ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Адлия вазирининг 05.12.2019 й. 529-мҳ-сон "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмаларга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.12.2019 й. 2352-7-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.12.2019 й.

N 2352-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

05.12.2019 й.

N 529-мҳ


БУЙРУҒИ



Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий

давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш,

юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий

экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий

кўрсатмаларга ўзгартиришлар ва қўшимча

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4473-сон "Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 апрелдаги 284-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 9 апрелдаги 83-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2352, 2012 йил 9 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 15-сон, 173-модда) билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмаларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ҳамда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                               Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий

давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш,

юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий

экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий

кўрсатмаларга киритилаётган ўзгартиришлар

ва қўшимча


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Услубий кўрсатмалар Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги, "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламенти (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси Регламенти деб юритилади) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини (кейинги ўринларда лойиҳалар деб юритилади) тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.

Мазкур Услубий кўрсатмалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказишга ҳам татбиқ этилади, ушбу Услубий кўрсатмаларнинг 30 ва 34-бандлари бундан мустасно.

Мазкур Услубий кўрсатмаларнинг Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимида келишиш қисми қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган лойиҳаларга татбиқ этилмайди.".


2. 7-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Лойиҳани ишлаб чиқувчи орган, ишлаб чиқилаётган лойиҳанинг турини белгилаши лозим. Бунда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қиладиган орган ваколати ва Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни 8, 10 ва 11-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти талабларига эътибор қаратиш лозим.".


3. 68-банддан "ва эълон қилинган тегишли расмий манбаси" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. 76-банд иккинчи хатбошисининг рус тилидаги матнидаги "последовательных" деган сўз "последовательность" деган сўз билан алмаштирилсин.


5. 83-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


6. 84-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"84. Лойиҳа қонунчиликка, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ, шунингдек ҳаволаки нормаларнинг қўлланилиши асосланган ва мақсадга мувофиқ бўлган тақдирда ушбу лойиҳа бўйича юридик хизмат раҳбари (юридик хизмат раҳбари лавозими мавжуд бўлмаган тақдирда юрисконсульт) томонидан имзоланадиган хулоса тайёрланади.".


7. 87-1-банддаги "киритилиши мумкин" деган сўзлар "киритилади" деган сўз билан алмаштирилсин.


8. 87-2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"87-2. Лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамаси семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказиш, лойиҳалар матнларини ва уларга таҳлилий материалларни Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали ва органнинг расмий веб-сайтида жойлаштириш йўли билан, шунингдек бошқа усуллар билан фуқаролар, манфаатдор давлат органлари, илмий, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, олимлар ва мутахассислар, экспертлар иштирокида ўтказилади.".


9. 87-5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Барча лойиҳалар лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Интерактив давлат хизматлари ягона порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозим.".


10. 87-6-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


11. 87-7-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лойиҳаларни жамоатчилик томонидан муҳокама қилиш натижалари Адлия вазирлигига (ҳуқуқий экспертиза учун) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кўриб чиқиш учун) киритилади, бунда, қоида тариқасида, юридик ва жисмоний шахслардан (кейинги ўринларда муҳокама иштирокчилари деб юритилади) келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш натижалари Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган лойиҳа юзасидан муҳокама иштирокчилари таклифларини (изоҳлари) қўриб чиқиш якуни бўйича жадвалда (мазкур Услубий кўрсатмаларга 1а-илова) кўрсатилиши мажбурийдир.".


12. 87-8-банддан "жамоатчилик ва (ёки)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


13. 88-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"88. Лойиҳа юридик хизмат томонидан кўриб чиқилганидан кейин, ишлаб чиқувчи лойиҳани биринчи раҳбар даражасида имзолайди ва Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали манфаатдор органлар ва ташкилотларга (кейинги ўринларда манфаатдор органлар деб юритилади) уни узил-кесил келишиш (имзолаш) учун юборади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.".


14. 89-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"89. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан - барча лойиҳалар, шу жумладан, ривожлантириш давлат дастурлари ва инвестиция дастурларига оид лойиҳалар, уларни келишишнинг якуний босқичида ҳуқуқий экспертиза ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритишдан олдин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан маблағлар ажратиш, шунингдек, давлат харидларини амалга ошириш масалаларига оид лойиҳалар;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан - инвестициялар, савдо ва иқтисодий тартибга солиш масалаларига оид лойиҳалар;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан - моддий маданий мерос объектларига оид лойиҳалар;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан - давлат бошқарувида ахборот тизимлари, ресурслари ва бошқа дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш масалаларига оид лойиҳалар;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан - давлат фуқаролик хизматини тартибга солиш, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган уларнинг ташкилий-штат тузилмаларини ўзгартириш масалаларига оид лойиҳалар;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан - давлат-хусусий шериклик масалаларига оид лойиҳалар;

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси билан - нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига оид лойиҳалар;

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан - фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига оид лойиҳалар;

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан - тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир қилувчи масалаларга оид лойиҳалар;

Ўзбекистон Республикаси адвокатлар палатаси билан - адвокатлик фаолияти ва суд ишларини юритиш масалаларига оид лойиҳалар мажбурий тартибда келишилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа давлат органлари ва ташкилотлар билан ҳам мажбурий тартибда келишилади.".


15. 90-93-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


16. 95-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"95. Агар лойиҳа бўйича манфаатдор органнинг таклиф ва мулоҳазалари мавжуд бўлса, у ўзининг таклиф ва мулоҳазаларини Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимида асослар билан кўрсатади ва лойиҳани таклиф ва мулоҳазалар билан имзолайди.".


17. 97-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"97. Лойиҳага, лойиҳанинг мазмуни ва тузилмасини жиддий ўзгартираётган мулоҳаза ва таклифлар мавжуд бўлганда, манфаатдор орган ишлаб чиқувчига ўзининг лойиҳа вариантини Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали таклиф қилиши мумкин.".


18. 101 ва 102-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


19. 103-бандда:

бешинчи хатбошидан "ушбу органларнинг таклиф ва эътирозлари баён этилган хатлар нусхалари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган лойиҳа юзасидан муҳокама иштирокчилари таклифларини (изоҳлари) қўриб чиқиш якуни бўйича жадвал (бундан кейин таклифларни кўриб чиқиш бўйича жадвал деб юритилади).".


20. 105-банднинг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лойиҳа мутахассислар муҳокамасининг ўтказилганлиги ва унинг натижалари тўғрисидаги ахборот;".


21. 109-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"109-1. Таклифларни кўриб чиқиш бўйича жадвалда (мазкур Услубий кўрсатмаларга 1а-илова) қуйидагилар акс эттирилиши лозим:

лойиҳанинг таркибий тузилмаси;

таклиф (изоҳ) муаллифи;

таклиф (изоҳ);

кўриб чиқиш натижаси.

Таклифларни кўриб чиқиш бўйича жадвалдан юқорида лойиҳанинг тури ва номи кўрсатилади.

Таклифларни кўриб чиқиш бўйича жадвал ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда - унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланади.".


22. 110-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"таклифларни кўриб чиқиш бўйича жадвални илова қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун юборади.".


23. 113-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи-тўртинчи хатбошилар иккинчи-учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


24. 115-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"115. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ёки унинг ўринбосарларидан бири томонидан ишлаб чиқувчига қайтарилади, агар у:

лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нормалари ва принципларига зид;

лойиҳа юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш, қўшимчалар киритиш, ўз кучини йўқотган деб топишни талаб этади, ва у тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш, ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи лойиҳа сифатида тақдим этилмаган;

лойиҳада назарда тутилган масалалар тенг ёки юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинганлиги сабабли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинишига зарурат йўқ;

лойиҳа эътирозлар ва таклифларнинг, шу жумладан жиддий (концептуал) камчиликларнинг кўплиги сабабли бутунлай қайта ишланиши лозим, яъни лойиҳа ушбу эътирозлар ва таклифлар инобатга олинган ҳолда қайта ишланиши унинг мазмуни тубдан ўзгаришига олиб келади ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан қайта келишишни талаб этади деган хулосага келса.

Лойиҳа бўйича тегишли эътирозлар ва таклифлар Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимида кўрсатилади ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ёки унинг ўринбосарларидан бири томонидан тасдиқланади.".


25. 6-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.


26. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги 1а-илова билан тўлдирилсин.






Ўзгартиришлар ва қўшимчага

ИЛОВА



"Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари,

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига

киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан

расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан

ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмаларга

1а-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат

хизматлари ягона порталига жамоатчилик муҳокамаси

учун жойлаштирилган лойиҳа юзасидан муҳокама

иштирокчилари таклифларини (изоҳлари)

қўриб чиқиш якуни бўйича

ЖАДВАЛ


Лойиҳанинг тури:


Лойиҳанинг номланиши:

Лойиҳанинг таркибий тузилмаси

Таклиф (шарҳ)

муаллифи

Таклиф

(шарҳ)

Кўриб чиқиш натижаси





".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 декабрь











































Время: 0.1806
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск