ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Паспорт ва виза тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.2019 й. 970-сон "Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.12.2019 й.

N 970



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИОМЕТРИК

ПАСПОРТ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги ПФ-5156-сон, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг биометрик дипломатик паспорти тўғрисидаги Низомни ва Ўзбекистон Республикасининг биометрик дипломатик паспорти бериладиган мансабдор шахслар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 16 августдаги ПФ-4554-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2019 йил 23 февралдаги ПФ-5672-сон фармонларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 5 декабрдаги

970-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ



1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартибини ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1995 йил 6 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 1-сон, 1-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибининг 15 ва 16-бандлари.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини расмийлаштириш ва бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2000 йил 30 декабрдаги 519-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 84-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Чет элга бориш учун рухсат бериш ёзувининг ёпиштириладиган стикерини тасдиқлаш тўғрисида" 2002 йил 25 майдаги 181-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 26-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти бериладиган мансабдор шахслар рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида" 2004 йил 2 июлдаги 311-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 26-сон, 302-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 11 февралдаги 59-сон қарорига 1-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 6-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 26 майдаги 135-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 30-модда).


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатларидаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарорига 2-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 40-модда).


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартибини ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1995 йил 6 январдаги 8-сон қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2008 йил 25 ноябрдаги 255-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2005 й., 48-сон, 475-модда).


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) котибияти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2008 йил 30 сентябрдаги 875-I/554-I-сон қўшма қарори)" 2009 йил 27 октябрдаги 283-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 9-10-сон, 70-модда).


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2011 йил 17 июндаги 180-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 54-модда).


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини ва 16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 7 июлдаги 200-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари, шунингдек, қарорга 1-илова ҳамда 2-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 7-сон, 63-модда).


1 4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори)" 2012 йил 20 апрелдаги 116-сон қарорига 1-илованинг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 28-модда).


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг биометрик дипломатик паспорти тўғрисидаги Низомни ва Ўзбекистон Республикасининг биометрик дипломатик паспорти бериладиган мансабдор шахслар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 16 августдаги ПФ-4554-сон Фармони)" 2013 йил 14 октябрдаги 281-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 74-модда).


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 6 февралдаги 24-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 2-сон, 11-модда).


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида ("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сон Қонуни)" 2014 йил 11 сентябрдаги 259-сон қарорига илованинг 12-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 37-сон, 473-модда).


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 2015 йил 4 февралдаги ПФ-4702-сон Фармони)" 2015 йил 27 июндаги 171-сон қарорига илованинг 37-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 6-сон, 51-модда).


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори)" 2015 йил 22 октябрдаги 301-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 93-модда).


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига 1-илованинг 42-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда).


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти девони фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 1 мартдаги ПФ-4974-сон Фармони)" 2017 йил 22 июндаги 412-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 113-модда).


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 апрелдаги ПФ-5012-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 апрелдаги ПҚ-2887-сон қарори)" 2017 йил 14 июлдаги 499-сон қарорига илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 7-сон, 146-модда).


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 31 мартдаги ПФ-4996-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 4 апрелдаги ПҚ-2868-сон қарори)" 2017 йил 21 августдаги 651-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 182-модда).


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг биометрик паспортлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатларининг ҳисобини юритиш ва йўқ қилишни тартибга солиш тўғрисида" 2017 йил 30 майдаги ПФ-5061-сон Фармони)" 2017 йил 31 августдаги 684-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 192-модда).


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)" 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига илованинг 2, 3 ва 31-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 292-модда).


26. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон Фармони)" 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 19 ва 53-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 126-модда).


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисини биометрик паспортлар билан режали таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 30 июндаги 494-сон қарорининг 7-банди.


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарорига 3-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 10-сон, 258-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 декабрь

































Время: 0.0198
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск