ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2019 й. 950-сон "Фарғона вилоятида интенсив технологияларга асосланган боғ ва токзорлар барпо этиш лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.11.2019 й.

N 950




ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ИНТЕНСИВ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРГА АСОСЛАНГАН БОҒ

ВА ТОКЗОРЛАР БАРПО ЭТИШ ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига замонавий бозор муносабатларининг татбиқ этилишини таъминлаш, 2019-2020 йилларда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Олтиариқ ва Қува туманларида, шунингдек, Қувасой шаҳрида интенсив технологияларга асосланган, экспортбоп навли боғ ва токзорлар барпо этиш лойиҳасини самарали амалга оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган маҳаллий оператор - "Green control" масъулияти чекланган жамиятининг:

2019-2020 йилларда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Олтиариқ, Қува, Қўштепа туманларида, шунингдек, Қувасой шаҳрида 2000 гектар ер майдонида дастлабки қиймати 38,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган интенсив технологияларга асосланган, экспортбоп навли боғ ва токзорларни тажриба тариқасида акциядорлик жамияти орқали барпо этиш;

лойиҳани амалга ошириш учун Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида акциядорлик жамияти шаклидаги тадбиркорлик субъектини таъсис этиш;

акциядорлик жамияти устав капиталини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига - 13 фоиз, Фарғона вилояти ҳокимлигига - 2 фоиз, маҳаллий ва хорижий инвесторларга - 85 фоиз миқдорида тақсимлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Фарғона вилояти ҳокимлиги лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган ер майдонини бир ой муддатда белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин.


3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг акциядорлик жамиятининг устав капиталидаги улушлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига:

ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигига истисно тариқасида, акциядорлик жамиятининг устав капиталидаги давлат пакетлари бўйича акциядор ҳуқуқларини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг йирик шаҳарларида лойиҳа тақдимотларини ўтказиш, аҳоли ва тадбиркорлик субьектларининг бўш турган маблағларини лойиҳани амалга оширишга жалб этиш, маблағлардан мақсадли ва самарали ишлатилиши таъминлаш мақсадида аудиторлик ва консалтинг хизматлари кўрсатувчи дунёнинг "катта тўртлиги"га кирган компаниялардан бирини жалб этиш ҳуқуқи берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда интенсив технологияларга асосланган боғ ва токзорларни акциядорлик жамияти орқали барпо этиш натижаларига кўра, 2020 йил 1 декабрга қадар мазкур лойиҳани республиканинг бошқа ҳудудларига татбиқ этиш тўғрисида асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 ноябрь









































Время: 0.0120
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск