ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Фан соҳасида бошқарув. ОАК /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2019 й. 953-сон "Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.11.2019 й.

N 953



ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР БЎЙИЧА

РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Математика таълими ва фанларини янада ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И. Романовский номидаги Математика институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 9 июлдаги ПҚ-4387-сон қарорини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ;

Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Фан ва техника соҳасида Давлат мукофоти беришга номзодлар бўйича тавсияномаларни қабул қилиш ва таклифлар тайёрлаш регламенти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисида" 2006 йил 25 июлдаги ПФ-3781-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2006 йил 8 августдаги 168-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 31-32-сон, 322-модда) 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 27 ноябрдаги

953-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши

ТАРКИБИ

   

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Кенгаш раиси

2. А.А. Абдувахитов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Кенгаш раисининг ўринбосари

3. Б.С. Юлдашев

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти, академик, фан ва техника соҳасида давлат мукофотлари масалалари бўйича Кенгаш раисининг ўринбосари

4. И.Ю. Абдураҳмонов

-

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири, академик

5. И.У. Маджидов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

6. А.Р. Марахимов

-

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори

7. С.М. Турабджанов

-

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори

8. У.П. Умурзаков

-

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори

9. Ш.А. Аюпов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Математика институти директори, академик

10. Т.У. Арипова

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Иммунология ва инсон геномикаси институти директори, академик

11. Р.Д. Қурбонов

-

"Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази" АЖ директори, академик

12. С.Ш. Рашидова

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти директори, академик

13. К.Ш. Тожибоев

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти директори, академик

14. Б.М. Беглов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти бош илмий ходими, академик

15. К.Р. Аллаев

-

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети профессори, академик

16. М. Мирсаидов

-

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти кафедра мудири, академик

17. Р.И. Холмурадов

-

Самарқанд давлат университети ректори

18. Б.А. Сулаймонов

-

Тошкент давлат аграр университети ректори, академик

19. А.М. Реймов

-

Қорақалпоқ давлат университети ректори

20. Ш.Ш. Сагдуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти директори

21. А.С. Сагдуллаев

-

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессори, академик

22. А.С. Тўраев

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Биоорганик кимё институти директори ўринбосари, академик

23. Қ.С. Санақулов

-

"Навоий КМК" ДК бош директори

24. А.Х. Хурсанов

-

"Олмалиқ КМК" АЖ бош директори

25. Т.Т. Азаматов

-

"Ўзметкомбинат" АЖ бош директори в.б.

26. О.Ш. Темиров

-

"Ўзкимёсаноат" АЖ бошқаруви раиси

27. Ў.Ў. Аблакулов

-

"Artel Engineering and Management" МЧЖ илмий-тадқиқот ривожлантириш маркази директори

28. Ғ.А. Муратов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош консультанти

29. Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ўринбосари, Кенгаш котиби





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 27 ноябрдаги

953-сон қарорига

4-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг фан ва

техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат

мукофотларини таъсис этиш тўғрисида" 2006 йил 25 июлдаги

ПФ-3781-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари

ҳақида" 2006 йил 8 августдаги 168-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларига талабгорлар бўйича тавсияномаларни кўриб чиқиш ва адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларини бериш бўйича таклифлар тайёрлаш регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин".


2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари бўйича кенгашнинг ишчи органи вазифасини бажариш юклансин".


3. 6-бандда "фан ва техника, адабиёт" сўзлари "адабиёт" сўзи билан алмаштирилсин.


2. 1-иловада:


илованинг номидаги "Давлат мукофотларига" сўзлари "Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


1, 2-бандлар ва 3-банднинг тўртинчи хатбошидаги "фан ва техника, адабиёт" сўзлари "адабиёт" сўзи билан алмаштирилсин;


6-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 28 ноябрь


























































Время: 0.2000
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск