ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва захирага бўшатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.12.2019 й. 973-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.12.2019 й.

N 973



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш

ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат

хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини

такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида" 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшичалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 6 декабрдаги

973-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида" 1994 йил 26 январдаги 38-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 1-сон, 6-модда):


а) 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 4-2-банднинг иккинчи хатбошидаги "ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1996 йил 11 апрелдаги 143-сон қарори 11-бандининг олтинчи хатбошидаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг" сўзлари "Мудофаа вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтаришни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 14 январдаги 10-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 1-сон, 3-модда):


а) 3-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) иловада:


3-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига" сўзлари чиқариб ташлансин;


7-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилардаги "ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг" сўзлари чиқариб ташлансин;


17-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига" сўзлари чиқариб ташлансин;


19-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидан" сўзлари чиқариб ташлансин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 545-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 7-бобнинг номланишидаги "ғолибларини" сўзи "ғолиблари ҳамда "Темурбеклар мактаби" битирувчиларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 23-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва Давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорига мувофиқ:

"Темурбеклар мактаби" битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги, республиканинг бошқа давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда эса ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади;

"Темурбеклар мактаби"ни имтиёзли диплом билан тугатган битирувчиларга, таркибида "Темурбеклар мактаби" бўлган вазирлик ва идораларнинг тегишлилиги бўйича олий ҳарбий ёки ихтисослаштирилган билим юртларига тест синовларисиз, ҳарбий профессионал танлаш тадбирларини муваффақиятли ўтиш натижалари бўйича кириш ҳуқуқи берилади";

тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низомда:


а) 11-бандда:

ўн олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн еттинчи - йигирма иккинчи хатбошилар тегишли равишда ўн олтинчи - йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 13-бандда:

2-кичик банднинг ўн олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вазирлик тизимидаги моддий воситаларни давлат захирасига тўплаш режасини ва сафарбарлик режасини, тузилмасини, таркибини, меъёрини ишлаб чиқади";

қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи хатбоши қўшилсин:

"Мудофаа вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Махсус авария-тиклаш бошқармасининг куч воситалари билан давлат бошқаруви органларини ва хўжалик бирлашмаларини алоқа билан таъминлаш учун авария-тиклаш ишларини ва ўта муҳим, тоифаланган ва стратегик муҳим объектлар тизимини қўриқлашни таъминлашни ташкиллаштиради";

ўн еттинчи - йигирма тўртинчи хатбошилар тегишли равишда ўн саккизинчи - йигирма бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 594-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 7-сон, 196-модда) билан тасдиқланган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомнинг 2-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва Давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорига мувофиқ "Темурбеклар мактаби" битирувчиларига Университетнинг бакалавриатига ўқишга киришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади".


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 100-модда) билан тасдиқланган Давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом 54-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"54. "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи ўқувчиларига ва Мудофаа вазирлиги томонидан автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари мутахассислиги бўйича ўқишга жалб этилган чақирилувчиларга ўқишни тугатганларидан сўнг, 18 ёшга тўлмаган бўлсалар-да, ҳудудий ЙҲХБда имтиҳонларни топширишларига рухсат берилади".


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 59-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"59. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва Давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорига мувофиқ "Темурбеклар мактаби" битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади".






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 6 декабрдаги

973-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Махсус авария-тиклаш бошқармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 1 июлдаги 274-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарувни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 9-сон, 53-модда) 5-илованинг 9-банди.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2013 йил 23 августдаги 233-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 61-модда) илованинг 5-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2015 йил 27 июндаги 171-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 6-сон, 51-модда) илованинг 4-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида" 1994 йил 26 январдаги 38-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида" 2017 йил 11 августдаги 611-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 821-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Махсус авария-тиклаш бошқармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 1 июлдаги 274-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил 22 августдаги 660-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 34-сон, 896-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 126-модда) илованинг 14-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида" 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-458-сон ва "Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида" 2018 йил 5 апрелдаги ЎРҚ-471-сон қонунлари)" 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 9-сон, 230-модда) илованинг 3-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати ташкил этилгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 15 декабрдаги 1021-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 12-сон, 307-модда) илованинг 3-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 декабрь


















































Время: 0.1522
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск