ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат шартномаси (контракт) / Меҳнат стажи. Меҳнат дафтарчалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.2019 й. 971-сон "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий қилинишини ва унинг ишлашини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.12.2019 й.

N 971



"ЯГОНА МИЛЛИЙ МЕҲНАТ ТИЗИМИ"

ИДОРАЛАРАРО ДАСТУРИЙ-АППАРАТ КОМПЛЕКСИ

ЖОРИЙ ҚИЛИНИШИНИ ВА УНИНГ ИШЛАШИНИ

ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ТАШКИЛИЙ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 31 октябрдаги ПҚ-4502-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда меҳнат муносабатлари ва кадрлар билан иш юритишда замонавий ахборот технологияларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги:

бир ой муддатда "UZINFOCOM" давлат ахборот хизматларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор" МЧЖ билан биргаликда "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексини (кейинги ўринларда "ЯММТ" ИДАК деб аталади), жойлаштириш ва унинг ишлаши учун мавжуд ресурслар сервер ва коммутацион қурилмалари билан тўлдирилишини назарда тутсин;

икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси билан биргаликда "ЯММТ" ИДАКнинг сервер ва коммутацион қурилмалар ва дастурий таъминотини ахборот хавфсизлиги стандартларига мувофиқлик ва рухсатсиз фойдаланишдан ҳимояланганлик бўйича экспертизадан ўтказсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" "ЯММТ" ИДАК белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини ҳамда Давлат ахборот ресурслари ва давлат органларининг ахборот тизимлари реестрига киритилишини таъминласин, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси эса фуқароларнинг шахсга доир маълумотларидан рухсатсиз фойдаланишга йўл қўймаслик мақсадида мунтазам равишда ахборот хавфсизлиги бўйича аудит ўтказилишини таъминласин.

3. "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, АТ Халқ банки "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини инобатга олган ҳолда, "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси воситасида "ЯММТ" ИДАК билан идоралараро маълумот алмашиш бўйича технологик йўриқномаларни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги "ЯММТ" ИДАКни бошқариш дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Белгилансинки:

Дирекцияни сақлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштирилади;

"ЯММТ" ИДАКни туманларда (шахарларда) ишлатиш бўйича маслаҳатчи мутахассисларнинг функциялари туманлар (шаҳарлар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларидаги ҳудудий бандлик дастурларини шакллантириш ва мониторинг олиб бориш бўйича сектор мутахассислари томонидан амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бир ой муддатда Дирекция негизида вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг масъул ходимлари учун "ЯММТ" ИДАКдан фойдаланиш кўникмаларини ўргатиш бўйича семинар-тренинглар ташкил этсин.

8. Дирекция Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Я.Ғуломов кўчаси, 38-уй манзилида жойлашган Мирзо Улуғбек тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими биносига жойлаштирилсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 5 декабрдаги

971-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш

ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги "Ягона миллий меҳнат

тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексини

бошқариш дирекциясининг

ТУЗИЛМАСИ

     
















Директор


























































































































Юрисконсульт

0,5

"ЯММТ" ИДАКни жорий этиш ва

ривожлантириш бўлими

2



Тизим бошкаруви ва ахборот

хавфсизлиги бўлими

2














































Бухгалтерия

1



Электрон меҳнат шартномалари ва электрон меҳнат дафтарчалари юритилиши мониторингини олиб бориш гуруҳи

1


















































































Ходимлар бўйича инспектор

0,5




















































   

Бошқарув ходимларининг умумий сони - 8 бирлик.

Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони белгиланган нормаларга мувофиқ белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 декабрь








































Время: 0.2145
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск