ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ хўжалиги техникаси. Машина ва трактор парклари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.2019 й. 952-сон "Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.11.2019 й.

N 952



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШНИ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 31 июлдаги ПҚ-4410-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ:

техникани маҳаллийлаштиришнинг базавий даражасини аниқлаш учун ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникасининг барча турлари бўйича ҳужжатларни юқорида қайд этилган низомга мувофиқ икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари марказига тақдим қилсин;

2019 йил 10 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзагросервис" АЖ ва тижорат банклари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 31 июлдаги ПҚ-4410-сон қарорида назарда тутилган субсидиялар ва компенсациялар тақдим қилинишини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига зарур маблағлар учун бюджет талабномаси асосланган ҳисоб-китоб ва ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги:

ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган барча турдаги қишлоқ хўжалиги техникаларининг маҳаллийлаштириш базавий даражаси тўғрисидаги маълумотни ўзида акс эттирган электрон маълумотлар базасининг яратилишини ва вазирлик расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзавтосаноат" АЖ ишончли бошқарувчи компанияси билан биргаликда техникани маҳаллийлаштириш даражасининг ошишини ҳисобга олган ҳолда, республикада ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олишда субсидияларни тақдим қилиш механизмининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида 2020 йил якунига қадар Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 31 июлдаги ПҚ-4410-сон қарорида назарда тутилган субсидияларни тақдим қилиш ва компенсацияларни тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси буюртмасига асосан 2020-2021 йилларга мўлжалланган Давлат бюджети параметрларида зарур маблағларни назарда тутсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш "Ўзбекисгон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятига ва Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 27 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 2 декабрь, 48-сон, 888-модда








































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск