Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.12.2019 й. 963-сон "Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиб-таомилларини апробация қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.12.2019 й.

N 963




СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА

МЎЛЖАЛЛАНМАГАН  ЕР  УЧАСТКАЛАРИНИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ

АПРОБАЦИЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ҲУҚУҚИЙ

ЭКСПЕРИМЕНТ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида" 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиб-таомилларини апробация қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент (кейинги ўринларда ҳуқуқий эксперимент деб аталади) Ўзбекистон Республикасининг "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади;

ҳуқуқий эксперимент 2021 йил 1 мартга қадар амалга оширилади.

2. Қуйидагилар:

Сирдарё вилоятида доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари асосида тегишли бўлган ер участкаларини жисмоний ва юридик шахслар томонидан сотиб олиш тартиби тўғрисида вақтинчалик маъмурий регламент 1-иловага мувофиқ;

Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали хусусийлаштириш тартиби тўғрисида вақтинчалик низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, ҳуқуқий экспериментни амалга ошириш даврида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида амалга оширилади.


4. Сирдарё вилоятида аҳоли ўртасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича тушунтириш ишларини олиб боришда иштирок этадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари вакилларининг 3-иловага мувофиқ рўйхати шакллантирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУК (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) бир ҳафта муддатда Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришнинг "YERНUSUSIYLASНTIRISН" автоматлаштирилган ахборот тизимини (кейинги ўринларда "YERНUSUSIYLASНTIRISН" ААТ деб аталади) ишлаб чиқиш ишларини якунласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги:

ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг бешинчи кунига қадар электрон онлайн-аукционга қўйиладиган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларининг картографик шаклдаги умумлаштирилган рўйхатини "YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали (кейинги ўринларда "YERELEKTRON" АTT деб аталади) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этиш чораларини кўрсин;

Марказ билан биргаликда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олишли таъминлайдиган ахборот тизимининг давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланадиган давлат божлари ва йиғимлар миқдорларини ҳисобга олишнинг ягона биллинг тизими хамда "YERHUSUSIYLASНTIRISН" ААТ билан интеграция қилинишини таъминласин;

2020 йил 1 январга қадар "YERELEKTRON" ААТ Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизими маълумотлари билан интеграция қилинишини таъминласин.


7. Белгилаб қўйилсинки:

Сирдарё вилоятида жисмоний ва юридик шахслар томонидан уларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш "YERНUSUSIYLASНTIRISН" ААТ орқали амалга оширилади;

Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини хусусийлаштириш "E-IJRO AUKSION" савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳузуридаги Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимида ер участкасига бўлган хусусий мулк ҳуқуқини рўйхатга олиш ва хусусийлаштирилган ер участкаларининг майдони ва чегараларини белгилаш ишларини мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

8. Белгилансинки, давлат хизматлари марказлари томонидан Сирдарё вилоятидаги бориш қийин бўлган туманларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича кўрсатиладиган хизматлар давлат хизматларини мобил шаклда жойларга чиққан холда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Сирдарё вилояти туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларида давлат хизматларини сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш учун уларни етарли миқдорда автотранспорт воситалари, асбоб-ускуналар, инвентарь, ҳужжатлар ва бошқа мол-мулк билан таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрсин.


9. Сирдарё вилояти ҳокимлиги АТ "Халқ банки" билан биргаликда ҳуқуқий экспериментни ўтказиш даврида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари биноларида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган йиғимларни мазкур биноларда қабул қилиш имкониятини яратиш чораларини кўрсин.


10. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари О.Б. Рустамовга - ҳуқуқий экспериментни давом эттириш жараёнида масъул ташкилотларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек ҳуқуқий экспериментнинг тизимли мониторинги олиб борилиши ва таҳлил қилиниши;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори Х.С. Тўрахўжаевга - электрон онлайн-аукционга қўйилиши мўлжалланган бўш турган ер участкалари бўйича ҳужжатлар сифатли тайёрланиши ва ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказилиши;

Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Ғ. Мирзаевга - ҳуқуқий экспериментни амалга ошириш доирасида ҳудудий ташкилотлар фаолияти самарали ташкил этилиши ва сафарбар қилиниши учун шахсий жавобгарлик юклансин.

11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ўтказилган ҳуқуқий эксперимент натижалари тўғрисидаги умумлаштирилган ахборотни қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақидаги таклифлар билан биргаликда 2020 йил 5 февралга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Ғ. Мирзаев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 2 декабрдаги

963-сон қарорига

3-ИЛОВА



Сирдарё вилоятида аҳоли ўртасида қишлоқ

хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини

хусусийлаштириш бўйича тушунтириш ишларини олиб

боришда иштирок этадиган Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси палаталари вакилларининг

РЎЙХАТИ*

     

Тажиев

Бахадир Садуллаевич

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси

Пардаев

Азамат Кенжабоевич

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари

Иминов

Одилжон Каримович

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раисининг ўринбосари

Умаралиев

Акмалжон Акбаралиевич

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг аъзоси

Қулматов

Шерзод Дустмуратович

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси

Мирзаев

Ғофуржон Ғаниевич

-

Сирдарё вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси

Сотиболдиев

Улугбек Норхожаевич

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси

*) вакиллар рўйхатига киритилганлар бошқа ишга ўтган ҳолларда, унинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан тақдим этилган вакиллар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 3 декабрь


















































Время: 0.0173
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск