ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнатга ҳақ тўлаш /

Инновацион ривожланиш вазирининг 22.11.2019 й. 177-сон "Республика илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган муҳандис-техник ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.11.2019 й. 3104-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.11.2019 й.

N 3104-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ

ВАЗИРИНИНГ

22.11.2019 й.

N 177


БУЙРУҒИ



"Республика илмий-тадқиқот муассасаларининг

илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш,

илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари

юклатилган муҳандис-техник ходимларининг базавий лавозим

маошлари миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги

буйруққа ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 июлдаги ПФ-5765-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармонини бажариш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Инновацион ривожланиш вазирининг 2018 йил 10 декабрдаги 442-сон буйруғи (рўйхат рақами 3104, 2018 йил 21 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 51-сон, 985-модда) билан тасдиқланган Республика илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган муҳандис-техник ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари мазкур буйруқнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


2. Илмий-тадқиқот муассасалари 2019 йил 1 августдан илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган муҳандис-техник ходимларининг иш ҳақларини уларнинг миқдорлари ўзгарганлигини ҳисобга олиб қайта ҳисоблаб тўланишини таъминласин.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                       И. Абдурахмонов






Буйруққа

ИЛОВА



Республика илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий

фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий

лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари

юклатилган муҳандис-техник ходимларининг

базавий лавозим маошлари

МИҚДОРЛАРИ


(сўм)

N

Лавозимлар номи


Базавий лавозим маош

миқдорлари 1.08.2019

й.дан бошлаб


1.

Бош муҳандис


4 029 300

2.

Бош конструктор, бош технолог


3 575 550

3.

Етакчи мухандис, етакчи конструктор, етакчи технолог




тегишли фаолият соҳасида камида 5 йилдан кўп бўлган иш стажи мавжуд бўлганда


3 049 200


тегишли фаолият соҳасида камида 2 йилдан 5 йилгача иш стажи мавжуд бўлганда


2 867 700

4.

Олий маълумотли мутахассислар (муҳандислар, конструкторлар, технологлар):




тегишли фаолият соҳасида камида 5 йилдан кўп бўлган иш стажи мавжуд бўлганда


2 087 250


тегишли фаолият соҳасида камида 2 йилдан 5 йилгача иш стажи мавжуд бўлганда


1 960 200


тегишли фаолият соҳасида 2 йилгача иш стажи мавжуд бўлганда


1 796 850

5.

Ўрта маълумотли мутахассислар (муҳандислар, конструкторлар, технологлар)




тегишли фаолият соҳасида камида 5 йилдан кўп бўлган иш стажи мавжуд бўлганда


1 760 550


тегишли фаолият соҳасида камида 2 йилдан 5 йилгача иш стажи мавжуд бўлганда


1 651 650


тегишли фаолият соҳасида 2 йилдан кам иш стажи мавжуд бўлганда


1 524 600

                  

Мазкур базавий лавозим маошлари миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 29 ноябрь


































Время: 0.2591
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск