ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Электр энергия таъминоти. Газ таъминоти. Иссиқлик таъминоти. Сув таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.12.2019 й. ПҚ-4543-сон "Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.12.2019 й.

N ПҚ-4543



ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимининг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳолининг турмуш шароитлари ва сифатини яхшилаш, шунингдек, уларга кўрсатиладиган уй-жой коммунал хизматлар даражасини ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Осиё тараққиёт банки ўртасида Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга бериш юзасидан маслаҳат хизматларини кўрсатиш бўйича битим тузилганлиги;

истеъмолчининг унификация қилинган шахсий ҳисобварағини жорий этган ҳолда Тошкент шаҳри бўйича Коммунал хизматларни бошқариш маркази ва коммунал корхоналарнинг биллинг тизимлари билан интеграциялаштирилган Коммунал хизматлар ягона биллинг тизимини яратиш, кейинчалик ушбу тизимни республика бўйича оммалаштириш юзасидан чоралар кўрилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган:

2020-2022 йиллар учун Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизими самарадорлигининг асосий мақсадли индикаторлари (кейинги ўринларда - Мақсадли индикаторлар) 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ;

2019-2021 йилларда Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда - Қўшимча чора-тадбирлар режаси) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Тошкент шаҳар ҳокими, масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига Қўшимча чора-тадбирлар режасига киритилган чора-тадбирларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга ошириш, шунингдек, асосий мақсадли индикаторларни ўз ваколатлари доирасида бажариш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) Тошкент шаҳар ҳокими Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини бошқариш фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва унинг лозим даражада ишлаши учун шахсан жавобгар ҳисобланади;

б) Тошкент шаҳар туманлари ҳокимлари тегишли ҳудудда иссиқлик таъминоти хизматларини кўрсатиш соҳасида қуйидагилар учун шахсан жавобгар ҳисобланади:

иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан хизматлар тузиладиган шартномаларга мувофиқ кўрсатилишини, шунингдек, истеъмолчиларга иссиқлик энергияси ва иссиқ сув узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш;

иссиқлик энергияси ва иссиқ сув учун тўловларнинг квартиралар ички ҳисобга олиш ускуналари кўрсаткичлари, истеъмолнинг норматив ҳажмлари ва квартиранинг иситиладиган майдони ўлчами асосида ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлашга, шунингдек, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишига кўмаклашиш;

иссиқлик таъминоти тизими объектларининг ҳолати, фойдаланилиши ва уларга таъмирлаш хизмати кўрсатилиши устидан назоратни таъминлаш;

иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарининг алмаштирилиши ва ўрнатилишини, шунингдек, иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан уларнинг пломбаланишини ташкил этиш;

иссиқлик энергияси ва иссиқ сувдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш;

в) Тошкент шаҳар туманлари ҳокимларининг иссиқлик таъминоти тизимини бошқариш соҳасидаги фаолияти самарадорлиги тегишли ҳудудда мақсадли индикаторларнинг бажарилиши ҳолати ва кўрсатилаётган хизматлар сифатидан келиб чиққан ҳолда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан йилига камида икки маротаба баҳоланади, шунингдек, масъул шахсларга нисбатан белгиланган тартибда рағбатлантириш ёки жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади.


4. Белгилансинки, 2021 йил 1 январдан бошлаб иссиқлик қувурларини реконструкция қилишда мажбурий тартибда иссиқликни сақловчи, шу жумладан, пенополиуретандан тайёрланган полимер изоляцияли ва ҳимоя қобиғига ўралган, каналсиз ётқизиш имконини берувчи қувурлар ишлатилади.


5. 2019-2022 йилларда Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини ислоҳ қилишга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ 3-иловага мувофиқ таркибда тузилсин ва унга қуйидаги вазифалар юклатилсин:

иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва етказиш сарф-харажатларини камайтириш, магистрал ва уйларнинг ички иссиқлик таъминоти тармоқларида мавжуд йўқотишларни қисқартириш бўйича амалий чора-тадбирларни ташкил этиш;

иссиқлик таъминоти соҳасига замонавий технологиялар ва бошқарув усуллари, жумладан, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, тақсимлаш ҳамда унинг истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими фаол жорий этилишини таъминлаш;

иссиқлик таъминоти соҳасида давлат тариф сиёсатини такомиллаштириш, шунингдек, инвестициявий жозибадорликни ошириш бўйича ҳар томонлама таҳлил ўтказиш ва таклифлар ишлаб чиқиш;

иссиқлик таъминоти соҳасидаги истиқболли инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашиш;

Қўшимча чора-тадбирлар режасида назарда тутилган тадбирларнинг

ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш;

мазкур қарорда назарда тутилган вазифалар амалга оширилишининг ҳолати тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш.

Ишчи гуруҳ (А.Ж. Раматов) бир ой муддатда мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш бўйича батафсил амалий тадбирлар режаси ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этсин.


6. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига Кенгаш ва унинг доимий комиссиялари иш режаларини ишлаб чиқишда йилига камида икки маротаба:

иссиқлик таъминоти соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини, шу жумладан, аҳоли билан мулоқот қилиш орқали танқидий ўрганиш бўйича назорат-таҳлил тадбирларини ўтказишни;

ижро этувчи ҳокимият органлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарларининг иссиқлик таъминоти тизимини бошқариш соҳасидаги ишларнинг ҳолати, шунингдек, аҳолини иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминлаш сифати тўғрисидаги ахборотини эшитишни назарда тутиш тавсия этилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда ҳар томонлама таҳлил асосида:

иссиқлик тармоқларидаги йўқотишларни камайтириш, энергия ресурсларидан нооқилона фойдаланишга барҳам бериш ҳамда иссиқлик таъминоти тизимини бошқариш соҳасидаги бошқа миқдор ва сифат кўрсаткичларини назарда тутувчи 2030 йил учун Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича мақсадли мўлжалларни;

жойларда электр ва иссиқлик энергиясини комбинацияланган тарзда ишлаб чиқариш (когенерация) технологияларини жорий этишни ҳамда улардан фойдаланишни кенгайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

замонавий ва инновацион ресурс тежовчи технологиялардан фойдаланишни кенгайтиришни инобатга олган ҳолда иссиқлик сақлайдиган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш стандартларини қайта кўриб чиқиш;

кўп квартирали уйларни қуришда иссиқликни сақлаш даражасини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чораларини кўрсин.


9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда истеъмолчиларнинг юкламалари ва иссиқлик энергияси манбаларининг қувватлари балансини хатловдан ўтказиш асосида ортиқча қувватларни мақбуллаштириш чораларини кўрсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.О. Ортиқхўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 2 декабрдаги

ПҚ-4543-сон қарорига

1-ИЛОВА



2020-2022 йиллар учун Тошкент шаҳри

иссиқлик таъминоти тизими самарадорлигининг

АСОСИЙ МАҚСАДЛИ ИНДИКАТОРЛАРИ

    

Т/р

Кўрсаткич номи

Ўлчов

бирлиги

2019 й.

(кутилаётган)

2020 й.*

2021 й.*

2022 й.*

1. Техник кўрсаткичлар

1

Иссиқлик энергияси сарфи

минг Гкал

9 705,0

9 108,6

8 591,9

8 084,1

2

Технологик йўқотишлар, шу жумладан:

4 290,6

4 009,0

3 439,5

2 849,5

%

44,2

44,0

40,0

35,3

иссиқлик тармоқларида (иссиқлик энергияси сарфига нисбатан %)

минг Гкал

1 263,8

1 185,0

1 095,8

992,1

%

13,0

13,0

12,8

12,3

уйларнинг ички тизимларида (иссиқлик энергияси сарфига нисбатан %)

минг Гкал

3 026,8

2 824,0

2 343,7

1 857,4

%

31,2

31,0

27,3

23,0

3

Эскирган иссиқлик тармоқлари, шу жумладан:

км

1 931,7

1 899,9

1 742,6

1 541,4

%

71,7

70,6

64,7

57,2

магистрал тармоқлар (магистрал иссиқлик тармоқларининг умумий узунлигига нисбатан %)

км

359,5

353,5

318,2

277,4

%

70,6

69,4

62,5

54,5

тақсимловчи тармоқлар (тақсимловчи иссиқлик тармоқларининг умумий узунлигига нисбатан %)

км

1 572,2

1 546,4

1 424,4

1 264,0

%

72,0

70,8

65,2

57,9

4

Иссиқлик тармоқларидаги авариялар

марта/км/йил

1,8

1,7

1,6

1,5

5

Насос станцияларидаги электр энергияси сарфи

минг кВт/соат

14 246,7

13 895,7

13 120,9

11 237,7

2. Молиявий кўрсаткичлар

6

Дебитор қарздорлик, шу жумладан:

млн сўм

177 978,3

156 620,9

134 694,0

111 796,0

юридик шахслар бўйича

млн сўм

32 511,0

28 609,7

24 604,3

20 421,6

жисмоний шахслар бўйича

млн сўм

145 467,3

128 011,2

110 089,7

91 374,4

7

Тегишли йилда амалда чиқарилган иссиқлик энергияси учун тўловларни йиғиб олиш даражаси

%

64,0

71,0

75,0

81,0дан юқори

3. Объектларнинг электрон ҳисобга олувчи асбоблар

билан таъминланганлик кўрсаткичлари

8

Иссиқлик энергиясини ҳисобга олувчи уйнинг умумий электрон асбоблари (кўп квартирали уйларнинг умумий сонига нисбатан %)

бирлик

-

369

2 303

4 145

%

-

4,0

25,0

45,0

Иссиқ сув таъминотини ҳисобга олувчи квартира ички электрон асбоблари (квартираларнинг умумий сонига нисбатдан %)

бирлик

-

8 654

64 913

129 827

%

-

2,0

15,0

30,0

*) Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳар йили тегишли йилнинг 1 мартига қадар аниқлаштирилиши лозим.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 2 декабрдаги

ПҚ-4543-сон қарорига

1а-ИЛОВА



2020-2022 йиллар учун Тошкент шаҳри туманлари

иссиқлик таъминоти тизими самарадорлигининг

АСОСИЙ МАҚСАДЛИ ИНДИКАТОРЛАРИ


Т/р

Кўрсаткич номи

Ўлчов

бирлиги

2019 й.

(кутилаётган)

2020 й.*

2021 й.*

2022 й.*

I. БЕКТЕМИР ТУМАНИ

1. Техник кўрсаткичлар

1

Иссиқлик энергияси сарфи

минг Гкал

77,6

74,0

70,2

66,7

2

Технологик йўқотишлар, шу жумладан:

минг Гкал

34,3

30,4

27,3

22,8

%

44,2

41,0

38,9

34,2

иссиқлик тармоқларида (иссиқлик энергияси сарфига нисбатан %)

минг Гкал

27,7

25,3

23,1

19,2

%

35,7

34,2

32,9

28,8

уйларнинг ички тизимларида (иссиқлик энергияси сарфига нисбатан %)

минг Гкал

6,6

5,1

4,2

3,6

%

8,5

6,8

6,0

5,4

3

Эскирган иссиқлик тармоқлари, шу жумладан:

км

35,3

35,2

34,4

33,8

%

62,9

62,7

61,2

60,1

магистрал тармоқлар (магистрал иссиқлик тармоқларининг умумий узунлигига нисбатан %)

км

-

-

-

-

%

-

-

-

-

тақсимловчи тармоқлар (тақсимловчи иссиқлик тармоқларининг умумий узунлигига нисбатан %)

км

35,3

35,2

34,4

33,8

%

62,9

62,7

61,2

60,1

4

Иссиқлик тармоқларидаги авариялар

марта/км/йил

1,9

1,8

1,7

1,7

5

Насос станцияларидаги электр энергияси сарфи

минг кВт/соат

-

-

-

-

2. Молиявий кўрсаткичлар

6

Дебитор қарздорлик, шу жумладан:

млн сўм

1 697,7

1 494,0

1 284,8

1 066,4

юридик шахслар бўйича

млн сўм

97,5

85,8

73,8

61,3

жисмоний шахслар бўйича

млн сўм

1 600,1

1 408,1

1 211,0

1 005,1

7

Тегишли йилда амалда чиқарилган иссиқлик энергияси учун тўловларни йиғиб олиш даражаси

%

67,0

74,0

78,0

84,0дан юқори

3. Объектларнинг электрон ҳисобга олувчи асбоблар

билан таъминланганлик кўрсаткичлари

8

Иссиқлик энергиясини ҳисобга олувчи уйнинг умумий электрон асбоблари (кўп квартирали уйларнинг умумий сонига нисбатан %)

бирлик

-

10

60

108

%

-

4,0

25,0

45,0

Иссиқ сув таъминотини ҳисобга олувчи квартира ички электрон асбоблари (квартираларнинг умумий сонига нисбатдан %)

бирлик

-

133

1 000

1 999

%

-

2,0

15,0

30,0

II. МИРОБОД ТУМАНИ

1. Техник кўрсаткичлар

1

Иссиқлик энергияси сарфи

минг Гкал

708,5

670,2

614,0

557,8

2

Технологик йўқотишлар, шу жумладан:

минг Гкал

291,8

273,2

209,8

146,5

%

41,2

40,8

34,2

26,3

иссиқлик тармоқларида (иссиқлик энергияси сарфига нисбатан %)

минг Гкал

97,3

91,9

81,0

69,0

%

13,7

13,7

13,2

12,4

уйларнинг ички тизимларида (иссиқлик энергияси сарфига нисбатан %)

минг Гкал

194,5

181,3

128,8

77,5

%

27,5

27,1

21,0

13,9

3

Эскирган иссиқлик тармоқлари, шу жумладан:

км

143,7

139,2

104,8

62,3

%

70,0

67,7

51,0

30,3

магистрал тармоқлар (магистрал иссиқлик тармоқларининг умумий узунлигига нисбатан %)

км

29,3

28,8

19,9

10,0

%

74,4

73,2

50,5

25,4

тақсимловчи тармоқлар (тақсимловчи иссиқлик тармоқларининг умумий узунлигига нисбатан %)

км

114,4

110,4

84,9

52,3

%

68,9

66,5

51,1

31,5

4

Иссиқлик тармоқларидаги авариялар

марта/км/йил

1,7

1,7

1,6

1,5

5

Насос станцияларидаги электр энергияси сарфи

минг кВт/соат

2 806,6

1 832,8

1 741,2

1 654,1

2. Молиявий кўрсаткичлар

6

Дебитор қарздорлик, шу жумладан:

млн сўм

8 026,1

7 063,0

6 074,2

5 041,6

юридик шахслар бўйича

млн сўм

1 625,6

1 430,5

1 230,2

1 021,1

жисмоний шахслар бўйича

млн сўм

6 400,6

5 632,5

4 843,9

4 020,5

7

Тегишли йилда амалда чиқарилган иссиқлик энергияси учун тўловларни йиғиб олиш даражаси

%

70,0

77,0

82,0

87,0дан юқори

3. Объектларнинг электрон ҳисобга олувчи асбоблар

билан таъминланганлик кўрсаткичлари

8

Иссиқлик энергиясини ҳисобга олувчи уйнинг умумий электрон асбоблари (кўп квартирали уйларнинг умумий сонига нисбатан %)

бирлик

-

23

143

257

%

-

4,0

25,0

45,0

Иссиқ сув таъминотини ҳисобга олувчи квартира ички электрон асбоблари (квартираларнинг умумий сонига нисбатдан %)

бирлик

-

535

4 011

8 023

%

-

2,0

15,0

30,0

III. МИРЗО УЛУҒБЕК ТУМАНИ

1. Техник кўрсаткичлар

1

Иссиқлик энергияси сарфи

минг Гкал

1 251,9

1 174,9

1 083,5

992,1

2

Технологик йўқотишлар, шу жумладан:

минг Гкал

441,9

414,6

308,3

201,9

%

35,3

35,3

28,5

20,4

иссиқлик тармоқларида (иссиқлик энергияси сарфига нисбатан %)

минг Гкал

167,5

157,8

143,8

130,8

%

13,4

13,4

13,3

13,2

уйларнинг ички тизимларида (иссиқлик энергияси сарфига нисбатан %)

минг Гкал

274,4

256,8

164,5

71,1

%

21,9

21,9

15,2

7,2

3

Эскирган иссиқлик тармоқлари, шу жумладан:

км

257,1

251,5

186,2

110,1

%

71,6

70,1

51,9

30,7

магистрал тармоқлар (магистрал иссиқлик тармоқларининг умумий узунлигига нисбатан %)

км

39,6

39,1

20,5

1,2

%

66,1

65,3

34,2

2,0

тақсимловчи тармоқлар (тақсимловчи иссиқлик тармоқларининг умумий узунлигига нисбатан %)

км

217,5

212,4

165,7

108,9

%

72,7

71,0

55,4

36,4

4

Иссиқлик тармоқларидаги авариялар

марта/км/йил

2,3

2,2

2,1

2,0

5

Насос станцияларидаги электр энергияси сарфи

минг кВт/соат

3 120,0

2 932,9

2 493,0

2 053,1

2. Молиявий кўрсаткичлар

6

Дебитор қарздорлик, шу жумладан:

млн сўм

24 951,1

21 957,0

18 883,0

15 672,9

юридик шахслар бўйича

млн сўм

4 876,7

4 291,5

3 690,6

3 063,2

жисмоний шахслар бўйича

млн сўм

20 074,5

17 665,5

15 192,4

12 609,7

7

Тегишли йилда амалда чиқарилган иссиқлик энергияси учун тўловларни йиғиб олиш даражаси

%

63,0

70,0

74,0

80,0дан юқори

3. Объектларнинг электрон ҳисобга олувчи асбоблар

билан таъминланганлик кўрсаткичлари

8

Иссиқлик энергиясини ҳисобга олувчи уйнинг умумий электрон асбоблари (кўп квартирали уйларнинг умумий сонига нисбатан %)

бирлик

-

55

345

621

%

-

4,0

25,0

45,0

Иссиқ сув таъминотини ҳисобга олувчи квартира ички электрон асбоблари (квартираларнинг умумий сонига нисбатдан %)

бирлик

-

1 243

9 326

18 651

%

-

2,0

15,0

30,0

IV. ОЛМАЗОР ТУМАНИ

1. Техник кўрсаткичлар

1

Иссиқлик энергияси сарфи

минг Гкал

922,0

862,4

818,7

777,3

2

Технологик йўқотишлар, шу жумладан:

минг Гкал

441,9

411,8

356,8

310,6

%

47,9

47,8

43,6

40,0

иссиқлик тармоқларида (иссиқлик энергияси сарфига нисбатан %)

минг Гкал

117,5

109,4

102,5

93,1

%

12,7

12,7

12,5

12,0

уйларнинг ички тизимларида (иссиқлик энергияси сарфига нисбатан %)

минг Гкал

324,4

302,4

254,3

217,5

%

35,2

35,1

31,1

28,0

3

Эскирган иссиқлик тармоқлари, шу жумладан:

км

192,3

188,3

184,7

180,0

%

76,5

74,9

73,5

71,6

магистрал тармоқлар (магистрал иссиқлик тармоқларининг умумий узунлигига нисбатан %)

км

45,2

44,4

43,9

42,8

%

73,5

72,3

71,5

69,7

тақсимловчи тармоқлар (тақсимловчи иссиқлик тармоқларининг умумий узунлигига нисбатан %)

км

147,1

143,9

140,8

137,2

%

77,4

75,7

74,1

72,2

4

Иссиқлик тармоқларидаги авариялар

марта/км/йил

1,7

1,7

1,6

1,6

5

Насос станцияларидаги электр энергияси сарфи

минг кВт/соат

926,0

761,4

728,3

696,7

2. Молиявий кўрсаткичлар

6

Дебитор қарздорлик, шу жумладан:

млн сўм

22 503,6

19 803,2

17 030,7

14 135,5

юридик шахслар бўйича

млн сўм

6 502,2

5 721,9

4 920,9

4 084,3

жисмоний шахслар бўйича

млн сўм

16 001,4

14 081,2

12 109,9

10 051,2

7

Тегишли йилда амалда чиқарилган иссиқлик энергияси учун тўловларни йиғиб олиш даражаси

%

60,0

66,0

70,0

75,0дан юқори

3. Объектларнинг электрон ҳисобга олувчи асбоблар

билан таъминланганлик кўрсаткичлари

8

Иссиқлик энергиясини ҳисобга олувчи уйнинг умумий электрон асбоблари (кўп квартирали уйларнинг умумий сонига нисбатан %)

бирлик

-

30

185

333

%

-

4,0

25,0

45,0

Иссиқ сув таъминотини ҳисобга олувчи квартира ички электрон асбоблари (квартираларнинг умумий сонига нисбатдан %)

бирлик

-

715

5 365

10 730

%

-

2,0

15,0

30,0

V. СЕРГЕЛИ ТУМАНИ

1. Техник кўрсаткичлар

1

Иссиқлик энергияси сарфи

минг Гкал

795,8

749,2

650,3

551,5

2

Технологик йўқотишлар, шу жумладан:

минг Гкал

373,3

350,5

248,1

145,8

%

46,9

46,8

38,2

26,4

иссиқлик тармоқларида (иссиқлик энергияси сарфига нисбатан %)

минг Гкал

122,5

115,1

98,6

80,2

%

15,4

15,4

15,2

14,5

уйларнинг ички тизимларида (иссиқлик энергияси сарфига нисбатан %)

минг Гкал

250,8

235,4

149,5

65,6

%

31,5

31,4

23,0

11,9

3

Эскирган иссиқлик тармоқлари, шу жумладан:

км

168,4

165,1

130,2

79,0

%

64,7

63,5

50,0

30,4

магистрал тармоқлар (магистрал иссиқлик тармоқларининг умумий узунлигига нисбатан %)

км

16,3

15,4

12,6

7,2

%

45,5

42,8

35,0

20,1

тақсимловчи тармоқлар (тақсимловчи иссиқлик тармоқларининг умумий узунлигига нисбатан %)

км

152,1

149,7

117,6

71,8

%

67,8

66,7

52,4

32,0

4

Иссиқлик тармоқларидаги авариялар

марта/км/йил

1,4

1,4

1,3

1,2

5

Насос станцияларидаги электр энергияси сарфи

минг кВт/соат

498,6

514,8

489,1

464,6

2. Молиявий кўрсаткичлар

6

Дебитор қарздорлик, шу жумладан:

млн сўм

13 909,8

12 240,6

10 527,0

8 737,4

юридик шахслар бўйича

млн сўм

1 690,6

1 487,7

1 279,4

1 061,9

жисмоний шахслар бўйича

млн сўм

12 219,3

10 752,9

9 247,5

7 675,5

7

Тегишли йилда амалда чиқарилган иссиқлик энергияси учун тўловларни йиғиб олиш даражаси

%

67,0

74,0

78,0

84,0дан юқори

3. Объектларнинг электрон ҳисобга олувчи асбоблар

билан таъминланганлик кўрсаткичлари

8

Иссиқлик энергиясини ҳисобга олувчи уйнинг умумий электрон асбоблари (кўп квартирали уйларнинг умумий сонига нисбатан %)

бирлик

-

46

285

513

%

-

4,0

25,0

45,0

Иссиқ сув таъминотини ҳисобга олувчи квартира ички электрон асбоблари (квартираларнинг умумий сонига нисбатдан %)

бирлик

-

836

6 271

12 542

%

-

2,0

15,0

30,0

VI. УЧТЕПА ТУМАНИ

1. Техник кўрсаткичлар

1

Иссиқлик энергияси сарфи

минг Гкал

727,9

687,3

652,5

619,5

2

Технологик йўқотишлар, шу жумладан:

минг Гкал

360,4

336,7

292,4

254,1

%

49,5

49,0

44,8

41,0

иссиқлик тармоқларида (иссиқлик энергияси сарфига нисбатан %)

минг Гкал

109,7

103,3

95,7

86,9

%

15,1

15,0

14,7

14,0

уйларнинг ички тизимларида (иссиқлик энергияси сарфига нисбатан %)

минг Гкал

250,7

233,4

196,7

167,2

%

34,4

34,0

30,1

27,0

3

Эскирган иссиқлик тармоқлари, шу жумладан:

км

189,5

187,4

184,1

179,1

%

81,1

80,2

78,8

76,6

магистрал тармоқлар (магистрал иссиқлик тармоқларининг умумий узунлигига нисбатан %)

км

38,8

38,4

37,8

36,7

%

85,3

84,5

83,2

80,7

тақсимловчи тармоқлар (тақсимловчи иссиқлик тармоқларининг умумий узунлигига нисбатан %)

км

150,7

149,0

146,3

142,4

%

80,0

79,1

77,7

75,6

4

Иссиқлик тармоқларидаги авариялар

марта/км/йил

2,4

2,4

2,3

2,2

5

Насос станцияларидаги электр энергияси сарфи

минг кВт/соат

3 291,0

2 328,4

2 227,1

2 130,3

2. Молиявий кўрсаткичлар

6

Дебитор қарздорлик, шу жумладан:

млн сўм

17 714,1

15 588,4

13 406,0

11 127,0

юридик шахслар бўйича

млн сўм

2 730,9

2 403,2

2 066,8

1 715,4

жисмоний шахслар бўйича

млн сўм

14 983,1

13 185,2

11 339,2

9 411,6

7

Тегишли йилда амалда чиқарилган иссиқлик энергияси учун тўловларни йиғиб олиш даражаси

%

64,0

70,0

75,0

80,0дан юқори

3. Объектларнинг электрон ҳисобга олувчи асбоблар

билан таъминланганлик кўрсаткичлари

8

Иссиқлик энергиясини ҳисобга олувчи уйнинг умумий электрон асбоблари (кўп квартирали уйларнинг умумий сонига нисбатан %)

бирлик

-

28

174

313

%

-

4,0

25,0

45,0

Иссиқ сув таъминотини ҳисобга олувчи квартира ички электрон асбоблари (квартираларнинг умумий сонига нисбатдан %)

бирлик

-

815

6 112

12 225

%

-

2,0

15,0

30,0

VII. Шайхонтоҳур тумани

1. Техник кўрсаткичлар

1

Иссиқлик энергияси сарфи

минг Гкал

863,7

810,1

769,1

730,1

2

Технологик йўқотишлар, шу жумладан:

минг Гкал

407,6

380,7

330,7

287,1

%

47,2

47,0

43,0

39,3

иссиқлик тармоқларида (иссиқлик энергияси сарфига нисбатан %)

минг Гкал

106,8

99,6

92,8

84,2

%

12,4

12,3

12,1

11,5

уйларнинг ички тизимларида (иссиқлик энергияси сарфига нисбатан %)

минг Гкал

300,8

281,1

237,9

202,9

%

34,8

34,7

30,9

27,8

3

Эскирган иссиқлик тармоқлари, шу жумладан:

км

171,4

168,6

166,5

163,2

%

75,5

74,3

73,4

71,9

магистрал тармоқлар (магистрал иссиқлик тармоқларининг умумий узунлигига нисбатан %)

км

38,3

37,7

37,2

36,4

%

72,5

71,4

70,5

68,9

тақсимловчи тармоқлар (тақсимловчи иссиқлик тармоқларининг умумий узунлигига нисбатан %)

км

133,1

130,9

129,3

126,8

%

76,4

75,1

74,2

72,8

4

Иссиқлик тармоқларидаги авариялар

марта/км/йил

2,3

2,2

2,1

2,0

5

Насос станцияларидаги электр энергияси сарфи

минг кВт/соат

142,5

138,3

132,3

126,5

2. Молиявий кўрсаткичлар

6

Дебитор қарздорлик, шу жумладан:

млн сўм

17 642,4

15 525,3

13 351,8

11 082,0

юридик шахслар бўйича

млн сўм

1 495,5

1 316,0

1 131,8

939,4

жисмоний шахслар бўйича

млн сўм

16 146,9

14 209,2

12 220,0

10 142,6

7

Тегишли йилда амалда чиқарилган иссиқлик энергияси учун тўловларни йиғиб олиш даражаси

%

62,0

68,0

72,0

77,0дан юқори

3. Объектларнинг электрон ҳисобга олувчи асбоблар

билан таъминланганлик кўрсаткичлари

8

Иссиқлик энергиясини ҳисобга олувчи уйнинг умумий электрон асбоблари (кўп квартирали уйларнинг умумий сонига нисбатан %)

бирлик

-

30

190

342

%

-

4,0

25,0

45,0

Иссиқ сув таъминотини ҳисобга олувчи квартира ички электрон асбоблари (квартираларнинг умумий сонига нисбатдан %)

бирлик

-

638

4 787

9 574

%

-

2,0

15,0

30,0

VIII. ЧИЛОНЗОР ТУМАНИ

1. Техник кўрсаткичлар

1

Иссиқлик энергияси сарфи

минг Гкал

1 135,5

1 067,9

1 013,8

962,4

2

Технологик йўқотишлар, шу жумладан:

минг Гкал

536,3

503,3

437,2

379,8

%

47,2

47,1

43,1

39,5

иссиқлик тармоқларида (иссиқлик энергияси сарфига нисбатан %)

минг Гкал

155,4

146,5

135,8

123,3

%

13,7

13,7

13,4

12,8

уйларнинг ички тизимларида (иссиқлик энергияси сарфига нисбатан %)

минг Гкал

380,9

356,8

301,4

256,5

%

33,5

33,4

29,7

26,7

3

Эскирган иссиқлик тармоқлари, шу жумладан:

км

216,5

214,4

211,0

206,2

%

65,3

64,6

63,6

62,2

магистрал тармоқлар (магистрал иссиқлик тармоқларининг умумий узунлигига нисбатан %)

км

46,4

45,9

44,7

43,9

%

71,6

70,8

68,9

67,6

тақсимловчи тармоқлар (тақсимловчи иссиқлик тармоқларининг умумий узунлигига нисбатан %)

км

170,1

168,5

166,3

162,3

%

63,7

63,1

62,3

60,8

4

Иссиқлик тармоқларидаги авариялар

марта/км/йил

1,5

1,5

1,4

1,4

5

Насос станцияларидаги электр энергияси сарфи

минг кВт/соат

256,4

240,7

230,3

220,2

2. Молиявий кўрсаткичлар

6

Дебитор қарздорлик, шу жумладан:

млн сўм

26 705,5

23 500,8

20 210,7

16 774,9

юридик шахслар бўйича

млн сўм

3 576,2

3 147,1

2 706,5

2 246,4

жисмоний шахслар бўйича

млн сўм

23 129,3

20 353,8

17 504,3

14 528,5

7

Тегишли йилда амалда чиқарилган иссиқлик энергияси учун тўловларни йиғиб олиш даражаси

%

59,0

65,0

69,0

74,0дан юқори

3. Объектларнинг электрон ҳисобга олувчи асбоблар

билан таъминланганлик кўрсаткичлари

8

Иссиқлик энергиясини ҳисобга олувчи уйнинг умумий электрон асбоблари (кўп квартирали уйларнинг умумий сонига нисбатан %)

бирлик

-

47

294

529

%

-

4,0

25,0

45,0

Иссиқ сув таъминотини ҳисобга олувчи квартира ички электрон асбоблари (квартираларнинг умумий сонига нисбатдан %)

бирлик

-

1 209

9 065

18 131

%

-

2,0

15,0

30,0

IX. ЮНУСОБОД ТУМАНИ

1. Техник кўрсаткичлар

1

Иссиқлик энергияси сарфи

минг Гкал

1 873,1

1 746,1

1 699,1

1 650,3

2

Технологик йўқотишлар, шу жумладан:

минг Гкал

806,6

750,7

722,6

641,7

%

43,1

43,0

42,5

38,9

иссиқлик тармоқларида (иссиқлик энергияси сарфига нисбатан %)

минг Гкал

160,8

150,3

144,2

138,9

%

8,6

8,6

8,5

8,4

уйларнинг ички тизимларида (иссиқлик энергияси сарфига нисбатан %)

минг Гкал

645,8

600,4

578,4

502,8

%

34,5

34,4

34,0

30,5

3

Эскирган иссиқлик тармоқлари, шу жумладан:

км

281,7

279,0

273,5

267,8

%

82,0

81,2

79,6

77,9

магистрал тармоқлар (магистрал иссиқлик тармоқларининг умумий узунлигига нисбатан %)

км

63,6

62,5

61,5

60,3

%

80,5

79,2

77,9

76,3

тақсимловчи тармоқлар (тақсимловчи иссиқлик тармоқларининг умумий узунлигига нисбатан %)

км

218,1

216,5

212,0

207,5

%

82,4

81,8

80,1

78,4

4

Иссиқлик тармоқларидаги авариялар

марта/км/йил

1,0

1,0

0,9

0,9

5

Насос станцияларидаги электр энергияси сарфи

минг кВт/соат

1 780,8

3 745,4

3 745,4

2 621,8

2. Молиявий кўрсаткичлар

6

Дебитор қарздорлик, шу жумладан:

млн сўм

19 758,9

17 387,8

14 953,6

12 411,4

юридик шахслар бўйича

млн сўм

4 193,9

3 690,6

3 174,0

2 634,4

жисмоний шахслар бўйича

млн сўм

15 565,0

13 697,2

11 779,6

9 777,1

7

Тегишли йилда амалда чиқарилган иссиқлик энергияси учун тўловларни йиғиб олиш даражаси

%

69,0

76,0

80,0

86,0дан юқори

3. Объектларнинг электрон ҳисобга олувчи асбоблар

билан таъминланганлик кўрсаткичлари

8

Иссиқлик энергиясини ҳисобга олувчи уйнинг умумий электрон асбоблари (кўп квартирали уйларнинг умумий сонига нисбатан %)

Бирлик

-

46

289

521

%

-

4,0

25,0

45,0

Иссиқ сув таъминотини ҳисобга олувчи квартира ички электрон асбоблари (квартираларнинг умумий сонига нисбатдан %)

Бирлик

-

1 218

9 139

18 277

%

-

2,0

15,0

30,0

X. ЯККАСАРОЙ ТУМАНИ

1. Техник кўрсаткичлар

1

Иссиқлик энергияси сарфи

минг Гкал

572,6

539,8

512,4

486,5

2

Технологик йўқотишлар, шу жумладан:

минг Гкал

231,7

216,2

187,7

163,1

%

40,5

40,1

36,6

33,5

иссиқлик тармоқларида (иссиқлик энергияси сарфига нисбатан %)

минг Гкал

85,9

80,4

74,8

68,0

%

15,0

14,9

14,6

14,0

уйларнинг ички тизимларида (иссиқлик энергияси сарфига нисбатан %)

минг Гкал

145,8

135,8

112,9

95,1

%

25,5

25,2

22,0

19,5

3

Эскирган иссиқлик тармоқлари, шу жумладан:

км

110,3

109,7

108,3

103,9

%

60,0

59,7

58,9

56,5

магистрал тармоқлар (магистрал иссиқлик тармоқларининг умумий узунлигига нисбатан %)

км

25,2

24,9

24,0

23,2

%

62,4

61,6

59,3

57,4

тақсимловчи тармоқлар (тақсимловчи иссиқлик тармоқларининг умумий узунлигига нисбатан %)

км

85,1

84,8

84,3

80,7

%

59,3

59,1

58,7

56,2

4

Иссиқлик тармоқларидаги авариялар

марта/км/йил

0,7

0,7

0,7

0,6

5

Насос станцияларидаги электр энергияси сарфи

минг кВт/соат

455,9

486,5

465,4

445,1

2. Молиявий кўрсаткичлар

6

Дебитор қарздорлик, шу жумладан:

млн сўм

6 487,7

5 709,1

4 909,9

4 075,2

юридик шахслар бўйича

млн сўм

1 105,4

972,7

836,5

694,3

жисмоний шахслар бўйича

млн сўм

5 382,3

4 736,4

4 073,3

3 380,9

7

Тегишли йилда амалда чиқарилган иссиқлик энергияси учун тўловларни йиғиб олиш даражаси

%

67,0

74,0

79,0

84,0дан юқори

3. Объектларнинг электрон ҳисобга олувчи асбоблар

билан таъминланганлик кўрсаткичлари

8

Иссиқлик энергиясини ҳисобга олувчи уйнинг умумий электрон асбоблари (кўп квартирали уйларнинг умумий сонига нисбатан %)

бирлик

-

18

115

207

%

-

4,0

25,0

45,0

Иссиқ сув таъминотини ҳисобга олувчи квартира ички электрон асбоблари (квартираларнинг умумий сонига нисбатдан %)

бирлик

-

403

3 019

6 038

%

-

2,0

15,0

30,0

XI. ЯШНОБОД ТУМАНИ

1. Техник кўрсаткичлар

1

Иссиқлик энергияси сарфи

минг Гкал

776,4

726,7

708,3

689,9

2

Технологик йўқотишлар, шу жумладан:

минг Гкал

364,7

340,9

318,6

296,1

%

47,0

46,9

45,0

42,9

иссиқлик тармоқларида (иссиқлик энергияси сарфига нисбатан %)

минг Гкал

112,6

105,4

103,5

98,5

%

14,5

14,5

14,6

14,3

уйларнинг ички тизимларида (иссиқлик энергияси сарфига нисбатан %)

минг Гкал

252,1

235,5

215,1

197,6

%

32,5

32,4

30,4

28,6

3

Эскирган иссиқлик тармоқлари, шу жумладан:

км

165,5

161,5

158,9

156,0

%

68,9

67,2

66,2

65,0

магистрал тармоқлар (магистрал иссиқлик тармоқларининг умумий узунлигига нисбатан %)

км

16,8

16,4

16,1

15,7

%

55,6

54,4

53,1

51,9

тақсимловчи тармоқлар (тақсимловчи иссиқлик тармоқларининг умумий узунлигига нисбатан %)

км

148,7

145,1

142,8

140,3

%

70,8

69,1

68,0

66,8

4

Иссиқлик тармоқларидаги авариялар

марта/км/йил

2,5

2,4

2,3

2,2

5

Насос станцияларидаги электр энергияси сарфи

минг кВт/соат

968,8

914,5

868,8

825,3

2. Молиявий кўрсаткичлар

6

Дебитор қарздорлик, шу жумладан:

млн сўм

18 581,4

16 351,7

14 062,4

11 671,8

юридик шахслар бўйича

млн сўм

4 616,6

4 062,6

3 493,8

2 899,9

жисмоний шахслар бўйича

млн сўм

13 964,9

12 289,1

10 568,6

8 771,9

7

Тегишли йилда амалда чиқарилган иссиқлик энергияси учун тўловларни йиғиб олиш даражаси

%

67,0

73,0

78,0

83,0дан юқори

3. Объектларнинг электрон ҳисобга олувчи асбоблар

билан таъминланганлик кўрсаткичлари

8

Иссиқлик энергиясини ҳисобга олувчи уйнинг умумий электрон асбоблари (кўп квартирали уйларнинг умумий сонига нисбатан %)

бирлик

-

36

223

401

%

-

4,0

25,0

45,0

Иссиқ сув таъминотини ҳисобга олувчи квартира ички электрон асбоблари (квартираларнинг умумий сонига нисбатдан %)

бирлик

-

909

6 818

13 637

%

-

2,0

15,0

30,0

*) Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳар йили тегишли йилнинг 1 мартига қадар аниқлаштирилиши лозим.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 2 декабрдаги

ПҚ-4543-сон қарорига

2-ИЛОВА



2019-2021 йилларда Тошкент шаҳри иссиқлик

таъминоти тизимини ривожлантиришга оид қўшимча

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбирларнинг номи

Амалга ошириш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

РЕЖАЛАШТИРИШ ВА УНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

1.

Экспертларни жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини комплекс ривожлантириш ва тўла миқёсда модернизация қилиш стратегияси лойиҳасини, шу жумладан иссиқлик таъминоти схемаси, иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш режаси, мазкур стратегияни амалга оширишни молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Амалга ошириш шакли: стратегия лойиҳаси ва таҳлилий маълумотнома

2020 йил

1 декабрь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг грантлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Ортиқхўжаев), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Солиев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Хўжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов), "Иссиқликэлектрлойиҳа" АЖ (келишув бўйича)

2.

Энергия йўқотилиши манбалари ва сабабларини аниқлаш, шунингдек, энергия ресурсларидан нооқилона фойдаланишга барҳам бериш мақсадида Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини энергетика текширувидан (энергия аудити) ўтказиш, шу жумладан:


2020-2021 йиллар


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси,

Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Ортиқхўжаев), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Солиев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Хўжаев), Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

2020-2021 йилларда иссиқлик энергияси манбалари кесимида иссиқлик таъминоти тизимини энергия аудитидан ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш;

2020 йил

1 февраль

иссиқлик таъминоти тизимини энергия аудитидан ўтказиш бўйича техник талабларни ишлаб чиқиш;

2020 йил

1 апрель

энергия аудити соҳасида ихтисослашган ташкилотларни белгиланган тартибда жалб қилиш;

2020 йил

1 июль

энергия аудити якунларига кўра энергия тежайдиган чора-тадбирлар бўйича таклифларни шакллантириш ва уларни молиялаштириш манбаларини белгилаш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий тадбирлар ва келгусида амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш

энергия аудитидан сўнг 20 кун ичида

II. ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ СОҲАСИДА БОЗОР МЕХАНИЗМЛАРИНИ,

ШУ ЖУМЛАДАН ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК МЕХАНИЗМЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ

3.

Халқаро экспертларни жалб этган ҳолда Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти соҳасидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш бўйича зарур чоралар кўриш, шу жумладан:


2019-2020 йиллар


Ташаббускорлар, талабгорлар ва хусусий шериклар маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Ортиқхўжаев), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Солиев), ДХШни ривожлантириш агентлиги (Ғ. Холжигитов)

лойиҳани амалга ошириш учун иссиқлик энергияси манбаларининг фаолият ҳудудини аниқлаш, аниқланган ҳудуд бўйича ижтимоий-иқтисодий таҳлил ўтказиш;

2019 йил

10 декабрь

лойиҳа ташаббусини илгари суриш, шу жумладан унинг бизнес-моделини ишлаб чиқиш ва лойиҳа концепциясини тасдиқлаш;

2020 йил

1 февраль

тендерни ташкил этиш ва ўтказиш (иштирокчиларнинг аризаларини баҳолаш ва ғолибни аниқлаш) ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ташаббускор билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш;

2020 йил

1 июль

ғолиб (ташаббускор) билан лойиҳани батафсил кўриб чиқиш, у билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш ва лойиҳа амалга оширилиши бошланишини таъминлаш.

Амалга ошириш шакли: комплекс чора-тадбирлар

2020 йил

1 октябрь

4.

Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва уни ягона иссиқлик таъминоти тизимига етказиб беришни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш имкониятини ўрганиш, натижалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритиш.

Амалга ошириш шакли: таклифларни ўз ичига олган таҳлилий маълумотнома

2020 йил

1 сентябрь

-

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Ортиқхўжаев), ДХШни ривожлантириш агентлиги (Ғ. Холжигитов), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Солиев)

III. ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ СОҲАСИДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ КЕНГАЙТИРИШ

5.

Биллинг платформасининг марказлаштирилган операторини яратиш ҳамда Тошкент шаҳри бўйича Коммунал хизматларни бошқариш маркази ва коммунал корхоналарнинг биллинг тизимлари билан интеграциялаштирилган Коммунал хизматлар ягона биллинг тизимининг тўлиқ ишлашини таъминлаш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар

2020 йил

1 июль

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси, ташаббускорларнинг ўз маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Ортиқхўжаев), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Солиев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Хўжаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

6.

"Тошиссиққуввати" ДУКда иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг интеграциялашган автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар режаси

Ишлаб чиқиш:

2020 йил 1 январь


Амалга ошириш:

2020-2021 йиллар давомида

"Тошиссиққуввати" ДУКнинг ўз маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Ортиқхўжаев), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Солиев)

7.

Тошкент шаҳрида босқичма-босқич:

марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимига уланган кўп квартирали уйларда иссиқликни ҳисобга олувчи уйларнинг умумий электрон асбоблари;


Ишлаб чиқиш:

2020 йил 1 январь


Амалга ошириш:

2020-2024 йиллар давомида

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари маблағлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Ортиқхўжаев), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Солиев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Хўжаев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов)

ҳисоблаш асбобларидаги маълумотларни иссиқлик энергияси ҳамда иссиқ сувни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига реал вақт (онлайн) режимида узатишни таъминлайдиган иссиқ сувни ҳисобга олувчи радиомодулли квартира ички электрон асбоблари ("ақлли ҳисоблагичлар") ўрнатилишини ташкил этиш бўйича тадбирлар режаси ҳамда графигини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Амалга ошириш шакли: тадбирлар режаси ва график

халқаро молия институтларининг грант ва кредитлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

8.

Илғор хорижий амалиётни ўрганиш асосида коммунал хизматлар учун комбинацияланган ҳисобварақларни жорий этиш имкониятлари ва механизмлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Амалга ошириш шакли: таклифларни ўз ичига олган таҳлилий маълумотнома

2020 йил

1 апрель

-

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Ортиқхўжаев), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Солиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов)

   

Изоҳ: иссиқлик таъминоти соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур қўшимча чора-тадбирлар режасига киритилган тадбирларнинг бажарилишини хусусий шерик иштирокида таъминлаш чораларини кўради.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 2 декабрдаги

ПҚ-4543-сон қарорига

3-ИЛОВА



2019-2022 йилларда Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти

тизимини ислоҳ қилишга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

      

Раматов

Ачилбай Жуманиязович

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари

Ортиқхўжаев

Жаҳонгир Обидович

-

Тошкент шаҳар ҳокими, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

лавозим бўйича

-

иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари

Турсунов

Ёрқин Эргашевич

-

молия вазирининг ўринбосари

Джамалов

Ғофир Орибжанович

-

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари

Ходжаев

Шерзод Ҳикматуллаевич

-

энергетика вазирининг ўринбосари

Хидоятов

Шерзод Саиджанович

-

қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари

Вафаев

Шухрат Абдушарифович

-

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Умаров

Олимжон Мухамаджанович

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

Ражаббаев

Шароф Рахимбердиевич

-

инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари в.б.

Холжигитов

Ғолиб Аблакулович

-

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори

Раҳмонқулов

Бахтиёр Туганбаевич

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи, Ишчи гуруҳ котиби

Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 3 декабрь


"Халқ сўзи", 2019 йил 3 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 9 декабрь, 49-сон, 893-модда












































Время: 0.0077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск