ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Давлат мукофотлари /

Фан ва техника соҳасида Давлат мукофоти беришга номзодлар бўйича тавсияномаларни қабул қилиш ва таклифлар тайёрлаш Регламенти (ЎзР ВМ 27.11.2019 й. 953-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 27 ноябрдаги

953-сон қарорига

3-ИЛОВА



Фан ва техника соҳасида Давлат мукофоти

беришга номзодлар бўйича тавсияномаларни

қабул қилиш ва таклифлар тайёрлаш

РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника соҳасидаги Давлат мукофотига (кейинги ўринларда Давлат мукофоти деб аталади) номзодлар бўйича тавсияномаларни қабул қилиш ва таклифлар тайёрлаш тартибини белгилайди.


2. Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашининг (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) фан ва технологиялар соҳасида Давлат мукофоти бериш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва шакллантириш учун материалларни тайёрлаш Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашининг Фан ва техника соҳасида Давлат мукофоти учун номзодларнинг тавсияларини тайёрлаш бўйича ишчи органи (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан амалга оширилади.


3. Ишчи орган давлат мукофотига номзодларнинг аризаларини қабул қилади ва улар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисида" 2006 йил 25 июлдаги ПФ-3781-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда Давлат мукофотлари тўғрисидаги низом деб аталади) талабларига мувофиқлигини кўриб чиқади.


4. Талабгорлар ишларини кўриб чиқиш танлов асосида амалга оширилади.


5. Давлат мукофотига номзодларнинг аризаларини қабул қилиш, уларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш ҳамда фан ва техника соҳасида Давлат мукофотини бериш бўйича таклифлар тайёрлаш ушбу Регламентга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ МУКОФОТИНИ БЕРИШ

БЎЙИЧА ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ВА КЎРИБ ЧИҚИШ


6. Ишчи орган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда мукофотлар топширилишидан бир йил олдин 25 октябргача Давлат мукофотини бериш бўйича тавсияномалар қабул қилиш бошланганлигини, номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш муддатлари ва тартибини оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.


7. Давлат мукофотига номзодларнинг аризалари ва тегишли ҳужжатлар оммавий ахборот воситаларида қабул бошланганлиги тўғрисида расмий эълон берилган кундан бошлаб уч ой давомида қабул қилинади.


8. Танловда иштирок этиш учун ишчи органга Давлат мукофотини бериш учун номзодга тавсия бераётган ташкилотнинг расмий бланкасида қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган ҳолда хат юборилади:

ташкилотнинг доимий фаолият юритувчи мувофиқлаштирувчи-жамоат органининг (илмий кенгаш, илмий-техник кенгаш, илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаши ва шу кабилар) талабгорни (муаллифлар гуруҳини) тавсия этиши ҳақидаги қарори;

талабгор ҳақидаги маълумотнома (ёки ҳар бир талабгорга - агар тавсиянома муаллифлар гуруҳининг ишларига берилаётган бўлса);

талабгорга тавсифнома (ёки ҳар бир талабгорга - агар тавсиянома муаллифлар гуруҳининг ишларига берилаётган бўлса);

фуқаролик паспорти нусхаси (ёки ҳар бир талабгорга - агар тавсиянома муаллифлар гуруҳининг ишларига берилаётган бўлса);

асосий иш жойи бўйича кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган талабгорнинг меҳнат дафтарчаси нусхаси (ёки ҳар бир талабгорга - агар тавсиянома муаллифлар гуруҳининг ишларига берилаётган бўлса);

олий маълумот, илмий даража ва унвон тўғрисидаги дипломлар нусхалари (ёки ҳар бир талабгорга - агар тавсиянома муаллифлар гуруҳининг ишларига берилаётган бўлса);

асосий иш жойи бўйича тасдиқланган илмий ишлар рўйхати (ёки ҳар бир талабгорга - агар тавсиянома муаллифлар гуруҳининг ишларига берилаётган бўлса);

олдин ижодий ишлар эътирофи сифатида берилган мукофот(лар) гувоҳномаси (гувоҳномалари)нинг нусхаси;

Давлат мукофотлари тўғрисидаги низомга мувофиқ республикада фан ва техникани ривожлантиришга қўшган хиссаси тўғрисидаги асоснома;

илмий ва бошқа материалларнинг ёзма, аудио ва видео ёзувли, тасвирли, ҳажми йирик ва бошқа шаклдаги нусхалари.


9. Танловга қуйидаги ишлар қўйилмайди:

улар бўйича фан ва техника соҳасида олдин Давлат мукофоти берилган ишлар;

аввал кўриб чиқилган, бироқ Давлат мукофотига тавсия этилмаган ишлар.



3-БОБ. ДАВЛАТ МУКОФОТИГА ТАВСИЯ

ЭТИЛАЁТГАН ТАЛАБГОРЛАР ИШЛАРИНИ

ЭКПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ


10. Давлат мукофоти беришга номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш тугагач, ишчи орган томонидан 1 февралга қадар фан ва технологияларнинг тегишли тармоқлари бўйича етакчи олим ва мутахассислардан иборат эксперт гуруҳлари шакллантирилади ва уларнинг раҳбарлари тайинланади.


11. Давлат мукофоти беришга номзодларнинг ишларини ва уларнинг Давлат мукофотлари тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиш мақсадида экспертлар гуруҳи йиғилишида ҳужжатлар қабул қилингандан кейин бир ҳафта муддатда ҳар бир номзоднинг иши учун бир-биридан мустақил равишда иккита мутахассис белгиланади.


12. Экспертларнинг хулосаси бир-бирига зид бўлган тақдирда, экспертлар гуруҳи мажлиси қарори билан учинчи эксперт тайинланади.


13. Тақдим этилган эксперт хулосалари ва Давлат мукофоти беришга номзодларнинг ишлари экспертлар гуруҳининг йиғилишида муҳокама қилинади, унинг натижалари фан ва технологияларнинг тегишли тармоғи экспертлар гуруҳининг барча аъзолари томонидан имзоланадиган баённома билан расмийлаштирилади.


14. Эксперт гуруҳлари йиғилишларининг баённомалари 25 февралдан кечиктирмай ишчи органга тақдим этилади.



4-БОБ. ДАВЛАТ МУКОФОТИ БЕРИШГА

НОМЗОДЛАР БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

КИРИТИШ ВА УЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


15. Давлат мукофотига номзодлар ишларининг экспертизаси якунлари бўйича тайёрланган материаллар ишчи орган томонидан 25 мартгача Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг расмий бланкасидаги хат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.


16. Кенгаш йиғилишидан икки ҳафта олдин Кенгаш аъзолари Давлат мукофотига кўрсатилган номзодларнинг эксперт хулосалари ва муҳокама натижалари тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотлар илова қилинган материаллари билан танишиб чиқадилар.


17. Давлат мукофотига тавсия этиш тўғрисидаги қарор Кенгаш мажлисида очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.

Мажлисда қатнашаётган Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисмининг овозини олган муаллиф (ёки муаллифлар гуруҳи) Давлат мукофоти билан тақдирланишга тавсия этилиши мумкин.


18. Давлат мукофотига номзодларни кўриб чиқиш натижалари Кенгаш баённомаси билан расмийлаштирилади.


19. Номзодларнинг ишларига қисқача тавсиф берилган номзодлар рўйхати Кенгаш баённомасига илова сифатида тасдиқланади, унинг асосида Давлат мукофотига тавсия этиш тўғрисида таклиф тайёрланади.


20. Давлат мукофотига тавсия этилган номзодлар ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг расмий бланкасида Кенгаш раисининг имзоси билан 25 июлдан кечикмасдан Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Ишчи орган, экспертлар ва Кенгаш аъзолари Давлат мукофотига тавсия этилган номзодларнинг ишларини Кенгаш томонидан кўриб чиқиш давомида экспертиза натижалари махфийлигини таъминлашлари керак.


22. Кенгаш аъзолари томонидан Давлат мукофотига тақдим этилаётган иш кўриб чиқилаётганда муаллиф унинг иши кўриб чиқилаётган Кенгаш йиғилишида иштирок этмайди ва Кенгаш қарорлари ҳамда ушбу масалага тегишли бошқа материаллар билан танишиш ҳуқуқига эга бўлмайди.


23. Давлат мукофотига тавсия этилган номзодлар бўйича кўриб чиқиш учун тақдим этилган материаллар қайтариб берилмайди.






Регламентга

ИЛОВА



Фан ва техника соҳасида Давлат мукофотига

номзодлар бўйича тавсияномаларни қабул

қилиш ва таклифлар тайёрлаш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар

Масъуллар


Амалга ошириладиган

чора-тадбирлар


Бажариш

муддатлари


1-босқич

Фанлар академияси

(ишчи орган)


Давлат мукофоти беришга номзодлар бўйича тавсияномаларни қабул қилиш бошланганлиги, ҳужжатларни қабул қилиш муддатлари ва тартиби тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.


Мукофотлар

топширилишидан

бир йил олдин

25 октябригача



  

2-босқич


Ишчи орган


Давлат мукофотига номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилади.


Эълон берилган

кундан бошлаб

3 ой мобайнида




3-босқич


Ишчи орган


Тавсияларни кўриб чиқиш учун фан ва технологияларнинг тегишли тармоқлари бўйича эксперт гуруҳларини ташкил этади.


1 февралгача




4-босқич


Эксперт гуруҳлари


Ҳар бир тавсия бўйича эксперт хулосалари тайёрлайдилар ва уларни баённома шаклида ишчи органга тақдим этадилар.

25 февралгача




5-босқич


Ишчи орган


Ишларнинг экспертизаси якунлари бўйича тайёрланган материаллар Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашида кўриб чиқилиши учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.

25 мартгача




6-босқич


Кенгаш


1. Экспертиза натижаларини кўриб чиқиш учун Кенгаш йиғилишини чақиради.


2. Номзодлар бўйича тавсияларни муҳокама қилади ва коллегиал равишда қарор қабул қилади.


3. Қарорни Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши баённомаси шаклида расмийлаштиради.


2 ой мобайнида




7-босқич


Кенгаш


Фан ва техника соҳасида Давлат мукофоти беришга номзодлар бўйича таклифларни шакллантиради ва Ўзбекистон Республикаси Президентига юборади.


25 июлгача




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 28 ноябрь





































Время: 0.2203
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск