ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Транспорт соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.12.2019 й. ПҚ-4545-сон "Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.12.2019 й.

N ПҚ-4545



ЙЎЛ СОҲАСИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ОИД

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5890-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, республика йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ва унинг инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

устав фондидаги давлат улуши "Йўлқурилиш" АЖга ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси корхоналари рўйхати 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ихтиёрига ўтказиладиган илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) раисига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

Қўмита марказий аппаратининг тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;

автомобиль йўлларини таъмирлаш ва эксплуатация қилиш билан шуғулланувчи мустақил корхоналар ва бошқа корхоналар, шу жумладан қўшма корхоналар ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Қўмита таркибидаги корхоналарни бирлаштириш ва тугатиш.


2. Белгилансинки:

Қўмита раисининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

автомобиль йўллари ва йўл хўжалиги масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Транспорт вазирлиги билан албатта келишилиши лозим;

Қўмитанинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади;

туман йўл-эксплуатация корхоналари, йўллардан мунтазам фойдаланиш корхоналари, "Автомобиль йўллари техник ҳолати таҳлили ва ҳаракат хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси, "Ўзйўлкўприк" кластери ва унинг ҳудудий филиаллари ҳамда Қўмитанинг бошқа йўл-эксплуатация корхоналарини сақлаб туриш, шу жумладан ходимларининг лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар, мукофотлар белгиланган тартибда маҳсулот, ишлар, хизматларни реализация қилишдан, шунингдек, хўжалик фаолиятининг бошқа турларидан олинган даромадлардан (молиявий имкониятлардан) келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Қўмита томонидан жалб қилинадиган халқаро консультантнинг меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасини ривожлантириш ва фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ҳисобидан амалга оширилади;


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2020 йил 1 январдан бошлаб:

республика ҳудудида (Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари бундан мустасно) автомобиль йўллари бўйлаб оғир вазнли ва/ёки йирик габаритли автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун йиғимлар ундириш ва рухсатномалар бериш Қўмита томонидан амалга оширилади;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида йўл ҳаракатини тартибга солишнинг техник воситалари ва уларнинг конструкциялари, шу жумладан фото- ва видео қайд этиш техник воситалари Қўмита билан келишилган ҳолда ўрнатилади;

автомобиль йўлларининг қатнов қисмларига узунасига жойлашган муҳандислик коммуникацияларининг янги тармоқларини лойиҳалаштириш ва ётқизиш тақиқланади, уларнинг автомобиль йўллари билан кўндаланг кесишиши бундан мустасно.


3-1. Белгилансинки:

а) Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чет давлатлар автотранспорт воситаларининг, шу жумладан республикага кириб келаётган оғир вазнли ва/ёки йирик габаритли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва унинг ҳудуди орқали транзит ўтиши учун йиғимлар ва тўловлар амалга оширилиши, шунингдек, ташувчилар томонидан транспорт воситаларининг рухсат этилган вазн ва габарит параметрларига риоя этилиши устидан назорат божхона органлари томонидан амалга оширилади;

б) 2021 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чет давлатлар автотранспорт воситаларининг кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзит ўтиши учун йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

50 фоизи - Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига;

40 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига;

10 фоизи - Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларининг вазн ва габарит параметрларини қайд этувчи (ҳар бир ўққа тушадиган оғирликни аниқлаш имкониятига эга) махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситалари билан жиҳозланган замонавий назоратни ташкил этиш ҳамда ушбу божхона постлари ҳудудидаги ички автомобиль йўлларини тегишли ҳолатда сақлаш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда божхона органларининг бюджетдан ташқари жамғармасига.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 31 декабрга қадар қуйидагиларни тасдиқлашни назарда тутувчи ҳукумат қарорини қабул қилсин:

Қўмита томонидан автомобиль йўлларида автотранспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларига риоя этилишини назорат қилиш тартиби;

хорижий юк автотранспорт воситаларининг республика автомобиль йўллари бўйлаб ўтиши километрини ёки вақтини ҳисоб-китоб қилиш ва бунинг учун ҳақ ундириш тартиби;

ўлчов воситаларини жиҳозлаш бўйича ишларни 2021 йил охиригача якунлашни назарда тутган ҳолда автоматлаштирилган ўлчаш воситалари билан жиҳозланган автотранспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича турғун ва кўчма постлар ташкил этиш дастурлари.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ажратилган минтақаларидаги ер участкалари Қўмитага босқичма-босқич бириктирилишини таъминласин.


6. Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қуйидаги тартибни ўрнатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин, унга мувофиқ:

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ажратилган минтақаларида жойлашган ер участкаларида ва иншоотларида ташқи реклама объектлари (конструкциялари) Қўмита рухсати асосида қурилади;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг йўл бўйи минтақасидаги ер участкаларида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, савдо, сервис объектлари, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти учун бошқа объектлар Қўмита билан келишув бўйича жойлаштирилади ва қурилади;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ажратилган минтақаларида жойлашган ер участкаларида ва иншоотларида ташқи реклама объектлари (конструкциялари) қуриш учун электрон аукционлар якунлари бўйича ҳуқуқ тақдим этишдан тушадиган маблағлар, шунингдек, ташқи рекламанинг ўрнатилган объектлари (конструкциялари) учун ойлик тўловлар 40 фоиз миқдорида Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари иқтисодиёт ва молия бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий мақсадли жамғармаларга, 60 фоиз миқдорида Жамғармага йўналтирилади;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ажратилган минтақаларида жойлашган ер участкаларида ва иншоотларида ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун йиғимлардан тушадиган маблағлар Жамғармага йўналтирилади.


7. Белгилансинки, Қўмита Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда молиялаштиришнинг белгиланган лимитлари доирасида автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш объектларининг тасдиқланган манзилли рўйхатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.

8. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2020 йил 1 январга қадар йўл бўйи сервиси объектларини жойлаштириш ва эксплуатация қилиш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.

10. Белгилаб қўйилсинки:

"Йўлқурилиш" АЖ устав капитали 2019 йил 1 июлдаги активларни ҳисобга олиш ҳолати бўйича Қўмита таркибидан чиқариладиган корхоналар устав жамғармаларидаги давлат улушларини номинал қиймати бўйича 2020 йил 1 декабрга қадар ўтказиш ҳисобига шакллантирилади;

"Йўлқурилиш" АЖ акцияларининг давлат пакети Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан бошқарилади.


11. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда қуйидаги йўналишларда "Йўлқурилиш" АЖ фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин:

халқаро стандартлар асосида инновацион технологияларни жорий этган ҳолда автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш;

замонавий автойўл конструкциялари ва ускуналарини, шунингдек, юқори сифатли йўл-қурилиш материалларини ишлаб чиқариш;

автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашда механизациялашган ишларни бажариш;

автомобиль йўллари бўйлаб сервис хизматлари ва инфратузилмаларини ривожлантириш;

жамият таркибига кирадиган йўл-қурилиш ва бошқа корхоналарни босқичма-босқич хусусийлаштириш чораларини амалга ошириш.


12. "Йўлқурилиш" АЖ:

эмиссия қимматли қоғозлари чиқаришни давлат томонидан рўйхатга олиш ва қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш учун йиғимлар;

қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг ўтказиб берилаётган автотранспорт воситаларини қайта рўйхатга олишда автотранспорт йиғимларини тўлашдан озод этилсин.


13. "Ўзавтосаноат" АЖ 2020 йил 1 мартга қадар етакчи хорижий компаниялар билан биргаликда арзон нархларда, ички бозор эҳтиёжларини қондириш учун етарли ҳажмда юқори сифатли самосваллар ишлаб чиқариш ташкил этилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Транспорт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда республика шаҳарлари ва туманлари ободонлаштириш бошқармаларининг йўл-кўприк хўжалигини эксплуатация қилиш бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва автомобиль йўлларини эксплуатация қилишда Қўмита бўлинмалари билан ҳамкорлик қилишининг самарали механизмларини белгилаш бўйича чора-тадбирларни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Транспорт вазирлиги билан биргаликда илғор хорижий тажриба асосида, мамлакатимизнинг иқлим хусусиятларини ва ҳаракатланиш интенсивлигини ҳисобга олган ҳолда автомобиль йўллари ва йўл инфратузилмасини қуриш соҳасидаги амалдаги норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш бўйича ишларни фаоллаштирсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3818-сон қарорига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;

бир ой муддатда автомобиль-йўл соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини автомобиль йўллари қуришнинг халқаро стандартларига мувофиқ тубдан такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

2020 йил 1 январга қадар манфаатдор идоралар билан биргаликда автомобиль йўллари бўйича етакчи халқаро ташкилотларга (Халқаро йўллар федерацияси, Халқаро йўл уюшмаси ва бошқаларга) аъзо бўлишнинг, шунингдек, автомобиль йўллари соҳасидаги халқаро шартномаларга (Халқаро автомагистраллар тўғрисидаги Европа битимига (Женева шаҳри, 1975 йил 15 ноябрь) ва бошқаларга) қўшилишнинг амалдаги аҳамияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

2020 йил 1 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда республиканинг автомобиль йўлларида юк автотранспорт воситаларининг айрим тоифалари ҳаракатланиши тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, йилнинг ҳарорат юқори бўлган вақтларида уларнинг ҳаракатланишига мавсумий чекловлар жорий этилишини назарда тутсин;

икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 9 декабрдаги

ПҚ-4545-сон қарорига

1-ИЛОВА



ЎзР Президентининг 10.10.2023 й. ПҚ-330-сон Қарорига мувофиқ 1-илова ўз кучини йўқотган



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ









Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси






































































































Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бош бошқармалари


"Хоразмйўлиндустрия" УК

"Қўйлиқ кўприклар темирбетон қурилмалар тажриба заводи" УК

"Бекободйўлиндустрия" УК

"Бухоройўлгранит" УК

"Янгийўлқурилиш" УК

"Ўзйўлмашсервис" илмий-ишлаб чиқариш тажриба корхонаси" УК

"Олмазор тажриба-механика, таъмирлаш-ёрдамчи корхонаси" УК

"1-автотаъмирлаш заводи" УК

"10-автотаъмирлаш заводи" УК

"Автойўлнуртаъмир" УК

"Автомагистраль" УК*

"Трансйўлқурилиш" ДУК*



Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институти



"Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси" ДУК


















































"Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати" ДУК

14




"Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти" УК

"Бухоро йўл хўжалиги ходимлари малакасини ошириш илмий-тадқиқот ишлаб чиқариш маркази" УК

"Наманган йўл хўжалиги ходимлари малакасини

ошириш ўқув маркази" УК

"Йўл лойиҳа экспертиза" УК



"Ахборот-

коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" УК






































"Туман йўллардан фойдаланиш корхоналари" УК

161

"Дўрмонавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси" УК

"Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси" УК

"Қувасой йўллардан фойдаланиш корхонаси" УК

"Тошкент халқа автомобиль йўли" йўллардан фойдаланиш бошқармаси" УК

"Барданкўл йўллардан фойдаланиш

бошқармаси" УК







"Ўзйўлкўкаламзор-

лаштириш" УК*































"Ўзйўлбутлаш" РТБ УК































"Республика диспетчерлик маркази" УК























"Ўзйўллойиҳа" лойиҳа-

қидирув институти" ДУК

































"Маъмурий бинодан фойдаланиш дирекцияси" УК









































Касб-ҳунар коллежлари

4
































"Ўзавтойўлбелги" ДУК





























"Вахшивор", "Йўлчи" ва "Автойўлсоз" болалар соғломлаштириш оромгоҳлари







































"Автойўлсервис" УК


"Йўллардан мунтазам фойдаланиш корхоналари" УК

39














































































"Автойўлинвест" агентлиги**


"Кўприклардан фойдаланиш корхоналари" УК

13




















































































*) таркибида юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган мустақил таркибий бўлинмалар мавжуд;

**) Республика йўл жамғармаси "Автойўлинвест" агентлигига айлантирилади.

Время: 0.2051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск