ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Бошқа мажбурий тўлов турлари / Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлар (мажбурий ажратмалар ва йиғимлар) /

Ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказишда автотранспорт воситаларининг эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғимлар ҳамда чет эл давлатлари автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва ҳудудида транзит харакатланиши учун йиғимлар ставкалари (ЎзР 09.12.2019 й. ЎРҚ-589-сон Қонунига 15-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикасининг

2019 йил 9 декабрдаги

ЎРҚ-589-сон Қонунига

15-ИЛОВА



Ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказишда

автотранспорт воситаларининг эгалари (фойдаланувчилари)

томонидан тўланадиган автотранспорт воситаларини сотиб

олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига

вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғимлар ҳамда чет эл

давлатлари автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон

Республикаси ҳудудига кириши ва ҳудудида транзит

харакатланиши учун йиғимлар

СТАВКАЛАРИ

     

Т/р

Йиғимлар ва тўловлар турлари

Йиғимлар ставкалари



I

Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва ҳудудида транзит харакатланиши учун йиғимлар

АҚШ долларида



1

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чет эл давлатларидан автотранспорт воситалари кирганлиги ва транзити учун йиғим, битта автоташувчи кирганлиги учун ставкалари (2-5-бандларда кўрсатилган мамлакатлар бундан мустасно)

400



2

Тожикистон Республикаси юк автомашиналарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва транзит ҳаракатланганлиги учун йиғимлар:



10 тоннагача

100




10 тоннадан 20 тоннагача

150




20 тоннадан юқори

200



3

Қозоғистон Республикаси юк автомашиналарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва транзит ҳаракатланганлиги учун йиғим

300



4

Қирғизистон Республикаси юк автомашиналарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва транзит ҳаракатланганлиги учун йиғим

300



5

Туркманистон Республикаси юк автомашиналарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва транзит ҳаракатланганлиги учун йиғимлар:



10 тоннагача

50




10 тоннадан 20 тоннагача

100




20 тоннадан юқори

150



II

Автотранспорт воситаларини сотиб олинганлиги ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кирилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида автотранспорт воситаларининг эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғим




1

Янги (фойдаланишда бўлмаган) автотранспорт воситалари бўйича, бундан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган автомобиллар мустасно

харид қилиш нархининг 3 фоизи



2

Фойдаланилган автотранспорт воситалари бўйича:

эксплуатация муддатидан келиб чиқиб ҳар бир от кучига базавий ҳисоблаш миқдори фоизи ҳисобида





3 йилгача

3 йилдан

7 йилгача

7 йилдан юқори


енгил автомобиллар

11

9

6


мотоцикллар (шу жумладан, мопедлар) ва ёрдамчи двигатель ўрнатилган велосипедлар, кажавали ёки кажавасиз

10

7

5


бошқа моторли транспорт воситалари

16

13

9

Изоҳ:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб хорижий давлатларнинг оғир юк ташувчи ва йирик габаритли транспорт воситалари ўтганлиги учун мазкур иловада назарда тутилган ставкалар бўйича йиғим тўланиши билан бир қаторда қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарори билан белгиланган миқдорларда тўлов ундирилади.


2. Ўзбекистон Республикасига учинчи мамлакатлардан юклар олиб ўтишда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан юкларни олиб чиқишда Туркманистон юк автотранспорт воситаларидан қўшимча равишда 175 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

3. Гуманитар юкларни олиб ўтишда автотранспорт воситаларининг олиб кирилиши ва транзитида ундириладиган йиғимлар ставкасига нисбатан 0,5 камайтирувчи коэффициенти қўлланилади.


4. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 декабрь














































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск