Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Внимание!

NB! Мазкур Низом Сирдарё вилояти худудида 2021 йил 1 мартга кадар амал килади.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали хусусийлаштириш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 02.12.2019 й. 963-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 2 декабрдаги

963-сон қарорига

2-ИЛОВА



Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган

бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион

орқали хусусийлаштириш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Сирдарё вилоятида "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали:

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда жисмоний шахслар деб аталади) - якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, шунингдек, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун;

Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахсларга (кейинги ўринларда юридик шахслар деб аталади) - тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини хусусийлаштириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда куйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


аукцион иштирокчиси - аукционда иштирок этиш учун буюртманома берган ва унда иштирок этишга рухсат этилган жисмоний ёки юридик шахс;


ваколатли ташкилотлар - Сирдарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг Сирдарё вилояти давлат инспекцияси;


ер участкасининг бошланғич нархи - ер участкасининг бозор қийматига тенг қилиб белгиланадиган нархи;


қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси - қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилмаган ёки ушбу мақсадлар учун мўлжалланмаган ер участкаси;


қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаси (кейинги ўринларда ер участкаси деб аталади) - бинолар ва иншоотлар жойлашмаган, ҳеч қандай мажбуриятлар ёки тақиқлар ўрнатилмаган ва оммавий мулк бўлган ер участкаси;


муҳандислик-коммуникацион тармоқларини эксплуатация қилувчи ташкилотлар - "Сувоқова" ДУК, "Сувсоз" ДУК туман (шаҳар) филиали, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг туман (шаҳар) энергия билан таъминлаш корхонаси, "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг туман (шаҳар) газ билан таъминлаш корхонаси;


шахсий кабинет - www.e-auksion.uz веб-сайтининг фақат унда рўйхатга олинган иштирокчи кира оладиган алоҳида бўлими бўлиб, у орқали иштирокчи шахсий ҳисобварағининг ҳолати ва статистик ахборот ҳақидаги маълумотлардан, буюртмага оид тафсилотлар ва бошқа шахсий ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади;


электрон онлайн-аукцион (кейинги ўринларда аукцион деб аталади) - аукцион шаклида электрон савдолар ўтказиш усули, унда лотлар бутунжаҳон Интернет тармоғида "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончаси орқали потенциал харидорларнинг ундан тенг фойдаланиши ҳуқуқи асосида амалга оширилади.


электрон савдо майдончаси оператори (кейинги ўринларда оператор деб аталади) - "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида аукционларни ташкил этиш ва ўтказишни амалга ошириш ваколати берилган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси;


3. Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали хусусийлаштириш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


4. Аукционлар очиқ шаклда ўтказилади. Ёпиқ аукционларни ўтказишга йўл қўйилмайди.


5. Аукцион орқали хусусийлаштириш таклиф этилаётган ер участкалари рўйхати ва ер участкаларини танлаш материаллари Сирдарё вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали (кейинги ўринларда филиал деб аталади) томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг таклифлари инобатга олинган ҳолда тайёрланади.


6. Ер участкасини танлаш бўйича материалларни келишиш ва (ёки) улар бўйича хулоса бериш ваколатли ташкилотлар томонидан филиалнинг тақдимномасига асосан "YERELEKTRON" ААТ орқали электрон шаклда амалга оширилади.

Ушбу Низом билан белгиланган муддатларда ер участкаларини танлаш материаллари келишилмаган ёки улар бўйича хулоса тақдим этилмаган тақдирда, ер участкаларини танлаш материаллари келишилган ва улар бўйича хулосалар ижобий деб ҳисобланади.

Бунда ер участкаларини танлаш бўйича материаллар ўз вақтида келишилиши ва хулосалар берилиши, шунингдек, ўз вақтида кўриб чиқилмаганлиги учун ваколатли ташкилотлар раҳбарлари шахсан жавоб берадилар.

Ер участкаларини сотишга қўйиш ушбу Низомга мувофиқ ер участкасини танлаш материаллари ваколатли ташкилотлар билан келишилишига қараб ҳар бир ер участкаси бўйича аукционга алоҳида қўйилади.



2-БОБ. АУКЦИОНГА ҚЎЙИШ УЧУН ЕР

УЧАСТКАСИНИ ТАНЛАШ МАТЕРИАЛЛАРИНИ

ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


§ 1. "YERELEKTRON" ААТ орқали ваколатли

ташкилотлар билан ер участкалари рўйхатини

шакллантириш ва келишиш тартиби


7. Филиаллар ерларни хатловдан ўтказиш натижаларига кўра юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда ер участкалари рўйхатини тузади ва ҳар ойнинг биринчи кунига кадар "YERELEKTRON" ААТ орқали туман (шаҳар) қурилиш бўлимига хулоса олиш учун юборади.


8. Ер участкалари рўйхатига қуйидагилар илова қилинади:

ер участкасининг майдони (гектарда), ер фонди тоифаси ва бошқа зарур маълумотлар;

ер участкасининг топографик картада амалдаги жойлашиши режаси (координатли нуқталари билан), WGS84 координат тизимида М 1:500 дан М 1:1000 ча бўлган катталикда ер участкаларининг чегаралари ва манзиллари (аҳоли пункти ва кўчалар, кўча бўлмаганда эса мавжуд объектдан метр ҳисобидаги масофа) кўрсатилади;

чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;

ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан ҳажми 5 мегабайтдан кўп бўлмаган фотосурати.

Ҳар бир ер участкасига ягона рақам берилади.


9. Ушбу Низомнинг 8-бандида қайд этилган барча материаллар мавжуд бўлмаса ёки улар тегишли сифатда (бошқа катталикда, ноаниқ тасвирда) тақдим этилмаган бўлса, туман (шаҳар) қурилиш бўлими филиалга келгуси иш кунидан кечиктирмасдан тегишли ер участкасига оид материалларни бартараф этилиши лозим бўлган камчиликларни кўрсатган ҳолда қайта тайёрлаш учун электрон шаклда қайтаради.


10. Филиал бир иш куни мобайнида туман (шаҳар) қурилиш бўлими томонидан кўрсатилган барча камчиликларни бартараф этиб, ҳужжатларни туман (шаҳар) қурилиш бўлимига такроран юборади.


11. Туман (шаҳар) қурилиш бўлими рўйхатни қабул қилгандан сўнг икки иш куни мобайнида тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларининг талаблари асосида ҳар бир ер участкаси бўйича хулоса тайёрлайди.

Хулоса ижобий ёки салбий бўлиши мумкин.

Ижобий хулосада ер участкасини хусусийлаштириш имкониятининг мавжудлиги ва кўрсатилади ва ер участкаси мулкдорига шаҳарсозлик нормалари қоидаларга риоя этиш бўйича талаблар, ушбу ер участкасида қурилиши тақиқланмаган ёки тақиқланган объектлар турлари ҳақидаги маълумотлар баён қилинади.

Салбий хулосада қонун ҳужжатлари аниқ нормаларига ҳавола қилган ҳолда ер участкасини аукционга қўйиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади.

Салбий хулоса берилганда филиал, агар ер участкасини танлаш бўйича материалларни қайта ишлаш имконияти бўлса, бир иш кунида ушбу материалларни қайта ишлайди ва хулосани олиш учун туман (шаҳар) қурилиш бўлимига қайта юборади.


12. Туман (шаҳар) қурилиш бўлими ижобий хулоса тақдим этган тақдирда:

якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун мўлжалланган ер участкалари бўйича материаллар рўйхати ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ваколатли органларга келишиш ва хулоса тақдим этиш учун автоматик тарзда юборилади;

тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун мўлжалланган ер участкалари бўйича материаллар рўйхати муҳандислик-коммуникацион тармоқларини эксплуатация қилувчи ташкилотларга муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш учун автоматик тарзда юборилади.


13. Муҳандислик-коммуникацион тармоқларини эксплуатация қилувчи ташкилотлар рўйхатни ва унга илова қилинган материалларни қабул қилганидан сўнг икки иш кунида муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун техник шартларни туман (шаҳар) қурилиш бўлимига электрон шаклда тақдим этади.


14. Туман (шаҳар) қурилиш бўлими муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун техник шартларни олганидан кейин бир иш кунида архитектура-режалаштириш топшириғини (кейинги ўринларда АРТ деб аталади) ишлаб чиқади ва уни рўйхатдаги ҳар бир ер участкаси бўйича алоҳида электрон файл сифатида бириктиради.


15. АРТ ишлаб чиқилгандан ва бириктирилгандан сўнг ер участкаларини танлаш бўйича материаллар автоматик равишда куйидаги ваколатли органларга:

а) хулоса олиш учун - Сирдарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига;

б) келишиш учун - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг Сирдарё вилояти давлат инспекциясига автоматик тарзда юборилади.


16. Сирдарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ер участкаси бўйича материаллар тушган кундан эътиборан бир иш кунида тегишли хулосаларни беради.

Хулоса ижобий ёки салбий шаклда тайёрланади. Салбий хулосада қонунчиликнинг аниқ нормаларига ҳавола қилган ҳолда ер участкасини хусусийлаштириш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади.

Салбий хулоса берилганда филиал ер участкасини танлаш бўйича материалларни қайта ишлаш имконияти мавжуд бўлса, бир иш кунида ер участкасини танлаш бўйича материалларни қайта тайёрлайди ва уларни қайта келишишни таъминлайди.


17. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг Сирдарё вилояти давлат инспекцияси қабул қилинган қарор бўйича "YERELEKTRON" ААТда тегишли белги қўйган ҳолда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб, участкаларни танлаш материаллари билан биргаликда рўйхатни келишади.

Келишув ҳеч қандай эслатма ва шартларсиз амалга оширилади.

Келишиш рад этилганда қонунчиликнинг аниқ нормаларига ҳавола қилинган ҳолда ер участкасини хусусийлаштириш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади.



§ 2. Ер участкаларини аукционга қўйиш тартиби


18. Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг ижобий хулосаси олингандан ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг Сирдарё вилояти давлат инспекцияси билан келишилгандан сўнг беш иш куни мобайнида:

а) филиал "YERELEKTRON" ААТда аукционга қўйилаётган ер участкасининг бошланғич нархини белгилайди;

б) ер участкаси шаҳарсозлик ва тадбиркорлик фаолияти учун қўйилганда туман (шаҳар) ҳокимлиги Сирдарё вилояти инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси билан келишган ҳолда ер участкаси мулкдорига юкланган инвестиция мажбуриятларини белгилайди.


19. Аукционда сотиш учун қўйилган ер участкасининг бошланғич нархи филиал томонидан ушбу Низомнинг 72-бандига мувофиқ аниқланадиган бозор қийматига тенг қийматда белгиланади.


20. Ер участкасини танлаш бўйича материаллар хусусийлаштирилаётган ер участкасининг бошланғич нархи ва унинг инвестиция мажбуриятлари аниқланганидан сўнг автоматик равишда келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағаллини қисқартириш вазирлигига (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) юборилади ва бир иш куни мобайнида:

Жамғарма ер участкаларини танлаш материалларининг рўйхатини электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди;

Вазирлик янги шаҳарлар, ишлаб чиқариш зоналари ва уй-жой массивлари қурилиши учун ажратилган ер участкаларини аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режалари ва шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги бўйича келишади.

21. Ер участкасини танлаш бўйича материаллар Жамғарма ва Агентлик билан келишилганидан сўнг ер участкаси бўйича қўшимча қарорлар қабул қилинмаган ҳолда "YERELEKTRON" ААТ орқали автоматик тарзда аукционга қўйилади.


22. Аукционга қўйиладиган ер участкаси тўғрисидаги минимал мажбурий маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига олиши зарур:

ер участкаси тўғрисида қисқача маълумот, шу жумладан, унинг ягона рақами, майдони (гектарда), қурилиши тақиқланган ёки тақиқланмаган объектлар тури, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасига уланганлиги, ер участкаси кирадиган ер фонди тоифаси ва бошқалар;

ер участкасини жойлаштириш режаси, ер участкасининг чегаралари ва манзили (аҳоли пункти ва кўча, кўча мавжуд бўлмаган тақдирда мавжуд объектдан узоқликдаги масофа метрда) кўрсатилади;

чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;

ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан фотосурати;

АРТ ва муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун техник шартлар (ер участкаси шаҳарсозлик ва тадбиркорлик фаолияти учун қўйилган тақдирда);

ер участкасининг бошланғич нархи.


23. Филиал ер участкаси аукционга қўйилиши билан бир вақтда:

ер участкалари аукционга қўйилиши ҳақидаги маълумотларни ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда "YERELEKTRON" ААТ орқали Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига юборади.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги жисмоний ва юридик шахсларнинг аукционда иштирок этишига доир чораларни кўради, шу жумладан, филиалдан олинган ҳужжатлар ва ахборотни аукционда иштирок этиш учун буюртманома жойлаштириладиган бутунжаҳон Интернет портал манзилига ҳавола қилган ҳолда ўз расмий веб-сайтларида мажбурий тартибда жойлаштиради.



3-БОБ. АУКЦИОН ТАШКИЛ ЭТИШ ВА

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


§ 1. Аукционни ташкил этиш ва ўтказишнинг

умумий шартлари


24. Ер участкаларининг аукциондаги савдоси фақат электрон шаклда "E-IJRO AUKSION" савдо майдончасида ўтказилади.

Аукцион бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали уларда иштирок этиш имконини берадиган ва буюртманомаларни қабул қилиш ҳамда ғолибларни аниқлаш жараёнларига аралашиш имкониятини истисно қилувчи махсус дастурий маҳсулотдан фойдаланган ҳолда ўтказилади.


25. Аукционларни ўтказиш тўғрисидаги хабар ва лот ҳақидаги ахборот улар бошланишидан олдин 15 календарь кундан кечикмай операторнинг веб-порталида, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг веб-сайтида жойлаштирилади.

Аукционларда электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон буюртманомани тақдим этиш ва закалат киритиш орқали иштирок этилади.

26. Аукцион нархларни ошириш принципи асосида ўтказилади.


27. Ер участкалари унинг бошланғич нархи асосида аукционга қўйилади.

Ушбу Низомда назарда тутилган тартибда электрон аукцион ўтказилмаган деб эътироф этилган тақдирда, ер участкасининг бошланғич нархини пасайтиришга йўл қўйилмайди.



§ 2. Аукционни ўтказиш тўғрисидаги

хабарномани жойлаштириш


28. Оператор белгиланган талабларга мувофиқ ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни қабул қилганидан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан ўз веб-порталида аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани жойлаштиради.


29. Тегишли лот бўйича аукцион бошлангач веб-порталида автоматик тарзда аукцион бошланганлиги тўғрисидаги хабарнома қўйилади.


30. Хабарнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши зарур:

а) аукцион ўтказиладиган сана, жумладан, унинг бошланиш ва тугаш вақти;

б) лот рақами ва номи;

в) аукционда иштирок этиш учун буюртманомаларни қабул қилиш санаси ва тугаш вақти;

г) аукцион объекти тўғрисидаги маълумот, яъни:

ер участкасининг ягона рақами;

ер участкасини жойлаштириш режасига мувофиқ чегара ва манзил кўрсатилган ҳолда ер участкасининг майдони (гектарда) ва жойлашган жойи;

муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасига уланиш имкониятининг мавжудлиги;

АР Г ва муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича техник шартлар;

ер участкаси кирадиган ерлар тоифаси;

агар ер участкаси тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун жойлаштирилган бўлса, инвестиция мажбуриятлари, шу жумладан, сотиб олинган ер участкасида бино ва иншоотларни қуриш муддатлари;

д) ер участкасининг бошланғич нархи;

е) бошланғич нархдан фоиз кўринишида ва қатъий суммада ифодаланган босқич баҳоси;

ж) закалат пулининг бошланғич нархидан фоиз кўринишида ва қатъий суммада ифодаланган миқдори, закалат пули ўтказилиши лозим бўлган операторнинг банк ҳисобварағи реквизитлари.


31. Операторнинг веб-порталида барча хоҳловчиларга хабарнома ва лот бўйича батафсил маълумот берилиши, шунингдек, ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан эркин танишиш имконияти таъминланиши лозим.

Шунингдек, операторнинг веб-порталида электрон аукционни ўтказиш қоидалари билан танишиш имконияти таъминланади.

Оператор аҳолини оммавий ахборот воситалари орқали, шунингдек, бошқа усулларда электрон аукционларда иштирок этиш тартиби ҳақида таништириб боради.



§ 3. Аукционда иштирок этиш шартлари


32. Аукционда қатнашиш учун буюртмачи операторнинг веб-порталида рўйхатдан ўтади ва автоматик тарзда иштирокчининг шахсий кабинети ва шахсий ҳисобварағи очилиб, унда киритилган закалат суммалари, лотнинг тўлиқ қиймати тўланганлиги, шунингдек, қайтариладиган маблағларнинг ҳисоби юритилади.


33. Электрон аукционда иштирок этишга буюртманомалар хабарнома жойлаштирилган кундан бошлаб операторнинг веб-порталида автоматик тарзда қабул қилинади ва аукцион ўтказиладиган кундан бир кун олдин (соат 24.00 да) якунланади.

Қабул қилиш учун белгиланган муддат ўтгандан кейин тушган буюртманомалар қабул қилинмайди.


34. Буюртманомалар электрон шаклда берилади ва ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


35. Электрон аукционда иштирок этиш учун закалат миқдори ер участкаси бошланғич нархининг 5 фоизи миқдорида белгиланади ва операторнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.


36. Буюртмачи аукционда иштирок этиш буюртманомасини ўзгартириш ёки бекор қилиш бўйича хабарномани буюртманома қабул қилиш муддатидан кечиктирмай операторнинг веб-портали орқали операторга юборишга ҳақли. Бу ҳолда закалат автоматик тарзда аукционда қатнашувчининг шахсий ҳисобварағига қайтарилади.


37. Иштирок этиш учун буюртманома қабул қилинганидан кейин у автоматик тарзда оператор томонидан қуйидаги талабларга риоя этилганлиги юзасидан текширилади:

буюртманома белгиланган талабларга мувофиқ тўлдирилганлиги ва унинг ҳақиқийлиги (шу жумладан, амал қилиши тўхтатилиши, бекор қилиниши) электрон рақамли имзонинг буюртманома берган шахсга тегишлилиги;

закалат пули оператор ҳисобварағига тушганлиги;

буюртманома хабарномада кўрсатилган уни бериш муддати тугагунига қадар берилиши.

Текшириш натижалари ва қабул қилинган қарор ҳақида буюртмачига зудлик билан хабар қилинади.


38. Буюртманома талабларга мувофиқ бўлган тақдирда, оператор зудлик билан буюртмачига аукционда иштирок этишига рухсат беради, шунингдек, электрон почта орқали буюртмачини аукцион иштирокчиси мақомини олганлиги ҳақида қўшимча равишда хабардор қилади.

Аукцион иштирокчиларига аукционда иштирок этишда фойдаланиш учун шахсий аукцион тартиб рақамлари берилади.


39. Буюртманома талабларга мувофиқ бўлмаганда, оператор зудлик билан буюртмачининг аукционда иштирок этиш учун берилган буюртманомасини рад этади ва бу ҳақда унга электрон шаклда рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади.

Буюртмачи камчиликларни бартараф этганидан сўнг хабарномада кўрсатилган буюртманома қабул қилиш муддати тамом бўлишигача аукционда иштирок этиш учун буюртманомани такроран беришга ҳақли.


40. Оператор буюртманомалар ва уларга илова қилинган ҳужжатларнинг сақланишини, шунингдек, улар сир тутилишини таъминлайди.

Буюртманомаларни қабул қилиш даврида, шунингдек, аукцион ўтказилаётганда операторнинг веб-порталида аукцион иштирокчилари ҳақидаги маълумотлар (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили, юридик шахснинг номи ва почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами, иштирокчини аниқлаш имконини берадиган бошқа маълумотлар) акс эттирилишига йўл қўйилмайди.


41. Оператор аукционни ташкил қилиш хизматлари учун ер участкаси сотилган тақдирда ер участкаси аукционга қўйилган кунда белгиланган икки базавий ҳисоблаш миқдорида мукофот олади.



§ 4. Аукционни ўтказиш тартиби


42. Аукцион операторнинг веб-порталидаги хабарномада кўрсатилган кунда ва вақтда бошланади.


43. Аукцион икки ва ундан ортиқ иштирокчи бўлганда ўтказилади.


44. Аукцион иш куни мобайнида соат 9.00 дан соат 18.00 гача ўтказилади.


45. Аукцион босқичи аукцион объектининг бошланғич нархининг беш фоизини ташкил этади.


46. Аукцион унинг иштирокчиларидан лотни бошланғич нархдан битта босқичга оширилган нархда сотиб олиш бўйича таклифни тасдиқлашни сўрашдан бошланади.


47. Агар таклиф берилганидан кейин 10 минутда аукцион иштирокчиларидан бири белгиланган босқичга оширилган лот нархини тасдиқласа, кейинги таклифни тасдиқлаш учун вақт яна 10 минутга узайтирилади.


48. Агар тасдиқланган охирги таклифдан сўнг 10 дақиқа давомида кейинги оширилган лот нархи бўйича таклиф аукцион иштирокчиларининг биронтаси томонидан тасдиқланмаса, аукцион унинг натижалари ҳақидаги баённома автоматик тарзда шакллантирилган холда якунланади. Лот нархи бўйича таклифни охирги бўлиб тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.


49. Аукцион иштирокчиларига навбатдаги ставкани дастлаб белгиланган босқичнинг 5, 10 ёки 20 баравари миқдорда мустақил белгилаш имконияти берилади.


50. Агар лот нархини ошириш бўйича таклифни охирги бўлиб тасдиқлаган аукцион иштирокчиси буни аукционни ўтказиш вақти якунланишига ўн минутдан кам қолганда амалга оширган бўлса, аукционни ўтказиш вақти охирги таклиф тасдиқланган пайтдан бошлаб кейинги ўн минутга узайтирилади. Кейинги ҳар бир таклиф электрон онлайн-аукционни ўтказиш вақтини ўн минутдан узайтириб боради. Бироқ, бунда электрон онлайн аукционни ўтказиш вақти 3 соатдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин ва аукцион соат 21.00 қадар якунланиши лозим. Лот нархи бўйича охирги таклифни соат 21.00 га қадар билдирган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.


51. Аукционни ўтказишга тўсқинлик қиладиган ягона электрон савдо майдончасида техник узилиш содир бўлган ҳолларда аукцион ўтказиш санаси ва вақти ҳақида аукцион иштирокчиларига хабар берилган ҳолда аукцион техник узилиш бартараф қилинган кундан кейинги кунда давом эттирилади.


52. Аукцион якунлангандан сўнг операторнинг веб-порталида автоматик тарзда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

лотнинг бошланғич нархи;

охирги ва охиргидан олдин тасдиқланган таклифлар (охирги ва охиргидан олдинги босқичларни ҳисобга олган ҳолда аукцион иштирокчилари томонидан тасдиқланган таклифлар бўйича шаклланган нархлар);

аукцион ғолибининг ҳамда охиргидан олдин таклифни тасдиқлаган иштирокчининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки номи.


53. Аукцион қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб ҳисобланади:

аукционда иштирок этиш учун унинг бирорта ҳам иштирокчиси қўйилмаган бўлса, шу жумладан, унда иштирок этиш учун биронта буюртманома тушмаган бўлса;

аукцион иштирокчиларидан ҳеч бири ер участкасини аукцион жараёнида таклиф этилган нархда сотиб олиш истагини билдирмаса;

аукцион ғолиби ер участкасини сотиб олиш таклиф этилган охиридан олдинги таклифни билдирган иштирокчи унинг тўлиқ қийматини белгиланган муддатда тўлиқ тўламаса.


54. Аукцион ўтказилмаган деб ҳисобланганда операторнинг веб-порталида бу ҳақда унинг сабаблари, шунингдек, лотнинг бошланғич нархи кўрсатилган маълумот акс эттирилади.


55. Аукцион ўтказилмаган деб ҳисобланганда ер участкаси ушбу Низомда белгиланган тартибда такроран аукционга қўйилади.



§ 5. Ҳисоб-китоб қилиш ва аукцион натижалари

тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш

тартиби


56. Аукцион ғолиби аукцион якунланган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмай аукцион объектининг қийматини тўлиқ тўлаши керак.

Бунда ушбу лот бўйича тўланган закалат пули ер участкаси қийматидан айириб ташланади.


57. Аукцион натижаларига кўра аукцион ғолиби беш иш кунида аукцион объекти қийматини тўлиқ тўламаса, у ҳолда оператор кейинги календарь кундан кечиктирмай охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчисига электрон шаклда у аукцион давомида таклиф этган лотнинг нархида аукцион объектининг қийматини беш иш кунида тўлашни таклиф қилади.

Охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчиси беш иш куни мобайнида аукцион лотининг қийматини тўлиқ тўлаган тақдирда, у аукцион ғолиби деб топилади ва унга ушбу Низомнинг 59-бандида белгиланган тартибда аукцион натижалари ҳақидаги баённома расмийлаштирилади.

Аукцион иштирокчиси беш иш кунида аукцион лотини сотиб олиш истаги йўқлиги тўғрисида операторни хабардор қилса ёки ушбу муддатда унинг қийматини тўлиқ тўламаса, у аукцион лотини сотиб олишдан бош тортган деб ҳисобланади.


58. Аукцион шартларини бузган, шу жумладан, аукцион лотининг нархини тўлиқ тўламаган ёки сотиб олишдан бош тортган аукцион қатнашчилари аукционнинг ноҳалол иштирокчилари деб ҳисобланади.

Олти ой мобайнида икки марта аукционнинг ноҳалол иштирокчилари деб эътироф этилган шахслар кейинги календарь йил давомида аукционда иштирок этишга қўйилмайди.

Аукционнинг ноҳалол иштирокчилари ҳисоби оператор томонидан юритилади.


59. Аукцион ғолиби лот қийматини тўлиқ тўлагандан сўнг оператор кейинги иш кунидан кечиктирмасдан аукцион натижалари бўйича баённомани QR-код (матрик штрихли - код) қўйилган махсус бланкада расмийлаштиради ва уни электрон шаклда аукцион ғолибининг шахсий кабинетига ва "YERELEKTRON" ААТга ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини (кейинги ўринларда Давлат ордери деб аталади) тайёрлаш учун юборади.

Ер участкаси инвестиция мажбуриятлари билан сотилган тақдирда, баённома "YERELEKTRON" ААТ орқали инвестиция мажбуриятларини бажариш тармоқ жадвалини тайёрлаш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига юборилади.


60. Аукцион натижалари ҳақидаги баённома олди-сотди шартномаси кучига эга бўлиб, ер участкасига мулк ҳуқуқини ғолиб номига рўйхатдан ўтказиш учун асос ҳисобланади.

Аукцион натижалари ҳақидаги баённомада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

а) аукцион ўтказилган сана;

б) аукцион ғолиби;

в) аукцион объекти, шу жумладан:

ер участкасининг ягона рақами, майдони ва жойлашган жойи;

муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасидан фойдаланиш имконияти;

муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун техник шартлар;

ер участкасини сотиб олиш нархи;

агар ер участкаси тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун сотиб олинган бўлса, инвестиция мажбуриятлари, шу жумладан, сотиб олинган ер участкасида бино ва иншоотлар қуриш муддатлари.


61. Ер участкаси сотилишидан тушган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

икки базавий ҳисоблаш миқдори - операторнинг банк ҳисобварағига;

тўрт базавий ҳисоблаш миқдори - тегишли туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг банк ҳисобварағига;

ушбу Низомнинг 62-бандида назарда тутилган миқдор - Сирдарё вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг банк ҳисобварағига, шундан 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси махсус ғазначилик ҳисобварағига (4001);

уч базавий ҳисоблаш миқдори - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳузуридаги Геодезия ва картография миллий марказининг банк ҳисобварағига;

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Урбанизацияни ривожлантириш жамғармасининг ғазна ҳисобварағига ўтказилади.

62. Филиалнинг ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш, шу жумладан, ер участкасининг топографик харитасини тайёрлаш ҳамда ер участкаси чегараларини натурада белгилаш ишларининг қиймати ер участкаси майдони учун қуйидаги миқдорларда белгиланади:

0,01 га гача - икки базавий ҳисоблаш миқдорида;

0,01 га дан 0,06 га гача - уч базавий ҳисоблаш миқдорида;

0,06 га дан 0,1 га гача - тўрт базавий ҳисоблаш миқдорида;

0,1 га ва ундан юқори - беш базавий ҳисоблаш миқдорида.


63. Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича филиал ишларининг қиймати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори талабларидан келиб чиқиб аниқланади ва ер участкаларини аукцион орқали сотишдан тушган маблағлар ҳисобига қопланади.



§ 6. Закалатни қайтариш тартиби ва шартлари


64. Аукцион якунланганидан ёки ўтказилмаган деб топилганидан сўнг закалат:

охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчисига - аукцион якунланган кундан бошлаб ўн икки иш кунида;

бошқа иштирокчиларга - аукцион якунланган ёки ўтказилмаган деб топилган кундан бошлаб уч иш кунида уларнинг шахсий ҳисобварағига ўтказиш йўли билан қайтарилади.

Закалат аукцион иштирокчисининг аризасига асосан айнан шу лот бўйича кейинги аукционда қатнашиш учун операторнинг банк ҳисобварағида қолдирилиши мумкин.


65. Закалат аукцион ғолиби иштирокчиларига қайтарилмайди ва у ер участкаси қийматига қўшиб ҳисобланади.


66. Агар аукцион ғолиби лотнинг қийматини белгиланган муддатда тўлиқ тўламаган тақдирда, закалат унга қайтарилмайди ва оператор тасарруфида қолади.



4-БОБ. ДАВЛАТ ОРДЕРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА ЕР УЧАСТКАСИГА БЎЛГАН МУЛК ҲУҚУҚИНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


67. "YERELEKTRON" ААТ аукцион натижалари бўйича баённомани олганидан сўнг автоматик тарзда ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини расмийлаштиради ва уни имзолаш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.


68. Туман (шаҳар) ҳокими "YERELEKTRON" ААТ томонидан тайёрланган Давлат ордерини олганидан сўнг бир иш кунида электрон рақамли имзо қўяди.


69. Ер участкаси инвестиция мажбуриятлари билан сотилганда туман (шаҳар) ҳокимлиги оператордан аукцион натижалари тўғрисидаги баённома олинган вақтдан бошлаб беш иш кунида Сирдарё вилояти инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси билан келишган ҳолда инвестиция мажбуриятларини бажариш тармоқ жадвалини ишлаб чиқади ва филиалга юборади.


70. Туман (шаҳар) ҳокими томонидан Давлат ордери имзолагандан, ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўлови тўлиқ тўлангандан ва инвестиция мажбуриятларини бажариш тармоқ жадвали тўғрисидаги маълумотлар олинганидан сўнг икки иш кунида филиал:

ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади;

ер участкаси инвестиция мажбуриятлари билан сотилганда инвестиция мажбуриятлари бўйича ёзувни кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига ва улар билан тузилган битимларга киритади;

аукцион ғолибига Давлат ордерини, ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида кўчмас мулк объектларига бўлган мулк ҳуқуқларининг давлат реестридан кўчирмани ва инвестиция мажбуриятларини бажариш тармоқ жадвалини (ер участкаси инвестиция мажбуриятлари билан сотилган тақдирда) белгиланган тартибда тақдим этади.

Давлат ордери берилгани учун давлат божи ундирилмайди.


71. Ер участкаси бўйича инвестиция мажбуриятлари бажарилиши мониторинги Сирдарё вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси томонидан ҳар чоракда амалга оширилади.

Сирдарё вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси томонидан мониторинг натижалари бўйича инвестиция мажбуриятлари бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар Сирдарё вилояти ҳокимлигига юборилади.

Ер участкасининг мулкдори томонидан инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан бир иш кунида филиалга ер участкасидан инвестиция мажбуриятлари бўйича чекловларни олиб ташлаш бўйича хабарнома юборилади.

Ер участкасининг мулкдори аукцион натижалари тўғрисидаги баённомада кўрсатилган инвестиция мажбуриятларини бажармаган тақдирда, мулкдор томонидан инвестиция мажбуриятларини бажариш масаласи суд тартибида кўриб чиқилади.



5-БОБ. АУКЦИОНГА ҚЎЙИЛГАН ЕР

УЧАСТКАСИНИНГ БОШЛАНҒИЧ

НАРХИМИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


72. Ер участкасининг бошланғич нархи вақтга боғлиқ ҳолда ўзгаради ва аниқ бир санага, ер участкасининг жойлашуви ва майдони инобатга олинган ҳолда миллий валюта - сўмда қуйидаги формула орқали аниқланади:


а) тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкалари учун:


С = Кюр х S х К +РК - + Рс + Ра + Ри + Рр;


б) якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун берилаётган ер участкалари учун:


С = Кжис Х S Х к +Рк + Рс+ Ра + Рн+ Рр,


бунда:

С - хусусийлаштирилаётган ер участкасининг бошланғич нархи (сўм);

Кюр, Кжис - бозор қийматини белгилаш санасида юридик ва жисмоний шахслар учун тегишлича белгиланган ер солиғи ставкасининг 50 баравари (1 квадрат метр учун сўмда);

S - хусусийлаштирилаётган ер участкасининг майдони (квадрат метрда);

К - ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ электрон онлайн-аукционга қўйилган ер участкасининг бошланғич нархини аниқлаш учун нархни шакллантирувчи коэффициент;

Рк - ер участкасини танлаш бўйича материалларни тайёрлаш ишлари қиймати (сўм);

Рс - АРТни тайёрлаш ишлари қиймати (сўм);

Ра - оператор хизматлари қиймати (сўм);

Р, - Ўзбекистон Республикаси геоахборот тизимига хусусийлаштирилган ер участкаси чегараларини киритганлик учун ишлар қиймати (сўм);

Рр - ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича филиалнинг ишлари қиймати (сўм).



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


73. Ер участкаси инвестиция мажбуриятлари билан сотилганда, ер участкаларини, шу жумладан, унда қурилган бино ва иншоотларни инвестиция мажбуриятлари бажарилгунига қадар сотиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш, юридик шахсларнинг устав фондларига киритиш ёки бошқача тарзда тасарруф этишга йўл қўйилмайди.


74. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


75. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


76. Ушбу Низом Сирдарё вилояти ҳудудида 2021 йил 1 мартга қадар амал қилади.





Вақтинчалик низомга

1-ИЛОВА



Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалигига

мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини

электрон онлайн-аукцион орқали хусусийлаштириш

СХЕМАСИ


Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

"YERELEKTRON" ААТ орқали электрон шаклда амалга ошириш тартиб таомили

1-босқич

Юридик на жисмоний шахслар

"YERELEKTRON" ААТга бўш ер участкаларини аукционга қўйиш бўйича ўз таклифларини юборади.

Ўз хоҳишига кура




Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали

Жисмоний ва юридик шахсларнинг таклифлари асосида бўш ер участкаларининг рўйхатини шакллантиради ҳамда хулосани олиш учун туман (шаҳар) қурилиш бўлимига юборади.

хар ойнинг 1-кунига кадар

  



2-босқич

Туман (шаҳар) қурилиш бўлими

Ҳар бир ер участкаси бўйича хулоса тайёрлайди,

Ижобий хулоса бўлганда:

якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун мўлжалланган ер участкаларини танлаш учун материаллар рўйхатини автоматик равишда тасдиқлаш ва ваколатли ташкилотлар томонидан хулоса бериш учун юборади;

тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун мўлжалланган ер участкалари бўйича материаллар рўйхати муҳандислик-коммуникацион тармоқларини эксплуатация қилувчи ташкилотларга юборади.

2 иш кунида

  

  

3-босқич

Муҳандислик-коммуникация тармоқларини эксплуатация қилувчи ташкилотлар ("Сувоқова" ДУКнинг, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг, "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг туман (шаҳар) корхоналари)

Туман (шаҳар) қурилиш бўлимига муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун техник шартларни топширади.

1 иш кунида

  

  

  

4-босқич

Туман (шаҳар) қурилиш бўлими

АРТни ишлаб чиқади за автоматик равишда рўйхатни ва унга бириктирилган материалларни хулоса олиш учун Сирдарё вилояти экология ва табиатни муҳофаза қилиш бошқармасига юборади.

1 иш кунида

  

  

  

5-босқич

Ваколатли ташкилотлар (Вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг Сирдарё вилояти давлат инспекцияси)

Ер участкаси бўйича келишувни амалга оширади ёки тегишли хулосалар беради.

1 иш кунида

  

  

  

6-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Агарда ер участкаси шаҳарсозлик ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун аукционга қўйилган тақдирда, Сирдарё вилояти инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси билан келишган ҳолда инвестиция мажбуриятларини белгилайди.

5 иш кунида



Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали

Ер участкасини аукционга қўйиш учун зарур бўлган материалларнинг тайёрланишини, шу жумладан, бошланғич нархи белгиланишини таъминлайди.

  

  

  

7-босқич

Урбанизация жамғармаси

Ер участкаларини танлаш материалларининг рўйхатини электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.

1 иш кунида


Урбанизация агентлиги

Янги шаҳарлар, ишлаб чиқариш зоналари ва уй-жой массивларини қурилиши учун ажратилган ер участкаларини аҳоли пунктларининг бош режалари ва шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги бўйича келишади.

  

  

  

8-босқич

"YERELEKTRON" ААТ

Ер участкаси аукционга қўйилишини таъминлайди.

Автоматик равишда

  

  

"E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончаси орқали

электрон шаклда амалга ошириладиган жараёнлар

9-босқич

Оператор

Аукцион тўғрисидаги хабарномани ўз веб-порталига жойлаштиради.

1 иш кунида



10-босқич

Юридик ва жисмоний шахслар

Аукционда қатнашиш учун электрон ариза топширади ва закалатни киритиб аукционда қатнашиш учун рухсат олади.

Аукцион бошланишидан 15 кун олдин

  

11-босқич

Аукцион иштирокчилари

Аукционда иштирок этади ва нарх бўйича таклифларини тақдим этади ва тасдиқлайди.

9:00 дан 18:00 гача 1 кунда

  

  

12-босқич

Оператор

Аукцион ғолибини аниқлайди ва унинг шахсий кабинетига лот қийматини тўлиқ тўлаш лозимлиги тўғрисида талабнома юборади.

1 иш кунида

  

  

13-босқич

Аукцион ғолиби

Лот қийматини тўлайди.

5 иш куни мобайнида

  

  

14-босқич

Оператор

Электрон онлайн-аукцион натижалари тўғрисида баённомани тузади ва ғолибнинг шахсий кабинетига ва "YERELEKTRON" ААТга юборади. Ер участкаси инвестиция мажбуриятлари билан сотилганда баённомани "YERELEKTRON" ААТ орқали туман (шаҳар) ҳокимлигига хам юборилади.

Аукцион натижалари тўғрисидаги хабарномани жойлаштиради.

1 иш кунида

  

    

Тартиб-таомиллар "YERELEKTRON" ААТ орқали

электрон шаклда амалга оширилади

15-босқич

"YERELEKTRON" ААТ

Давлат ордерини расмийлаштиради ва уни имзолаш учун ту'ман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

Автоматик равишда


16-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Давлат ордерига электрон рақамли имзосини қўяди.

1 иш кунида

Ер участкаси инвестиция мажбуриятлари билан сотилганда Сирдарё вилояти инвестиция ва ташки савдо бошқармаси билан келишган холда тармоқ жадвалини тузади ва филиалга юборади.

5 иш кунида

  

  

17-босқич

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали

Ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади.

Ер участкаси инвестиция мажбуриятлари билан сотилганда инвестиция мажбуриятлари бўйича ёзувни кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестрига ва улар билан битимларга киритади.

Давлат ордерини, ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирмани ва инвестиция мажбуриятларини бажариш тармоқ жадвалини (агар ер участкаси инвестиция мажбуриятлари билан сотилган бўлса) аукцион ғолибига беради.

2 иш кунида





Вақтинчалик низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири



ЕР УЧАСТКАСИГА МУЛК

ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ДАВЛАТ ОРДЕРИ



(Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи фонида

олтин рангли босма ҳарфлар билан ёзилади)

да яшовчи (жойлашган)

яшаш жойи (почта манзили)

га

(жисмоний шахснинг Ф.И.О., юридик шахснинг номи)

шаҳри,

тумани,

кўчаси,

-уй,

манзили бўйича жойлашган:

(ер участкасининг рақами, ер участкасининг бошқа хусусиятлари)

қиймати

(қиймат рақамларда ва сўзларда ифодаланади)


майдони _____ м кв. бўлган ер участкаси мулк ҳуқуқи билан берилади.

Ордер берилган сана

Сирдарё вилояти ____________ тумани (шаҳри) ҳокими





Вақтинчалик низомга

3-ИЛОВА



Электрон онлайн-аукционга қўйилган ер

участкасининг бошланғич нархини аниқлаш

учун нархни шакллантирувчи коэффициент

Ер участкасининг майдонига қараб (K):

Ер участкасининг майдони, сотих

Нархларни шакллантириш

коэффициентлари

4 сотихгача (4 сотих ҳам)

1,0

4 сотихдан 5 сотихгача (5 сотих ҳам)

1,03

5 сотихдан 6 сотихгача (6 сотих ҳам)

1,06

6 сотихдан 7 сотихгача (7 сотих ҳам)

1,09

7 сотихдан 8 сотихгача (8 сотих ҳам)

1,12

8 сотихдан юқори

1,15

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 3 декабрь


















































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск