотлари муомаласининг иштирокчиси томонидан муомаладан чиқарилган;

алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчиси омборида жойлашган қадоқлари.

б) алкоголь маҳсулотларининг муайян қадоқлалар ҳаракати тарихи;

в) алкоголь маҳсулотлари муомаласининг иштирокчиси томонидан тайёрланган алкоголь маҳсулотларини бериш тўғрисидаги хабарномада нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги ва йўқлиги;

г) алкоголь маҳсулотлари муомаласининг иштирокчиси томонидан Администраторга топширилган ҳужжатлар рўйхати ва мазмуни.



13-БОБ. ҚЎМИТАНИНГ АДМИНИСТРАТОР

БИЛАН АХБОРОТ ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ


76. Тажриба лойиҳаси иштирокчиларига, шу жумладан Қўмитага, ММК АТдаги маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, бундай маълумотларни олиш шахсий кабинетда ҳам, электрон ҳужжатларни алмашиш орқали ҳам амалга оширилади.

Тажриба лойиҳасининг ҳар бир иштирокчиси - алкоголь маҳсулотлари муомаласининг субъекти у томонидан ММК АТга берилган дастлабки маълумотларни ҳамда Администраторнинг амалдаги қонунчилик доирасида бошқа иштирокчилардан олинган маълумотларни умумлаштириш йўли билан олинган шахсий бўлмаган маълумотларни олиши мумкин.


77. Қўмита тузилган шартномаларга мувофиқ Администратордан таҳлилий ва статистик ҳисоботларни олади:

а) Администратор Қўмитага шахсий кабинет орқали тизимда мавжуд бўлган маълумотларни кўриш, шунингдек, маълумотларни .х1s (Microsoft Ехсе1) форматда юклаб олиш имконияти билан ММК АТдан фойдаланишни тайминлайди.

б) Администратор маълумот (ахборот) алмашиш имкониятини беради. Кўрсатилган маълумотлар (ахборотлар) таркиби, уларни тақдим этиш тартиби, шакли (формати) ва муддатлари Администратор ва Қўмита ўртасидаги ахборот ўзаро ҳамкорлиги баённомалари билан белгиланади;

в) Администратор Қўмита томонидан бериладиган ММК АТдаги маълумотларни жойлаштиришни таъминлайди.


78. Кўрсатилган маълумотлар (ахборотлар) таркиби, уларни тақдим этиш тартиби, шакли (формати) ва муддатлари Администратор ва Қўмита ўртасида ахборот ўзаро ҳамкорлиги баённомалари билан белгиланади.






Вақтинча низомга

ИЛОВА



Алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш

ва кузатиш бўйича тажриба лойиҳасини

амалга ошириш бўйича

СХЕМАСИ

      

Субъектлар


Тадбирлар


Ижро муддати






1-босқич. Субъектни рўйхатдан ўтказиш






Тажриба лойиҳаси иштирокчиси


Зарур маълумотлар кўрсатилган аризани Администраторга алоқа каналлари орқали юборади ёки уни товарларни маркировкалаш ва кузатиб бориш ахборот тизимининг веб-сайтида (кейинги ўринларда ММК АТ) шакллантиради.


Реал вақт режимида






Администратор


Агар ариза вақтинча низомда белгиланган талабларга мувофиқ бўлса:

субъектни иштирокчилар реестрига киритади;

иштирокчи учун шахсий кабинет очади;

субъектга иштирокчилар реестрига киритилгани ва шахсий кабинет очилгани тўғрисида хабар беради. Хабарномада, шунингдек, иштирокчилар реестридаги тажриба лойиҳаси иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларга берилган рўйхатдан ўтиш рақамлари кўрсатилади.


Ариза олинган вақтдан бошлаб 2 (икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда






Администратор


Вақтинча низом талабларига жавоб бермайдиган маълумот юборилганда ва/ёки зарур маълумотлар тақдим этилмаган тақдирда, субъектни рўйхатдан ўтказишни рад этади.


Ариза олинган вақтдан бошлаб 2 (икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда






2-босқич. Алкоголь маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни рўйхатдан ўтказиш






Тажриба лойиҳаси иштирокчиси


Зарур маълумотлар кўрсатилган ҳолда алкоголь маҳсулотларни қайд этиш бўйича аризани Администраторга алоқа каналлари орқали юборади ёки уни ММК АТ веб-сайтида шакллантиради.


Реал вақт режимида






Администратор


Аризада кўрсатилган маълумотлар Вақтинча низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда:

аризада келтирилган маълумотларни маҳсулот реестрига киритади;

тажриба лойиҳаси иштирокчисини алкоголь маҳсулотлари маҳсулотлар реестрига киритилганлиги тўғрисида хабардор қилади.


Реал вақт режимида






3-босқич. Маркировкалаш учун кодларни тақдим этиш






Тажриба лойиҳаси иштирокчиси


Маҳсулотлар реестрига киритилган алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш учун кодларни олишга Администраторга алоқа каналлари орқали қуйидаги ахборотни ўз ичига олган буюртмани юборади:

Маҳсулот реестрига киритилганида алкоголь маҳсулотларига берилган маҳсулот идентификация рақами;

талаб қилинган кодлар сони;

сана, вақти ва ишлаб чиқарилган жойи тўғрисида қўшимча маълумотлар (мавжуд бўлса)


Реал вақт режимида






Администратор


Агар буюртмада кўрсатилган маълумотлар вақтинча низом талабларига мувофиқ бўлса:

керакли миқдордаги маркировкалаш кодларини сериялаштиради;

тажриба лойиҳаси иштирокчиси - ишлаб чиқарувчи ёки алкоголь маҳсулотлари импорт қилувчига ушбу кодларнинг рўйхатини тақдим этади;

тақдим этилган кодлар тўғрисидаги маълумотларни АТ реестрига киритади.


Реал вақт режимида






Тажриба лойиҳаси иштирокчиси


Администраторга рўйхатдаги кодлар олинганлиги тўғрисидаги тасдиқни юборади.


Маркировка кодлари рўйхати олинган вақтдан бошлаб реал вақт режимида





Маркировкалаш кодларини идентификация воситасига ўзгартиради.






Алкоголь маҳсулотларининг истеъмол қадоғида идентификация воситаларини қўлланилишини таъминлайди.







ММК АТга маркировкалаш кодларидан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотни юборади (маҳсулот коди, идентификация коди, маркировкалаш санаси ва вақти, қўлланиладиган идентификация воситалари тўғрисидаги маълумотлар).


Алкогол маҳсулотларининг истеъмол контейнерларида идентификациялаш воситаларини қўлланилганидан сўнг


4-босқич. Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва

уларнинг муомаласини мониторинг қилиш






Тажриба лойиҳаси иштирокчиси (ишлаб чиқарувчи)


Алкоголь маҳсулотлари экспорт қилувчи мамлакат ҳудудида ҳамда товар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилгандан кейин агрегация қилинади.


Реал вақт режимида






ММК АТ орқали автоматик режимда Администраторга маҳсулот кодлари, янги гуруҳ ва транспорт пакетларини идентификациялаш, шунингдек, маҳсулот ва қадоқлаш кодлари рўйхати, шу жумладан аввалги даражадаги қадоқлар (масалан, паллетларни тузишда, унинг таркибига кирувчи қутилар рўйхати кўрсатилади) тўғрисидаги маълумотлар бўйича хабар беради.


Реал вақт режимида






Мулкка эгалик ҳуқуқи ўтказилганлигини ёки товарларни сотиш учун берилганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжат асосида тажриба лойиҳаси иштирокчилари ўртасида алкоголь маҳсулотлар бериш (қабул қилиш) вақтида битим тарафлари:

алкоголь маҳсулотларни топшириш (қабул қилиш) тўғрисида товар йўлланма варақаси шаклида билдиришнома тузади;

томонларнинг ваколатли шахслари томонидан кўрсатилган билдиришнома имзоланади;

топшириш (қабул қилиш) тўғрисида билдиришнома ва бирламчи ҳужжатнинг электрон нусхасини ММК АТга юборади, шунингдек, маълумотни электрон ҳисоб-варақ фактура маълумотлари билан интеграциялаштиради.


Алкоголь маҳсулотларга эгалик ҳуқуқи ўтгандан сўнг 72 (етмиш икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда






Тажриба лойиҳаси иштирокчиси

(импорт қилувчи)


Импорт қилинаётган товарларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиради.


Реал вақт режимида





Эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилгандан кейин Администраторга товарлар декларациясида кўрсатилган товарларни чиқариш тўғрисида қуйидаги маълумотларни тақдим этади:

божхона органи коди;

товар декларациясини рўйхатдан ўтказиш санаси;

товар декларациясини рўйхатдан ўтказиш рақами;

ТИФ ТН кодлари;

транспорт қадоқларининг маркировка коди ва товар номи;

товарнинг келиб чиқиш мамлакати коди.







Администратор


Маълумотларни олгандан кейин уларни АТ реестрида акс этилишини таъминлайди.


Реал вақт режимида






5-босқич. Алкоголь маҳсулотларини муомаладан чиқариш






Тажриба лойиҳаси иштирокчиси



Улгуржи ташкилот алкоголь маҳсулотларини онлайн - касса аппаратлари мавжуд бўлмаган чакана ташкилотларга сотаётган ҳолларда, тажриба лойиҳасининг иштирокчиси - улгуржи савдо ташкилоти сотиадиган алкоголь маҳсулотлари қадоқларида қўлланилган идентификациялаш воситасини онлайн-касса аппаратлари билан бирлаштирилган техник воситалар ёрдамида сканерлайди ва танийди.


Реал вақт режимида






Тажриба лойиҳаси иштирокчиси


Чакана савдони амалга оширишда тажриба лойиҳасининг иштирокчиси сотиладиган алкоголь маҳсулотларининг истеъмол қадоқларида қўлланилган идентификациялаш воситасини қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган онлайн-касса аппаратлари билан бирлаштирилган техник воситалар ёрдамида сканерлайди ва танийди.


Реал вақт режимида

           

Тажриба лойиҳаси иштирокчиси


Маҳсулот коди ва идентификация коди тўғрисидаги маълумотлар онлайн-касса аппарати орқали шакллантирилган "касса чеки" фискал ҳужжатга киритилади.


Реал вақт режимида






Фискал маълумотлар оператори


Назорат касса чекидаги сотилган ҳар бир бирлик бўйича назорат касса машинасининг рўйхатга олинган рақами, сотилган сана, сотиш нархи, маҳсулот коди ва таркибидаги идентификация коди тўғрисидаги маълумотларни ММК АТга узатади. Онлайн-касса аппарати ишламай қолиши ҳоллари бундан мустасно.


Алкоголь маҳсулотларга реализация қилингандан сўнг 24 (йигирма тўрт) соатдан кўп бўлмаган муддатда






Администратор


Фискал маълумотлар операторидан олинган маълумотларга мувофиқ идентификациялаш воситаси билан маркировкаланган алкоголь маҳсулотларнинг муомаладан чиқиши тўғрисидаги маълумотларни АТ реестрида акс эттирилади


Реал вақт режимида

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 ноябрь















































Время: 0.0315
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск