Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.07.2004 й. 319-сон "Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабаларининг "Универсиада-2004" спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.07.2004 й.

N 319




ЎЗБЕКИСТОН ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

ТАЛАБАЛАРИНИНГ "УНИВЕРСИАДА-2004" СПОРТ

МУСОБАҚАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мамлакатимизда "Универсиада-2004" спорт мусобақалари ўтказилиши муносабати билан Самарқанд шаҳрида олиб борилаётган умумқурилиш, монтаж ва ободонлаштириш ишларини ўрганиш натижасида жиддий камчилик ва нуқсонларга йўл қўйилганлигини, қурилаётган ва фойдаланишга топширилаётган спорт объектларининг қурилиш меъёр талаблари ва сифатини назорат қилувчи ва улардан фойдаланувчи буюртмачи хизмати ташкил этилмаганлигини аниқлади.

Юқорида таъкидланган камчилик ва нуқсонларни инобатга олган ҳолда, уларни бартараф этиш, спорт иншоотларини сифатли тайёрлаш ва уларнинг белгиланган қурилиш меъёр талабларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Универсиада-2004" спорт мусобақаларининг якуний босқичига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитага:

"Универсиада-2004" спорт мусобақаларига тайёргарлик кўришни ташкил этишда йўл қўйилган жиддий камчилик ва нуқсонлар кўрсатиб ўтилсин ва уларни қисқа муддатда бартараф этиш вазифаси юклансин;

қурилаётган ва таъмирланаётган спорт иншоотларини белгиланган қурилиш меъёри ва сифат талабларига жавоб берадиган тарзда битказиш ва уларни тегишли комиссия хулосаси асосида фойдаланишга қабул қилиш ишларини назоратга олиш топширилсин.

Универсиада ўйинларини ташкил қилиш ва ўтказиш тадбирларини амалга оширишда қатнашаётган қурилиш ташкилотлари ва корхоналар, Самарқанд вилояти ва Самарқанд шаҳри ҳокимликлари раҳбарларининг улар олдига қўйилган вазифаларни бажариш борасидаги масъулияти кучайтирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат спорт қўмитаси ва Миллий Олимпия қўмитасининг "Универсиада-2004" спорт мусобақаларининг Самарқанд вилоятида бўлиб ўтадиган якуний босқичини ўтказишни жорий йилнинг 15-21 июлидан 4-7 сентябрига кўчириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


3. Барпо этилган ва қайта таъмирланган спорт иншоотларидан самарали фойдаланиш, уларга техник хизмат кўрсатишни таъминлаш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи ёшларга зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида мазкур спорт иншоотларидан фойдаланувчи "Олимпия заҳиралари тайёрлаш маркази" ташкил этилганлиги инобатга олинсин.


4. Ташкилий қўмита "Универсиада-2004" спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш мақсадида унинг дастури, очилиш ва ёпилиш маросими сценарийларини танқидий нуқтаи назардан қайта ишлаб, тегишли ўзгартиришлар киритсин ва тасдиқласин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабаларининг "Универсиада-2004" спорт мусобақаларини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 15 июндаги 282-сон қарорида:

1-банд ҳамда қарорга 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

3-банднинг иккинчи хат бошидаги "5 июлигача" сўзлари "28 августигача" сўзлари билан алмаштирилсин;

4-банднинг учинчи хат боши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов










































Время: 0.2037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск